Get Mystery Box with random crypto!

​​— Мен нима қилай? У аёлни ўзи узукни сотиб олишга зўрға кўнд | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​— Мен нима қилай? У аёлни ўзи узукни сотиб олишга зўрға кўндирган эдим. Назаримда, у узукни сотади, ўзи шунақа иш билан шуғулланади. Беш-ўн сўм фойда кўрмаса, бу ишни қилмайди-ку, — деди Дилафрўз.
Нодира яна кимга сарғайсин? Жонининг бир парчасини узгандек бўлиб, узукни Дилафрўзга бериб юборди. Йўқ, у буюмпараст эмас эди, фақат узук бувилари, оналарининг бармоғига тақилган ёдгорлик эди-да.
— Қани тур, Нодира, бу дунёнинг ташвишларини унутиб, бир сакрайлик. Бизнинг ашуламиз бўляпти.
Нодирани хаёллар бағридан Дилафрўзнинг овози олиб чиқди. Анчадан буён кўришмаган дугонаси тепасида жилмайиб турарди.
— Э, қўявер, кўнглимга рақс ҳам, ашула ҳам сиғмайди.
Нодиранинг чиндан ҳам йиғи бўғзига келиб тиқилиб турарди.
— Тур, тур, ўртоқ! Ўғлингнинг боши омон бўлсин! Эрта бўлмаса, индин кириб келади. Ҳозир аввалги замон эмас, билмай жиноят қилиб қўйганларга енгиллик бўляпти.
Дилафрўз Нодиранинг қўлидан тортиб турғазди. Нодира шўх мусиқа оҳангларига истар-истамас айланар экан, Дилафрўзнинг баланд кўтарилган мармардек оппоқ қўлларига қаради. Боя унинг бармоқларига нур сочиб турган биллур кўзли узук йўқ эди!
«Боя сенинг кўзингга кўринган, менда унақа узук йўқ, демоқчи-да бу билан… Эҳ, ундан кўра: «Нодира, ўшанда ёлғон гапиргандим. Сенга пул жуда зарурлигидан фойдаланиб, узукни арзон гаровга сотиб олдим», деганида мен бу қадар қийналмасдим? Наҳот дўстлик деган улуғ туйғунинг баҳоси шунча арзон бўлса…»
— Элбекдан дарак борми? Хабарлашиб турибсизларми? — иккови бир-бирига жуда яқин келганида Дилафрўз сўради.
— Ҳа, яхши. Яқинда чиқса керак!
— Чиқмасаям ўзингни ўтга солма, бурнига сув кириб чиқади. Бундан кейин қадамини ўйлаб босади.
Нодира индамади. Қани эди, ҳозир ўртоғига:
«— Мен бармоғингдаги узукни кўрдим», — дея олса. Шундай деса, Дилафрўз нима дер экан?
«Бегонага кетмасин, деб ўзингга қайтариб бериш ниятида ўша аёлдан қўлимга пул тушганда сотиб олгандим», деса-чи? Нодиранинг ёнига келгунча бирон баҳонани ўйлаб келгандир ахир?! У Нодиранинг бугунги тантанага келишини билмаган-ку, «Боласи қамоқда, бунақа тантаналарга айтишмайди», деб ўйлаган, ўз ўйларига ўзи ишонган ҳам.
Мусиқа давом этар, Дилафрўз Нодиранинг атрофида айлана бошлаганди. Шунда Нодиранинг тилидан бехос бир жумла сўз чиқиб кетди:
— Қайтади ўғлим. Ахир биллур кўзли узугимни қайтариб олиб беришга сўз берди-ку…
Қутлибека РАҲИМБОЕВА

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK