Get Mystery Box with random crypto!

'Пранк'чилар 5 сутка қамоқ жазосига тортилди Ижтимоий тармоқл | Файзбоғ (ТемурМалик)

"Пранк"чилар 5 сутка қамоқ жазосига тортилди

Ижтимоий тармоқларда икки нафар тиктокернинг метрода қиз болага шилқимлик қилгани тасвирланиб, "пранк" деб жойланган видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлганидан сўнг уларнинг иши суд органларига юборилган эди.

Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг маълум қилишича, туман суди қарори билан айбланувчилар — Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди. Шунингдек, талабаларнинг ҳаракати МЖтК 32-моддаси – маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат, деб баҳоланган ҳамда уларнинг ҳар бирига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Аёлларга нисбатан бундай муносабат ва уни кимлардир нормал қабул қилиб тармоққа ёйиши ачинарли ҳолат. Бундай қилғилиқларга жазонинг муқаррарлиги мияси ҳар хил треш қарашлар билан тўлиб юрадиганларни ҳам ўйлаб ҳаракат қилишга ундайди. Юқорида қайд этилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) айнан мана шу жазо муқаррарлигини таъминлаш учун киритилган эди. Ушбу жавобгарликка тортиш ҳолати эса модданинг ишлай бошлаганига биринчи реал кейс бўлди.

@fayzboguz