Get Mystery Box with random crypto!

Ўғрини қароқчилар урмадими? Бундан деярли бир йил аввал жамоа | Файзбоғ (ТемурМалик)

Ўғрини қароқчилар урмадими?

Бундан деярли бир йил аввал жамоатчилик фаоллари томонидан Гулнора Каримовадан жабрланганларнинг зарарлари қоплаб берилмаётгани масаласига эътибор берилган эди. Қайд этилишича, ҳали ҳам 1 300 нафардан ортиқ жабрланувчилар фойдасига ундирилиши керак бўлган маблағлардан 7.866.471.519,43 сўм қайтарилмаган.

Адвокат Қосимов'нинг ёзишича, 2020 йилда суд ҳукми билан 1 300 нафардан ортиқ жабрланувчилар фойдасига Г.Каримова ва бошқалардан 27.424.332.558,33 сўм ундириш белгиланган. 2020 йил прокуратура депозитида сақланаётган пуллар ҳисобидан зарарнинг 19.557.861.038,90 сўми жабрланувчиларга тўлаб берилган. Қолган 7.866.471.519,43 сўм зарар Г.Каримова ва бошқалардан солидар тарзда ундирилиши белгиланган.

Шундан кейин, деярли уч йил мобайнида қолган суммани ундириш учун барча органларга мурожаат қилинганига қарамай, қолган сумма қайтарилмаган.

"Барча мурожаатлар айланиб-айланиб МИБ га боради. МИБ ҳам бир хилда жавоб беради: “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 80-моддасида белгиланган навбат асосида тўлаб берилиши маълум қилинади. Шундан бошқа жавоб йўқ", — деб ёзади Адвокат Қосимов.

Г.Каримовага тегишли пулларнинг бир қисми қайтарилиши ҳақида Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида битим тузилган, бироқ ушбу битимда қайтарилаётган пуллар ҳисобидан Г.Каримовадан жабрланувчиларга етказилган зарарни қайтариш кўзда тутилмаган.

Қолган сумма қачон қайтарилади? Эски Ўзбекистонда чинакамига эзилганлар айнан мана шу бизнесменлар, шахсий пуллари очиқчасига таланган халқ ҳисобланади. Янги давр ислоҳотлари уларга барча пулларини ундиришга имконият берадими? Ўзи умуман, Гулнора Каримованинг мусодара қилинган мулклари, яъни халқнинг пуллари қаерга сарфланди, очиқ маълумотлар мавжудми, пуллар амалдор-у мансабдорлар қўлида қолиб кетмаяптими? Саволлар кўп.

@fayzboguz