Get Mystery Box with random crypto!

Овқатни исроф қилганга — жарима Президент Қарорига асосан овқ | Файзбоғ (ТемурМалик)

Овқатни исроф қилганга — жарима

Президент Қарорига асосан овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш учун «Оқилона истеъмол» дастури ишлаб чиқиляпти экан.

Унда мана бунақа парадоксал пунктлар бор:

аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш одатларини шакллантириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш ҳамда меъёридан ортиқ истеъмолни тарғиб қилишни чеклаш;
исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий чоралар қўллаш ва назорат механизмларини ўнатиш.

Эслатиб ўтамиз, 24−26 март кунлари бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форумини ташкил этиш учун камида 15 млрд сўм маблағ сарфланган.

Форум овқатланиш дастурхонига тортилган таомлардан айримларининг нархи қуйидагича ҳисобланган:
• 1 дона сомса – 70 минг сўм;
• 1 порция ош 80 мингдан 130 минг сўмгача;
• 1 порция норин 130 минг сўм;
• 1 порция мастава 50 минг сўм.
• бир порция малина 200 минг сўм (ҚҚС билан қўшиб ҳисоблаганда 230 минг сўм, умумий 100 порсия – 23 млн сўм);
• 1 порция қора икра 6 млн 320 минг сўм;
• 0,33 мл “Чортоқ” минерал сувининг бир донаси 36 800 сўм.

Кузатамиз, эндига шу каби тадбирларнинг дастурхони қанчалик камтарин бўларкан)

@fayzboguz