Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонга 4 ойда 2 544 та электромобил импорт қилинган, дея | Файзбоғ (ТемурМалик)

Ўзбекистонга 4 ойда 2 544 та электромобил импорт қилинган, деяпти статистика қўмитаси. Ўзим Тошкентда бўлганимда 1-2 донагинасига кўзим тушганди. Электромобилларни олиб киришда растаможка тўланмайди, фақат ҚҚС (12%) тўлаш керак.

Ўзбекистондаги кўрсаткич Қозоғистондагидан анча кўп - у ерда 2022 йилда атиги 815та электромобил борлиги қайд қилинган. Бу йил 1500га чиқса керак. У ерда ҳам растаможка йўқ, ҚҚС бизники билан бир хил. Ўтган йили қозоқлар жисмоний шахслар биттадан электромобил олиб кириши учун 10 000 машинага квота эълон қилганди, лекин ўндан бири ҳам тўлмади.

Ўзбекистонликлар электромобилларга кўпроқ қизиққани яхши, катта шаҳарларда иқлим сифати ўта ёмон, касалликлар кўп. Қувватлантириш инфратизилмасини ривожлантиришга эса давлат қаттиқ бел боғлаши керак - Европада ҳам, Америкада ҳам шундай, шохобчалар ва қувватлаш нуқталарини қуришда давлат асосий ролни ўйнаяпти.

Ўзбекистонда электромобил ҳайдаётган бўлсангиз, плюс ва минуслари билан ўртоқлашинг.

Ибрат Сафо

@fayzboguz