Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Telegram kanalining logotibi yuristkadr — YURISTKADR
Kanaldagi mavzular:
Namuna
Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.33K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-06-30 09:12:29 Бепул ёки арзон нарса тарқатаман деб одамларни бир жойга йиғиш таъқиқланди.

Одамларни ёппасига бир жойга йиғиб, турли маҳсулотларни бепул ёки арзон тарқатаман деб қовун туширганларни кўп кўрдик, тўғрими?

Бепул ош, бепул фаст-фуд таомлари, бепул кийим ва айниқса, яқинда болалар кунида бепул ўйинчоқ тарқатмоқчи бўлган парк мутасаддилари ҳамма катта тартибсизликка сабабчи бўлгани ҳаммага маълум.

Диққат, шу масала бўйича 2024 йилнинг 28 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг 360-сонли қарори чиқди ва бу қарорга асосан:

Оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар-моддий бойликларни тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш таъқиқланди.

Қарор кеча, яъни 2024 йил 29 июн кунидан кучга кирди.

@yuristkadr
7.3K views06:12
Ochish/sharhlash
2024-06-29 17:19:45
Бугунги куним “Юрист ва кадр” ўқув марказида ўтди.

Тингловчилар билан бугун сўнгги ўқув куни эди, биргаликда бугун соҳадаги энг қизғин мавзу - меҳнат шартномасини бекор қилиш мавзусини кўриб чиқдик.

Қисқартириш муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига икки ярим соат вақт кетди, бу мавзуни имкон қадар чуқурроқ тушунтирдик. Иштирокчиларда қизиқиш шу қадар кучли эдики, улар хатто кофе-брейкка чиқишдан ҳам бош тортишди.

Якунда ушбу ажойиб иштирокчиларимизга малака оширганлик ҳақидаги сертификатлар топширдик.

@yuristkadr
9.3K views14:19
Ochish/sharhlash
2024-06-29 16:47:39 “Лавозимдан четлаштириш” ва “лавозимдан озод қилиш” битта нарса эмас.

Бундан 2 йил олдинги воқеа. Ходимга жиноят иши очилган, лекин ҳали ҳукм чиқмаган. Иш терговда. Орада ходимни ишдан четлаштириш зарурати туғилган. Шунга мувофиқ, жиноят суди судьяси ажрим ҳам чиқарган, фақат ажримда “лавозимдан четлаштирилсин” дейиш ўрнига “лавозимдан озод этилсин” деб ёзиб юборилган.

Суд бу вазиятда жуда жиддий хатога йўл қўйган. Чунки “лавозимдан озод қилиш” “лавозимдан четлаштириш” билан битта тушунча эмас. “Лавозимдан озод қилиш” жумлалари кўпинча меҳнат шартномасини бекор қилиш, яъни ишдан бўшатиш ўрнида ишлатилади. Суд эса бунинг фарқига бормаган.

Натижада, иш берувчи шу суд ажримига асосан ходим билан тузилган меҳнат шартномасини эски Меҳнат кодексининг 106-моддасига асосан, яъни қонуний кучга кирган суд ҳукмига кўра деб бекор қилиб юборган.

Аслида, бунга қадар бу ходимга нисбатан суд ҳукми чиқмаган эди.

Кейинчалик суд ҳукми эълон қилинган бўлсада, ходимга озодликдан маҳрум қилиш ёки ЖК 45-моддасига мувофиқ муайян лавозимда ишлашдан маҳрум қилиш жазоси тайинланмайди. Яъни, кейинги суд ҳукми ходимни шу ташкилотда ишлаш имкониятидан маҳрум қилмайди.

Лўндасини айтганда, жиноят суди судьясининг ажримидаги биргина хато туфайли ходим йўқ жойдан ишсиз қолган.

Ходим терговма-тергов, судма-суд юргани сабабли мана шу 2 йил ичида ишга тиклаш бўйича судга даъво билан чиқмаган. Энди чиқаман деса, суд даъво муддати ўтган деб, унга қарши қарор чиқариб қўйиши ҳам мумкин.

Суд ҳужжатларини тузишда ҳар бир жумланинг масъулияти шу қадар каттаки, бошқалардан фарқли равишда судьяларнинг биргина хатоси бутун бир инсон тақдирини ер билан яксон қилиб ташлаши мумкин.

Жиноят судларидаги баъзи судьялар гўёки кераксиздек меҳнат ҳуқуқи соҳасини унчалик менсимайди, лекин бунинг қанчалик зарарли ва хато эканини мана шу мисолдан ҳам кўриш мумкин.

P/S: биз айтган бу воқеа тўқима эмас, бу бугунги замонимизда бўлган воқеа.

@yuristkadr
9.3K viewsedited  13:47
Ochish/sharhlash
2024-06-29 14:49:54
Адвокатларга айрим тергов ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқини бериш таклиф этилди

Президент билан тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқот олдидан ташкил этилган учрашувда адвокат Даврон Аҳмедов жиноят-процессуал қонунчиликка ўзгартириш киритиб, адвокатларга айрим тергов ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқини беришни таклиф қилди.

Унга кўра, тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилганда, тергов жараёни бир неча ой давом этиши, бу вақт давомида адвокатга тергов ҳужжатлари билан танишиш имконияти берилмаслиги, шу сабабли адвокат судда мижозини ҳимоя қилишга етарли даражада тайёргарлик кўра олмаслиги айтилди.

Даврон Аҳмедов бу нотенглик эканини таъкидлаган.

@yuristkadr
9.7K views11:49
Ochish/sharhlash
2024-06-28 15:04:07 #namuna

Тарафларнинг келишуви билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш буйруғи

Мурожаат: Раҳбар бир ходимни вақтинча бошқа бўлимга ўтказиш керак, бўлимни кўтариб (яъни ривожлантириб) беради деяпти. Ходимнинг ўзи ҳам рози. 5 ойга ўтказишимиз керак. Шу бўйича буйруқдан намуна бўлса, ёрдам берсангиз.

Сизга Меҳнат кодексининг 141-моддасидаги тарафларнинг келишувига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш амалиётидан фойдаланишни маслаҳат бераман.

Агар ходимнинг ўзи ҳам рози бўлса, демак, ўзаро келишув билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳам тўғри, ҳам низосиз бўлади.

МК 149-моддасига асосан тарафларнинг келишувига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун ходимнинг аризаси (ва унга қўйилган иш берувчининг келишув муносабати - резолюцияси) ва иш берувчининг буйруғи асос бўлади.

Юқорида худди шундай буйруқдан намуна берилмоқда.

@yuristkadr
11.9K viewsedited  12:04
Ochish/sharhlash
2024-06-28 14:51:08 Бу нима, билимсизликми ёки масъулиятсизлик?

Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси «RISE OIL TERMINAL» қўшма корхонаси манфаатида Қарши туманлараро маъмурий судига шикоят ариза киритиб, суддан Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йилнинг 26 мартдаги «Сайёр солиқ текшируви материалини кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорини бекор қилишни сўрайди.

Бироқ, 2024 йилнинг 2 май куни Қарши туманлараро маъмурий суди ажрим чиқариб «солиқ органининг қарорини бекор қилиш ҳақида»ги аризаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 108-моддаси 1-бандига асосан иш маъмурий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга тааллуқли бўлмаганлиги учун иш юритишни тугатган.

Шундан сўнг, Палатанинг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси қайтадан Қарши туманлараро маъмурий судига қайта шикоят ариза билан мурожаат қилиб, суддан Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йилнинг 26 мартдаги «Сайёр солиқ текшируви материалини кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Иккинчи бироқ, 2024 йилнинг 20 июнь куни Қарши туманлараро маъмурий суди томонидан ажрим қилиниб, МСИЮтКнинг 105-моддаси 2-бандига кўра ариза уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлигини сабабли Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг номидан бошқарманинг биринчи ўринбосари томонидан киритилган ариза кўрмасдан қолдиради.

«Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонунга кўра, палата тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, айниқса, ўз фаолиятини йўлга қўйиши даврида қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ривожланишига, уларнинг устуворлик ролини, шунингдек дахлсизлигини таъминлашга қаратилган вазифаларни амалга ошириши белгиланган.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади:

Йилига бюджетга миллиардлаб солиқ тўлайдиган ва Палата аъзоси ҳисобланган қўшма корхона манфаатида биргина шикоят аризани судга эплаб киритолмайдиган Палата, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қандай ҳимоя қила олади?

@yuristkadr
10.5K views11:51
Ochish/sharhlash
2024-06-28 14:04:34 Суд кадрлар бўлими бошлиғиликдан олинган қизни ўз ишига қайтариш ҳақида қарор чиқарди.

ФИБ Яккасарой туманлараро судида анча вақт давом этган судимиз ва ниҳоят бугун якунига етди.

Олий таълим муассасаларидан бири кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шахло Собировани (исми ва фамилияси ўзгартирилган) бу лавозимдан олиб, кадрлар бўлимига оддий инспекторлик лавозимига ўтказиб қўяди.

Бу Меҳнат кодекси тили билан айтганда бу доимий бошқа ишга ўтказиш эди, бироқ буни амалга оширишда кодекснинг 140-моддасидаги “ходимни бошқа ишга доимий ўтказишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади” деган олтин қоида бузилади.

Яъни, амалда Шаҳло қизимиздан ҳеч қандай розилик олинмасдан ва МК 149-моддасида кўрсатилган меҳнат шартномасига ўзгартириш киритилмасдан туриб ходим ноқонуний равишда бошқа ишга ўтказилади.

Иш берувчи томони судга ходимнинг маълумот даражаси тўғри келмагани учун шунга мажбур бўлдик деди. Лекин, кимнингдир маълумот даражаси тўғри келмаса, бу ходимни ўзбошимчалик билан бошқа лавозимга ўтказиб юборишга асос бўлмайди. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда қонун, Конституция ва Меҳнат кодекси иш берувчининг истакларидан анчагина устун туради.

Бу ишни кўрган судья Тоҳиржон Исмоилов тарафларнинг ҳар бир важлари ва улар тақдим этган далилларни ўрганиб, якунда мижозимиз Шаҳло Собировани кадрлар бўлими бошлиғи лавозимига тиклаш, ўртадаги фарқ суммаларни ва етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақида адолатли қарор чиқарди.

@yuristkadr
10.0K views11:04
Ochish/sharhlash
2024-06-28 13:50:36 Суд бирор марта айтилган вақтда бошланганми...?! Суднинг ўзи тартибни бузиб ўтирса....

Тан олиш керак, суд процесси қанча вақт давом этишини тахмин қилишнинг иложи йўқ. У кўзда тутилганидан 30-40 минутгача узоқ давом этиши табиий ҳол. Майли бир соатга ҳам чўзилиб кетсин. Бу масалада судьяларни тўғри тушунишга доим тайёрман.

Лекин соат 10:00 га белгиланган суд мажлисини соат 12:30да ҳам бошламаслик судьянинг аввало ўзгаларни, ундан кейин ўзини-ўзи ҳурмат қилмаслигидан бошқа нарса эмас.

Мана бугун Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг шундай ҳаракати оқибатида бошқа бир суд процессида қатнаша олмадим. Яъни, ўзим истамаган ҳолда бошқа бир шахснинг ҳимояга бўлган ҳуқуқини бузиб қўйдим.

Тасаввур қилаяпсиза, кимнингдир масъулиятсизлиги орқасидан қонун, керак бўлса Конституция бузилаяпти.

Бу масала жудаям кўп гапирилаяпти-ю, лекин Олий суд вазиятни ўнглаш учун нимадир қилаётганини ёки қилишни режалаштирганини ҳали эшитмадик.

Бу эса ёмон, жуда ёмон...

Адвокат Руслан Муҳаммадиев

@yuristkadr
9.7K views10:50
Ochish/sharhlash
2024-06-28 10:32:37 ХК ёки МЧЖнинг ягона таъсисчиси бир вақтда директор бўлса, ўртада меҳнат шартномаси тузиладими?

Хусусий корхоналарда қоида аниқ, хусусий корхона эгаси фақат битта бўлади ва у бир вақтнинг ўзида хусусий корхонанинг раҳбари ҳам ҳисобланади. Яъни, бошқа юридик шахслардан фарқли ўлароқ, хусусий корхонада раҳбарлик вазифаси муассиснинг ўзида бўлади.

Масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ)да ҳам баъзан ягона таъсисчи бўлиши мумкин. Ҳусусий корхонадан фарқли равишда МЧЖ таъсисчиси бошқа бир шахсни директор этиб тайинлаши мумкин. Бироқ, буни истамаса, МЧЖ директорлигини ўзи ҳам олиб бориши мумкин.

Менга орада савол беришган эди: агар хусусий корхона ёки МЧЖ эгаси бир вақтнинг ўзида директорлик қилаётган бўлса, меҳнат шартномаси қандай бўлади? Иш берувчи сифатида ҳам, директор (яъни ишга ёлланган шахс) сифатида ҳам меҳнат шартномасига ўзи имзо қўядими?

Мен бундай ҳолатларда ҳар икки томон ҳам бир шахсдан иборат бўлгани учун ўртада алоҳида меҳнат шартномаси тузилиши шартмас деб ҳисоблайман.

Меҳнат кодексининг 28-боби 1-параграфидаги 485-490-моддалари бошқа раҳбарият таркиби қатори ташкилот раҳбарларига оид алоҳида меҳнат ҳусусиятларини тартибга солган. Шулардан МК 486-моддасида ташкилот раҳбари билан меҳнат шартномаси тузилиши ҳақидаги нормалар ва талаблар ҳам бор.

Бироқ, МК 485-моддасида ушбу параграфнинг қоидалари (жумладан, унинг таркибидаги меҳнат шартномаси тузиш қоидалари ҳам) ташкилот раҳбари ягона иштирокчи (таъсис этувчи), ташкилот мол-мулкининг ягона мулкдори бўлган ҳолатларга тадбиқ этилмаслиги кўрсатилган.

Шундан келиб чиқиб, МЧЖ ёки ХКнинг эгаси бир вақтнинг ўзида директор бўлса, ўртада меҳнат шартномаси тузилиши шарт эмас десак тўғри бўлади. Ўзини-ўзи директорликка тайинлаш ҳақидаги қарор (буйруқ) бўлиши етарли бу вазиятда.

@yuristkadr
11.1K views07:32
Ochish/sharhlash
2024-06-28 10:12:21 Ҳозиргина устозим билан кўришдим. Ундан олган навбатдаги ўгитим:

Дунёда ҳамма нарса ўзгарувчан, ҳусусан инсонлар ҳам, ахир инсон доимий ўзгариб турадиган ҳужайралардан ташкил топган. Кимгадир нисбатан фикринг ёмон бўлса, маълум вақтдан кейин бу фикрингни ўзгартириш ҳақида албатта ўйлаб кўр. Аввал сен учун ёмон бўлган инсон, умрингни охиригача ёмон бўлиб қолиши мумкин эмас. Бу оламда душман ҳам вақт ўтиб дўстга айланиши мумкин. Душманлик ҳар икки шахснинг бир-бири ҳақида ёмон фикрда бўлишидир. Бири фикрини ўзгартирдими, бўлди, кейинги қадам дўстликдир.

@yuristkadr
12.3K views07:12
Ochish/sharhlash