Get Mystery Box with random crypto!

Бермуд учбурчагидан навбатдаги қурбон 22 май куни ИИБга олиб | Файзбоғ (ТемурМалик)

Бермуд учбурчагидан навбатдаги қурбон

22 май куни ИИБга олиб кетилиб, ҳалок бўлган йигитнинг отаси Kun.uz'га интервью берибди. Йигит ёнидан гиёҳванд модда топилиб Чилонзор ИИБга олиб кетилган. Сўнг у ҳалок бўлди ва расмий версияда "Ўзини 4-қаватдан ташлади" деб баёнот беришди.

«Доктор ҳам оёқ-қўли синмаган, ҳеч нарса бўлмаган, деди. Шунга шубҳам бор, ўғлим бақувват ва ёш эди, қамоқдан қўрқадиган бола эмасди. Менинг биттагина ўғлимни уриб ўлдиришган деб ўйлайман… ИИБ биноси ойналарида панжаралар бўлади, у сиғмайди-ку. Агар ташлаган бўлса, камералар бўлади – ташлаганини кўрсатишсин ёки бармоқ изларини кўрсатишсин. Тошкент шаҳар прокуратурасига бориб ариза ёздим, видеони тергов сири, дея кўрсата олмаслигини айтишди», — деяпти йигитнинг отаси Kun.uz'га.

Ушбу йигитнинг ўлими Бермуд учбурчагидан чиққан навбатдаги жасад бўлди. Аввал ҳам олиб кетилган 14 ёшли боланинг ИИБдан жасади чиққан эди. Буларнинг барчаси Ички ишлар вазирлиги тизими ислоҳотга муҳтожлигини билдиради. Нормал жамиятларда бундай воқеалардан сўнг вазирлик истеъфо берган бўларди.

Президент сайлови яқин. Айнан мана шу Ички ишлар тизимининг чидаб бўлмас даражага етгани, ислоҳ қилиш тизими номзодларнинг сайловолди дастуридан ўрин олиши учун ҳозир айни вақти.

@fayzboguz