Get Mystery Box with random crypto!

.

Telegram kanalining logotibi tasavvuf_haqiqati — . T
Telegram kanalining logotibi tasavvuf_haqiqati — .
Kanal manzili: @tasavvuf_haqiqati
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 163
Kanalning ta’rifi

Мақсадимиз:
1.Аҳли сунна вал жамоа еътиқоди асосида тасаввуфнинг ҳақиқатини юзага чикариш.
2.Уммат орасида тасаввуфга нисбатан шаклланган салбий қарашларни йўқотиш.
3.Тасаввуф бидъати саййиъа емаслигини исботлаш.
4.Тасаввуф воситасида комилликка еришиш

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-10-06 18:22:38 Жаннат ҳовлилари зикр баробарида қурилади. Агар зокир зикрдан тўхтаса, фаришталар қуришдан тўхташади.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ, ""Ал-вобилус-саййиб"

@MubashshirAhmad
30 views15:22
Ochish/sharhlash
2022-10-06 05:23:56 #Улуғлар_насиҳати

Аллоҳ таоло кечаси бажарилишини хоҳлаган бир нечта вазифалар бор, уларнинг кундузи бажарилиши мувофиқ бўлмайди! Кундуз бажарилиши керак бўлган ишлар
ҳам борки, уларни кечаси бажариб бўлмайди...

Абу Бакр розияллоҳу анҳу

@tasavvuf_haqiqati
36 views02:23
Ochish/sharhlash
2022-10-06 05:23:01 Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи ва саллам билдирдиларки:
— Қиёмат куни ҳар бир кўзнинг йиғлаши муқаррардир, булардан фақатгина уч кўз мустасно. Булар:
1 - Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз,
2 - Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни кўрганда юмилган кўз,
3 - Аллоҳ йўлида, Аллоҳ учун ухламай, очиқ ётган кўз.

Дейдиларки:
Уч нарса қалбни ғам-ғусса билан тўлдиради:
1 - Таажжубли бўлмаган нарсадан кулмоқ,
2 - Очиқмасдан овқат емоқ,
3 - Кераксиз ерда сўз сарфламоқ.

«Мукошафатул қулуб» китобидан.
@tasavvuf_haqiqati
37 views02:23
Ochish/sharhlash
2022-10-05 05:33:02 #Улуғлар_насиҳати

“Қорайган қалбнинг уч аломати бор:
1. Инсон гуноҳлардан сесканмайди.
2. Итоат ва ибодатлар кўнгилга лаззат бермайди.
3. Насиҳатлар таъсир қилмайди”.

Абу Туроб ан-Нахшобий

@tasavvuf_haqiqati
43 views02:33
Ochish/sharhlash
2022-10-05 05:00:47 #шахсиятлар

Аҳмад Яссавий ва Бобораҳим Машраб ҳақида (жиддий пост)

Яссавий билан Машрабнинг шеърлари аслида бу иккаласи томонидан ёзилмагани айтилади. Бунга сабаблар:
1. Иккаласининг қўлёзмаси билан ёки улардан ёзиб олганларнинг қўлёзмаси билан аниқ бир нусха етиб келмаган.
2. Яссавий билан замондош ёки ҳатто у зотдан бир неча аср кейинроқ яшаган кишиларнинг шеърларини ўқисангиз, Яссавийники дейиладиган шеърлардан анча қийинроқ сўзлар ишлатилган, эскичароқ, арабий-эски туркий ва форсий тиллар аралашган шаклда бўлган. Қолаверса, Яссавийники дейиладиган кўп шеърларда вазн ҳам аруз эмас, бармоқ. Тилнинг ўта оддийлиги ва вазннинг соддалиги бу шеърлар кўпроқ фолклор асарлар эканига далолат қилади.
3. Машраб тахаллуси билан шеър ёзган 30 дан ортиқ шоирлар бўлган, улардан бири Нодиранинг ўғли Муҳаммад Амин (эди шекилли исми). Машраб ва Яссавийга тегишли дейиладиган шеърларнинг вазн, луғат ва бошқа услубларидаги ўта катта фарқлар булар бир одам томонидан ёзилмаганини кўрсатиб туради.
4. Иккала зотга нисбат бериладиган шеърларда ҳам уларнинг таржимаи ҳолларига номуносиб гаплар кўп.

Ва умуман, исломда бирор асар бир кишига нисбат берилиши учун ўша одамдан ё оғзаки саҳиҳ санад - ишончли одамлар занжири билан ёки имзоланган ва муддати ва хаттот маълумотлари ёзилган қўлёзма орқали исботланиши шарт. Бу иккала зотга тегишли дейиладиган асарлар шу йўл билан уларга нисбати исботланмаган.

Энди тасаввуф қисмига келсак, тасаввуф диний олимлар эмас, адабиёт аҳли - шоирлар қўлига кўчгач, илмийлигини йўқотиб, бошқа динлар фикрлари аралашиб кетган бўтқага айланган. Шунинг учун тасаввуфни илмий ўрганмоқчи бўлган одам шаръий илмларни эгаллаган олимлар китобларига мурожаат қилиши керак.

Маҳмуд Усмон

@tasavvuf_haqiqati
42 views02:00
Ochish/sharhlash
2022-10-05 04:56:23 #муҳаддислар

Имом Абу Довуд - умрини ҳадисга бағишлаган муҳаддис


Имом Абу Довуд ҳақларида қуйида танишишингиз мумкин:

https://telegra.ph/Imom-Abu-Dovud---umrini-ҳadisga-baғishlagan-muҳaddis-04-05

@tasavvuf_haqiqati
35 viewsedited  01:56
Ochish/sharhlash
2022-10-05 04:50:56 «Одамни йиллар эмас, гуноҳлар қаритади.»

Ибн Касир «Ал-Бидоя ван Ниҳоя» асарида ёзишларича, ўтмишда Абу Тоййиб Табарий исмли солиҳ киши ўтган (Шофеъий мазҳабининг кибор уламоларидан). Ёшлари юздан ўтган бўлса ҳам ақли-ҳуши жойида, бақувват, барча аъзолари тетик эди.

У киши бир марта ҳамроҳлари билан сафар қилдилар. Кема соҳилга яқин қолганда қирғоққа куч билан сакраб тушдилар, қолганлар ундай қилолмай қолди.

Кемадагилар кексалик пайтидаги бундай жисмоний қувват ҳақида сўрашганида, у киши:
«Биз бу аъзоларимизни ёшликда гуноҳлардан асрадик, Аллоҳ таоло эса қариликда уларни сақлаб қўйди.» дедилар.

« ..Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир» (Юсуф, 64)

@tasavvuf_haqiqati
37 viewsedited  01:50
Ochish/sharhlash
2022-10-05 04:49:31 “Билингки, ибодатнинг энг афзали фарзларни ўз ўрнида адо қилиб, ҳаромлардан четланишдир”.

Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ

@tasavvuf_haqiqati
31 views01:49
Ochish/sharhlash
2022-10-05 04:47:07 3.«Сафар дар Ватан»

(Сафар Ватанда) – соликнинг башарий сифатлардан малакий сифатларга, ѐмон сифатлар (кибр, ҳасад, ужб, риѐ, бахиллик)дан яхши сифатлар (муҳаббат, ихлос, тўғри сўзлик эътиқод)га сафар қилиши, кўчиши;
Ўз Ватанида мусофирдай яшаши керак.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
«Дунѐда мусофир – йўловчидай бўлгин».
Алишер Навоий айтадилар:

Ватан ичра сокин бўлуб сойир ўл,
Сафардин агар бўлса меҳнат санга.
Мусофир бўл, аммо Ватан ичра бўл,
Тила хилвату анжуман ичра бўл.

@tasavvuf_haqiqati
32 viewsedited  01:47
Ochish/sharhlash
2022-10-05 04:38:16 2.<<Назар бар қадам>>

(Назар бар қадамда) – Бундан мақсад Аллоҳга гуноҳкор бўлишга ундайдиган йўлга қадам босмаслик,ундан юрмаслик, ўйлаб қадам ташлаш. Аллоҳ таоло айтади:«Ахир юз тубан (ерга қараб) юрадиган кимса Ҳақ йўлни топувчироқми ѐки тик ҳолда тўғри йўлда юрадиган кишими!?» (Мулк сураси, 22-оят.)
Бошқа бир ояти каримада айтилади:
«Ва ерда керилиб юрмагин». (Исро сураси, 37-оят.)
Ҳар қадамда Аллоҳни эсдан чиқармасдан қилган ишлари учун ҳисобот бериш.
Алишер Навоий айтадилар:

Назарни қадамдин йироқ солмагил,
Бу йўл замин гар бўлса рағбат санго.
(Алишер Навоий.)

@tasavvuf_haqiqati
40 viewsedited  01:38
Ochish/sharhlash