Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 С
Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.43K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-07-06 14:31:27
МУНИСА РИЗАЕВА УНАШТИРИЛДИ УЗИДАН ЁШРОК ЙИГИТГА ТУРМУШГА ЧИКМОКДА!!!

ТУЙ ТЕЗ КУНДА

АЛДОВ ЙУК 100%

ТУЙ САНАСИ ВА БАТАФСИЛ

КУРИШ УЧУН
4.2K views11:31
Ochish/sharhlash
2023-07-06 12:37:39 ​​​​– Йўғ-е, – ишонқирамади Тўлқин. – Менга никоҳ ўқилмайдими?
– Сенга ўқилаверади, сендан бошқаларга ҳам ўқилаверади, жиян, бошқа иложимиз йўқ. Беникоҳ эр-хотин бўлишмасин, ҳароми болалар кўпайиб кетмасин, деб муллалар никоҳ ўқийверишади, аммо бу никоҳ Аллоҳ таолонинг даргоҳида қабул бўладими йўқми ҳеч ким билмайди, жияним.
Ойша бор уйга кириб келишди.
Қизлар жим-жимгина ўзларини четга олишди. Тўлқин Ойша намоз ўқиётган уйга кирди-ю, Ойшанинг овоз чиқариб дуо қилаётганини кўриб тўхтади. Тоғаси дарҳол ўтириб дуога қўл очганини кўриб, оҳиста гиламга чўккаллади.
– Парвардигорим, Ўзингдан ўзга меҳрибоним йўқ, Ўзингдан сўрайман, мен бугун келин бўлиб бораётган хонадонни хайрли, баракотли қилгин! – дуо қиларди кўзида ёш билан Ойша. – Мен уларни яхши билмайман, аммо қайнотамнинг ҳам, қайнонамнинг ҳам, Сен менга муносиб кўрган жуфти ҳалолимнинг ҳам иймон-эътиқодли, инсофли кишилар бўлишидан умидворман. "Ҳар бирингизга ниятингизга яраша жуфти ҳалолни бераман”, деб ваъда қилгансан, ваъдасига вафодор Зотсан, менга муносиб кўрганинг жуфти ҳалолимни ҳам иймонли, тақводор, парҳезгар қилгин! Орзу қилганимдай хожа бериб, ундан орзу қилганимдай фарзандлар бергин, токи улар Сенга, динимизга хизмат қилсин! Имом Бухорийдай, Имом Термизийдай, Имом Мотурудийдай, Ҳазрат Навоийдай, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдай фарзандларни бергин! Ана шундай фарзандларга она бўлишимни насиб қил! Жуфти ҳалолимнинг ҳам ана шундай фарзандларга ота бўлишини насиб қил! Бошқасига рози эмасман, Аллоҳим! Қалбида ана шундай ниятлари бўлмаган эрга дучор қилганингдан кўра чимилдиққа етмай жонимни ол!
Тўлқиннинг аъзойи бадани жимирлаб кетди. Икки қўлининг билакларидан чумолилар галаси юриб ўтгандек бўлди. Қалбидан ўтган фикрлардан мияси қизиб кетди. Тўлқин шартта ўрнидан туриб, ташқарига йўл олди.
Тўлқин тўй бўлаётган уйга қайрилмай машиналар турган ерга борди. Уни кўриб, нима бўлди экан деб, ёнига келган йигитларга буюрди:
– Акромни чақиринглар!
"Мерседес”нинг эгаси бўлган Тўлқиннинг ўртоғи Акром келиб сўради:
– Тинчликми куёв бола, бирор жойга бориб келадиган бўлиб қолдикми?
– Мошинангни юргиз!
– Хўп, ўртоқ, дўқламасдан гапирсанг ҳам юргизаман!
– Кечир, дўстим, хаёлим ўзимдамас, – деди Тўлқин.
Тўлқиннинг машинага ўтириб кетаётганини кўриб, унинг ортидан етиб келган Иброҳим ака сўради:
– Нима бўлди, жиян, тўйхонадагиларга нима дейин?
– Тоға, ҳаммаларидан кечирим сўраб қўйинг! Мен сал шошилган эканман. Мен... менинг бу туришимда тўй бўлмас экан, тоға. Мен... мен ҳали тўйга тайёр эмас эканман, – деди Тўлқин ва машина юриб кетар экан, ойнадан бош чиқариб деди: – Тўй кунини бошқатдан белгилаймиз, тоға, келинингизга айтиб қўйинг!

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
4.9K views09:37
Ochish/sharhlash
2023-07-06 12:37:30 ТУЙХОНАДАН КАЙТГАН КУЁВ...

– Қизни олиб дугонаси шошмай турсин, ёр-ёрай, шошмай турсин...
– Куёв келди, куёв келди!
Доира чалиб "Ёр-ёр” айтаётган қизнинг қўшиғи чала қолди. Қизлар қий-чув қилишиб, ўзларини эшикка уришди. Ҳаммалари куёвни кўришга ошиқдилар.
– Вуй-й...
– Бўйининг узунлигини...
– Костюмининг чиройлилигини...
– Бўйинбоғига қара!
– Киройи куёвинг бўлса шундай бўлса-да...
– Бўлди қилинглар, уялмайсизларми? – деди доира чалган қиз. – Ойша эшитса нима дейди?
Қизлар келган куёв дугоналарининг қаллиғи эканлиги энди эсларига тушгандек хижолат бўлиб лаб тишлашди ва четга чиқиб, куёв ва унинг икки навкарини тўрга, чимилдиқ томонга ўтказиб юборишди.
Куёвнавкарлар бирпасдан сўнг куёвнинг бир ўзини чимилдиқда қолдириб, момолар тутган товоққа атаганларини ташлаб, чиқиб кетдилар.
– Ҳай, қақажонлар, куёв ҳаммангнинг ҳушингни олдими, дейман? – деди момо қизларга. – Бориб келинпошшани олиб келмайсизларми?
– Вой, эсимиз қурсин! – қизлар шовқин билан Ойша "беркитилган” уйга, унинг сирдоши Фотиманикига югуришди.
– Жим! – лабларига бармоқ босди Фотима тўполон билан кириб борган қизларга. – Ойша намоз ўқияпти.
– Қанақа намоз? – ҳайрон бўлди қизлар. – Шу бугун-а?
– Қанақа намоз бўларди, Шом намозини ўқияпти, – деди Фотима. – Халақит бермай туринглар!
Қизлар жим бўлишди. Ҳаммалари оёқ учида даҳлизга киришиб, очиқ турган эшикдан ичкарида намоз ўқиётган дугоналарини ҳавас ва ҳайрат билан кузатишди.
– Ойша намоз ўқишини билмас эканмиз, – пичирлади бир қиз.
– Вой, кийимларининг ярашганини қаранглар! – деди бошқаси.
Уй тўрида ўзи тиккан жойнамоз устида намоз ўқиётган Ойшага адрас куйлагу лозими, бахмал камзули, ияги остидан танғиб олган оппоқ ҳарир рўмоли ҳақиқатдан ярашиб турар, бу либослар уни янада жозибали кўрсатар эди.
– Ана шу кийимларида кетмоқчи куёвникига, бунисига нима дейсизлар? – пичирлади Фотима.
– Йўғ-е! – қизлар ҳайрат билан Фотимага тикилишди.
– Ҳа, бу унинг қатъий қарори, никоҳ куйлаги олиб келгани ҳам йўқ. "Унақа куйлакни икки дунёда ҳам киймайман”, деди, – пичирлади Фотима. – Жим, намозига халақит бермайлик!
Ойшанинг пичирлаб оят ўқишлари, ўта малоҳат билан оҳиста рукуъ ва саждаларга боришлари қизларни сеҳрлаб қўйди.

Фа би аййи алаи роббикумаа ту каззибаан...

Келинни кутиб анчагина муддат ёлғиз қолган куёвнинг на келиндан, на унинг дугоналаридан дарак бўлавермагач, тоқати тоқ бўлди.
– Мен энди шундоқ туравераманми, айтилмаган гадойга ўхшаб? – деди у овозини кўтариб чимилдиқ ортидагиларга қараб.
– Бунча бетоқатсиз, куёв, – деди бир аёл кулиб. – Чидайсиз-да, энди, айланай. Қиз боланинг нози бўлади. Пардоз-андози бўлади. Бесабр бўлманг, ўргулай!
Тўлқин яна "бир соат” кутди. Келиндан дарак бўлмади.
– Ҳой, бирор тирик жон борми? Бу ерга нимага келдик ўзи? – деди яна Тўлқин. – Келин келмайдиган бўлса жўраларимни чақиринглар, "Дурак” ўйнаб турайлик!
– Мен шашка ўйнашни биламан, ўйнайсизми? – деди бояги аёл. – Эрим билан ўйнаб турамиз, ютқизган ўптиради.
Аёллар гуриллаб кулиб юборишди.
Тўлқин жаҳл қилиб чимилдиқни суриб ташлади ва ташқарига чиқиб кетди.
– Қани, келинпошша қаерда? – деди у унга пешвоз чиққан жўраларига тишлари орасидан сўзланиб.
– Оғирроқ бўл, оғирроқ, – деди билагидан маҳкам сиқиб ушлаб, уни четроққа тортган тоғаси Иброҳим ака. – Сенга Худо берибди, жиян. Келин намозхон экан, қўшнининг уйида намоз ўқияпти экан.
Тўлқин тоғасига бироз ҳайрон бўлиб қараб турди-ю, тоғаси кўрсатган уйга қараб юрди. "Бирор ишкал қилмасин”, деган тоғаси ҳам унга қўшилди.
– "Солиҳа хотин динингизнинг ярми, қолган ярмига ўзингиз ҳаракат қилинг”, деганлар Пайғамбаримиз алайҳиссалом, – деди Иброҳим ака жиянининг ёнида бораркан. – Келин танлашда адашмабсан, жиян, энди бу ёғига шу келинга муносиб бўл!
– Мен нима қилишим керак экан? – деди Тўлқин тоғасига ажабланиб қараб.
– Намозни ўрганиб олишинг керак, жиян. Келин намозхон экан, уйингга боргандан кейин намоз пайти кирганда у жойнамозга ўтса-ю, сен бир четда бургутга ўхшаб ҳурпайиб ўтирсанг ярашмайди-да, жиян. Битта гапни айтайми? Аслида никоҳ мусулмон одамга буюрилган, никоҳ иймонли кишилар ўртасида ўқилади.
4.5K views09:37
Ochish/sharhlash
2023-07-06 12:03:58
Қуръон Каримни 0 дан бошладик, Уни тиловат қилишни истайсизми
3.9K views09:03
Ochish/sharhlash
2023-07-06 11:30:05 ​​Қаҳрамоннинг кимлигини яқиндан билмай, танимай кўчада учратганимда эътиборимни тортиш коэффиценти жуда паст даражада бўлиши тайин эди. Бироқ уни нафақат мен , балки бутун гуруҳимиз "Устоз"дея , устоз деганда ҳам "ўта маҳоратли устоз" дея тан олишимиз учун у ўтган бир соат дарс кифоя бўлди.

Мен буларни нима учун ёзяпман. Ташқи кўриниш аксар ҳолатда алдамчи бўлар экан. Кишига баҳо берадиган асосий меъзон унинг сийрати.
Инсоннинг ҳусни унинг одоби ва тафаккуридадир.
Уч кун аввал икки яқинимни буюк ибодат- Ҳаж сафарига кузатдик. Уларга оқ йўл тилаш мақсадида уйларига борганимда эътиборимни тортган нарса ҳамон ёдимда. Сафар қилувчиларнинг яқинлари ўзгача иштиёқ билан хонанинг бир четига иккита жомадон қўйиб , эр ва аёл учун сафарда керак бўлаётган буюмлар тахлашишга кўмаклашаетган ва "ҳеч бир нарса қолиб кетмадими ?" дея қайта- қайта текширилиб кўришаётган эди. "Бўлди , барча нарса тахт" дейилган вақтда уй бекаси чиройли жилдда ўралган Қуръони Каримни олиб чиқиб юкларнинг энг юқорисига жойлади:
"Бу мен ўқийдиган Қуръон китобларимнинг ичида энг кўп ҳамроҳ бўлгани. Мадина ва Макка шаҳрида ҳам уни ўқишни истайман". Ўша вақтда юрагимдан нимадир "чирт" этиб узилгандек бўлди ... Сабаби бу ҳолат мен учун Аллоҳга муҳаббат , илмга садоқат , комиллик ... бир сўз билан айтганда иймоннинг энг гўзал намунаси бўлиб кўринганди . Бошқача бўлиши мумкинмас...
У муборак сафар учун учиб кетишига ярим кун қолганда ҳам ишхонасида бемор гўдакларни қабул қилиб , маслаҳат берганидан хабарим бор.
Ха азизлар , орамизда ана шундай асл инсонлар кўп. Мен ундайларни "Аллоҳнинг суюкли бандалари" дегим келади.
Улар аллақачон каъбага қиёс қилинмиш инсон кўнглини вайрон қилишдан ўзни тия билганлар, ўша кўнгилларга мудом яхшилик куртагини қадаб , саодат аталмиш ҳосил йиғиштириш умидида яшаётган инсонлар.
Шундайлар бор учун ҳам ҳаёт гўзал . Яшашга иштиёқимиз янада ортишида ундайларнинг ҳиссаси бисъёр...
Нима дедингиз ....

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
4.3K views08:30
Ochish/sharhlash
2023-07-06 11:29:57 ИНСОННИНГ ҲУСНИ

Ким қандай ўйлайди , аммо мен учун инсоннинг ҳусни унинг одобидадир.
Инсоннинг ҳусни унинг идроки , тафаккуридадир.
Умрим давомида жуда кўп инсонларни кўрдим, суҳбатлашдим ва ҳар бирларидан етарлича сабоқ олдим. Кўрган - кечирганларимдан шунга амин бўлдим- ки , қалби гўзал , яхшиликка интилувчи инсон ҳамиша гўзал экан.
Талабалик йилларим эди. Адашмасам иккинчи курс шанба куни эди. ( Шу воқеани эсласам доим ўша куннинг шанбалиги ёдимга тушаверади )
Биз курсдошлар иккинчи пара дарси учун аудиторияга кирсак хонада басавлат , бошига дўппи кийган, жиддий қиёфадаги эркак киши ўтирибди. Биз салом бериб жимгина жой- жойимизни эгалладик. У киши алик олиб қандайдир китобни варақлашда давом этаверди. Ваниҳоят аудитория тўлиб , дарсга қўнғироқ чалинди.
Устоз ўрнидан туриб бизга қайтадан салом берди ва ўз маърузасини бошлади.
У бераётган дарс одобнома йўналишидаги дарс эди .
Бутун аудитория дастлабки уч дақиқадаёқ ўша кунги мавзу ва Устознинг маҳоратига асир тушиб қолган эди. Мен ҳам бошқалар каби ҳайрат денгизида суза бошлаган, сўз - энг кучли қурол эканлигига "Темур тиғи ололмаган жойни , қалам билан Алишер ( Навоий) забт этганига яна бир бор иқрор бўлгандим. Ўша кунги бир пара дарс ўртасидаги танаффусда ҳаттоки йигитлар ҳам аудиторияни тарк этмай , Устоздан дарсни бўлмасликни сўрашган эди. Шунча йиллар давомида бизга ўша бир пара дарс ўтган Устозни исм-шарифлари ёдимдан кўтарилибди , аммо ташқи кўринишлари ва дарслари ҳамон ёдимда экан.
Дарс якунида у киши "Мен бугун Устозим Фалончи ака бетоб бўлганликлари сабаб ўрниларига дарс ўтдим. Шу билан дарсларда қайта учрашмасак керак , омон бўлинг" деганларида жуда хафа бўлиб кетганимиз ёдимда. Ҳаттоки " Бундан буён Устозингизнинг ўрниларига ўзингиз дарс ўтинг" дейишгача борганмиз. У киши эса "Сизларга ёққан бўлсам бу фақат Устозим сабабидан" деганди кулимсираб ва ўз Устозини жуда чиройли таърифлаб берганди. Кейинги дарсдан у кишининг устозлари дарсга келганди . Тан олиб айтсам у кишининг дарслари шогирдлариникидан бутунлай фарқ қиларди. Биринчи кун дарс ўтган кишида жўшқинлик асосий планда бўлса , у кишининг устозида вазминлик ғолиб эди. Гарчи бизнинг юрагимиздан энг биринчи ўтилган дарс чуқур ўрин эгаллаган бўлса- да, навбатдаги дарслар юзасидан иккинчи Устозга эътироз билдирмадик , сабаби у ўз ишининг устаси эканлигини қандай шогирд етиштиргани билан исботлаб қўйган эди.
Шу ҳусусда яна бир воқеа ёдимга тушди.
2013 йили декабр ойида Тошкент вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида бир ой малака ошириш учун қатнадим. У пайтлар малака ошириш институти Низомий номидаги пединститутнинг ёнида эди.
Ўша кезлари институт ўқитувчилари томонидан бири - биридан қизиқарли дарслар ўтилгани ҳамон ёдимда. Айниқса Қаҳрамон исмли йигитчанинг фалсафа фанидан ўтган дарслари гуруҳимиз тингловчиларига жуда маъқул келганди. Мен у йигитнинг дарсларини ҳамон эслайман. Рости унга ўхшаб кенг мушоҳадага чорлайлиган дарс ўтишга ҳаракат қиламан.
Ўша кезлари қор қалин ёққан , йўллар ҳаддан ташқари хавфли, паст ҳарорат сабаб ўта сирпанчиқ эди. Шу сабаб маъмурият дарсларга кеч қолиб келганларга нисбатан қаттиқ муомалада бўлмас, институтга узоқ тоғли ҳудудлардан қийинчилик билан етиб келадиганлар, айниқса ёши катта устозларни тушунишга ҳаракат қилишарди.
Мен эса айнан ўша кезлар Устознинг ва дарснинг қадрини билганман.
Нега дейсизми ? Негаки ёши олмишларга бориб қолган, одатий кунлари соат ўн бир , ўн иккиларда аранг дарсга етиб келадиган Устозлар ҳам "Биринчи соат Қаҳрамонжоннинг дарси бўлганлиги учун бомдодни ўқиб йўлга тушдим" деб синфга кириб келишганига кўп бора гувоҳ бўлганман. Улар кўпинча дарсга улгуриб қолиш учун алоҳида такси ёллашганидан ҳам хабарим бор.
Қаҳрамон қорачадан келган , ташқи кўринишидан ўқитувчидан кўра кўпроқ қўл меҳнати билан умр кечирадиган инсонга ўхшар эди. Ҳеч бир иккиланишларсиз шуни айта оламан-ки ,
4.6K views08:29
Ochish/sharhlash
2023-07-06 07:44:54 ​​ ИККИ МАШИНА, ИККИ СУҲБАТ...

Тонгги соат беш.
Тор кўчада икки машина рўбаро келиб қолди. Икки “Ласетти”. Бири оқ, бири қора. Иккисининг рулида ҳам деярли тенгдош, қони қайнаган йигитлар.
Иккови бир-бирига фараларини ўчириб ёқди, аввал секин, кейин тезроқ. “Ўтказиб юборасанми?” дегандек.
Ким ортга чекинишини кутиш билан чамаси ўн беш сония ўтди. Четдан разм солиб турган одам учун бу вазият қандай якун топиши қизиқ эди.
Ҳеч бири ортга қайтмайдигандек, мана ҳозир сигнал чалиш ҳам бошланади гўё.
Кутилмаганда қора “Ласетти” чекина бошлади. Деярди ўттиз метрча юриб, кутилмаган рақибини ўтказиб юборди.
Оқ машинани бошқараётган йигит ўзига билдирилган ҳурматдан мағрурлангандек қора машина ҳайдовчисига бош имлаб кетди.
Оқ “Ласетти” ичидаги суҳбат:
- Ановини қаранг, амаки. Менга ўтказиб юборишимни айтяптими?
- Шошаётгандир балки.
- Бизам кечикяпмиз буёғини сўрасангиз.
- Майли, ҳайдайқол орқага. Ош қочиб кетмайди. Беш дақиқа аввал, беш дақиқа кейин.
- Э, йўўқ. Ортга чекинадиган аҳмоқ йўқ.
- Тураверамизми энди шундай, болам?
- Ана, қаранг. Ўзи қочяпти. Айттимку сизга. Бизни йўлимиздан қайтарадиган ҳали онасини қорнидан тушмаган.
- Қайсарсанда Зокир, ёмон қайсарсан.
- Лекин фойда бердику қайсарлигим.
- Балки уям ўжардир сендек.
- Унда нега чекинди, а?
- Нега ўтказиб юборганини таҳмин қилишим мумкин. Ёнингда ёши катта одам ўтиргани учун бўлса керак. Катталарни ҳурмат қилиши кўриниб турибди.
- Амаки, оласизда гапниям. Мана бизам ҳурмат қиламиз. Биласизку.
- Биламан болам, биламан. Негадир анови масал эсимга тушиб кетди. Икки эчки ҳақидаги. Фақат якуни бошқача бўлди.
- Ха-ха-ха. Оббо амакимей!
Шу вақтнинг ўзида қора “Ласетти”даги суҳбат:
- Бу яна нимаси, шошиб турганда!? Об-бо! Ўтказиш ҳаёлида ҳам йўқ шекилли.
- Бегим, сиз ўтказиб юборақолинг...
- Ўзи шошиб турибмизку гулим. Сабр қил, ҳозир қайтади ўзи.
- Майли, сиз йўл берақолинг. Илтимос..
- Эҳҳ! Майли. Бундай турсак вақтдан ютказамиз фақат. Гулим...
- Лаббай, Бегим...
- Фариштасанда барибир. Ўзимни фариштам!
- Нега ундай деяпсиз?
- Ўзи туғиб юборай деб турган бўлсанг, яна “Йўл беринг” деганингга айтаманда..
- Майли Бегим, феълиздан мукофотласин. Беш дақиқа чидайман.
- Қара, олди ўриндиқда бир отахон ўтирган экан. Ҳойнаҳой ошга кетишяпти.
- Балким..
- Бизам ошнинг зўрини еймиз иншооллоҳ. Эсон-омон қутулиб олгин, ўзим зўридан дамлаб бераман.
- Иншоллоҳ... Иншоллоҳ...
- Биласанми, шу пайт анови масал ёдимга тушди.
- Қайси?..
- Икки эчки ҳақидаги борку. Тор кўприкча устида дуч келиб, бир-бирига йўл бермаган. Ҳудди бизни машиналардек. Оқ ва қора. Ха-ха. Фақат якуни бошқача бўлдида...
- Ҳа-я, лекин сиз барибир ютдиз. Меҳрибонлигиз билан... Мммм...
- Ҳозир, Гулим! Ҳозир! Оз қолди. Яна бироз чидагин, илтимос. Яна бироз!...
Икки соатдан кейин яна ўша тор кўча. Таажубки, яна ўша вазият.
Икки “Ласетти”. Оқ ва қора. Оқ машинадаги суҳбат:
- Ана холос! Амаки қаранг, яна ўша машина.
- Қаердан билақолдинг? Бошқасидир балки.
- Қаранг, рақамиям ўша-ўша.
- Энди мани эшит, болам. Бу сафар сан ўтказиб юборасан.
- Ие, нега экан?!
- Ҳар сафар ҳам шохни тираб, “Мен, фақат мен!” деб ўжарлик қилиш яхшиликка олиб келмайди. Сенга ҳурмат билдирган одамга сен ҳам ҳурмат билдиришинг керак. Кам бўлмайсан.
- Ҳа, майли. Айтганиздек бўлақолсин... Вой буни хурсандлигини қаранг амаки. Оғзи қулоғида-я! Агар сиз бўлмаганизда бир метр ҳам юрмасдим орқага.
- Эҳ, Зокирвой. Отдан тушсанг ҳам, эгардан тушмайсанда...
Шу пайт қора “Ласетти” ҳайдовчиси битта тугул, ўнта машинага йўл берадиган даражада кўтаринки кайфиятда эди. Ортга чекинмоқчи ҳам бўлганди, бироқ қаршисидаги машина ўзи қайтди. Унинг ёнидан ўтиб кетаётиб ташаккур билдириб бош силкиб қўйди. Шу пайт телефони жиринглади.
- Лаббай онажон! Ҳа, суюнчини каттасини тайёрлайверинг! Келиниз тузук.
Яхши, яхши хавотир олманг. Кийиниб турсангиз бозорга тушамиз. Нега дейсизми? Яна битта бешик олгани... УЗИлариз ғирт ёлғончи экан... Ростдан онажон, ҳазиллашаётганим йўқ. Ўғил ва қиз! Ҳасан ва Зуҳра!. Алҳамдулиллаҳ, етказганига шукр!.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
5.6K views04:44
Ochish/sharhlash
2023-07-06 07:40:41 ​​ ИСНОД. (Хаётий хикоя)

Унда ҳамма нарса етарли эди, бировдан ками йўқ, бир оиланинг бахтиёр бекаси эди у. Аммо... кунларнинг бирида бир танишига эргашиб, тижорат йўлига кирди-ю, ҳаёти тубдан ўзгарди. Энди у аввалги Лайло эмас эди. Унинг нигоҳларидаги самимият ўрнини сохталик, бефарқлик эгаллади. Гўё у янгича ҳаёт бошлаганди. Аслида эса у ўз бахтини ўзи барбод этаётганини тушунмасди.
Ҳар гал Лайло тижорат сафаридан қўша-қўша оғир сумкаларни кўтариб келаркан, қайнонанинг келинига юраги ачир, унга куйиниб гапирарди:
– Келинжон, ўзингизни қийнаб нима қиласиз, ундан кўра болаларингизни парвариш қилиб, уй юмушларига қаранг. Ўғлимнинг топгани етиб ортиб турибди-ку. Рўзғорингизнинг ками бўлмаса...
Аммо келин қайнонани тўғри тушунмади:
– Менга ақл ўргатманг! Мен уйда чўри бўлиб ўтиришни истамайман. Ўргилдим ўша топарман, тутарман ўғлингиздан. Ўн беш кун уйда бўлса, ўн беш кун ишда. Унинг йўлига қараб ўтираманми, қачон маошини олиб келаркан, деб. Ўзим пул топаман.
– Келинжон ҳарқалай аёлсиз, онасиз. Болаларингиз ёш, уларга кўпроқ кераксиз...
– Болалар менга қолиб кетади, деб қўрқманг, кичкинамни опалари эплашади. Сиз бизнинг ғамимизни еманг!
Шўрлик қайнона мум тишлаб қолди.
Аммо келиннинг юриш-туришлари уни ташвишга солар, бир ғашлик юрагини кемирарди, шубҳалар тинчлик бермасди.
Кунларнинг бирида келин умуман уйга келмади. Кейин бу ҳол яна такрорланди. Ҳар гал тижорат сафарига кетгани, йўлда автобус бузилиб қолганини баҳона қиларди, келин. Аммо кунларнинг бирида тижоратчи келиннинг маст-аласт келиши қайнонанинг сабр косасини тўлдириб юборди.
Ўғли ишдан келгач, воқеани баён этди. Аммо ўғли қаршисида кўз ёш тўкиб турган онасига ўдағайлади:
– Уялмайсизми, ўз келинингизга туҳмат қилишга. У бечора уйим, рўзғорим, деб кеча-кундуз югурса-ю сиз шубҳа қилсангиз.
Қайнонанинг худога илтижо қилиб келинига инсоф тилашдан бошқа иложи қолмади. Эрнинг ишончини қозониб олган Лайло энди қайнонадан асло ҳайиқмас, кўнгли тусаган ишни қиладиган бўлди. Охир-оқибатда уйга уч-тўрт кун келмайдиган бўлди.
Кунларнинг бирида хонадонда қиёмат бошланди. Ғазаб оловида ёнаётган Нормурод хотинига ташланди, ножоиз йўлларга кирган хотинини бурда-бурда қилиб ташлаш учун қўлига пичоқ олди. Аммо она унинг йўлини тўсди.
Бу беҳаё аёл ҳаётингини барбод қилишингга арзимайди. Худонинг ўзи унга жазо берсин.
Уч гўдак бувининг бағрида мунғайиб қолди, Лайло уйдан ҳайдалди. Аммо у оналик ҳуқуқини талаб қилиб, қизчаларини ота уйига олиб кетди. Онаси билан келинига ишониб, уч гўдакни ташлаб тижоратни давом эттирди, жазманлари билан тунларни маишатда ўтказаверди. Гўдакларнинг аҳволи билан қизиқмади. Бемеҳр келини уч гўдак бошига кўп савдоларни солди. Бир куни уларни совуқ оғилхонага қамаб қўйди. Опа-сингил амаллаб қочиб, оталарининг уйига кетишди. Совуқдан кўкариб кетган очликдан суллайиб қолган қизалоқларни қучиб буви юм-юм йиғлади. Лайло яна болаларини талаб қилди. Аммо гўдакларнинг чеккан азоби кўпчиликка маълум эди. Маҳалла-кўй аралишиб, болалар ота уйида қолди.
... Кўча-куйда Лайлони кўп учратаман, уни таниш қийин. Юриш-туриши ўзгариб кетган. Қимматбаҳо кийимларда ял-ял товланиб, ўзини кимларгадир кўз-кўз қилиб юради, тўғрироғи бозорга солади. Минг бир бўёқ чопланган юзлардан фаришталар қочган.
Кўз ўнгимга унинг йўлига термулиб турган қизалоқлари келади. Эссиз фарзанд, эссиз гўдаклар. Яхшими, ёмонми улар ўз онаизорларини соғинишади. Улар она меҳрига муҳтож. Аммо беномуслик йўлига кирган, юрагида раҳм-шавқат, одамийлик бўлмаган, аёл номига иснод келтираётган бу аёлни она деб аташ ножоиз. Ўз фарзандларини тирик етим қилган, ҳою-ҳавасларга қул бўлган бу аёлнинг ҳали кўзи очилади. Аммо ўша пайтда кеч бўлади. Йўқотилган бахтини топиш қийин, иснод доғини ҳеч нарса юва олмайди. Гўдакларнинг уволи тутиб, Лайлонинг итдек хору зор бўлиши аён ҳақиқатдир.
тамом.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
5.1K views04:40
Ochish/sharhlash
2023-07-06 06:59:03 ​​-- Янгибоев, бир карангчи ! Балки бирор бир иложини киларсиз? Сиз ахир бизни сехргаримизку!- дея нафас олмаётган гудакни акушеркага узатди.
Болани бериб, биз ишимизда давом этдик. Мана ун минутдан кейин томирлар богланиб булгандан кейин, ​​бачадонни оркага ташладик. Шу пайт жуда секин инграш эшитилди. Худди мушук овозига ухшарди, ёки бизга шундай эшитилдими? Лекин бир пайт уша инграш боланинг йиглаш овозига алмашди.
-- Нахотки тирик булса? - дея севиндик.
-- Янгибоев, бу бизни болачамизми йиглаётган?- сурадим ундан.
Жаррохлик хонасига кулиб кириб келган Янгибоев:
-- Узингиз айтмаганмидингиз, мени сехргаримизсиз деб? - деди.
Енгиллик билан операцияни мувоффакиятли тугатдик. Бачадонни тулик ёриб болани хам онани хам куткариб колдик. Бу бизни бригадамизни галабаси эди.
Аллох барчамизни уз панохида асраб, тугилаётган барча гудакларга ризк ато этсин. Мана шундай фидокорлик курсатаётган согликни саклаш ходимларимизга хам умр ва бахтини берсин Аллох
Крик Души Шухрат

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
4.4K views03:59
Ochish/sharhlash
2023-07-06 06:58:52 ТУГРИКХОНАДАГИ ВОКЕА...
(вокейлик асосида ёзилди)


Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар. Хикояларимни укиётган барча инсонларга уз миннатдорчилигимни билдираман. Аллох сиздан рози булсин....
Келинг яна битта ибратли хикоямни сизларга такдим этаман.......мархамат..

Иссик жонни иситмаси бор деганларидек тирик инсон албатта касал булади. Бизни бахтимизга согликни саклаш ходимлари яъни врачларимиз доим сог булишсинлар. Мана шундай врач опаларимдан бири менга уз хаётида, иш жараёнида булган бир вокеани гапириб берди. Мен сизларга эшитганларимни баён этмокчиман.
Мен куп йиллардан бери тугирикхонада ишлайман. Куп аёлларимизни оналик бахтига муяссар булишда кулимдан келганча ёрдамлашганман. Тугри баъзилари бундай бахтга эришиша олмайдилар яъни фарзанди тугилиш жараёнида улик тугилиши мумкин ва хокозо. Нима булганда хам аввало Аллох ризкини бермаса бизни кулимиздан нима келарди.
Бир куни тунда навбатчилигимда кабулхонада утиргандим. Тугрикхонадан кунгирок булди. Касалхонамиз турт каватдан иборат иккита бино булиб, кабул булими бошка корпусда жойлашган.
-- Зиёда опа, тез етиб келинг! Хомиладор бир аёлни олиб келишди. Корнида кучли огриги билан келибди.- дейишди.
Кабулхонани ташладимда, тугрикхонага югурдим. Борсам хомиладор аёл тугрикхона палатасида огрикдан инкиллаб ётарди.
-- Нима булди?- сурадим ва корнини очиб яьни куйлагини кутариб текшира бошладим. Бачадони кутарилиб ва каттик булиб турганлигини курдим. Корнидаги боласининг бир кисми аник сезилмасди. Боланинг юрак уриши аник урмасди. У аёлни эсладим, бир хафта олдин кабулимга келганди руйхатга ёзилиш учун.
-- Корним огрияпти,- дея жавоб бериб гапида давом этарди. -- Кишлокка кариндошлар уруг- ларимизникига боргандик. Йул узокрок ва нотекис эди. Бироз силкиндим шекилли машинадалигимдаёк корним огриши бошлаганди.- деди уша аёл.
-- Кон босими кандай?- дея сурадим акушеркаларимдан.
-- Юзга олтмиш,- дейишди.
-- Беморни хирургияга олиб боринг!
-- Насилкадами ёки юргизибми?
-- Юргизиб деганингиз нимаси ?- дедим.
-- Ахир бу аёл уз оёги билан юриб келди.- дейишди.
-- Тез носилкага ёткизиб, хирургияга олиб боринглар! Ана эри хам ёрдамлашади.- дедим.
Узим эса телефонни олиб :
-- Хирургиями? Тез жаррохлик хонасини тайёрлаб куйинг! Биз сизларга бачадонидаги чандиги йиртилган хомиладор беморни олиб бораяпмиз!- дедим.
Яна бир ракамни тердимда:
-- Аёллар консультациясими? Тез Н.Н. картасини топинг! Уша аёл бир хафта олдин бизга руйхатга куйилган. Картасини олиб , натижалари билан хирургияга олиб боринг! Мени кабулхонада кутманглар, мен операцияга кетяпман!- дедим.
Буш тугрик картасини олдимда, уларнинг изидан хирургия булимига югурдим. Хирургияда бизни тажрибали хирург Янгибоев кутиб олди. Беморнинг томир уришини текшириб курдида, менга шивирлаган овозда:
-- Боланими ёки Онасиними? Кай бирини саклаб коламиз?- деди.
Бу гапидан кузларимни катта катта килиб жахл килдим ва унга жавобан:
-- Нималар деяпсиз? Канака бола? Мен купрок Онани саклаб колишни уйлаяпман!- дедим.
-- Тушунарли,- жавоб берди у.
Мен ёрдамчимга караб:
-- Беморни операцияга тез тайёрланг! Узингиз хам тайёр булинг, мен хам беш дакикадан сунг кираман!- дедим.
Операцияни бошладик. Тиг билан кесиб жарохатни очдик. Йиртилиб кетган бачадон тулик йиринглай бошлаган экан. Чандикни четлари корамтир кон билан коплай бошлаган экан.
-- Менга ёрдам беринг, мен куркаяпман!- дедим ёрдамчимга шивирлаб.
-- Куркманг! Кани биргаликда харакат киламиз!- дея бармоги билан тикилган чокларни четидан юргизиб, таранглаштирди ва конни артиб олди. Кон окиши камайганлигини курдик.
-- Булди , энди кисилиб кон тухтади, ишлайверинг!- дея мени тинчлантирди.
Биз ишни бошладик. Эхтиёткорлик билан йулдошга тегмасдан ичида бола булган пуфакни секин ёрдим ва ичидан оппоккина когоз каби болачани олдим. Нафас олмасди.
-- Афсус, улгуролмадик....- деди ва киндигини кесиб:
4.5K views03:58
Ochish/sharhlash