Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 С
Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.43K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-07-06 06:33:04
#МАГНИТЛИ_БРАСЛЕТ

Семиз одамнинг ички организмига саёхат

функциялик браслет - озиш учун, қорин, бўкса, қўл, оёқдаги ёғларни эритишга ёрдам беради.

Организмнинг умумий аҳволини яхшилаш ва ишчанлигини оширишда ёрдам беради.
Иммунитетни ошириб, жисмоний ва ақлий қобилиятни яхшилаш,
Чарчоқ ва ҳолсизликни камайтириш,
Бўғим ва бош оғриқларини қолдириш,
Буқоқ касалликларида ёрдам беради.

Маҳсулот нархи:
Қора ранг:  67000 сўм
Кумуш ранг:  67000 сўм
Тилла ранг:  67000 сўм

1+1=3 Акцияси мавжуд
Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз
Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд
4.0K views03:33
Ochish/sharhlash
2023-07-06 06:12:32 ​​Ишни сен амалга оширасан, деганида йўқ деёлмадим.
Асилжон ака софдил, ҳалол ва беозор одам. Биламан, туҳмат қилганим учун қаттиқ жазо оламан. Аммо, Асилжон ака ҳақида ҳар хил гаплар кўпайиб мингбошиликка сайланмай қолиши мумкин. Бу эримга жуда Қўл келади. Ўртада мен Асилжон ака билан қурбон бўлиб кетмайлик. Кўзим очилди, нодонлик қилибман. Мени кечиришингизни илтимос қиламан.
Асилжон ака аёлнинг аҳволига ачиниб қозидан уни жазоламасликни сўради.
Қози вазиятни ҳисобга олган ҳолда, воқеани ошкора қилмай уни ёпиб юборди. Аёл виждон азобида оғир дардга чалиниб, кўп ўтмай вафот этди. Қашқирнинг аламига алам қўшилиб кўзи қонга тўлди. Нима қилишини билмай қолди. Ўзининг узоқ яшамаслигини сезиб, бекорга ўлиб кетгандан кўра заҳар ичишга ва буни Асилжон акага тўнкаб уни бадном қилишга қарор қилди. У Асилжон аканинг уйига кириб бир оз суҳбатлашгандек бўлиб, оғзига бир нарса солиб, чой ичиб юборди. Сўнгра войдод, мени Асилжон заҳарлади, деб бақираверди. Қашқир хириллаган овоз билан Асилжон акага деди:
— Энди мингбошилик амал у ёқда турсин, жонингдан ҳам айриддинг. Сени қотил сифатида осишади. Бунга ўзинг сабабчисан, "Фақир киши панада" деб юраберганингда ёки бўлмаса мингбошиликка менга нисбатан ақллироқ Кдшқир акам борлар, деганингда бошқача бўларди. Ўзинг ўйлаб кўр, отнинг ўрнини эшак эгалласа чидаб бўладими? Сен неча йилдирки, юқорига интилиб юрагимни ловуллатиб келдинг. Буни асло кечира олмайман. Нариги дунёда ҳам сен билан курашни давом эттириб, суякларингни кулини кўкка совурмасам юрак ўти ўчмайди... Бир оз фурсатдан сўнг у вафот этди.
Текширув ишларида маълум бўлибдики, Қашқир ака ўша куни табибдан заҳар олиб, Асилжон акани бадном қиламан деганини ўзи ҳам билмай қолган экан.
Бу ҳақца табибнинг ўзи гувоҳлик берди. Асилжон ака эса мингбоши бўлиб сайланди.
У бир донишманд билан суҳбатда деди:
— Доимо қўлимдан келганича яхшилик қилдим, ҳеч кимнинг кўнглини ранжитмадим. Бироқ Қашқир ака ва унинг шериклари нима учун сабабсиз менга душманлик қилдилар?
— Шуни ёдда тутиш лозимки, — дебди донишманд, — ҳар ўн одам орасидан битта туғма ҳасадгўй учрайди. Буларни ранжитсангиз, кечиришлари мумкин, лекин ишбилармон бўлиб обрўйингиз ва мансабингиз кўтарилиб борса, кўра олмасликдан юраклари қип-қизил чўғга айланиб кетаверади.
Ҳасадгўйлар мансабпараст ва шуҳратпараст бўлиб, ўзларини доимо оддинги сафда ва ҳамманинг диққат марказида бўлишга ҳаққим бор, деб ҳисоблайдилар. Бунга эришиш учун улар фисқу фасод уруғини сеггиб, одамларни бир-бирига тўқнаштириб қўядилар. Ҳасадгўйнинг Қашқирга ўхшаган ашаддийлари ўз мақсадларини рўёбга чиқариш учун хотинини ва ҳатто ўз жонини ҳам қурбон қилишдан тоймайдилар. Улар лаганбардорлик, икки юзламачилик ва туҳматни ўз ўрнига қўйишга уста бўладилар.
Бир фожиали воқеанинг гувоҳи бўлганман. От пойгасида бир ҳасадгўй маррага яқинлашганда оти қоқилиб чопа олмай қолади. У дарҳол ўзини ўнглаб орқада олдинги сафда келаётган пойгачи отининг оёғи тагига ўзини ташлайди. Уни оғир жароҳатланган ҳолда олиб чиқиб, нима сабабдан шундай қилганини сўрашганда:
— У одам биринчиликни олгандан кўра, менинг ўлганим яхшироқ, — деб жон берди.
— Хулоса шуки, — дебди донишманд, — обрў қозонган, софдил ва меҳнаткаш одамлар ҳеч кимга зиёнимиз тегмай, аксинча, яхшилик қилаётирмизку, деган фикр билан душманимиз йўқ, деб хотиржам юришади. Ваҳоланки, улар орасида ҳасадгўйлар бор. Буни унутмай, чорасини кўрган одам қоқилмайди.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
4.5K views03:12
Ochish/sharhlash
2023-07-06 06:12:22 Ҳасадгўйнинг тақдири

Ўртаҳол оиладан чиққан Асилжон ака ўзининг ақлидроки ва ишбилармонлиги туфайли обрўси ва мартабаси ошиб борди. У элликбоши, сўнгра юзбоши даражасига кўтаридди. Ҳатто мингбоши лавозимига номзоди қўйилди. Бироқ бошидан кўп ташвишларни ўтказди. Айниқса, унинг қашқир ака лақабли бир девор қўшниси анча номаъқулчиликларни кўрсатди. Чунончи, бир аёл йиғлаб қозининг ҳузурига келди:
— Бошимга мусибат тушди. Уни ҳеч кимга гапириб бўлмайди. Сиздан мадад сўраб келдим. Бугун кечаси одамлар авлиё деб юрган қўшнимиз Асилжон уйимга бостириб кириб номусимга тегди. Энди нима деган одам бўлдим? Бундан ўлганим афзалроқ-ку.
— Жуда хунук воқеа-ку. Гувоҳлар борми?
— Наҳотки бадавлат Қашқир аканинг хотини бўлатуриб ёлғон гапирсам?! Туҳмат қилишга, Худодан қўрқаман-а?
Қози Асилжон акани чақиртирди. Суриштирса айб-ни мутлақо инкор этаяпти. Шунда у бир чора қўллади. Асил акага тушунтирди:
— Мен Сизни яхши биламан ва жуда ҳурмат қиламан. Бироқ, бу сизни оқлашга асос бўла олмайди. Аёлнинг даъвосини далил-ашёлар билангина йўққа чиқариш мумкин. Аввал бу хонага сиз, кетингиздан эса, аёлни киритиб, устингиздан эшикни қулфлайман. Сиз аёлни зўравонлик йўли билан бўйсундиришингиз лозим.
— Ҳазиллашаяпсизми, ахир бундай иш қилиш жиноят-ку. Бундай қила олмайман!
— Сўзимга кирмасангиз Қашқир ака сизни дорга остиришга эришади.
Анча тортишув ва тушунтиришлардан сўнг Асилжон аканинг рози бўлишдан бошқа иложи қолмади.
Қози Асилжонни бир хонага киритгач, аёлни чақиртирди:
— Одатда эркак киши босқинчилик қилганда аёлнинг бадани моматалоқ бўлади. Сизда эса булардан номнишон йўқ. Бинобарин, даъвоингизни инобатга ололмайман. Аммо Қашқир акага ҳурматим юзасидан сизга ёрдам бермоқчиман.
— Бунинг учун мен нима қилишим керак?
— Ҳозир мана бу хонага кирасиз. Асилжон ака сизга босқинчилик қилганда имкони борича қаршилик кўрсатасиз. Олишув натижасида баданингизда моматалоқлар юзага келади. Муҳокама вақгида бу белгиларни кеча уйимда Асилжон ака босқинчилик қилганда пайдо бўлган деб, қаттиқ турасиз. Бу менга Асилжон акани ўлимга ҳукм қилиш учун асос бўлади.
— Барака топинг, қози ака, яхшиликларингизни унутмайман. Эрим сизга атаб катта совға тайёрлаган. Хотиржам бўлинг, мен бўш келадиган аёллардан эмасман, пўлатдек мустаҳкам иродам бор.
Қози аёлни хонага киритиб маълум вақтдан кейин хонага кирса Асилжон ака сулайиб ётган эмиш. Аёл эса ғолибона оҳангда:
— Қози ака кўрдингизми, кучи етмай ерпарчин бўлиб ётибди.
— Баракалло, сизда бешта эркакнинг кучи бор экан-ку.
— Хоҳласам, бунақанги эркаклардан иккитасини чилпарчин қиламан. Тағин мақтанаяпти деманг...
— Айтингчи, кеча Асилжон ака уйингизга бостириб кирганда ҳам олишув бўлган эдими?
— Ҳа, бундан ҳам қаттиқроқ курашганман.
— Шундай экан, нима учун ўша куни баданингизда ҳозиргига ўхшаш моматалоқлар бўлмади. Балки унга хоҳиш билдиргандирсиз. Агар воқеа хоҳишингиз билан содир бўлган бўлса, у вақтда сиз ўз эрингизга хиёнат қилганликда айбланиб жазога тортиласиз. Аммо ишончим комилки, сиз беномус аёллардан эмассиз. Бу хонада ўтказилган тажрибадан яққол исботландики. ўзингиз айтгандек "пўлатдек мустаҳкам иродага" эгасиз. Ҳатто хоҳласангиз "икки эркакни ҳам чилпарчин" қилиб ташлашга қодирсиз. Кўриниб турибдики, аёлда хоҳиш бўлмаса, эркак зўравонлик билан мақсадга эриша олмайди. Шу боис, Асилжон аканинг босқинчилиги ҳақидаги даъвоингиз туҳматдан бошқа нарса эмас.
— Мени ниҳоятда усталик билан тузоққа илинтирдингиз, — тутоқди аёл. Воқеанинг бу даражада газак олиши хаёлимга ҳам келмаган. Виждон азобидан қийналаётганимнинг чегараси йўқ. Ҳаммасига эрим Қашқир ака сабабчи бўлди. У мен турганда бир зоти паст Асилжон мингбоши бўладими, деб, туриб олди. У Асил аканинг обрўйи ошиб боришидан тугақиб кетарди. Нима сабабдан Асилжон боғидаги дарахтлар бизникига нисбатан яхши ҳосил беради, нима учун унинг оти ва моллари семириб, ялтираб кетяпти, дерди. Бир куни, уни, Асилжоннинг боғига кесак отаётганини кўриб, сабабини сўраганимда, булбул бизнинг боғимизга қўнмай, ҳадеб уникида сайрай берадими, деса бўладими? Икки кун илгари менга, туҳмат билан Асилжоннинг шармандасини чиқарамиз.
4.5K views03:12
Ochish/sharhlash
2023-06-14 12:02:05
VITEK 317.000 сўм. кондиционер!

100% тоза махсулот
Акция нархи: 315.000 сўм. Қиш ва ёз мавсуми учун кондиционер!

Деворга ўрнатилади, хона ҳавосини тозалаб беради.

● Тўрт хил режимда ишлайди
● Пульт орқали бошқарилади
● 25-30 квадратни иситади
● 1-2КВ (экономний)
● Иситиши +40, совутиши зўр 16

Германия маҳсулоти.
Гарантия 3 йил.
100% тоза махсулот

Хозирда чегирма:
Эски нархи: 679.000 сўм
Акция нархи: 315.000 сўм

ФАҚАТГИНА 1 КУН ЧEГИРМА!

БУЮРТМА БEРИШ:
https://100k.uz/oqim/255771

ЕТКАЗИБ БEРИШ БОР! Тўлов қўлингизга олганда қиласиз.‌‌‌‌
1.1K views09:02
Ochish/sharhlash
2023-06-14 10:59:00 ​​-Ман у берган порошогингизни қўлим шилингани учун ишлатмадим. Ўша сиз берган ҳар хил майда совунларни қирғичдан бап-баробар чиқариб, ярим автоматга солиб айлантирдим. Ичида хушбўй юз совунлар ҳам бор экан. Ўшалар зўр оқартиришибди-да!
-Нима?- деди кўзлари ола кула бўлиб жазаваси қўзиганча...
Овсини гапини яна бир марта такрорлади.
"Нега кир машинада юваркансиз, ахир сизга айтгандим-ку" демоқчи эди, ўзининг ҳам ҳозиргина кир машина ишлатгани ёдига тушиб, тилини тишлаб қолди...
Кичик келин нималарнидир гапириб, катта келинига кир ёйишда қаралашар, қайнона эса уларни деразадан закий нигоҳи билан кузатиб туриб ният қиларди:
"Аллоҳим, кўзим очиқлигида қанчалар бир-бирига эш бўлишса, кетганимдан кейин ҳам бир-бирига ундан зиёд оқибатли бўлишсин."
Тамом.
Азизахон Исмоилова

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
2.6K views07:59
Ochish/sharhlash
2023-06-14 10:59:00 Овсинлар ҳикоя.

Овсин олишди: шаҳарлик оқбилак келиши олдидан уни пойгакдаги бир хоналик уйга тиқилтириб кўчириб қўйишди...
Зардаси қайнади: "Янги косанинг суви ширин бўлмай ўлсин, биз оёқ остига тушдик-ми, энди?!"
Уч кундан кейин қайнонаси янги келинни унинг ёнига ўтиргизиб ўша шаҳарлик оқбилакка насиҳат қилди: 
-Шу бугундан бу киши- сизга овсинмас, унақа сўзни луғатингиздан ўчириб ташланг, жон-жигар опам деб қабул қилинг! Бу уйда билмаган нарсангизни шу опангиздан сўрайверасиз, ўргатади, билмаганингизни тушунтиради! Рўзғорни шу кишига топширганимга анча бўлган.
Кетига тилла товоқ тутилгандек Малика бу гаплардан ёйилиб кетди.
Ўргатади! Ўргатганда-ки...
Бомдод пайтида ана ўша "овсинча" си худди биринчи синф боласидек ёнига бўйин қисганча келди:
"Опааа, кўчани қайси супургида супираман?!"
Атайлаб унга чўлтоқ, бандида қўл тиладиган бутоқлари кўп, шифтдан ис оладиган- узун супургини тутқазди...
-Етти қўшни у томондан, етти қўшни бу томондан супурасиз, ҳўпми?!
Уйида тинчгина ухлаб ётган ўша етти қўшнининг дарвозаси олдини қўшиб супургунча, "шаҳарлик ойимча" нинг момиқ қўллари пўрсилдоғ-у чақаларга тўлди. 
-Ҳаа, ҳеч нарсамас! Битта яхшилаб кир ювворсангиз ўтиб кетади!" 
Шундай дея насиҳат қилган бўлди- оғриқдан бужмайиб турган келинчакка қарата.
Туш пайти ҳаммомга кирса, "овсинча" си ярим автомат кир машинанинг ичига кирларни бир бошдан соляпти.
-Ҳай, бу нима қилганингиз? Бу уйда ҳамма кирлар қўлда ювилади, пари!
Овсинининг қўлидан автомат порошокни тортиб олиб қўйиб, ўрнига гилам ювишда ишлатиладиган ишқори ўткир хитой порошогини тутқазди.
-Кир совун йўқмиди?- сўради келинчак прорабига рўпара турган қора ишчига ўхшаб.
-Эплолсангиз ишлатинг! Мана шулар бор ҳолос!
"Олқинди"- юзлаб майда совун бўлакчалари ёпишиб, буришиб кетган йиғиндини "манг, олинг" дегандек- кирлар устига ирғитиб берди...
"Қурмағур, ёш бўлса ҳам тегирмондан бутун чиқаркан, кирларни бир тузук ювибди, дорда ярқираб турибди-я! Ўша хитой порошокдан ўзим ҳам бир ишлатиб кўрсам бўларкан", дордаги кирларга қараб, шуларни ичида ўйлади...
Қараса, қайнонасининг ёнида шилиниб кетган қўлларига дори суртиб "овсинча" си ўтирибди.
-Маликахон, дорни бўшатиб келинг, синглингизга тахлашворай, қўллари адойи тамом бўлибди...
"Ҳммм" деб дордан кирларни йиғиштиргани кетди.
Қайнисининг оқ кўйлагини атайлаб ерга тушириб юборди. Кейин тупроқ теккан жойларини яхшилаб кафти орасига олиб ишқалади, кир толалар ичига кириб жойлашди.
Сўнг таманно билан юриб бориб, елкасидагиларнинг ҳаммасини қайнонаси ўтирган диван четига ташлади.
-Вой мана бу кўйлак ерга тушибди шекилли...
Овсинчаси эрининг кўйлагини авайлаб қўлига олди. Эсида бор, дорга илаётганида у топ-тоза эди!
-Тоза ювилмаган!!! Яхххшилаб қаранг!- деди чиртиллаб...
Келинчак гап қайтармади, шунчаки қайнонасининг олдида изза бўлганидан қизариб кетди.
-Майли опаси, ўзингиз бир чайқаб қўярсиз, қўлларига ҳозиргина малҳам суртиб олгандилар- деди хижолатпазликнинг олдини олмоқчи бўлгандек қайнонаси гап билан сийпалаб...
- Ҳмм ҳўп, фақат эртага ўз кирларимга қўшиб юваман...
Эртасига кир ювишдан олдин негадир Хитой порошогини қўлига олди.
"Назарга кирмагани билан ана бу кукунлардан доғни шу яхшироқ кетказса-а, қара-да! "
Кирлари оқарашга оқарди-ю, хашакка ўхшаб қолди. Аммо қўллари...
Ғудраб бориб, тўйдан олдин олинган кир совунларни яшириб қўйган жойидан олди. 
Порошокнинг ишқоридан қўли қичиб, билагига нимадир тошиб кетди. "Бор-ей! " деди қўл силкиб, охири ҳаммасини мағзавасига қўшиб ярим автомат кир машинага солиб қўя қолди.
Дорга кирларни иларкан, ювганлари кўзига ёқмай кетаверди. Айниқса, эрининг қора спортивкаси ўнгиб кетганга ўхшаб қолибди.
-Опаа, ёрдам керакми, келинг ёйишиб юбораман!
Ёнига овсинчаси келди.
-Ўзим қиламан, бораверинг... Ҳа... айтганча, кеча ана бу порошок қўлингизни ёмон қилиб ташлаганмиди?
"Синглиси" бирпас қараб турди:
2.4K views07:59
Ochish/sharhlash
2023-06-14 10:31:39
МАВСУМ БОБ

ЭНГ ЗЎР КАМПОТ ВА МУРОББОЛАР
АЙНИТМАСДАН ҚИШГАЧА МУЗЛАТИБ БЕРАДИГАН РЕТЦЕПТЛАР

ХАР ХИЛ МЕВАЛАРДАН СУПЕР РЕТЦЕПТЛАР БОР

https://telegram.me/joinchat/SLWUeqVND6AE72sl
2.7K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-06-14 07:33:16 ​​Орадан икки йил у‌тиб, турмуш уртогим билан ярашдим. Лекин гап тошишни ку‌ймадим. Охири бир куни синглим опажон хафа бу‌лманг. Энди муаммоларингизни онамга айтманг. Сиз келиб кетганингиздан кейин онам касал бу‌либ коляптилар. Кон босимлари ошиб кетяпти деди.
Бу хакида акам хам мени огохлантирди. Оилангда камчиликларинг бу‌лса менга айт килиб бераман.
Онамга факат яхши гаплар гапир сикилмасинлар деди. Энди хар гал уйга келганимда укаларим келинойиму келинларни камчиликларини топиб онамга ёмонлар эдим....

     Афсуски Ота оналарни Аллох бир умр фарзандларга боглаб бермаган эканини билмадим.
Кон босими ошиши натижасида онам вафот этдилар.
Онамни у‌лдирган кон босими эмас, мен бу‌ламан.
Аввал бошидан онамни эхтиётлаганимда, уйимдаги арзимас гап су‌зларни аймаганимда, кайтиб келганимда келинларни олдида онамни жеркиган пайтимда онам кай ахволга тушган эканлар.
Хар сафар келиб, укаларимни мактаб, келинларни дуо килиш у‌рнига уларни онамга ёмонлар эканман-а...

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
4.6K views04:33
Ochish/sharhlash
2023-06-14 07:33:16 Бисмиллахир рохманир рохийм.
ТАФАККУР КИЛИНГ!!!


Бир куни жаноза маросимига бордим. Фарзандларининг дод- фарёди ку‌чадан эшитилар эди. Фарзандларига сабр тилаб, бундай каттик Аллохнинг кахрини келтирувчи су‌зларни айтиб йиглаш маййитга азоб бериши, хозир тахлил айтиб у‌тириш, мархуманинг хаккига хайрли дуолар килиш лозимлиги хакида гапириб уларни сабрга чакирдим.
Анча тинчланишди.
Факатгина бир кизлари хеч кимнинг гапини кулогига олмас, каттик додлаб йигларди.....

Эртаси куни борганимда хам шу холат такрорланди. Мархуманинг у‌ша кизларини тинчлантиришни иложиси бу‌лмади. Каттик гапиришга мажбур бу‌лдим.
Шунда халиги аёл:
Кизжоним мен йигламай ким йигласин. Онамни мен у‌лдирдим. Сиз хали ёш экансиз. Менинг хатоларимни такрорламанг.
Сизга ибрат бу‌лсин. Деб калбларидагини айтдилар. "Оилада ту‌кчиликда катта бу‌лдик. Отам ёшлигимизда у‌тиб кетдилар. Саккизта фарзандни бировдан кам килмай онажоним улгайтирдилар. Турмушга чикдим.
Мен тушган хонадон хам ку‌п болалик эди. Мен биринчи келин эдим. Оиламиздаги арзимас гап- су‌зларни онамга тошишни бошладим.
Онагинам:"
Болам мен онангман сени хатоларингни кечираман.
Лекин борган хонадонингда тилингни тиймасанг, бешигидаги гу‌дакни хам сизлаб мехр бермасанг у уйда хурмат топмайсан, кадрланмайсан. Бу хаёт сабрни бил.
Уйингдагиларни бировга ёмонлашни у‌рганма " десалар. Онам мени тушунмайди.
Деб хафа бу‌лдим. Кайнонамни ку‌шниларга ёмонлай бошладим. Гапимга гап ку‌шиб, ку‌шнилар кайнонамга етказишларини билмасдим.

Бу орада ту‌нгич фарзандим у‌глим тугилди. Афсус умри киска экан. Ёшига етмай вафот этди.
Шомоллаш у‌пкасига у‌тиб кетипти. Бунда уйимдагиларни айбдор килиб, онамга уларни ёмонладим. Ку‌шнилар оркали кайнонамга етиб келаётган гап су‌злар туфайли бу орада кайнонам хам, мени ёмон ку‌риб улгурган эдилар. Муомалалари у‌згариб колди. Бирин кетин яна уч фарзандли бу‌лдим. Улардан бирини бахтсиз ходиса сабаб тупрокка ку‌йдик.
Турмуш уртогим хам у‌згариб колган эдилар. Улар билан муносабатларимизни яхшилаш у‌рнига, атайин уришар эдим. Шундай килиб, у‌зим билмаган холда оиламизни жар ёкасига келтириб ку‌йдим. Турмуш уртогимни хиёнат устида ушлаганимдан кейин эса, ажрашишга карор килиб, икки болам билан ота уйимга келдим. Онам оиламни саклаб колишга хар канча уринмасинлар, уларнинг су‌злари менга кор килмасди.
Кайнона- кайнотам, турмуш уртогим хам ку‌п бор мени олиб кетишга келишди. Мен рози бу‌лмадим. Аста секин укаларим билан хам чикишолмай колдим.
"Чиккан киз чигирикдан нари"— деб бекорга айтишмаган экан.
Онагинам:
" Жооон кизим келинларни олдида уканг билан жанжаллашиб мени шарманда килманглар. Ахир у‌зларингни хурматсиз килиб ку‌ясизлар. Уйимиздаги гап-су‌злар ку‌чага чикмасин". Деб менга ялинар эдилар. Мен олдимда ким бу‌лишидан катьий назар жанжаллашаверадиган бу‌либ колдим.
Факат мени айтганим бу‌лиши керак, хамма менга итоат килиши керак деган у‌й мени тинч ку‌ймас эди. Укам билан жанжаллашиб колсам аразлаб овкатга чикмас эдим.
Онагинам таом тайёрлаб болажоним чииик бирга овкатланайлик десалар. Онажонимни жеркиб берардим. Бечора онажоним мунгайибгина хонадан чикиб кетар эдилар.......
4.3K views04:33
Ochish/sharhlash
2023-06-14 07:02:21 ​​Иккаласи хам сакраб утишиб, киргокка якин келишиб колди. Лобар деярли онасини бу куркувдан судраб олиб чикканди. Киргокка ерга чиккач онаси мадорсиз утириб колди. Кишлок ахли уларни олдига келишиб, Зарина холани уйига олиб боришди. Анчагача одамлар уларнинг уйи ёнида туришди. Хамма Лобар кизнинг килган мардлиги хакида, онасига булган мехри ва мухаббати хакида гапиришарди. Кишлок ахли кизнинг бу ишидан лол эди. Мана шу вокеадан кейин бирор киши уларни бир бирига угайлиги хакида огиз очишмади. Доим бу киз Зарина холанинг кичик кизи дейишарди.
Мана шундай оналарга тасанно....бегона кизчани угай килмасдан уз боласидай мехр бериб бокиб тарбиялагани учун минг рахмат. Аллох умрини зиёда килсин. Бу хикоямдаги вокейликдан ибрат олиш сиздан

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
3.6K views04:02
Ochish/sharhlash