Get Mystery Box with random crypto!

Конституциявий тузумга тажовуз қилувчи материал, - деб топилди | Advokat Abdullayev

Конституциявий тузумга тажовуз қилувчи материал, - деб топилди

YouTube платформасида деярли етти миллион киши томоша қилишга улгурган, ҳақиқатан ҳам Ислом Каримов иштирокидаги видео Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилувчи материал, - деб топилди

Энди, уни тарқатиш мақсадида сақлаган ёки тарқатган фуқаро Жиноят кодексининг 159-моддаси, яъни Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилганликда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг 1-президенти Ислом Каримов ва Ўзбекистон исломий ҳаракати террорчилик ташкилоти раҳбари Тоҳир Йўлдош ўртасидаги суҳбат акс этган видео судга оид диншунослик экспертизасининг 2023 йил 17 октябрдаги экспертизаси хулосасига кўра, конституциявий тузумга тажовуз қилишни ифодаловчи материаллар қаторига киритилди.

Маълумот ўрнида:
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш (73-модда) ҳамда жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш (74-модда) Ўзбекистон Республикасига, тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Жиноят кодексининг 159-моддаси Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятларга киради.

@Advokat_Abdullayev