Get Mystery Box with random crypto!

'Шовқин' атайин чиқарилади Айрим ишларда тергов ва суд атрофи | Advokat Abdullayev

"Шовқин" атайин чиқарилади

Айрим ишларда тергов ва суд атрофида “обқўйибди”, “ҳал қилибди” деган гап-сўзлар атайин тарқатилади. Бундай шовқин нима учун чиқарилади, деб ўйлайсиз?

Агар терговчи ёки судья ишни пухта ўрганган ҳолда қонуний кўриб чиқаётган бўлса, бундай шовқин атайин ташкил қилинади. Табиий-ки, бу хабар ишни кўриб чиқаётганга етиб борганидан кейин, унинг қўли “тоза” бўлган тақдирда ҳам, иккиланиш, хадик, хавотир ва (ёки) қўрқув ҳиссини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу эса, ишнинг якунини "шовқин" солувчиларнинг истаги томонга қараб бураб юборишига ундаб қолади.

"Айтмаганмидик, терговчи "еб қўйган", деб? Ана, иш у томонга ҳал қилибди. Демак, тўғри экан.", - деган навбатдаги ёқимсиз "шовқин" дан ўзини муҳофаза қилиш учун ҳам, терговчи ёки судья ўзи истамаган ҳолда адолатли қарордан узоқлашиб, ўз ҳақиқати ва ўз адолатидан узоқлашган қарорни чиқариб қўяқолишни лозим топади.

Шундай экан, турли “фисқу-фасод”, “деди-деди”лар воситасида тергов ва одил судлов фаолиятига таъсир ўтказишга уринишлардан тийилайлик!

@Advokat_Abdullayev