Get Mystery Box with random crypto!

​​- Ногиронлар аравасида ўтираманми? Йўқ, ундан кўра ётганим д | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​- Ногиронлар аравасида ўтираманми? Йўқ, ундан кўра ётганим дуруст.
- Қизим, сен ногирон эмассан, соғломсан. Фақат оёқларинг сенгга бўйсунмаяпти. Ҳадеб ётиш яхши эмас. Бошқа иложинг ҳам йўқ.
Онам мени аравачада ўтиришга аранг кўндирди. Хаёлимни даҳшатли ўйлар ўраб олган эсада, аммо мен улардан қутулишга ҳаракат қилишим кераклигини тушуниб етдим. Волидамнинг гапларидан сўнг эримни нечоғлик қийнаб қўйганимни англадим. Чиндан ҳам кўзим кўряпти, қулоғим эшитяпти, қўлларим ишлаяптику, деб ўзимни иш билан овутадиган бўлдим.
Ҳеч қанча ўтмай умр йўлдошим менга қараш учун бир аёлни ёллади. Ночор оилада вояга етган, эри ўлиб учта боласи билан бева қолган Нодира опа жуда чаққон, шу билан бирга ширинсухан аёл эди. Унинг аянчли қисмати ҳаётга бўлган қарашларимни ўзгартириб юборди. Унинг қалбидаги дард олдида меники денгиздан томчи экан, холос. Юрагида бир дунё фарёди бўлсада, у оламга кулиб қарарди. Нодира опа мени зериктирмасди. Биргаликда юмушларни бажарардик. У мени тўқувчиликка қизиқтирди. Болаларим ва бошқа яқинларимнинг фарзандлари учун бош кийимлар, пайпоқлар тўқий бошладим. Ҳаётимизга қайтадан файз кирди.
Бу орада Шуҳрат акам мени турли муолажаларга олиб борди. Вақт ўтиб шикастланган асаб толалари тузала бошлади. Мен оёққа турдим. Бугун ҳассада бўлса ҳам юра оламан. Яқинларим билан бирга кўчаларни сайр қиламан. Бу кунга етишим учун фақат ва фақат ёримнинг муҳаббати ва улкан сабри ёрдам берганини биламан.
Тамом
Саида ҚОРАБОЕВА

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK