Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 С
Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.43K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-07-25 07:36:48 Қўшиқ ҳам сўнади (ҳикоя)

У бўш вақт топди дегунча, шаҳар марказига – икки чети бўйлаб ҳовли-жойлар тизилиб кетган кўчага жўнайди. “Бахтлар водийси” деб аталадиган бу кўча унинг учун бир мўъзиза, сирли олам бўлиб туюлади. Бундан бирон-бир наф чиқадими-йўқми, унга барибир, ўша ерга шошилаверади. Саратоннинг жазирама, қишнинг қаҳратон кунларида, момақалдироқ гумбурлаб, ёмғир шаррос қуйиб юборадиган кўклам кезларида ҳам қатнагани-қатнаган.
“Бу унинг кўчаси” дея ҳаяжон билан шивирлаб қўяди у. Ҳув анави ўн иккинчи уйда Шодия яшайди.
Шодия! Бу номни ҳар гал такрорлаганида эндигина ўн етти ёшга тўлаётган Моҳирнинг томирида қони қизиб, эҳтиросдан энтикар, қизнинг исми гўзаллигидан, нафислигидан завқланар эди.
Баъзан у беихтиёр қайларгадир тикилганича тек туриб қолади. Орзу ва хаёллар оламига парвоз қилади. Ширин ўйлари бирданига хаёл оламидан чиқиб, ҳақиқатга айланишини истаб қолади. Кўча бўйлаб борар экан, қизнинг иффат нури билан ёритилган чеҳраси унинг кўз олдида порлаб кўринар, оламнинг гўзаллигини, яшаш ва севиш қандай соз эканлигини бутун вужуди билан ҳис қила бошларди. Ҳа, бу қиз деб яшаса, унга интилса, унинг йўлида жон фидо қилса арзийди.
Табиатан жуда зийрак, ҳамма вақт одамга эл бўлиб кетадиган бу йигит гўзаллик шайдоси эди. Нафақат инсон жисмидаги гўзаллик, балки қалб гўзаллиги, туйғулар жилоси ҳам ўзига ром қиларди.
Энди бўлса, шу мусаффоликни, энг юксак эзгулик ва иффатни у Шодия исмли моҳтобон қиз тимсолида кўриб қолди. Кўрдию тинчлиги бузилди, ороми йўқолди, ҳузур-ҳаловатидан айрилди. Билиб-билмай ишқ ўтида ўртана бошлади. Соҳибжамол дилбар қиз ҳеч эришиб бўлмайдиган олис юлдуз янглиғ унинг хаёлида учиб борарди.
Кўз очиб юмгунча киши қалбига маъюслик бахш этувчи сентябрь ойи ҳам етиб келди. Москвада ўқиётган Моҳир ёзги таътилни Тошкентда, ўз уйида ўтказди.
“Ўқишимга уч-тўрт кун кечикиб борсам, осмон узилиб ерга тушмас”, деб хаёлидан ўтказдию қизни топиб у билан узил-кесил гаплашишни мақсад қилиб қўйди.
Иккинчи сентябрь куни, ниҳоят, қачонлардан буён ўй­лаб юргани рўй берди. Сайилгоҳ кўчасидан юриб бо­раётган Моҳирнинг кўзи рўпарасидан келаётган Шо­­­дияга тушди.
“Ана, у!” деб юборди ички бир нидо. Қизнинг эгнида хонатлас кўйлак, ипакдай жилваланаётган қора сочлари тепасига турмакланган, хушбичим оёқларида тўқ пуштиранг ялтироқ туфли, қўлида чиройли аёллар сумкаси. Ёздагидай қиздираётган сентябрь қуёши нурларида у лаълдай ёниб, хиромон юриб келаётганди. Ҳа, у ёш ва гўзал, бутун олам оёғи тагида! Теварак-атрофдагилар унга суқланиб қарашади.
Моҳир ғайриихтиёрий равишда унинг орқасидан эргашди. Шодия университет биносининг иккинчи қа­ватига чиқиб, кўпчилиги рус талабалар бўлган аудиторияга кириб кетди. Сал ўтмай қўнғироқ чалинди. Бир рус муаллима ўша аудиторияга кираркан, орқасидан эшик ёпилди. “Демак, иккинчи сменада ўқиркан”, деб қўйди Моҳир ичида. У аудитория рақамини коридорда осиғлиқ дарс жадвалидан топиб, куйдирмажон қизнинг шарқшунослик факультетининг иккинчи курсида ўқиётганини билиб олди.
Эртаси куни бутун борлиғи билан ҳис-ҳаяжонга тўлиб-тошаётган Моҳир қизнинг кўчасига ўтди. Муюлишда туриб уни кута бошлади. Қуёш тик келиб қолган пайт эди. Ана Шодия! У дарвозадан чиқиб тўппа-тўғри Моҳир турган томонга қараб юриб кела бошлади. Олдинига Моҳир азборойи довдираганидан нафаси чиқмай қолди. Лекин тезда ўзини қўлга олди. Энди у бундан икки йил аввалги тортинчоқ Моҳир эмасди. У шахдам қадам ташлаб, қиз томон юриб кетди. Қизга яқинлашгач, гўёки кўп замонлардан бери таниш одамдай шўх ва жарангдор овозда хитоб қилди:
– Мана шу ажойиб қизнинг исми Шодия! Қани, рухсатиз билан қўлиззи беринг-чи, бир кўришиб қўяйлик.
Моҳир ўзини шодон тутган ҳолда қўлини қизга чўзди.
Ҳар бир одам учун ҳар доим энг ёқимли эшитиладиган сўз унинг ўз исмидир. Шодия ҳам кўтаринки руҳда жаранглаб эшитилган ўз исмидан юз-кўзи порлаб кетдию қўлини Моҳирга қандай узатганини ўзи ҳам сезмай қолди. Қизнинг момиқ пахтадай оппоқ, иссиққина кафти ўз кафтида турганидан Моҳирнинг бутун бадани жимирлаб кетди. Шу лаҳзада у ёруғ оламдаги ҳамма нарсани унутди ва фақат унинг лаб­ларига ва кўзларига тикилганча туриб қолди.
4.4K views04:36
Ochish/sharhlash
2023-07-25 06:59:02 ​​​ САБОҚ

-Эшитдингизми, Зиёда уйига қайтиб келибди. Муҳаббат қизимни қайтиб жўнатмайман деяпти.Тушган жойи яхши эмасмиш, эри золиммиш...
Насибанинг қулоғига бошқа гап кирмади.Тўйига энди уч ой бўлган келин уйига келиб ўтирса-я?
Қўшниси билан хайрлашиб , йўлда ўзи билан гаплашиб кета бошлади.Тўйга борганди, қўшнилар қатори. Оддий, камсуқум оилага ўхшаганди. Куёвнинг юзи нурли эди. Қайнона кўнгилчан-йиғлаб эси кетганди, ўғлини қучоқлаб.
Муҳаббат енгилтабиат аёл, қизи ҳам она тарбиясини олган. «Бекор қайтиб келибди!»
Насибанинг ўзи ҳам икки келиннинг қайнонаси. Худога шукур, келинлари бир-биридан яхши. У барибир Зиёда билан гаплашишим керак, деб ўйлади. Ана гаплашаман, мана гаплашаман деб бир ой ўтиб кетди.
Дўконга нонга чиқди-ю, магазинчи йигит билан ҳингиллашиб савдо қилаётган Зиёдани кўриб қолди. Мавриди келганга ўхшайди.
-Зиёда, юр, бирга кетамиз!
-Вой, ассалому алайкум , Насиба опоқи, тузукмисиз, уйдагилар, акаларим яхшими?..
-Яхши, яхши , юравер, сенда гапим бор,-деди у дўкондан узоқлашиб, йўл-йўлакай.
-Нимага уйингга кетмаяпсан?
-Бормайман, ойим айтдилар, унақа золим билан яшамас эканман!
-Нима зулм қилди сенга?
-Қайнонам яхшилар, болам-болам дейдилар. Куёвингизг-да.. юзингда ҳаё йўқ,, кўринган эркак билан гаплашиб кетаверасан, деб уйдан кўчага чиқармаяпти. Хатто деразадан қарашимга рухсат бермайди. Кўча ҳовлини супурсам , балога қоламан. Қайнисинглим билан айланишга чиқиб уриш эшитдим, нимага менсиз борасанлар, деб. Ээ, жонимга тегди, шартта уйга қайтдим. Онамни кўришга ҳам ёлғиз келмас эмишман. Қайтиб бормайман! Телефон қилган эди , ойим боплаб уришиб бердилар...Мана ,онам ҳам икки марта ажрашдилар, эрсиз ўлиб қолаётганлари йўқ!
-Шунақами? Кел бироз ёнимда ўтир. Бир гап айтаман.Насиба ҳола дарахтлар панасида жойлашган ҳарракка ўтираркан, Зиёдага «Ўтир!»ишорасини қилди. Оғир- босиқ овозда гап бошлади.
-Эринг мусулмон йигит экан, сени севгани учун рашк қиляпти. Ўзинг отасиз катта бўлдинг, ойинг яхши аёл, фақат эркак ва аёл ўртасидаги пардани билмайди. Мен бир аёлни биламан, эри ота-онасиникига боришига беш йил рухсат бермаган. Жуда рашкчи эди. Ишга кетса, битта боласи мактабдан қолиб онасига қоровуллик қиларди. Энди буям бир касалликда. Қариндош-уруғ, ҳеч кимнинг тўйига юбормасди. Аёл эрининг розилиги учун ўранди, ҳаммасига рози бўлди, болам
-Бир умр қамоқда яшабди-да?
-Йўқ, у эрини севди, шу кунига кўнди , йиллар ўтиб эри ҳам унга ишончи ортди. Айрим нарсаларга рухсат тега бошлади.Тўйлар қилди.Турмуш ўртоғи , фарзандлари жуда авайлайди ,хоҳлайсанми шунақа турмушни?
Яна турмушга чиқсанг, бундан баттарига учрайсан, пешона битта бўлади , болам...
Зиёда икки кундан кейин уйига қайтиб кетганини эшитган Насибанинг кўнгли ёришди.
Орадан етти ойлар ўтиб , сипо кийимларда турмуш ўртоғи ёрдамида машинадан тушаётган хомиладор Зиёдани кўриб қолди, у эрига нимадир деб Насибанинг ёнига келди, салом бергач ,сўради
-Опоқи, сиз айтган ўша аёл ким эди?
-Ўзим эдим, болам!
Феруза Салходжаева

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
5.1K views03:59
Ochish/sharhlash
2023-07-25 06:32:01

БОЛА БУЛСАНГ ШУХ БУЛ... КАНАЛИМИЗДА ЭНГ ШУХ ВА АСАЛ  БОЛАЖОНЛАР  ВИДЕОЛАРИ БЕРИБ БОРИЛАДИ.

МАКТАБГАЧА ТАЬЛИМ УЧУН АЖОЙИБ УЙИНЛАР
ДЕТСКИЙ КИЙИМЛАР АНДОЗАЛАРИ

МУЛЬТФИЛЬМЛАР ВА КИЗАЛОКЛАР УЧУН СОЧ УРИМЛАРИ.
ПЛАСТИЛИНДАН НАРСАЛАР ЯСАШ.МАТЕМАТИКА САБОКЛАРИ.

КИЗАЛОКЛАР УЧУН ФАСОНЧАЛАР  хаммаси каналимизда бор .

https://t.me/+qKDysdvJTAQ1Yzcy
https://t.me/+qKDysdvJTAQ1Yzcy
5.5K views03:32
Ochish/sharhlash
2023-07-25 06:08:52 ​​ Икки хил кўриниш...
Еб тўймаган, ялаб тўймайди

(Бўлаётган воқеа)


Бир ҳовлида икки овсин яшаймиз. Менда учта, овсинимда тўртта фарзанд. Эримнинг бир донагина синглиси бор. Узатиб юборганмиз. Лекин узатиб ҳам қутилмаганмиз. Куёвимиз ҳам худди хотини каби, ташмалагани-ташмалаган... Меҳмон бўлиб келишса нақд 6-7 халта билан кузатиб юборамиз. Етмаганига эса ҳамма-ҳаммасини, ҳатто дастурхондаги чақ-чуқларгача солиб кетаверишади. Халталарни қўлимиздан куёвимиз олади: "Менга берақолинг". Ўрганиб кетган, қотиб кетган. Биз болаларимизни чирқиратиб, намозларимизни қазо қилиб, уларни ҳар ҳафта келишига шохона тайёргарлик кўраверамиз.

Қайнисинглимиз телефон қилиб, буюртма беради: "Эртага меҳмонимиз бор... Сомса, пишириқларни қилиб бериб юборарсизлар-а... Суюғини ўзим соларман, қуюғи сизлардан".

Бизда ҳам болалар бор. Шунча бола билан биз эплаган ошхонани, у эплолмайдими? Буюртмани тайёрлаб қўямиз. Куёв келиб, олиб кетади.

Ғинг деёлмаймиз... Лекин бу бизларга нисбатан зулм эканлигини биламиз...

Сувники сувга, сутники сутга
(Бўлган воқеа)

Келин бўлиб тушган хонадоним катта ҳовли, ҳовли орқасида бизга тегишли бўлган катта дала... Қўй-қўзи, сигир-бузоқ, отдан тортиб эчкигача... Тонгдан тунгача ҳаммага иш топилади. Ғивир-ғивир қилиб юраверамиз. Сигир соғишни қайнонамдан ўрганганман. Сигирнинг сутига сув аралаштириб сотишни ҳам, қайнонам ўргатганлар. "Бир литр сутга бир коса сув аралаштирсангиз етади. Сутни тоза ўзини сотсак барака бўлмайди. Мен билдим, сиз билдингиз етади".

Қизларнинг оналаридан беркитадиган сирлари бўлмайди. Айниқса янги узатилганларининг... Мен ҳам онамга қайнонам ўргатган ишни айтдим. Онам: "Менга айтдинг, бировга айтма. Оилангнинг сирини кўчага олиб чиқма. Уларнинг обрўсини тўкма! Лекин ўша сувни аралаштирмасанг қайнонанг билиб қоладими? Бир синаб кўргин, эҳтиёт бўл. "Аралаштирдим", деб қўявер. Эскилардан эшитганим бор: "Сутга сув аралаштириб сотганнинг сигири сувга оқар".

Онамнинг айтганларини қилиб, сув аралаштирмай сотишга тайёр қилиб берадиган бўлдим. Қайнонам ўзи сотиб келади. Лекин ҳеч индамайди. Демак, билмаяпти, сезмаяпти... Йўқ, мен адашган эканман. Қайнонам ўлчовини жуда яхши билар экан. Мени эсидан чиқаряпти деб ўйлаб, ўзи сувни аралаштириб қўяётган экан. Орадан йиллар ўтди. Ўша сут, ўша сув... Мен тўртта болалик бўлдим.

Бир куни кечаси қишлоққа жуда катта бало келди. Сел балоси... Кимнинг нимаси бўлса оқизди, кимнинг берган садақаси бўлса, уларга бало урмади. Қайнонам оқиб кетаётган мол-ҳолини қутқараман деб ўзи ҳам оқиб кетди. Тонгда кўп қўни-қўшниларнинг чорвалари оқиб кетганини эшитдик. Ҳаммаёқ йиғи-сиғига тўлган эди. Баъзи қишлоқ аҳлларининг ҳатто товуқларига бало урмаган эди. Икки кунда эркаклар қаерлардандир қайнонамнинг жасадини топиб келдилар.

Катталарнинг: "Сувники сувга, ўтники ўтга", деган гапларини эшитганман. Бировнинг ҳаққи, бировга буюрмас. Барибир кунлардан бир кун, бирон жойидан тешиб чиқиши турган гап экан. Қиёматда эса, ҳатто игнадек нарсадан сўраламиз...
Зулфия Махмуд

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
5.3K views03:08
Ochish/sharhlash
2023-07-25 06:08:52 ​​ Аёл ўттиз икки ёшда, жуда гўзал, турмуш ўртоғи хам кўркам эркак, денгиз офицери эди. Бир неча ой аввал янглиш ташхис оқибатида операция амалиёти муваффақиятсиз якунланиб, гўзал аёл кўзларидан айрилган, буткул кўрмай қолган эди. Эри операциядан сўнг аччиқ хақиқатни эшитиб ўз-ўзига бир сўз берганди. Кунлар ўтаверарди. Аёл кундан кунга ўзини ёмон хис қилар, жондан ортиқ севгани эрига ўзини ортиқча юк деб ўйларди. Жуфтининг бунчалик сукутда қолгани, забун ахволи эркакни қайғуга соларди. Тўсатдан ёдига рафиқасининг аввалги иши тушди. Ишига қайтишини хохларди. Аммо буни жуфтига қандай айтишни билмасди. Чунки аёл жуда махзун ва тушкун эди. Бутун журъатини тилига тўплаб, оқшом рафиқасига гап очганди, аёл дахшат билан бақирди:- Мен қандай ишлайман, ахир кўрман-ку!Эри унга ёрдам беришини айтди. Хар куни тонгда ўзи ишга олиб бориб қўйишини, кечқурун ишдан олиб қайтишини, яна аввалгидек ишлаб кетишига ишонишини айтди. Эркак аёлини яхши биларди ва у гарчи кўзи ожиз бўлса-да ишини аъло даражада бажара олишини биларди. Аёл умидсизлик билан эрининг таклифини қабул қилди. Чунки уни қаттиқ севарди, сўзи қайтиб, ранжиб қолишини истамасди. Хар куни эрталаб жуфтини ишга ташлаб қўяр, ишдан сўнг ўзи олиб келарди фидоий эр. Кунлар шундай ўтарди. Аввалгидан анча ахволи ўнгланиб, қувноқ бўлиб қолди аёл. Эри эса бундан ортиғини истарди. Ўзига сўз берганди, ваъдасини бажариш учун охиригача харакат қилиши керак эди. Бир оқшом жуфтига:- Энди ишга ўзинг бориб қайтасан,- деди.Аёл шошиб қолди. Асло бундай қилолмаслигини айтди. Эри гапида қатъий турганди, яна уни ранжитишни истамади. Буни ўзи хам астойдил хохлаб турган бўлса-да, бундай қила олишига ишонмасди. Аммо журъатини тўплади. Энди эрталаблари аёл автобус бекатига ўзи борар, автобусга чиқар ва автобусдан тушиб ишига бора оларди. Кунлар кунларни қувалаб ўтар, хеч муаммо йўқ эди. Бир куни автобусга чиқаётганида хайдовчи:- Сизга хавасим келади, хонимафанди,- деди.Аёл бу гап ўзигами бошқагами айтилганини англамай, секингина “Нега?” дея сўраганди, хайдовчи:- Чунки хар куни эрталаб ортингиздан бир офицер кийимидаги ёш эркак автобусга чиқади ва йўл бўйи сизга мухаббат тўла нигохлари билан термулганча келади. Автобусдан тушганингиздан сўнг яшил чироқ ёнганида йўлдан нарига ўтишингизни кузатиб туради ва сиз бинога кириб кетганингиздан кейин ортингиздан хавода бўсалар юбориб, адоқсиз севги билан қўлларини силкиб қолади,- деди. Аёлнинг кўнгил кўзи ёришиб, чехраси аввалгидан-да гўзаллашиб кетди...
Турк тилидан Умида Адизова таржимаси

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
4.9K views03:08
Ochish/sharhlash
2023-07-25 06:08:52
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХАЙРЛИ ТОНГ! ДИНДОШЛАРИМ

• ЖАННАТга ошик биродарларим!
• Омонмисиз?!
• Сизларга қуёш ва ойни совға
• Қилмайман, чунки иккови ҳам
• Ботиб кетади.
• Сизларга шам ва қор ҳадя
• Қилмайман, чунки иккови ҳам
• Эриб кетади.
• Сизларга чечак ва атиргул ҳадя
• Қилмайман, чунки иккови ҳам
• Қуриб қолади.

• Мен сизларга «Субҳааналлоҳи
• Вабиҳамдиҳи, субҳааналлоҳил
• ъазийм»ни, «Лаа илааҳа
• иллаллоҳ»ни ва «Соллаллоҳу
• ъалаа Муҳаммадин ва аалиҳи ва
• соҳбиҳи васаллам»ни тортиқ
• қиламан, чунки бу калималарни
• зикр қилиб юрсангиз,
• қиёматдаги амаллар тарозусида
• абадий қолади, ИншаАллох.
Бугунги тонг муборак!

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
4.8K views03:08
Ochish/sharhlash
2023-07-25 05:30:25
Bir kema halokatga uchrab birgina erkak omon qolibdi.
To'lqinlar, faqat ayollar yashaydigan orolga eltib qo'yibdi. Erkak hushiga kelganda ayollar uni qurbonlik qilish uchun tayyorlashayotgan ekan.
Ular erkakka ohirgi so'zini aytishni taklif qilishibdi.
U so'ngi so'zini aytgach, ayollar uni o'ldirish o'rniga qayiq yasab, oziq ovqatlar bilan taminlab qo'yib yuborishipti.

Savol: ERKAK NIMA DEGAN ?
5.7K views02:30
Ochish/sharhlash
2023-07-24 19:01:57 ​​болани кўтариб қочишга
уринибди, аммо Янглиш хола уларни дўконга қамаб, дод солаверибди.
Милиция етиб келгач, аёл ўзи
билганларини, укаси Рустам бир
қизни уйида гаровда ушлаб
турганини айтибди...
Бир соатдан сўнг Рустам ҳам
қўлга олинди. У Қодир калланинг
қўл-оёғини боғлаб, қатл қилмоқчи
бўлган сўнгги лаҳзада ушланди.
Ҳаммасидан ҳам қизиғи, Муниса
Рустамни севиб қолди. Рустамнинг қамоқдан йўллаган охирги хатида шундай сўзлар бор эди: «Муниса, кечаю кундуз сизни ўйлаяпман.
Агар розилик берсангиз, яқин
кунларда опам совчиликка боради.
Келгуси йил тўй қиламиз. Балки
қамоқдан ундан аввалроқ
чиқарман...»
Муниса яна туш кўрди. Рустам
иккиси тўй саҳнасида ўтирганмиш, Азизжон лимонад сўраб турган эмиш...
Жўрабек эса Россияда дом-
дараксиз йўқолди. Эланора Санкт- Петербургдаги кўргазмага
борганида унга ўхшаган бир
йигитни кўрганини айтди, аммо ўша йигитнинг кўзлари кўр эмиш.
Тамом
Азамат ҚОРЖОВОВ.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
7.8K views16:01
Ochish/sharhlash
2023-07-24 19:01:43 бир йил муддат
берди. Энди ўйласам, улар бекорга
муддат беришмаган. Хотинимни
ўлдириш учун ўзларидан шубҳа-
гумонни иложи борича узоқроқ
қувишган. Мантиқий олиб
қаранганда, мен ҳам қотилман.
Орага хийла вақт жимлик чўкди.
– Мени хонамга олиб боринг, –
деди Муниса.
– Нариги хонада ухлай қолинг
қамаб қўйганим учун узр.
Муниса сал кам бир ҳафталик
таҳликали кечалардан сўнг биринчи
марта тиниқиб дам олди. Эрталаб
эшик ортида уни Азизжон кутиб
турарди. Улар кечагидан ҳам иноқ
бўлишди.
Рустам телефон турадиган хона
эшигининг калитини топди-да,
Азизжоннинг энагасига сим қоқиб,
болани аммасиникига юборишини
маълум қилди.
Шу куни Рустам қош қорайгунча
уйда бўлди. Муниса Азизжон билан
овунди. Бечора болакай аясидан
айирилиб, ҳеч ким билан
сўзлашмай қўйган экан.
– Сенинг отинг нима? – жўрттага
сўради Муниса.
– Азиз, – деди бола чучук тилда.
– Эслигина боламисан?
Азизжон бошини қимирлатди.
Сўнг:
– Сиз-чи? – деб Мунисага тикилди.
Унинг нигоҳида онасини
ахтараётгани, жуда-жуда соғингани
сезилиб турарди.
– Мен ҳам эслигинаман.
– Аям ҳам, – бошини эгди бола.
– Менинг исмим Муниса, – деди
келинчак.
Бола қизиқ воқеа содир
бўлгандек ялт этиб қаради.
– Муниса?
– Ҳа.
– Муниса... – қайта такрорлади
Азизжон. Шу ондан бошлаб бу
меҳрибон келинчакни у Муниса деб
атай бошлади.
Бир гал уларнинг гапларига қулоқ
солган Рустам Мунисага жилмайиб
қаради.
– Сизнинг шарофатингиз билан
ўғлим яна тилга кирди. Кечирасиз-
да, у ҳали «сиз»лаб гапиришни
билмайди.
– Мана, ўрганяпти.
– Муниса, – Рустамнинг юзида
қайғу аломатлари зоҳир бўлди, –
қамоқдан келгунимча Азизжонга
сиздай оқила тарбиячи қараса
дейман.
– Рустам ака, сиз қамалмайсиз, –
деди Муниса.
– Нега?.. Мен Қодирни
ўлдирмасдан қўймайман.
Оқшом чоғи Рустам ўғлини асира
келинчакка ташлаб аллақаёққа
чиқиб кетди. Қайтиб келгунча
Муниса Азизжон билан
меҳмонхонада бекинмачоқ ўйнади.
Агар болакай уни тополмай қолса,
«Муниса, Муни-и-с-а» деб ялинарди.
Муниса ўзи яширинган жойни
атайин сездириб қўйган заҳоти,
Азизжон қийқириб чопиб келарди.
– Эрталаб жўнаб кетаман, – деди
Рустам. – Азизжонни опамникига
ташлайман, сизга эса, мана, ҳафтага
етадиган озиқ-овқат.
Эртасига, нонуштадан сўнг,
Рустам барча эшикларни қулфлаб,
Мунисани уй ичида қолдириб,
ўғилчасини кўтариб чиқиб кетди.
Болакай «Мунисага бораман» деб
хархаша қилса-да, қўйиб
юбормади.
Муниса икки кун чидади. Охири,
сабр-бардоши тугаб, деразаларни
ланг очди, панжарани кучи етганича
силтай бошлади. Бу ердан кўча
кўринмаса-да, қичқириб,
қўшниларнинг эътиборини жалб
этиш мумкин эди.
– Ким бо-ор?! Ёрдам беринглар-
ар!!! – овозининг борича бақирди у.
– Ёрдам...
Қоронғи тушиб қолган бўлса-да,
аллақандай шарпалар девордан
ошиб ўтганини кўрган Муниса жон ҳолатда орқага чекинди.
Деразаларни ёпишга ҳам қўрқиб,
стол тагига яширинди.
Орадан ваҳимали бир дақиқа
ўтди. Меҳмонхонанинг қоронғи
бурчакларидан ёвуз кимсалар
чиқиб келаётгандек туюларди. Шу вақт қўшни хонада нимадир
ғижирлаган эди, шундоқ ҳам юрак ҳовучлаб ўтирган бояқиш
келинчакнинг жони чиқиб кетаёзди.
Айна лаҳзада эшикка кучли зарб
урилди чоғи, қалин эшикнинг
мустаҳкам қулфлари қарсиллаб
синди ва баҳайбат кимсалар бақир- чақир билан бостириб киришди.
Мунисанинг кўзлари бир неча
фонардан қамашиб кетди. Уни стол тагидан тортиб чиқаришиб, оёғини ерга теккизмай ташқарига олиб жўнашди. Даҳшатдан ҳушини йўқотаёзган келинчак қўшни хонада, йўлакларда, иккинчи қават зинасида – ҳамма жойда чипор кийими устидан зирҳли кимча кийиб олган темир қалпоқли, автомат тутган кишиларни кўрди.
Ва ниҳоят, у озод бўлган эди.
Маълум бўлишича, Янглиш
холанинг ўйинчоқлар дўконига бола етаклаган бир аёл кириб келибди ва болани овутиш учун ўйинчоқ ахтара бошлабди. Янглиш хола қизининг дардида йиғлаб ўтирган экан. Бир вақт бола Эланора чизган Мунисанинг портретини кўрсатиб:
«Муниса! Мунисага бораман!..» деб йиғлашга тушибди. Янглиш хола аввалига қулоқларига ишонмабди.
Кейин жойидан сакраб туриб,
болакайни қучоқлаб олибди ва
портретдаги қизни қаёқдан
танишини сўраб, жазавага тушибди.
Аёл
6.9K views16:01
Ochish/sharhlash
2023-07-24 19:01:27 Ўғирланган келинчак. 6-қисм.

Азамат ҚОРЖОВОВ.


– Рустам ака, Тиллатепагача минг
қадам борми? – деб сўради кўзлари
ила тепалик томонга имо қилиб.
Эркак қошиғини тақ этказиб
товоққа ташлади. Ҳақиқатан,
асиранинг гапи нишонга теккан эди.
– Опам сиз билан валақлашганга
ўхшайди.
– Опангиз миқ этмади, –
ўпкалади Муниса. – Ундан сиз эмас,
мен хафа бўлишим керак. Шуни
айтиб қўяй, уйингизниям,
ўзингизниям эсладим. Сиз
Рустамсиз... ўша Рустам!
– Шунча кундан буён Рустам
бўлмай ким эдим?
– Бегона Рустам эдингиз. Энди
эса мактабда Эланоранинг ортидан юрган ўша ошиқ бўлиб
кўринаяпсиз. Бир вақтлар мен
билан саломлашгансиз, дугонамни сўрагансиз.
Рустам бошини чангаллаб, бир
муддат елкасисилкиниб-силкиниб
кулди. Мунисага қаради, сўнг яна
бошини эгиб, овоз чиқармай
кулаверди.
– Нега куласиз? Эланора Тиллатепа суратини чизган куни сизнинг уйингизни кўрсатиб, «ҳув анави уй Рустам аканики» дегани ҳалиям қулоғим остида жаранглаб турибди.
Касалхонадан чиққанимда, у
бизникига келган эди. Кўчамиз
бошида сизни учратганини,
ўрталарингизда бўлган муҳаббат
фожиасини сўзлаб берди. Дугонам ҳам ҳаётда адашди, бахтини тополмади. Аммо охирги вақтларда у сизни кўп эслайдиган бўлиб қолган.
– Гапларингиз тўғри, –
қовоқларини артди Рустам. – Мени жуда яхши эсладингиз. Қаранг, хотинимнинг қотилини кўрган ёлғизгина гувоҳ ҳам бегона чиқмади-я! Эланора!.. Эланора! У менинг биринчи муҳаббатим!
Қандай хатолар қилганини, ким
йўлдан урганини – барчасини
биламан.
– Альберт деган фотограф.
– Йўқ, – деди Рустам, – Альберт
унинг сохта исми. Яқинда
билдимки, Альбертнинг ҳақиқий
исми Жўрабек экан, сиз турмушга
чиққан Жўрабек.
Муниса беихтиёр ёқа ушлаб, гўё
ўтирган жойида тошга айланди. Ўзи ҳам шубҳаланиб юрганди. Фотиҳа тўйда Эланора Жўрабекнинг суратини кўриб, бирдан ўзгарганининг, кетиб қолганининг, никоҳ тўйга эса қадам босмаганининг ёмон бир сабаби борлигини сезган эди. Нега Эланора Мунисага айтмади экан? Тўйни бузмасликни истадими? Унда қабиҳ бир кимсани дугонасига раво кўрибди-да.
Жўрабек бир неча марта
гуноҳларига тавба қилиб
гапирганини эслаган Муниса
«балки Жўрабек тузалмоқчи
бўлгандир» деган хаёлга борди.
Хаёлларини тўзғитиб, Рустам
шундай деди:
– Жўрабекнинг чўнтагига
купедаёқ хат солиб қўйганман.
Ўқийдию бу ерларга ҳеч қачон
қайтиб келмайди. Юрагига ёмонлик илдиз отган киши барибир ўнгланмайди, Муниса.
Қисматингизга куйманг.
Муниса кўнгли бўшаб, юзини терс
ўгирар экан:
– Куйганим йўқ, – деди. – Лекин
у ҳаётини қайтадан бошламоқчи
эди. Мени ҳимоя қилиш учун
тасодифан одам ўлдириб қўйди...
Муниса гапиролмай, пастки
лабини тишлади. Рустам уҳ тортди- да, деди:
– Сизгаям осон эмас. Бироқ
ҳаётда шундай одамлар бўладики,
аввал қилган ёмонликлари умр
бўйи кўланкадай эргашиб юради.
Чунки аслида уларнинг юрагига
ёмон ниятлар чўкиб қолган.
Исталган вақтда юзага чиқиши
мумкин.
Азизжон ғингшиб қўйди.
Олислардан машиналарнинг
сигналлари, трактор гуриллаши
эшитилди. Чигирткалар
чириллашини ҳам келинчак энди
эшитди.
– У келмайди... келмасин ҳам...–
деди Муниса ғазаби қўзиб. –
Сизнинг хатингиз сабабидан эмас...
Ўша куни улар дастурхонга
фотиҳа қилишгач, Азизжон уйғонди.
Муниса унинг юз-қўлини ювиб,
кийимларини алмаштирди. Бола
биринчи дақиқадан Мунисага эл
бўлди. Иккиси меҳмонхонада
расмли китоб томоша қилишди.
Кейин Муниса уни чақалоқдай
кўтариб, хонада овутиб юриб
ухлатди.
– Укаларингиз йўғ-а, адашмасам?
– сўраб қолди Рустам.
– Йўқ.
– Уйингизда укаларингиз ёки
жиянларингиз бўлмаса ҳам, болага яхши қараркансиз.
– Билмадим, негадир Азизжонни
кўриб йиғлагим келди. Уни кўп
ўйлардим. Худди онасини қутқариш қўлимдан келса ҳам, қўрқоқлик қилгандайман.
– Сизда ҳеч қандай айб йўқ,
Муниса, – хўрсинди Рустам. –
Шундай ҳовли-жой қурган, машина олган, лекин қаноат қилмай яна бойлик ортидан қувган мен – сўқир банда – айбдорман. Бир ишга бош қўшдиму тезроқ ва кўпроқ фойда кўриш учун катта пул сарфладим.
Етмаганига Ҳусандан қарз кўтардим.
Ишим орқага кетаверди, қарзга
ботавердим. Ҳусан уйимни тортиб
олишга кўп уринди. Мақсадига
етолмагач, яна
5.6K views16:01
Ochish/sharhlash