Get Mystery Box with random crypto!

Одил судлов: Бир хил мурожаатга икки хил стандартда ёндашув А | Advokat Abdullayev

Одил судлов: Бир хил мурожаатга икки хил стандартда ёндашув

Адвокат У.Мусаев Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман прокурорини Ўз.Р. МЖтКнинг 197-1-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судига берган аризаси суд томонидан асоссиз равишда мазмунан кўриб чиқилмагани учун судья М.Каюмовга нисбатан хизмат текшируви ўтказилишини сўраб, Судьялар олий кенгашига мурожаат қилган эди.

Адвокатнинг бу борадаги мурожаатлари Тошкент шаҳар судлари судьялар малака ҳайъати ҳамда Судьялар олий малака ҳайъати томонидан кўриб чиқилган, лекин асослантирилган ҳолда қаноатлантирилмаган.

Энди, ўша адвокатнинг худди шунга ўхшаш мазмундаги бошқа бир мурожаати юзасидан эса, жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суд раисига нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, натижасига кўра, “хайфсан” интизомий чорасини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинганлиги жамоатчиликка маълум қилинди.

Табиий равишда Судьялар олий кенгашига юзланмоқчимиз: Бир хил мазмундаги иккита мурожаат бўйича нима учун судлар икки хил стандартда ёндашган?

Кенгашдан расмий муносабат кутиб қоламиз.

@Advokat_Abdullayev