Get Mystery Box with random crypto!

​​Менга хам... шу.....Парв...о..нннаа... Менга кўзи тушиб чехр | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​Менга хам... шу.....Парв...о..нннаа...
Менга кўзи тушиб чехраси очилиб кетди.
Таниди.
Охиргиси экан мана олинг деб ўзимга тутқазди, пулини олмадиям. Бироз гаплашиб кўринишидан мардикорга ўхшамаслигини айтганимда қисқача тарихини айтиб хозир бир компанияда директор эканлигини айтди. Турмуш ўртоғингиз "Парвона”ни ўқир экан-да дедим. Савол нега берилгани яна ўша биз аёллар туғилганимиздаги хислатдан далолат эди.
Йўўўқ, онамга. Ажрашганман, сиздака жахлдор қиз чиққанди деди хазил аралаш. Мана шу домда турамиз, махаллангиздан атиги бир километр экан. Хар пайшанба тушлик пайти ишдан уйга овқатлангани келаётганимда онамга газеталар оламан деди....
Илк ва неча йиллик мухаббатим ўзгармаган. Кўзларимиз каби тақдирларимиз хам бирдай.
Яна айтолмадим...
Илк бора сухбатлашиб аввал унчалик гаплашмаганимиз боис тезда хайрлашиб уйга кетдим. Йўл бўйи газетани бағримга босиб келдим. Кўз ёшлар тинмайдиям ...
Уйга келиб газетани ўқий олмадим, ярим кун бағримга босиб йиғлаб ётдим.
Хаёт иккинчи бора имкон бериб яна учратгандир. Нега яна менга биринчи бўлиб бераркин сўзни?
Ўша пайтлар орият ва халқдаги тушунчамга салгина қарши чиққанимда хозир у хам мен хам бахтсиз бўлмай балки жажжигина кўм-кўк кўзлик болача билан газета олгани чиққан бўлармидик...
Буни хам айтолмадим...
Кейинги ва сўнгги саволимни хам айтишга хожат йўқ...тушунгандирсизлар...
Тўғриси, менга бўлган илиқ фикрдан эмас, воқеадан қаттиқ таъсирландим.
Менимча буёғига оз қолган, гарчан хикояларим хозирча у газетада чоп қилинмасада...
Келаси пайшанба тушлик пайтида яна кўришарсиз...
Эййй манга ўша матбуот дўкони қаёқда эканини айтинг ўзим бориб иккингизни кутиб ўша болага ўзим айтиб бераман, эзилиб кетдим манам шу воқеадан тўғриси.
Саволларингизга эса сахих жавоб бера олмайман деб қўрқаман. Билмадим қиз бола биринчи севги изхор қилиши мумкинми йўқми, хозир ўз фикримни айтсам гунох қилишдан қўрқаман тўғриси.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK