Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 С
Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.43K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-06-13 12:57:09 ҚАСАМ УРГАН ЭР

Кўнгилга яқин аёллар муборак зиёратгоҳга дам олиш учун бордик. Соя-салқин жой. Сувларнинг шарқираган овози дилга ором беради. Саткак бува мозорини зиёрат қилиб, тушганимиздан кейин тамадди қилиш учун ҳаммамиз суппага жойлашдик. Аёл бор жойда ўз-ўзидан ким ўзарга суҳбат бошланади.
- Эримга бу йил агар тилла занжир олиб бермасангиз сизга жавоб,-дедим Дилнавоз исмли табиатан мақтончоқ аёл одатдагидек ҳаммани оғзига қаратмоқчи бўлди.
-Ишқилиб боплаб калтакламадиларми?-ҳоҳолаб кулиб, гап қотди кўзларини ката-катта очганча Маҳфуза исмли аёл.
Динавознинг эрини калтакчи эканлигини ҳамма аёллар билсада, у ҳеч қачон сир бой бергиси келмасди.
- Ғиринг десин, уйга қўйиб бўпман...
- Ўҳў...
Аёллар орасида шов-шув кўтарилди. Кимдир “Вой ўлмасам” деб лабини тишлаб, аёлнинг бу қилиғини эрига ҳурматсизлик, деб баҳоласа, бошқа кимдир унга ошкора ҳавас билан боқиб
“ Эрингизни қандай қилиб қўлга олдингиз-а” деб тажрибасини гапириб беришни сўрарди.
-Шу келин ҳам ажойиб-да. Кеча “ Эрим уйга иккита нон ҳам олиб келмайди” деб йиғлаб чиққанди. Эри тилла занжир олиб берармиш. Қон йиғламай чиққан куни ўзи Дилнавой учун катта давлат бўлса керак. Шўрлик аёл… Шуларни орзу қилиб яшаса керакда,- шивирлади ёнимдаги аёл.
-Эй ёлғонни ҳам ямламай ютадиган бўлибсиз, Дилнавоз, - дея уни оиладаги “хукмронлик” ҳақидаги эртагини бўлиб, шартаги Гулёра узиб олди. –Акамни овозини эшитиб лабингизга учиқ тошадию...
-Ишонмасангиз Қуръон урсин...
-Ҳай, тилгинанг кесилмасин. Худо урмасин, нодон. Касри ўзингга урса майлию, болаларингга урмасин...
Орамизда энг каттамиз бўлган Умида опа шундай деди-ю, ички бир алам билан йиғлаб юборди. Ҳамма оғзига толқон солгандай бир лаҳзада жимиб қолди. -Тоҳир акангизни ўлимидан олдин кўрсансиз-а, Дилнавозхон. Шундай алпқомат одам, умрларинингсўнгги кунлари қуриб-қақшаб оламдан кетдилар. Уларни тортган азобларини ҳеч бир душманимга ҳам раво кўрмайман.
Умида опани кўзларидан оқаётган ёш юзларини юварди.
- Раҳматли Тоҳир ака билан ҳаётнинг пасту- баландини бирга кечирдик. Кечалари дўппи тикиб, ўқишларига пул қилиш учун мижжа қоқмай тунни тонгга улаган кунларимни яхши эслайман. “Улар катта одам бўлсалар, болаларимга яхши. Уларга суянч. Таянч бўладилар”, деб ўйлабман. Катта рўзғорни кундузлари бозорга пишириқ пишириб сотиб, кечалари дўппи тикиб тебратардим. Яна рўзғордан қисиб-қимтиб, бегона шаҳарда мустар бўлмасинлар, деб орттирганимни уларни қўлларига тутқазардим.
Ниҳоят эрим ўқишни ҳам битириб олди. Аввал шаҳарда, кейинчалик вилоят ташкилотларидан бирида ишлай бошлади. Раҳбар лавозимига ҳам кўтарилдилар. Бир жиҳатдан улардан нолийдиган томоним йўқ эди. Рўзғоримни тўкис қилиб, кийим-кечакда ҳам бизни бировдан кам қилмасдилар. Бирин- кетин машина, кейин ховли сотиб олдик. Болаларим ҳам вояга етиб, орзу қилганимдек катта ўқишларда ўқий бошлашди.
Умида опа ҳикоясининг шу ерига етганда нафас олиши қийинлашиб, томоғига тиқилган аламни чиқара олмай оғзини маҳкам тўсиб, бир муддат кўз ёш тўкиб олди. Биз эса сўзсиз унга тикилиб ўтирардик. У ўзига келиб олгач, сўзларини давом этди:
- Бир куни катта қизим ғалати гап топиб келди. Курсдош дугонасини уйига борган экан, ўша ерда узоқдан дадасини кўриб қолибди. Дугонаси “Бу одам қўшнимизни эри”, дебди. Қизим уйга қон қақшаб йиғлаб келди. Биз аввалига бу сўзларга ишонмадик. Қандоқ ҳам ишонай? Ахир эримга ўзимга ишонгандай ишонсам. Ўша куни қизимни қатиқ койибман. “ Чолни кўриб бувам дейдиган бўлиб қолибсан” деб.
Эрим ҳеч қачон уйга кеч келганини ёки бирор кун бошқа ерда ёрда ётиб қолганини эслай олмасдим. Шу боис ҳам у менга, болаларимга ҳиёнат қилишига асло ишонмасдим. Қизимни койидиму, ўзимнинг дилим ҳира эди.Қизим ҳадеб мажбур қилавергач, уни кўнгли таскин топсин, деб Нозима билан ўша дугонасининг қўшнисини уйига кириб бордик. Ишонсангиз, у аёл қизимдан ҳатто икки ёш кичик экан. Энди 18 ёшга кирибди. Уйининг тўғрисида не кўз билан кўрайки,аёлни эримнинг елкасига бош қўйиб тушган сурати деворда осилиқ турарди. Исми Ҳолида экан. Уйидаги хориж мебеллари-ю, гиламларни кўриб оғзим очилиб қолди. Унга ҳасадим ҳам келди. Ёмон хўрлигим ҳам келарди. Ахир эримни шу дар
5.5K views09:57
Ochish/sharhlash
2023-06-13 11:13:22 ​​​​қараб жилмайганча, — бу меваларни ўғлимдан бошқа ҳеч ким тергани йўқ. Қолаверса, унинг қўлида турган челак бизникида умуман бўлмаган! Унинг олхўри егиси келган, шунинг учун кечаси қайтиб келган!
Мен ҳеч нарса демадим. Чунки ҳозир чиндан ҳам ғаройиб ҳолатнинг гувоҳи бўлгандим. Олхўриларни бошқа ҳеч ким териши мумкин эмас, чунки бизда кимдир яқинда вафот этган хонадонда мева териш мумкин эмасди. Айниқса, Шарофат опа бунақа ирим-сиримларга қаттиқ амал қиларди. Шу боис ҳеч нарса дея олмадим.
Шу-шу Шарофат хола хаёлга чўмиб юрадиган, кимни кўрса, Мансуржон келганини айтадиган, мени кўрганида эса уйига чақириб олиб, ўғлини кўрганини ҳикоя қилиб берадиган одат чиқарди. Кунларнинг бирида эса ақл бовар қилмайдиган воқеани айтиб берди.
— Мансуржоним ҳар куни келади, болам, — дея одатий ҳикоясини бошлади, — кеча ҳам келди. Чанқабди болажоним! Бир-икки кун олдин ҳовлида ётгандим, бир маҳал обдастанинг қимирлаётганини кўриб қолдим. Атрофда ҳеч зоғ кўринмасди. Бироздан кейин эса обдаста қимирламай қўйди. Шунда кўнглим ниманидир сезгандек бўлди. Ўрнимдан туриб қарасам, обдастадаги сув камайиб қолибди. Шундан билдим ўғлим келганини. Энди ҳар куни обдастани тўлдириб қўяман ўғлим қийналиб қолмасин деб…
Табиийки, бу гапга ҳам ишонгим келмади. Бироқ худди олхўри воқеасидаги каби буни ҳам менга исботлаб берганидан кейин таажжубга тушдим. Бу жумбоқнинг ечимини топа олмай, ҳайрон эдим.
Шарофат холанинг кундан-кунга паришонхотир, одамови бўлиб бораётгани унинг оиласидагиларини хавотирга қўярди. Хола фақат менга қулоқ солгани учунми (эҳтимол, унинг дардини тинглаганим, суҳбатдош бўлганим учундир) улар мендан Шарофат хола билан гаплашиб кўришни илтимос қилишди. Мен эса пайтини топиб хола билан бафуржа гаплашиб олдим.
— Мансуржонни биз ҳам яхши кўрардик, лекин у энди орамизда йўқ. Бунга кўникишингиз керак. Тўғри, сизниям тушунаман, аммо бошқа фарзандларингиз ҳам бор, сиз уларга ҳам кераксиз. Илтимос, холажон, ўзингизни қўлга олинг! Ҳали сиз керак бўлган кўплаб яқинларингиз борлигини унутманг!
Шарофат хола гапларимни эшитиб, узоқ йиғлади. Унга бошқа гапирмадим.
Ҳозир ҳам ўша воқеани эсласам, марҳум билан боғлиқ воқеалар мени ажаблантиради. Кечқурун терилган олхўрилар ва обдастадан ичилган сув билан боғлиқ жумбоқнинг ечимини ҳамон топа олганим йўқ!
НАСИБАнинг ҳикоясини
АФСОНА ёзиб олди.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
5.4K views08:13
Ochish/sharhlash
2023-06-13 11:12:53 Ўғлининг арвоҳи билан тиллашувчи онаизор

«Шарофат холанинг ўғли Мансур ўтиб қолибди!» Бу хабар яшин тезлигида тарқалди. Мен ҳам бу шум хабарни эшитдим-у, қишлоққа қайтдим. Шарофат холанинг икки нафар ўғли бор: каттаси Мурод, кичкинаси Мансур. Мансур анчадан бери оғир касал эди. Турли воситалар билан умрини узайтириб келишди. Аммо, барибир, касаллик енгибди-да.
Йўл олис бўлганлиги учун мен етиб келгунимга қадар марҳумни сўнгги йўлга кузатиб бўлишган экан. Атрофга қоронғилик ёйилиб қолгани учун Шарофат холадан эртаси куни кўнгил сўрашга қарор қилдим.
— Хола қаттиқ тушкунликка тушган, — деди онам кечки овқатни еяётганимизда. — Бечоранинг эси кирди-чиқди бўлиб қолганга ўхшайди. Ўзича нималарнидир гапирадими-ей!
— Фарзанд доғи жуда оғир, онаси, — дея чой ҳўплади отам. — Бундай қисматни ҳеч кимга раво кўрмайман.
Уларнинг гапини эшитарканман, кўз олдимга мен бундан олти ой олдин кўрган аёл гавдаланди. Хурсанд, доим кулиб юрадиган Шарофат холани бошқача қиёфада тасаввур қила олмасдим. Аммо…
Эртаси куни кўнгил сўраш учун бордим-у, ҳайратдан ёқа ушладим. Чунки қаршимда мен билган аёл эмас, аксинча, сочлари оқариб, кўзлари ич-ичига кириб кетган, бир нуқтага маъносиз тикилиб ўтирган аёл турарди. Салом бергандим, бошини кўтариб, менга қаради-да, кўзларида қандайдир илинжга ўхшаш туйғу пайдо бўлди.
— Ие, қизим, келинг, қани, ўтиринг! — дея ўрнидан туриб жой кўрсатди у.
— Шарофат хола, энди бу Худонинг иродаси, бу ёғига сабрли бўласиз.
— Нега, қизим? Ёки сен ҳам Мансуржонимни ўлган деб ҳисоблаяпсанми?!
— Мен… — нима дейишимни билмай, довдираб қолдим.
— Болам тирик, у ўлмаган, ҳар куни ёнимга келиб туради.
— Йўғ-э, — яна каловланиб қолдим. Чунки «Бундай бўлиши мумкин эмас», десам, Шарофат холанинг кўнглини оғритиб қўяман. Шу боис индамадим.
— Мана, кеча кечқурун у мени кўргани келди. Ухлолмай, у ёқдан бу ёққа ағдарилиб ётдим. Ҳеч кўзим илинай демасди… Бошқалар тошдек қотиб қолган, лекин мен… Шунда қулоғимга «Ойижон!» деган овоз эшитилди…
Шарофат хола гапиришдан тўхтаб, бир нуқтага тикилиб қолди. Нигоҳларидаги қувонч ўрнини маъюслик эгаллади. Аччиқ жилмайди. Юзига бир-икки томчи кўз ёши юмалаб тушди.
— Шундоқ қарасам, деразанинг олдида ўғлим, Мансуржоним менга қараб ўтирибди. «Ойижон, нега ухламаяпсиз, шундоқ ҳам анча толиқдингиз, дам олинг!» деди. Мен уни аниқ танидим. Меҳрибонлигидан, ғамхўрлигидан танидим! Кейин эса кўздан ғойиб бўлди. Бошимни ёстиққа қўйгандим ҳамки, ухлаб қолибман. Бир маҳал кўзимни очсам, ҳамма ёқ ёришиб кетган. Кейин сен кириб келдинг!
Онамнинг: «Бечоранинг эси кирди-чиқди бўлиб қолганга ўхшайди», деган гапини эслаб, Шарофат холанинг гапларини муболағага йўйдим. Аммо айни дамда қаршимдаги муштипар онага бунинг умуман аҳамияти йўқ, унинг хаёл дунёсида фақат ўғли яшарди, холос.
Нима деяримни билмай турганимда Шарофат хола ўрнидан қўзғалди.
— Юринг, қизим, сизга ўғлим яхши кўрадиган боғни кўрсатаман.
Шарофат хола кўнглидагиларни кимгадир айтгиси келаётганини сездим. Шунинг учун унинг таклифига қаршилик билдирмадим. Ҳовли адоғидаги боғда олхўрилар ғарқ пишиб ётар, бир-иккита шохлари осилиб турарди.
Эртаси куни эса Шарофат хола мени бошқача қарши олди.
— Қизим, яна Мансуржоним келди, — дея гап бошлади у мени ёнига ўтирғизиб. — Кечқурун безовта бўлиб, ҳовлига чиққандим, қарасам, дарахтлардан бирининг тагида челак турибди. Ўғлим эса дарахтдаги олхўриларни териб, челакка соляпти! Боламни жудаям соғиниб кетгандим, қизим, бағримга босайин деб ёнига шошилдим. Лекин унга яқинлашгандим ҳамки, ғойиб бўлиб қолди! У ўлмаган, қизим, тирик у!
Шарофат холанинг бу гапларига ишонгим келмади.
— Балки, кўзингизга кўрингандир, ахир ўғлингизни ўзингиз…
— Йўқ, — дея гапимни бўлди хола, — юр, сенга бир нарса кўрсатаман. Юрақол!
У мени тўғри боққа, олхўри дарахтларининг олдига етаклаб борди.
— Қарагин, — деди у дарахтлардан бирини кўрсатиб, — ўғлим анави дарахтнинг шохларидаги меваларни териб олди!
Ишонасизми, не кўз билан кўрайки, кеча мевалари ғуж-ғуж бўлиб ётган дарахт, пастга эгилиб қолган шохда бирорта ҳам олхўри йўқ эди. Ҳайрон бўлиб қолганимни кўрган Шарофат хола:
— Энди ишондингми, — деди менга
5.5K views08:12
Ochish/sharhlash
2023-05-21 20:53:22
Канада шахрида 33 ёшли аёл ўзида ҳомиладорлик аломатлари борлигини сезиб докторни олдига боради, ва мен 2 ойлик ҳомиладорман деб шикоят қилади, доктор аёлни ултратовуш текширувидан ўтказди ва хеч қандай бола йўқлигини айтади, орадан вақт ўтиб қорни катталашган аёл бошқа кучли докторни олдига боради текширувлардан сўнг даҳшатли ҳолат аниқланди...

Давомини ўқиш
1.2K views17:53
Ochish/sharhlash
2023-05-21 20:53:18 БОЛАСИНИ ИТЛАРГА ТАШЛАБ КЕТГАН АЁЛ

Кеча тунда касалхонада навбатчи эдим.. . Соат иккилардан ўтганида, ташқаридан шовқин келди. Итларнинг ирриллаши, акиллаши ва эркак кишининг даҳшатли чинқириғини эшитиб ҳамшира билан ташқарига отилдик. Овоз қоровул Эркин амакиникига ўхшарди.
Қоровулнинг кулбачасига қандай чопиб борганимизни ҳам билмайман. У ерда ҳеч ким йўқ эди. Шундагина овозлар боғ томондан келаётганига амин бўлиб, ўша томонга чопдик. Катта ўрик тагига етганимизда қоровулнинг ўзи пайдо бўлди.Унинг ҳамма ёғи қон, яктаги ва шими йиртилиб кетган.
-Тинчликми? деб савол беришим билан, икки хатлаб ёнимга келди. Шундагина унинг қўлларида нимадир борлигига аҳамият бердим. Қарасам....Ундан кўра қарамаганим, кўрмаганим яхши эди. ....

ДАВОМИНИ УКИШ
966 views17:53
Ochish/sharhlash
2023-05-21 19:02:02 ​​Мана иккинчи концертимни ҳам берамиз. Лекин бу гал қўшиқларим мунгли оҳангда куйланган. Бу сафар Наргизанинг ўрни бўш қолади... Унинг айтганини қилиб «Ёмғирлар» нинг давомини ёздим. Шеърини Наргизанинг ўзи ёзганди... Одам, ўзининг ўлимини олдиндан билиши мумкинми?
Аммо ҳали «Наргиза» деган қўшиқ куйламадим, куйлолмаяпман. Унинг бу дунёда йўқлигига ишонгим келмайди. Ҳар куни ўша қадрдон уйга бораман. У билан бирга тушган суратларни томоша қилиб, ёнимда турганини ҳис қиламан. Лекин ҳаммаси рўё...
Жамшиднинг сўзларини тинглаб, кўзларимга ёш келди. Муҳаббатнинг кучига тан бердим, борлигига шукур қилдим. Жамшид бугун эстрада юлдузи. Ким билсин, балки, якунига етмай тўкилган муҳаббатнинг ўтли хонишлари уни шу даражага кўтаргандир...
ТАМОМ
Саида ҚОРАБОЕВА

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
3.7K views16:02
Ochish/sharhlash
2023-05-21 19:01:55 Уч кундан сўнг уйга борсам, Наргиза хомуш ўтирарди. Мени кўрди-ю, жилмайганча ўрнидан турди.
– Ассалому алайкум.
– Нима бўлди? – дедим унинг кўзларидаги ғамни кўриб.
– Ҳеч нарса, – деганча кўзидан думалаб тушаётган икки томчи ёшни менга кўрсатмай артиб олмокчи бўлди.
– Нега йиғладинг? – саволимни эшитиб, у юзини ўгирди. Юзини икки қўлимнинг орасига олиб ўзимга қаратдим. – Нима бўлди, айтсанг-чи?
– Шунчаки сизни соғиндим...
– Алдама... – Наргиза деразанинг ёнига борди-да, бир муддат тикилиб турди.
– Қаранг, Жамшид ака, танишганимизга бир йил бўлиб қолибди. Бу орада нималар бўлмайди дейсиз... Мен умримдан миннатдорман. Икки дунёда ҳам сизни дуо қилиб яшайман. Фақат мени унутмасангиз, бас...
– Бу нима деганинг...
– Гапимни бўлманг, илтимос. Менга ўша танишган кунимиздаги қўшиқни айтиб беринг. «Ёмғирлар» ни... Ўша қўшиғингизни яхши кўраман.
Наргизанинг одатини яхши билардим. Бир нарсани айтишини истамадими, минг уринсам ҳам гапирмайди. Шу боис ўша куни унга «Ёмғирлар» ни куйлаб бердим. Ўша куни у илк бора елкамга бош қўйганча мени жим эшитди. Қўлимга гитарани олиб чалиб, қўшиқ куйладим. У йиғлаб эшитарди, мен йиғлаб куйлардим...
Эртаси куни мен ижодий сафарга кетдим. Ўшанда Наргиза билан охирги кўришишим эканлигини билмагандим. Унинг маҳзун чеҳраси, ғамгин нигоҳи... бир умр хотирамда муҳрланиб қолди.
Бир ҳафта ўтиб Тошкентга қайтдик. Бу орада ҳар куни Наргизага қўнғироқ қилдим. У менга яхшилигини айтарди. Уйга қайтган куним онам касалхонадан сўрашганини айтдилар. Ажабландим.
– Ким касал бўлибди? – онам менинг кўзимга қарай олмай:
– Наргиза, – дедилар.
Етиб борганимда Наргиза сўнгги нафасини олаётган эди. У оқ қон касаллигига чалинган экан. Суяк илиги саратони дейишди. Ўзи ҳам кеч билган. Афсуски, менга билдирмаган.
– Касалхонага кеч келди. Бир ой олдин олиб келганингизда ҳам омон қоларди, – деди шифокор менга ачиниш билан боқаркан.
– Наргиз, жоним, нега ундай қилдинг? – дедим йиғлаб унинг кўзига тикиларканман. У эса майин жилмайди.
– Жамшид ака, сизни яхши кўраман. Онангизга айтинг мени кечирсинлар. Сиз уйланинг, хўпми? Кейин, кейин... «Наргиза» деган қўшиқ ҳам айтинг... – унинг ҳар бир гапи менга алвидодек туюларди. Ўзимни йиғидан тута олмасдим. Ҳисларим ўзимга бўйсунмай қолаёзганди. Йиғларканман шошганча юз-кўзларидан ўпишга тушдим. – Бўлди, Жамшид ака, ваъда беринг... тушкунликка тушмайсиз-а, мени унутманг, аммо уйланинг... Илтимос... «Ёмғирлар» нинг давомини ҳам ёзинг, – шу жумла унинг охирги сўзи бўлди. Чидолмадим. Ўша куни еру-осмон ларзага келгандек бўлди, гўё. Илк танишган кунимизда ёққан ёмғир, айрилган кунимизда ҳам ёғди. Осмонни ёритиб чақмоқ чалди. Дунёни ларзага солиб, момоқалдироқ гулдиради. Менинг қалбим тўкилиб кетди. Само вайрон бўлган муҳаббатимга қўшилиб кўз ёш тўкди. Ёнимда ҳамма бор... фақат у йўқ эди. Менинг илҳом манбаим, завқим, қувончим... ҳамма- ҳаммаси у билан бирга кетгандек эди... Бошимни ҳеч бир тошга уролмасдим. На-да тошни олиб келиб бошга ҳам сололмасдим. Ишқнинг азоби ёмон бўларкан. Ҳижрон, айрилиқ инсонни ўзлигидан жудо қилар ҳолга тушираркан... Ишонасизми, мактабда "Лайли ва Мажнун" қиссасини ўқиганимизда, Мажнуннинг ҳолига кулгандик. Қисмат эса Мажнуний ҳолат қандай бўлишини сездирганди... Бу шунақанги изтироб эдики, англатиш ва айта олиш мушкул. Уни фақат ҳис қила олиш мумкин, холос.
Наргизанинг бу дунёдан кўз юмишига ўзимни ҳам айбдор санардим. Ўша охирги учрашувимиз куни менинг иккита опам бориб, Наргиза билан жанжаллашиб, уни фоҳишаликда айблаб келишган. Қолаверса, ўша куни ўзининг бедаво дардга чалинганидан хабар топган экан. Мен эса... буларнинг баридан бехабар эдим. Суриштирмабман ҳам. Унинг йиғи тўла нигоҳини эсларканман, шунчаки деб эътибор қилмабман. Нега кўпроқ унинг ёнида бўлмадим? Нега соатлаб суҳбатлашиб ўтирмадим? Нега унинг дардини сезмадим? Ҳар гал шу саволларни ўизмга берарканман, ўзимни нодон ошиқ эканлигимни ҳис қиламан. Ўз туйғуларимга ўзим маст бўлиб, қўшиқ куйлаб юраверибману, ёнимда шамдек ўзини ёқиб эриётган севгилимнинг ҳисларини пайқамабман.
3.3K views16:01
Ochish/sharhlash
2023-05-21 19:01:43 Кунларнинг бирида ярим тунда эшик тақиллади. Эшикни очган Жамила опанинг кимгадир хушомад билан гапираётгани эшитилди:
– Вой, ўзим ўргилай, яхши юрибсизми? Ҳа кўринмай кетдингиз. Мени соғинтириб юбордингиз-ку...
– Йўғ-э, – эркак кишининг овозини эшитиб ҳайрон бўлдим. – Янгисидан асраб қўйибсан деб эшитдим.
– Ҳа, бегим. Ҳали қўл теккизилмаган.
– Бўл, олиб чиқ. Тезроқ кўрмасам бўлмайди...
Шу пайт мен ётган хонанинг эшиги очилди. Жамила опа тепамга келиб:
– Наргиз, тур ўрнингдан асалим. Юр мен билан, – деди. Ўз хонасига олиб кириб, тунги кўйлакни қўлимга тутқазди. – Шуни кийиб ол. – Бу либосда одамнинг қомати шундай кўриниб турарди.
– Йўқ, – дедим қалтириб.
– Бу нима деганинг? Манаман деган бойвачча келиб турибди, шансни қўлдан чиқарма. – Шундагина мен унинг кимлигини тушундим. Бу қўшмачи аёлнинг мақсади мени бошқаларга пуллаш эканлиги шундагина аён бўлди. Менинг титраб туришимни кўриб, Жамила опа юзимга тарсаки туширди:
– Ҳали менинг гапимга кирмайсанми? Шу пайтгача мен сени боқиб яшадим. Энди сенинг навбатинг, бўл кийин, тез чиқ... – Шу пайт Худойимнинг ўзи ёрдам берди. Хаёлимда шумлик туғилади.
– Майли, сиз чиқиб туринг, – дедим унга мулойим кулиб. Жамила опа менга қараб турди-да:
– Майли, сиз чиқиб туринг, – дедим унга мулойим кулиб. Жамила опа менга қараб турди-да:
– Тез бўл, – деганча чиқиб кетди. Уйимиз иккинчи қаватда эди. Бир амаллаб қочишни ўйладим. Аммо пастга тушишга ҳеч нарса йўқ эди. Деразани очиб қарасам, пастда қум уюми турибди. Кўзимни юмдим-у, пастга сакрадим. Омадим бор экан, қумнинг устига тушиб, ҳеч қаерим лат емади. Бор кучим билан қочдим. Аксига олиб ёмғир ёғарди. Ўша пайтда сизнинг машинангизга урилиб кетай дедим... кейин... кейин, – у ҳиққиллаганча гапиролмай қолди. Мен эса шубҳаларим тарқаганидан хурсанд эдим. Иккиланганча Наргизанинг қўлларини тутдим холос. Унга далда бериш учун қўлини сиқдим.
– Мен сизни ёлғиз қолдирмайман!
Ўша кундан бошлаб ҳаётимда қувончли кунлар бошланганди. Мен Наргиза билан бахтиёр эдим. У ҳақида ҳеч кимга гапирмасдим. Биз шаҳар четидаги уйда пинҳона учрашардик. Унинг самимий нигоҳлари мени ўзига асир этганди, Ҳар бир ёзган қўшиғимни унга эшиттирардим. Биринчи мухлисим у эди. Ўйламанг, мен унга ҳеч қачон ёмон назар билан боқмаганман. Орамизда самимий туйғулар бор эди холос. У мен учун покиза ҳилқат эди. Унга ортиқча қўл узатиш, ўз туйғуларимни паймол қилиш билан баробардек туйиларди. Наргиза менга ҳаёт завқини улашарди. Қалбим ўзгача ором олорди гўё. Наргиза менинг илҳом манбаимга айланганди. Севгининг нақадар буюк туйғулигига борган сари амин бўлиб борардим. Яратган менинг ҳам қалбимга иўшқни меҳмон қилгани учун ҳамду санолар айтардим. Зеро, Севги фақат муносиб кўрилганларгагина насиб қиларкан...
Ёдингиздами, ҳатто бир гал интервьюда ҳам «Мен қалбимнинг ягона сирини ҳеч кимга айтмайман», дегандим. Илк концертимда Наргиза биринчи қаторда ўтириб менга далда ва илҳом берганди. Тунлари телефонда суҳбатлашардик. Албатта, мендаги бу ўзгаришни онам пайқамай қолмадилар.
– Ўғлим, мени алдамасдан, у қизнинг кимлигини айт, – дедилар бир куни. Лекин қандай қилиб Наргизанинг болалар уйидан чиққан қиз эканлигини, у билан турмуш қурмоқчилигимни айтаман. Бироқ онам қийин-қистовга олганларидан сўнг бор ҳақиқатни ошкор қилдим. Онам индамадилар. Лекин... эртаси куни уйимизга опаларим келишди.
– Сен эсингни еб қўйдингми? Келиб-келиб, етим, бунинг устига фоҳишахонада ишлаган қизга уйланасанми? – деб жазавага тушишди. Мен уларга ўзимнинг хақ эканлигимни исботлай олмадим... “Мен билан ишингиз бўлмасин”, деб жаҳл қилганча уйдан чиқиб кетдим. Ўзим истаган инсон билан умр йўлимни боғлай олмаётганим юрагимни баттар тирнарди. Албатта, шундай бўлишини аввалдан ҳис қилгандим. “Сен эл кўзидаги таниқли одамсан, Жамшид! Одамлар нима дейди:”, деб гапирди опам. Менга одамларнинг фикри муҳим эмас. Бахт муҳим! Бахтим эса Наргиза биланку... шу тобда Наргизанинг ёнига боргим келди. Бироқ бу ҳолатда унинг ҳам кўнглини вайрон қилишдан чўчидим. Бормадим. Телефон орқали овозини эшитдим, холос.
2.4K views16:01
Ochish/sharhlash
2023-05-21 19:01:20 ҚАЛБИМНИНГ ЯГОНА СИРИ

Хонамга кирдим-у, ўзимни ўринга ташладим. Хаёлимда Наргизанинг чеҳраси гавдаланарди. Сутга чайиб олингандек оппоқ юз, оҳу кўзлар, камон қошлар... Очиғи, бир куни мен ҳам муҳаббат дардига мубтало бўлиб, тунлари ухламай чиқаман, деб ўйламасдим. Шу тобда унга телефон қилиш истаги туғилди. Уйнинг рақамларини тердим. У томонидан гўшак кўтарилди.
– Алло... – индамадим. – Алло, гапиринг... – гўшак жойига қўйилди. Яна тердим. Яна шу ҳолат такрорланди. Негадир унга гапиришга қийналдим.
– Кеча кимдир қўнғироқ қилиб, гапирмади, – деди Наргиза эрталаб кўришганда.
– Ким бўлди экан-а? – сохта хайратландим мен.
– Билмадим... очиғини айтсам мен чўчидим.
– Нега? – у менга бир қаради-да, сўнг очиқ деразадан ташқарига қаради.
– Мени излашлари мумкин. Шунинг учун қўрқаман. – тўсатдан йиғлаб юборди. – Жамшид ака, сизга ҳақиқатни айтмоқчи бўляпман-у, аммо мени нотўғри тушунишингиздан чўчияпман. Мен ўша куни сизга фоҳишахонадан қочганимни айтгандим. Ҳайрон бўлдингиз-у, аммо ҳеч нарса сўрамадингиз. Шунинг учун сизга ишондим. Менга ёмонлик қилмаслигингизни билиб, уйингизда қолишга ўзимни рози қилдим. Биламан, мени қандай қилиб ўша ифлос ерга бориб қолганим билан кизиқяпсиз... айтаман, ҳаммасини айтаман. Кимгадир юрагимни очишим керак. Тўлиб кетдим... – унинг йиғлаб туришига юрагим бардош бермади. Аста ўрнимдан туриб, елкасидан тутдим.
– Наргиза, мен сизни ҳар қандай шароитда ҳам тўғри тушунаман, – дедим.
– Жамшид ака, мен болалар уйида катта бўлдим, – деди чуқур хўрсиниб. – Отамни ҳам, онамни ҳам танимайман. Улар ким бўлишган, нега мени ташлаб кетишган хабарим йўқ. Билганим болалар уйида мени тарбиячилар «Ташландиқсан», деб ҳақорат қилишарди. Демак, онамми, отамми мени ташлаб кетишган. Хуллас, у ерда катта бўлдим. Сўнг вояга етиб, болалар уйидан ҳам кетишга тўғри келди. Тасаввур қилинг, мен ўн етти-ўн саккиз ёшлар атрофидаги ғўр қизалоқман. Фақат болалар уйидаги муҳитдан хабарим бор. Панжарали дарвоза ортида бошқа ҳаёт, яхшилик билан бирга ёвузлик ҳам қарор топган муҳит борлигини билмасдим. Ўзимча эртаклардаги ҳаёт панжара ортида бўлса керак деб хаёл қилардим. Ва ниҳоят ана ўша дарвозанинг эшиклари биз учун очилди. Ўзим билмаган макон томон қадам қўйдим. Аввалига биздан олдин болалар уйини тарк этган бир қиз билан ошхонада ишлай бошладим. У қиз менга меҳрибонлик қилди. Ҳатто бошпана ҳам топиб берди. Лекин бир куни... у ердан мени қандайдир бир аёл ширин сўзлари билан ўз уйига олиб кетди.
– Мен сени фотомодель қиламан. Шундай ҳусни жамолинг билан сассиқ ошхонада сенга юриш ярашмайди, – деб авраб –алдади. Ошхонада ишлаш ўзимнинг ҳам жонимга текканди. Бир йил давомида ҳар куни эркакларнинг еб қўйгудек нигоҳларига бардош бериб, қаҳри қаттиқ хўжайиннинг сўкишларини эшитиб яшашдан безор бўлгандим. Оладиган пулимга гоҳ қорним тўяр, гоҳ тўймас, шундай пайтларда хўрандалардан қолган егуликларни ейишга мажбур бўлишим... Шуниг учун аёлнинг айёр нигоҳларига ҳам эътибор бермадим. Айниқса, у мени уйига олиб бориб, чиройли либослар бергач, ўзимни ҳақиқий фотомоделдек тасаввур қила бошладим. Аёлнинг иккита уйи ёнма-ён эди. Биттасида қизлар туришар, иккинчисида мен ва у яшардик. Жамила опа (аёлнинг исми) қизларнинг ёнига тез-тез чиқиб, уриб-сўкарди. Гарчи ўзим кўрмаган бўлсамда, нариги уйдаги шовқин, гап-сўзлар бемалол бизникига ҳам эшитиларди. Жамила опа менга бирорта иш буюрмас, ҳатто кўчага чиқармасди. Фақат уй юмушларини бажариб турардим. Орадан икки ой ўтди. Бу орада Жамила опа мени икки-уч марта суратга туширди. Тўғрироғи, уйига сураткашларини чақириб, мени ҳар хил аҳволда суратга олдирди.
– Буни Лондонга жўнатамиз, – деди у менга кулиб қараркан. – Агар у ердагиларга ёқсанг ошиғинг олчи, жоним. Сени чақириб олишади. Кейин пичоғинг мой устида бўлади.
– Қаранг, шунчалар ҳам содда бўламанми? Ёнимдаги хонада қиздлар фоҳишалик билан шуғулланишар экан-у, аммо мен билмас эканман.
2.5K views16:01
Ochish/sharhlash
2023-05-21 18:31:50
PEPSI НАРХИДАГИ МАХР

Бир йигит ўзига муносиб қизга совчи қўйибди. Қизнинг отаси йигит билан суҳбатлашиб маъқул келиб қизини йигитга берадиган бўлибди. Йигитнинг бойлиги керак эмас қизим бахтли бўлса бизга шу кифоя деб маҳрни атига 1 ДОЛЛАР қилиб белгилабди.
Тўй ҳам ўтибди. Бироқ куёв келинни мазаҳ қилабошлабди. Келинга у ҳар сафар пепси ичимлигини сотиб олганда:
- СEН ВА ПEПСИ битта нарса! Иккингизнинг ҳам нархингиз бир доллар. Сени йўқотиб қўйдиму нимаю Пепсини йўқотдим нима- деб мазаҳ қилабошлабди. Қизнинг сабр косаси тўлиб ота-онасиникига аразлаб кетиб қолибди. Отасига йиғлаб ҳамма айб сизда маҳримни арзон белгиладиз у эса қадримни арзимас қилиб қўйди дебди. Отанинг жаҳли чиқиб бироз ўйлабдида куёвини чақириб бир иш қилибдики йигит қилган ишидан пушаймон бўлиб ҳеч қачон эсидан чиқмайдиган бўлибди. Гап шундаки ота куёвини...
ДАВОМИ
3.0K views15:31
Ochish/sharhlash