Get Mystery Box with random crypto!

Одил судлов: 'Тирқиш' очувчи норма Тафтиш тартибида Олий суд | Advokat Abdullayev

Одил судлов: "Тирқиш" очувчи норма

Тафтиш тартибида Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўришга оид махсус тартибот худди олдинги тартибга қайтишдек кўринмаяптими?

Бу ҳолатда ишни кўриш биргина судьянинг ихтиёрига боғлиқ қилиб қўйилган. Натижада Олий суд судьялари томонидан иш юритувидаги жиноят ишларнинг миқдорини сунъий равишда назорат қилиб туришга шароит яратади. Буни эса, Олий судга йўлланган шикоятлар лозим даражада ўрганилмаслигига, ёки бошқачароқ айтсак, "ўрганишни лозим топмаслик" ка Қонунда "лазейка" очиб берилиши, деб ҳисоблаймиз.

Бу, шунингдек, коррупцион омилларга ҳам шароит яратади. Яъни ишнинг натижасидан манфаатдор шахслар томонидан судьяга ёки прокурорга тафтиш тартибида ишни кўриб чиқиш учун ишни судлов ҳайъатига юбориш ёки юбормаслик учун жиноий таклифлар билан осонроқ чиқишларига имконият очиб қўйилгандек.

Ўз-ўзидан туғилиши керак бўлган савол: Нега ишни тафтиш тартибида вилоят судлари даражасида кўриш тартиботида бошқача-да, Олий суд ҳайъати даражасида кўриш учун алоҳида тартибот? Кимдир шу жойидаги моҳиятни очиб бера оладими?

Биз эса, буни фақатгина тирқиш очувчи норма, деб ҳисоблаяпмиз.

@Advokat_Abdullayev