Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 С
Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.43K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-05-21 12:03:07
Endi siz 117.000 so'm evaziga sog'lig'ingiz uchun foydali bo'lgan ikki maxsulotimizni xarid qilishingiz mumkin

Sog'lig'ingiz uchun kerakli va foydali bo'lgan ushbu ikki maxsulotimizga pasdagi xavola yoki tugma orqali xoziroq buyurtma bering va 117.000 so'm to'lovni amalga oshiring.

Maxsulotimizni O'zbekiston bo'yicha yetkazib berish bepul va maxsulotni qo'lga olganingizdan so'ng to'lovni amalga oshiring

52% CHEGIRMADAGI
NARXI 117.MING SO‘M

BUYURTMA BERISH

Oʻzbekiston boʻylab yetkazib berish xizmati BEPUL
3.7K views09:03
Ochish/sharhlash
2023-05-21 11:25:10 ​​Қишлоғимиз одамлари опамни қабристонга қўйиб келишгандан кейингина уни қайта кўролмаслигимни тушундим.
– Опажон, нега мени ташлаб кетдингиз? Энди сизсиз қандай яшайман? – дея ўкириб-ўкириб йиғладим… Бу машъум воқеа мени бирзумда улғайтириб қўйгандек бўлди, камгап, одамови бўлиб қолдим…
Орадан қанча йиллар ўтса-да, қанча сувлар оқиб кетган бўлса-да, бу ариқ, бу тупроқ кўчалар менга гуноҳсиз гуноҳкорга айланган, мени деб ёш умри хазон бўлган Насиба опажонимни эслатаверади. Айниқса, аммамнинг ноласи қулоқларим остида жаранглайверади. Назаримда, бу нола мени бир умр таъқиб этадигандай...

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
3.8K views08:25
Ochish/sharhlash
2023-05-21 11:25:04 – Опа, уйга бормайлик, ойим сизни уради,– дедим.
– Бормасак бўлмайди, сен шамоллаб қоласан, – деди опам меҳрибонлик билан. У ўнқир-чўнқир кўчалардан туртиниб-суртиниб мени уйга олиб келди. Дарвозадан ҳовлига киришимиз биланоқ ойимнинг кўзи бизга тушиб, рўй берган воқеани англади чоғи, опамни қарғай кетди:
– Ҳу жувонмарг, Насиба ўлгур, сени огоҳлантиргандим-ку. Сен атайин қилгансан, шамоллаб, касал бўлиб қолсин, ўлиб кетсин, шундан қутулай дегансан…
Сен етимча ўлмадинг, мен қутулмадим…
Кийимларимнинг ҳўли ўтиб, жамалаксочлари, ранги униққан кўйлаклари баданига ёпишиб қолган опам титраб, гуноҳкорона йиғлаб турарди. Мен ҳам пиқиллаб унга қўшилдим.
Ойим қўлига йўғон бир калтакни олиб, биз томонга шахд билан юриб кела бошлади. Ғазабдан кўзлари косасидан чиққудек бўлиб опамни елкаси аралаш савалай кетди. Қўлидаги калтак билан опамнинг оёғига чунонам урдики, қарсиллаган товушдан ҳовлидаги дарахт шохларида чуғурлашаётган қушлар “пирр” этиб учиб кетишди. Опам:
– Ойи, урманг, – дея оёғини ушлаганча ўтириб қолди.
Ойим эса баттар жаҳл отига миниб, опамни елкаси аралаш тушира кетди. Оғриқнинг зўридан опам ўкириб юборди. Мен чидолмадим, ойимнинг этагидан тортқилай бошладим.
– Опамни урманг, ойи, мен ўзим йиқилдим, – дея ойимнинг қўлидаги калтакка ёпишдим. Ойим калтакни ташлаб мени қучоқлаб йиғлади.
– Сувда оқиб кетсанг нима бўларди, – деганча бошимни силади, лойли юзларимдан ўпди. Опамга ёвқараш қилиб қаради…
Узоқ пайт йиғлаб ўтирган опам базўр ўрнидан турди. У оёғини зўрға босар, назаримда, бели ҳам букчайиб қолгандек эди. Опамнинг аҳволини кўрган ойим қўрқди, шекилли, бизга бу воқеа ҳақида ҳеч кимга чурқ этмасликни тайинлади. Ўзи эса дадамга, Насиба кўчада ўйнаб юриб, йиқилиб тушибди, деди.
Опам шу кеча иситмалаб, алаҳсираб чиқди. Эртаси куни ҳам ўрнидан туролмади. Дадам қишлоғимиз шифокори Маҳмуд амакини бошлаб келди. Маҳмуд амаки опамни узоқ текшириб:
– Ёмон йиқилибди, жигари қаттиқ лат еган, аҳволи анча оғир, Аллоҳ шифосини берсин, – деди.
Шу куни анча йиллардан буён уйимизга келмай қўйган Дилбар аммам келиб қолди. Опамнинг аҳволини кўриб, йиғлаб юборди. Кимнидир пичирлаб қарғади. Опамнинг тўзғиган сочларини силаб, дардчил юзларидан, киртайган кўзларидан ўпиб, ёнида анча ўтирди. Ойим Насиба опамнинг бўлган воқеани аммамга айтиб қўйишидан қўрқибми, уларнинг атрофида парвона бўлар, опамга турли таомлар, мевалар едиришга уринарди.
– Мен эртага яна келаман, болам, – дея йиғлаганча ойим билан хайрлашмай чиқиб кетди аммам. Опам бироз ўзига келгандай эди, мени имлаб ёнига чақирди ва ҳансираганча оҳиста шивирлади:
– Ади, мени яхши кўрасанми?
– Ҳа, жуда-жуда яхши кўраман, – дедим мен гўё шундай десам, опам тузалиб қоладигандек. Назаримда, гапимнинг ҳар товуши юрагимнинг туб-тубидан ситилиб чиқаётгандек эди.
– Гапинг рост бўлса, мени яхши кўрсанг, энди сира ариқ бўйига бормагин.
– Хўп бўлади, сизсиз бормайман. Тузалсангиз ўзингиз олиб борасиз-а?
– Ҳа, сен учун тузаламан, ҳали бирга кўп ўйнаймиз, – деди опам маъюс жилмайиб…
Тунда опамнинг аҳволи яна оғирлашди. Алаҳсираб, кимларнидир чақирди, иҳради, йиғлади… Эрта тонгда ойимнинг “болам”лаб додлаган овозидан уйгониб кетдим.
қариндош-уруғлар тўпланди. Аёлларнинг йиғи-сиғиси қишлоқни тутди. Улар орасида Дилбар аммам ҳам бор эди. У:
– Ёшгина умри хазон бўлган болам, – дея ўзини ўзи уриб уввос соларди. Мен эса нима бўлаётганини англолмай ўртада анграйиб турардим.
– Ўгай она калтакларидан эзилиб адо бўлган, жабрдийда қизалоғим, – дея нола қиларди аммам. Бошқа аёллар ҳам унга жўр бўлишарди… Аммамнинг “ўгай” деган сўзидан тош қотдим. Наҳот, опам бизга ўгай бўлса?.. Унинг жавдираган нигоҳлари, ойимнинг қаршисида титраб турган ҳолати беихтиёр кўз ўнгимда гавдаланди. Ойимнинг Насиба опамни ёмон кўриши, унга кўп азоб беришининг сабабини энди тушунгандай бўлдим. Шу тобда ойимни жуда ёмон кўриб кетдим. Унинг йиғиси ҳам сохтадай туюлди.
3.7K views08:25
Ochish/sharhlash
2023-05-12 06:31:15
#Жума_муборак

Жума кунги салавотнинг таъсири буюкдир! Набий ﷺ га салавот айтувчилар ҳақида: "У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади" дедилар.

Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад.

Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин диндошим!

Жума куни каъба олдида зам зам сувидан ичишлик барчамизга насиб қилсин...Амин

Зам замни ўша ерда ичиб юрганларга ҳавас қилдик...

Яқинда ИншаАллоҳ биз ҳам бу шифобахш сувдан баҳраманд бўлайлик.АМИН

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
3.1K views03:31
Ochish/sharhlash
2023-05-12 06:15:13 Илтимос бир дақиқа бу ерга қараб юборинг!!.

Тасаввур қилинг, бир жойингиз қаттиқ оғриб қолди.
Икки-кун ўтиб, дўхтирга бордингиз.
Дўхтор сизга, дори берди
ва:

« Буни, манави соатда битта, кегин бу соатда битта ичасиз. Агарда, ичадиган вақтингиздан, 5-дақиқа ўтиб кетса, фойдаси озроқ бўлади. Сиз тезроқ тузалишингиз керак».
Деб тавсия берди.

Сиз қанчалик шунга амал қилишингизни биласизми?
Бир биродарим айтмоқда:
« Дўстим тўғри айтасан, бу бошимдан ўткан, Аллоҳга қасамки, дўхтирни айтканини сўзсиз қилганман. Ҳатто соат ҳам керак бўлмай қолар экан.
Чунки тана ўзи ўрганиб қолади».

Субҳаналлаҳ, Аллоҳ таьоло бизни намозга буюрди, Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам бизга қандай қилиб ўқишлигини кўрсатиб берди.
Ва намозни вақтларини белгилади, уни кечиктирмасликни, ўз вақтида адо қилишликни буюрди.

Қани менга айтингларчи нега биз, ҳеч ким уни азобига, уни оғрига бардош беролмайдиган, жаҳаннамга қолқон бўладиган "доримиз"ни ўз вақтида адо қилмаймиз?!
Балки уни ташлаб юборамиз....

Ҳар намозни ўз вақтида адо қилсангиз, сизга ҳеч қандай будильникни кераги бўлмайди. Намоз вақти кирган заҳоти, юрагингиз сезади.
Қалб туғён қилади,намоз ўқи дея қўзғалон қилади...

Роббим намозимизни олиб қўймасин.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
3.3K views03:15
Ochish/sharhlash
2023-05-12 04:54:12
Ассалому алейкум ва рахматиллохи ва баракатух мен учун қадрли ва азиз Яхшилар. Бугунги кунларнинг Султони Жума тонги муборак бўлсин. Бугунги дуоларингиз, ошкор, яширин амалларингизни Аллохим қабул қилсин. Хонадонингиздан, тинчлик, хотиржамлик, сихат саломатлик, барака аримасин. Амин.

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

ЖУМА Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

ЖУМА кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

ЖУМА МУБОРАК!

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
7.5K views01:54
Ochish/sharhlash
2023-05-11 18:09:00 ​​"Бу ўша сиз айтаётган Умму бирнарса деган аёлми?
"Ҳа, ҳа ўша..."
Кетар чоғимиз у қўлимизга дугонаси жўнатган совғалардан улашди.
"Олдин совет даврида опам Германиядаги битта ўзи тенги қиздан посылка олган. Тавба, дўстлашиш ўша пайтларда ҳам бўлган экан-да!"
"Ҳа, олдин шунақа бўлганда вертуал дўстлашувлар! Ҳамма бир-бирига хат ёзган... "
"Энди Шодияхонга манам нимадир жўнатворишим керак. Умид ака "яхшилаб ўйланг, у аёлга нима ёқишини биласизми, ўзи? Бўлмаса сўраб-суриштиринг" деяптилар. Ўйлани-и-иб турибман, нима жўнатсам экан деб... Бу кишим сафарга кетиб қолгунларича шуни ҳал қилиб олишим керак, кейин уйдан чиқолмайман."
"Қаерга кетяптилар?"
"Дубайга!"
"Бориб-келавериб Дубайлик бўлиб кеттилар-ей, эриз!"
"Айтманг!"
Бир йил давомида мен кечмишини ёзаётган аёл билан ўша Шодияхон ўртасида ажиб бир дўстлик ҳикоялари давом этди. Кейин...
Кейин аёлнинг онаси оламдан ўтди. Таъзияга бордик. Таъзияга борганимизда аёлнинг сочлари негадир кумуш оқариб кетганди, кўзлари эса жуда мотамсаро эди.
"Шодия дугонангиз ҳам таъзияга келиб кетгандир?" деб сўрадим.
Бўшашиб "ҳа, келиб кетди!" деди. Бу сафар дугонаси ҳақида аёлнинг тўлиб тошиб гапирмаётганини-мен шунчаки аза кайфиятига йўйдим.
Кейин кимдандир эшитиб қолдим. Сочларнинг бир кунда кумуш тортиб қолиши анча олдинроқ содир бўлган экан. "Онаси оламдан ўтмасидан олдин ҳам у жуда тушкун аҳволда эди!" дейишди менга.
Янги уйга чиққандим. Ташвишим ўзимга етгунча эди. Бир муддат ундан хабар олмаганимни ва ана ўша ўзим билан ўзим бўлиб қолган вақт оралиғида мен биламаган жуда кўп ишлар бўлиб ўтганини тушундим.
Кейинчалик маълум бўлишича, Шодияхон шунчаки тасодифан бу аёлга дугона сайланиб қолмаган экан. Аввал бошқа бир инсон билан бу аёлнинг интернетда танишуви юз берган, кўнгил-кўнгиллардан сув ичган, минг иккиланишлар билан никоҳ ақди тузилган ва кунлардан бир кун шунча йил севимли эр бўлиб яшаб келган инсоннинг хаёлига- кундошларни ажойиб тарзда бир-бири билан таништириб қўйиш ғояси келган...
Ғоя одноклассники (бу тармоқ ўша пайтлар машҳур эди) сайтида аёлига янги профил очиб бериш ва уни кимлар биландир дўст қилиш орқали амалга ошган.
Натижада аёл ўз кундошига жуда узоқ вақт дугона сифатида қараб у ташлаган илмоқдор саволларга жавоб бериш орқали унга ўз сирларини айтиб келган...
Азиз ўқувчим, орангизда бу ҳикояни ўқиб турган эркаклар балки бу ҳолатга жуда оддий қарагандир? Балки орангиздаги баъзи бир аёллар бу аёлнинг сочи бир кечада нега оқариб кетганини тушунмагандир ҳам...
Балки "кимдир эр бермоқ жон бермоқ" мақолини эслагандир...
Йўқ, масала бундай эмас!
Бир туякашнинг жуда севимли бир туяси бор экан. Туякаш у билан кичик-кичик карвонлар тузиб жуда кўп жойларга борган экан. Туянинг ажали етибди. Туякаш туясининг бошида ўтириб ундан рози ризочилик сўрабди.
"Сени баъзан оч қолдирдим. Сени баъзан сувга етинтиролмай қийнадим. Сени баъзан саваладим. Баъзан бўғзингдан арқон солиб судрадим. Эй туям, мендан рози бўл!"
Туя жавоб берибди:
"Оч қолдирганингда, сувсиз қолдирганингда, бўйнимдан арқон солиб судраганингда сени ҳожам сифатида тушунганман. Аммо битта жойда ҳамиятимга тегадиган иш қилгансан! Бўйинтуруғимни бир тиррақи эшакнинг думига боғлаб қўйиб мени масҳара қилгансан. Шуни кечиролмайман, холос!"
Ройиш аёлнинг сабр ҳадлари кенг. Оч қолдирсангиз, "битта пиёзни икки кунга етказасан!" деб айтсангиз, бажаради. Тўрт девор ичига қамаб кетсангиз, кўнади. "Ўнта туғиб бер!" десангиз, туғади. "Устингга кундош олдим!" десангиз ҳам кўниши мумкин.
Юзини сал четга ўгиради-да қўрғонини яна мустаҳкамлашга тушади. Чунки эр бўлмаса, бола бор. Газ бўлмаса ўчоқ.
Аммо қўйнига жосус тиқиб устидан кулсангиз кўнмаса керак.
Қайдам...
Азизахон Исмоилова

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
7.9K views15:09
Ochish/sharhlash
2023-05-11 18:09:00 НОМСИЗ ДАРД

Бу аёлнинг соддалиги,  эрининг чизган чизиғидан чиқмаслиги,  хуш-ҳандон юриши,  позитив кайфияти доим эътиборимни тортган. 
Рост Қўқонжоннинг шундай аёллари борки,  улар эрини бошига тождек қўндириб юради,  пойафзалига қўнган чангни бўлса-да эъзозлайди,  борлиғи,  саждагоҳи,  пир-у мавлосидек кўради...
Аёл уйдан чиқмасди.  Уйи унинг қадрли гўшаси эди.  Борсам,  ошхонасига янги гаджет олган бўларди,  кўрсатарди. Эри ҳориждан олиб келган нарсалардан битта-битта илинарди. Кейин тўлиб тошиб жуфтини мақташга тушарди.
Ҳайрон қолардик,  унинг олтита тилни биладиган эридан,  аёлнинг меҳр-у муҳаббатидан,  ҳаётга бўлган завқидан,  порлаб турган кўзларидан...
Очиғини айтсам,  мен бу аёлнинг кўйлакка текис дазмол уришидан ҳам ҳайратланардим.  Ростдан ҳам ҳавасга дазмол урарди у!  Текис,  силлиқ,  қўлтиқ-пўлтиғида тиришган жойи йўқ,  ҳудди қуйма либосдек турарди бу кўйлак фарзандларининг устида!
Овқатининг ширинлигини ҳам мақтайми?  Менимча бу шартмас. Аммо русчасига подача деб аталадиган овқатни дастурхонга чиройли қилиб тортиш,  узатиш илмини ҳам бу аёл жуда ҳадисини олганлардан эди.
Камина тўкис деб тушунган мана шу аёл тўртта ўғил фарзанд дунёга келтирди. Тўртта ўғил фарзанд...
Бир куни уйига бордим:  борсам у ҳар қачонгидан хурсанд.  Кўзлари яна қоронғу туннинг фонуси каби чақнаяпти.  Мени етаклаб ичкарига бошлади.  Кирдим.  Кирсам, ичкарида янги компьютер турибди.  Ҳайрон қолдим.  Чунки у вақтини ижтимоий тармоқларга сарфламайдиган аёл эди.  Ошхона,  ошхона,  ошхона...
У менга яна эрининг ўзи унга одноклассникида профил очиб берганини айтди.  Дўст ҳам топиб берганмиш. 
"Мана мана бундай қилиб дўстлар излаймиз.  Кўрдиз,  аллақанчаси чиқиб келади.  Телефонингиздан кирдик-ку,  аввал таниш-билишларни кўрсатади,  бизга!  Мана... бир вошдан чиқиб келди:  бу ўртоғиз Нафиса,  расмларига кирамиз.  Қаранг,  ўша эканми?  Хў-ў-п,  бу Дилдора.  Аммангизнинг қизи!  Унга ҳам друзья ташлаб қўйдик.  Гаплашиб юрасиз.  Ўзиям ҳайрон қолаётган бўлса керак,  сизни тармоқда кўриб? Бу, бу.... И,  мана бу аёл ҳам кўриняпти.  Уям танишингизми? Танишингизми-танишингизмасми,  майли унгаям друзья ташлаб қўйдик.  Бўлди!  Шу бештаси билан гаплашиб туринг, ҳозирча! "
Аёл дугоналарини битта-битта тармоқдан топганини ва улар билан бемалол гаплашиб ёзишаётганини айтиб мақтанди.
У учун хурсанд бўлдим.
Кейинги ташрифимда у тармоқдан танишган дугонаси ҳақида тўлиб тошиб гапирди.  Ажойиб аёл эканлигини,  у билан гаплашиб вақтнинг қандай ўтиб бораётганини ҳам сезмай қолганини айтди.
"Бу кишимнинг ғаши келяпти.  Шу хотинга ёпишиб олдингиз.  Уйдаги ишлар ҳам қолиб кетяпти.  Агар овқат-озиқ вақтида бўлмаса,  кирлар вақтида ювилмаса,  кейин мандан хафа бўлманг! дедилар."
Гапира туриб кўзи билан компьютерига мўралади.  Сўнг шошиб қозонини кавлашга чиқиб кетди. 
Навбатдаги ташрифимда у аввалгидан ҳам хурсанд,  шодликка тўлиб-тошган,  ҳаётидан мамнун бир қиёфада эшик очди.  Суҳбатимизнинг катта қисмида у ўша тармоқда танишилган дугонасининг мақтовидан бўшамади. У аёлнинг гаплари,  тушунчалари,  оқила аёл йўриғида бунга берган маслаҳатлари бизни ажаблантирса-да,  аёлнинг гапини бўлмай жим ўтирдик.  Навбат у аёл жўнатган совға-саломларга келди:  ҳар хил китоблар,  мотивация берувчи қўлланмалар...
"Шодияхон роса ажойиб аёл.  Умидакам бир нарсадан ғашимга тегиб, сиқиб қўйса,  бўғилиб турган бўлсам,  дарров юрагимнинг ҳижилини ёзади. Телефонлашяпмиз. Ўзиям роса сезгир-да! Овозимдан биладими билмайман, сиқилиб турганимни.  " Вой опа,  яна сиқилиб қопсиз-а? " дейди.  "Энди уйдан чиқмай ўтирса одам шунақа бўлиб қоларкан-да!" дейман.  Ажойиб-ажойиб гапларни гапиради. Э,  яхши аёл-у эри йўқ-да!"
"Ким у Шодияхон?" дейман ажабланиб.
"Ўша-да интернетдан топиб олган дугонам!  Ўзиммас-у Умидакам топиб берганлар,  ў-ў-ша биринчи одно очиб берганларида...  Ҳуллас бу аёл... Битта ўғиллари билан наркоман эрга тегиб ажрашиб кетган экан.  Эшитиб ҳайрон қопман.  Роса кўп экан-а Тошконда наркоманлар? Билармидиз? Бир нарсаларни айтиб берса қўрқиб кетибман."
7.1K views15:09
Ochish/sharhlash
2023-05-11 08:59:32 ​​“Худойим, бировнинг омонатини тўкис қайтаришимга ўзинг ёрдам бер!” дея Аллоҳга ёлвориб, югуриб келган йўли бўйлаб оҳиста юриб келди. Бу орада қоронғу тушиб, атроф кўз илғамас ҳолатда эди. Боягина рўмолчани очиб, томоша қилган жойида нимадир йилтиллади. Эгилиб, диққат билан разм солганди, зиракнинг шериги экан. Қувончи ичига сиғмай, омонатни тугал қилиб ортига қайтди.
Илоҳим, барака топинг! аёл рўмолчадаги тақинчоқларини кўриб йиғлаганча Аброрни дуо қилди. Илоҳим, Аллоҳдан бошқага муҳтож бўлманг! Сизни дунёга келтириб тарбиялаган ота-онангиз роҳатингизни кўриб, узоқ умр кўрсинлар!
Шу бўлдию Аброр бошқа ўғирлик қилмади. Рашид ошпазнинг ошхонасига ҳам яқин йўламади. Онасига ёлғон айтгани бозорда аравакашлик қилишни чиндан қилди. Рўзғордан орттирган пулига ҳар икки ойда бир қўй олиб қўядиган бўлди. Ука-сингиллари улғайиб қабатига кирди. Онаси ҳануз сут-қатиқ сотарди. Уйи ёнган аёлнинг дуоси ижобат бўлдими, ҳаёт машаққатлари унга курашувчанликни обдон ўргатдими, хуллас Аброрнинг ишлари юришиб кетди. Ҳайдовчиликка ўқиди. Шаҳарда сутни қайта ишлаш цехига ҳайдовчи бўлиб ишга жойлашди. Катта синглисини узатди, укасини уйлантирди. Онаси зорлана- зорлана уйланишга кўндирди. Толеи кулган эркакнинг аёли баракали, қадами қутлуғ келади, дейдилар. Аброр ҳам уйландию, омади юришди. Ўзи ишлаб юрган цех хўжайинининг ёрдами билан қишлоғида сутни қайта ишлаш цехи ташкил қилди. Бир укаси, бир синглисини Университетда ўқитди. Онасини муборак ҳаж зиёратига жўнатди. Энг муҳими ўсмирлигида қилган қинғир ишларининг қурбонлари- велосипедини ўғирлаб сотган кишиларнинг розилигини ҳам олди.
Ароқ ичадиган одамларда аламим бор эди, ароқхўрлар кўзимга ёмон одам бўлиб кўринарди, дея изоҳлади уларга ўтмишдаги айбини. Мен сизларни шу тариқа жазоламоқчи эдим. Шундай қилсам бошқа ароқ ичмайди, Рашид ошпазнинг ошхонасига келиб ароқхўрлик қилмайди деб ўйлагандим. Бугун кўзларим очилди, ҳаром-ҳалолнинг фарқига бораман. Бировнинг ҳақи, норози луқма кимсага буюрмаслигини биламан. Энди гуноҳимдан ўтинглар, фақат онам буни билмасинлар, бу иснодни онам кўтаролмайдилар. Улар бу юзқораликка лойиқ эмасдилар. Бизга бундай тарбия бермагандилар.
Бир пайтлари велосипеди бўлганини ҳам, уни йўқотганини ҳам унутган кексалар ҳайрат билан унга тикилиб тураверишди. Аброр қўярда қўймай уларнинг ҳар бирига велосипеднинг бугунги нархи миқдорида пул берди. Кексаларнинг кўзига ёш келди:
Сен бизни ўшанда эмас ана энди жазоладинг бой ўғлим, -деди бир пайтлари ароқ деса ўзини томдан ташлашга тайёр турадиган ҳамқишлоғи кўз ёшини тўхтатолмай. Сени ўша кезлардаги ҳолатингни энди ҳис қиляпман. Аслида сен эмас биз гуноҳкормиз.
Аброр маҳалласига тўйхона қуриб берди. Ҳашамдор чиройли тўйхонада биринчи куни бутун маҳаллани йиғиб, ош берди.
Бу тўйхона маҳалланики ҳеч кимдан ижара ҳақи олинмайди деди ошда Аброр. Яхши кунларимизга, шодлигимизга хизмат қилсин! Фақат яхши эшитиб олинглар- бу тўйхонада ўтадиган тўйларда дастурхонга ароқ қўйилмайди! Қайси тўйда дастурхонга ароқ қўйилгани, ичкиликбозлик бўлганини эшитсам қаттиқ ранжийман!..
Ошга йиғилганларнинг боши қуйи солинди. Аброрнинг изтиробли болалик хотиралари, “алкашнинг боласи” тамғаси ва отасига қарзга ароқ ичириб, остонасини қўпорган кишилардан қолган озорлари дастурхон атрофидагиларга аён эди...
Бугун ҳамма нарса йўлига тушди. Аброрнинг кўнгли хотиржам. Аёллик бахти, рафиқалик гаштини сурмаган онаси пиру бадавлат ҳожи она бўлиб, фарзандларининг даврасида кексалик ҳузуридан баҳраманд. Болалари бекаму кўст беғуборлик даври гаштини суриб улғайишяпти. Аёли саодатли уй бекаси. Ука-сингиллари ҳам ўзидан тиниб- тинчиган, фаровон, хотиржам умргузаронлик қилишяпти. Болалигида чеҳрасига қўнган тундлик, феълига ўрнашган камгаплик ҳануз унга ҳамроҳлик қилади. Болалик хотиралари тушларига кирганида қўрқиб-чўчиб уйғонади. Олисда қолган ғира-шира изтироблари чап кўксини ачиштиради.
У меҳнат ва сабр билан ўзи хоҳлаган ҳамма нарсага эришди. Бироқ қисмат унга ўғирланган болалигини қайтармади.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
9.3K views05:59
Ochish/sharhlash
2023-05-11 08:59:32 Менинг бўларим бўлди ука-сингилларингни ўзинг оёққа қўясан. Уларга ўзинг бош бўласан. Сендан бошқа ҳеч кимим йўқ деб уқтираверганидан оиланинг масъулиятини эрта бўйнига олди. Онасига ёрдам бериш учун бир неча марта ўғрилик ҳам қилганди. Аммо буни фақат ўзи ва ёлғиз Аллоҳ биларди. Қўшни қишлоқда шаҳарга элтадиган катта йўл бўйида Рашид ошпазнинг кўрксиз ошхонаси бўларди. Эркаклар бу ошхонада аламаҳалгача еб-ичиб, тунда маст аҳволда уй-уйига тарқаларди. Бир неча марта отаси ҳам ўша емакхонадан маст бўлиб қайтганди. Аброр кўп марта Рашид ошпазнинг ошхонасига ўт қўймоқчи бўлди. Режасини амалга ошириш учун фурсат пойлади. Лекин ошхонада қоровул ётиб қолишини билгач, одам ўлдиришни истамай бу ниятидан қайтди. Кейинроқ велосипедини ташқарига қўйиб, емакхонага кирадиган эркакларни додини бера бошлади. Ҳеч ким йўғида велосипедни ўғирлаб сал чеккароқдаги зовур кўприги остига яширар ўша ерда уни очиб, эҳтиёт қисмларга ажратар эртаси куни шаҳарга олиб бориб сотиб қайтарди. Онасига пулларни бераётиб Шаҳарда бозорда арава тортиб топдим дея виждони қийналар кечалари алаҳлаб, беҳаловат бўлганида ароқхўрларни жазолаяпман деб ўз-ўзига таскин берарди. Худо кўрсатмасин қўлга тушиб қамалиб кетса онасининг бир дарди минг дард бўларди. Аллоҳнинг инояти билан бир воқеа сабаб бўлдию у ўғриликдан ҳазар қиладиган бўлди. Ўша куни оқшомга яқин одатдагидек сут-қатиқларни онасига олиб келиб берди ўзи эса Рашид ошпазнинг ошхонасига отамлашгани борадиганларни жазолашга йўл олди. Тутзор паналаб қулай фурсат пойлаётганди қаердандир йиғи ёрдам сўраб бақирган овоз эшитилди. Ўтирган жойидан югуриб чиқиб тўрт томонга аланглади. Бурчакдаги янги қурилган уйлардан бирида тутун кўринди. Афтидан уйга ўт кетган эди. Аброр ўртада ястаниб ётган пахта даласини оралаб чопиб кетди. Бу орада ўтган-кетган ёрдамга шошиб анча одам тўпланган экан. Уй аланга ичида ёнар одамлар оловни ўчириш учун жон-жаҳди билан тиришардилару лекин ҳеч ким олов ичидаги нарсаларни асраб қолиш учун ичкарига кирмасди. Аброр ичкарига ўзини отди. Уй эгаси аёл бояқиш бева экан чоғи, етимларим уйсиз қолди дея йиғлаганча олов ичидан нарсаларни ташқарига отарди. Аёлга ёрдам бериб олов ҳамла қилмаган нарсаларни ташқарига улоқтира бошлади. Шу пайт сервант устидан оқ рўмолчага тугилган бир нима тап этиб пастга тушди. Аброр эгилиб ерда ётган тугунчани олар экан унда тақинчоқлар тугилганини сезди. Атрофга бир қур кўз ташлаб рўмолчани чўнтагига жойлади Ёнғин ўчирувчилар келишди. Унгача бирмунча рўзғор анжомларини асраб қолдилар. Аёлнинг уч нафар қизчаси онасига ёпишиб изиллаб йиғлар, қаттиқ қўрқиб кетишганди. Аброр ёнғин ўчирувчилар келган заҳоти у ердан қорасини ўчирди. Бироз узоқлашгач рўмолчани очиб кўрди. Бир жуфт зирак иккита узук, битта занжир. Ҳаммаси тилладан. Кўз олдига уларни сотиб, бир даста пул билан уйга кириб боргани онасининг қатиқ-сут кўтариб кўчама кўча кезмаслиги энди улар ҳам бой бўлишлари келди. Қувониб кетди. Бир-бир режалар туза бошлади. Ука-сингилларига кийим қилади, чакка ўтиб таъмирталаб бўлиб қолган ошхоналарини бузиб, янгидан қуради. Ичкиликка берилган отасини даволайди...
Аммо тўсатдан кўз олдига бошқа бир манзара келди; уйи ёнган бева аёлнинг фақирона турмуши, онасининг оёғига ёпишиб йиғлаётган юпун кийимли қизалоқлар. Ўзидан нафратланиб кетди. Наҳотки шу жирканч башара унинг қиёфаси бўлса? Шу аёлнинг ўрнида онаси бўлганида-чи? Онаси ароқхўр отанинг зуғуми, зулми билан беш болани тарбиялаяпти. Уларга фақат тўғриликни, ҳалолликни ўргатган онасининг мунғайган юзини ўйлади. Кўзларида нафрат, ғазаб ва надомат ёғилиб турган, умрбод бахтсизлик билан тортишиб, фарзандлари, айниқса тўнғичидан умидлари кўр онаизорининг чеҳраси тасавурида жонланиб ўзидан, қилмишидан уялди. Ортига қайтиб аёлга тақинчоқларни қайтармоқчи бўлди. Югуриб кетди. Боя қўрқувданми, ўғирлаган нарсаларининг кучиданми тез юриб анча йўлга келиб қўйган экан. Ҳарсиллаб югураётганида тўсатдан ниманидир эслагандай тўхтаб қолди.
Чўнтагидан рўмолчани олиб, тақинчоқларни кўздан кечирди. Бир пой зирак йўқ эди. Юраги тез уриб кетди. Ҳозир аёлга рўмолчани тутқазса, ўғрига чиқарса-чи? Бир пойини топиб бер деса-чи? Йиғлаб юборди.
8.3K views05:59
Ochish/sharhlash