Get Mystery Box with random crypto!

Одил судлов: Кўникма йўқми ёки хоҳиш? Хабарингиз бор, Республ | Advokat Abdullayev

Одил судлов: Кўникма йўқми ёки хоҳиш?

Хабарингиз бор, Республиканинг барча ҳудудларида адвокатлар иштирокида жиноят иши бўйича дастлабки эшитув мавзусига оид семинар-тренинглар бўлиб ўтди. Уларга мавзунинг мақсад ва вазифалари тушунтирилди, тегишли нормативлар, илтимосномаларнинг намуналаридан иборат ҳужжатлар пакети тақдим этилди.

Биз, адвокатлар-ку, эндиликда дастлабки эшитув институтини амалда ишлаши юзасидан кўникмаларга эга бўлдик, дея оламиз ва унинг амалиётда кенг қўлланилишини хоҳлаймиз ҳам.

Бироқ, судьяларда мазкур амалиёт ҳақида ё ҳали ҳам етарлича кўникма ҳосил бўлмаган, ёки унинг моҳиятига ҳалигача етиб борилмаган, ёҳуд уни ишлатишга хоҳишлари йўқдек. Судья агар моҳиятни тушунмаса, барчаси бефойда.

Шу муносабат билан, Олий суд раҳбарияти ҳамда Судьялар олий кенгаши мазкур институтнинг ягона амалиёт тариқасида ишлаб кетиши йўлида судьяларнинг малакасини оширишга қаратилган махсус ўқув семинарлари ташкил этишлари керак бўлади.

Ҳурматли судьялар! Суддан олдин дастлабки тарзда эшитиб кўринг!

@Advokat_Abdullayev