Get Mystery Box with random crypto!

2022 йил, 22 феврал: «3 кун ичида Киевни эгаллаймиз». 2023 йи | Файзбоғ (ТемурМалик)

2022 йил, 22 феврал: «3 кун ичида Киевни эгаллаймиз».

2023 йил, 31 май: «Украина бостириб келяпти, йўлларни бузамиз»

Рус ҳарбийлари Россия, Беларус ва Украина чегаралари туташган жойдаги “Уч опа-сингил” ёдгорлигини портлатиб юборди. ОАВда таъкидлашича, Чернигов вилояти билан чегарадаги йўл қисми “Украина ҳарбий бўлинмалари кириб келишининг олдини олиш учун” портлатилган. Ёдгорлик 1975 йилда беларус, рус ва украин халқларининг дўстлиги шарафига очилган эди.

Украина чегара хизмати вакили Андрей Демченко “Украинска правда” нашрига берган изоҳида 30 май куни тушдан кейин Чернигов-Брянск трассасида йўл портлаши содир бўлганини маълум қилди.

Кўриб турганингиздек, улар Украинанинг вилоят марказига қарши ҳужумга ўтишидан қўрқиб, уч кун ичида Киевдан борувчи йўлларни портлата бошладилар. Аммо Украина тажовузкор эмас. Олдин ҳам айтиб ўтганимиздек, бизнинг давлатимиз фақат ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун уруш олиб боради, бизга Брянск керак эмас. Бироқ, Украина бу урушни бошлаб берган қароргоҳ яксон бўлишини истайди, улар ўша марказни портлатишса яхшироқ бўларди", — дейди у.

@fayzboguz