Get Mystery Box with random crypto!

Ўғирланган келинчак. 6-қисм. Азамат ҚОРЖОВОВ. – Рустам ака, | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Ўғирланган келинчак. 6-қисм.

Азамат ҚОРЖОВОВ.


– Рустам ака, Тиллатепагача минг
қадам борми? – деб сўради кўзлари
ила тепалик томонга имо қилиб.
Эркак қошиғини тақ этказиб
товоққа ташлади. Ҳақиқатан,
асиранинг гапи нишонга теккан эди.
– Опам сиз билан валақлашганга
ўхшайди.
– Опангиз миқ этмади, –
ўпкалади Муниса. – Ундан сиз эмас,
мен хафа бўлишим керак. Шуни
айтиб қўяй, уйингизниям,
ўзингизниям эсладим. Сиз
Рустамсиз... ўша Рустам!
– Шунча кундан буён Рустам
бўлмай ким эдим?
– Бегона Рустам эдингиз. Энди
эса мактабда Эланоранинг ортидан юрган ўша ошиқ бўлиб
кўринаяпсиз. Бир вақтлар мен
билан саломлашгансиз, дугонамни сўрагансиз.
Рустам бошини чангаллаб, бир
муддат елкасисилкиниб-силкиниб
кулди. Мунисага қаради, сўнг яна
бошини эгиб, овоз чиқармай
кулаверди.
– Нега куласиз? Эланора Тиллатепа суратини чизган куни сизнинг уйингизни кўрсатиб, «ҳув анави уй Рустам аканики» дегани ҳалиям қулоғим остида жаранглаб турибди.
Касалхонадан чиққанимда, у
бизникига келган эди. Кўчамиз
бошида сизни учратганини,
ўрталарингизда бўлган муҳаббат
фожиасини сўзлаб берди. Дугонам ҳам ҳаётда адашди, бахтини тополмади. Аммо охирги вақтларда у сизни кўп эслайдиган бўлиб қолган.
– Гапларингиз тўғри, –
қовоқларини артди Рустам. – Мени жуда яхши эсладингиз. Қаранг, хотинимнинг қотилини кўрган ёлғизгина гувоҳ ҳам бегона чиқмади-я! Эланора!.. Эланора! У менинг биринчи муҳаббатим!
Қандай хатолар қилганини, ким
йўлдан урганини – барчасини
биламан.
– Альберт деган фотограф.
– Йўқ, – деди Рустам, – Альберт
унинг сохта исми. Яқинда
билдимки, Альбертнинг ҳақиқий
исми Жўрабек экан, сиз турмушга
чиққан Жўрабек.
Муниса беихтиёр ёқа ушлаб, гўё
ўтирган жойида тошга айланди. Ўзи ҳам шубҳаланиб юрганди. Фотиҳа тўйда Эланора Жўрабекнинг суратини кўриб, бирдан ўзгарганининг, кетиб қолганининг, никоҳ тўйга эса қадам босмаганининг ёмон бир сабаби борлигини сезган эди. Нега Эланора Мунисага айтмади экан? Тўйни бузмасликни истадими? Унда қабиҳ бир кимсани дугонасига раво кўрибди-да.
Жўрабек бир неча марта
гуноҳларига тавба қилиб
гапирганини эслаган Муниса
«балки Жўрабек тузалмоқчи
бўлгандир» деган хаёлга борди.
Хаёлларини тўзғитиб, Рустам
шундай деди:
– Жўрабекнинг чўнтагига
купедаёқ хат солиб қўйганман.
Ўқийдию бу ерларга ҳеч қачон
қайтиб келмайди. Юрагига ёмонлик илдиз отган киши барибир ўнгланмайди, Муниса.
Қисматингизга куйманг.
Муниса кўнгли бўшаб, юзини терс
ўгирар экан:
– Куйганим йўқ, – деди. – Лекин
у ҳаётини қайтадан бошламоқчи
эди. Мени ҳимоя қилиш учун
тасодифан одам ўлдириб қўйди...
Муниса гапиролмай, пастки
лабини тишлади. Рустам уҳ тортди- да, деди:
– Сизгаям осон эмас. Бироқ
ҳаётда шундай одамлар бўладики,
аввал қилган ёмонликлари умр
бўйи кўланкадай эргашиб юради.
Чунки аслида уларнинг юрагига
ёмон ниятлар чўкиб қолган.
Исталган вақтда юзага чиқиши
мумкин.
Азизжон ғингшиб қўйди.
Олислардан машиналарнинг
сигналлари, трактор гуриллаши
эшитилди. Чигирткалар
чириллашини ҳам келинчак энди
эшитди.
– У келмайди... келмасин ҳам...–
деди Муниса ғазаби қўзиб. –
Сизнинг хатингиз сабабидан эмас...
Ўша куни улар дастурхонга
фотиҳа қилишгач, Азизжон уйғонди.
Муниса унинг юз-қўлини ювиб,
кийимларини алмаштирди. Бола
биринчи дақиқадан Мунисага эл
бўлди. Иккиси меҳмонхонада
расмли китоб томоша қилишди.
Кейин Муниса уни чақалоқдай
кўтариб, хонада овутиб юриб
ухлатди.
– Укаларингиз йўғ-а, адашмасам?
– сўраб қолди Рустам.
– Йўқ.
– Уйингизда укаларингиз ёки
жиянларингиз бўлмаса ҳам, болага яхши қараркансиз.
– Билмадим, негадир Азизжонни
кўриб йиғлагим келди. Уни кўп
ўйлардим. Худди онасини қутқариш қўлимдан келса ҳам, қўрқоқлик қилгандайман.
– Сизда ҳеч қандай айб йўқ,
Муниса, – хўрсинди Рустам. –
Шундай ҳовли-жой қурган, машина олган, лекин қаноат қилмай яна бойлик ортидан қувган мен – сўқир банда – айбдорман. Бир ишга бош қўшдиму тезроқ ва кўпроқ фойда кўриш учун катта пул сарфладим.
Етмаганига Ҳусандан қарз кўтардим.
Ишим орқага кетаверди, қарзга
ботавердим. Ҳусан уйимни тортиб
олишга кўп уринди. Мақсадига
етолмагач, яна