Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Telegram kanalining logotibi yuristkadr — YURISTKADR
Kanaldagi mavzular:
Namuna
Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.33K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-05-22 14:32:26
Билмадим, бу тизимдаги техник муаммоданми, лекин жадвалга кўра ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судида бугун 508 та иш кўрилар экан.

Фантастика!

@yuristkadr
13.9K views11:32
Ochish/sharhlash
2024-05-22 11:36:44 Р А С М И Й Б А Ё Н О Т

Ижтимоий тармоқлардаги бир қанча ахборот манбаларида жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьяси томонидан жорий йилнинг “16 апрель” куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган фуқарони гўёки шу куни Тошкент шаҳрида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топиб, жазо тайинлангани ҳақидаги хабарлар катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Аниқланишича, шу йилнинг 17 май куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида У. Р.га доир маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилиб, тегишли жазо тайинланган. Суд қарорида ҳуқуқбузарлик содир этилган сана “16 апрель” дея қайд этилган бўлса-да, мазкур ҳолат техник хатолик бўлиб, судья томонидан ўша вақтнинг ўзида қўшимча қарор чиқариш йўли билан бартараф этилган.

Қўшимча қилинадики, жорий йилнинг 16 май куни содир этилган ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш материаллари 17 май куни судга келиб тушган бўлиб, электрон тақсимотга кўра, судья С. Хужамкулова иш юритувига олинган. Мазкур жараён тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, бунда инсон омилининг таъсири йўқ.

Алоҳида таъкидлаш шартки, ушбу баёнот суд қарори қонунийлиги юзасидан Кенгаш хулосаси сифатида талқин қилинмаслиги керак. Чунки, қонунга кўра, суд қарорларига ҳуқуқий баҳо бериш юқори суд инстанцияси ваколатига тааллуқли.

Ўз навбатида Кенгаш, суд қарори қонуний кучда экани ва ундаги техник хатолик бартараф этилгани боис, судьяга нисбатан хизмат текшируви ўтказишга етарлича асос йўқ, деб ҳисоблайди. Бироқ мавжуд ҳолат жамоатчиликда суд ҳокимиятига нисбатан нотўғри тасаввурлар пайдо қилиши эҳтимолини юзага келтиргани эътиборидан Тошкент шаҳар судига унинг сабабларини ўрганиш тавсия қилинди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
13.2K views08:36
Ochish/sharhlash
2024-05-22 08:32:55 Миробод судида нималар бўляпти?

Абдурахмон Ташанов бир фуқарога нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинлашда Миробод суди судьяси жуда қўпол хатога йўл қўйганлигини айтмоқда.

Жамоатчилик фаоли фуқаро гўёки суд қарорида кўрсатилган безориликни содир қилган вақтда, яъни 16 апрель куни Ўзбекистонда эмас, балки ўз оиласи билан Россия давлатида, бу ердан 5 минг чақирим узоқликда бўлганини айтмоқда.

Фаол ўзининг сахифасига суд қарорини ҳам, фуқаронинг хорижга чиқиш ва келиш қайдномасидан нусхани ҳам жойлаган.

Агар айтилган гаплар тасдиқланса, судья камида ишдан кетиши керак бўлади. Лекин бу судьяга нисбатан ўтказилган хизмат текшируви давомида аниқланади.

Масъуллар изоҳ бериши керак.

@yuristkadr
14.9K viewsedited  05:32
Ochish/sharhlash
2024-05-22 07:42:35 ИШ ҲАҚИ АСОССИЗ КАМАЙТИРИЛДИ, ДАЪВО АРИЗАСИДА ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАР КЎРСАТИЛИШИ КЕРАК?

САВОЛ.

Ассалому-алайкум. Раҳбарият ходимнинг иш ҳақисини бир томонлама пасайтириб ташлади. Ходимнинг иш ҳақи 5 млн. сўм эди, раҳбар уни 4 млн. сўмга камайтирди. Ходим энди судга даъво бермоқчи. Судга даъво аризаси киритадиган бўлса, аризага қандай талаблар киритиш керак?

ЖАВОБ.

Иш ҳақи ходимнинг асосий меҳнат шартларидан бири ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 135-моддасида “меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, худди шундай тартибда амалга оширилади” дейилган. Яъни, ходимнинг 5 млн. сўмлик иш ҳақи меҳнат шартномаси билан белгиланган бўлса, унинг ўзгартириш, жумладан, камайтириш ҳам худди шундай тартибда, аниқроғи, меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш йўли билан амалга оширилиши керак.

Тўғри, МК 137-моддасида кўрсатилган алоҳида ҳоллар (технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар тақозо қилган ҳоллар)да белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолатда ходимнинг розилигисиз ҳам меҳнат шартларини ўзгартириш мумкин. Лекин қолган вазиятларда, ходим билан келишилиши шарт.

Агар ходимнинг иш ҳақи мана шу талаблар бузилган ҳолда ўзгартирилган бўлса, демак, ходимнинг ҳуқуқи ҳақиқатдан ҳам бузилган бўлади, у судга даъво киритиб, ўз ҳуқуқларини тиклашга ҳақли бўлади.

Меҳнат кодексининг 561-моддаси биринчи қисмига кўра меҳнат шартлари ғайриқонуний равишда ўзгартирилган бўлса, меҳнат низосини кўрувчи орган ходимнинг аввалги меҳнат шартларини тиклаши кўрсатиб ўтилган.

Кодекснинг 546-моддаси иккинчи қисмида “ходимнинг пулга оид талаблари якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқувчи меҳнат низолари бўйича комиссия ёки суд томонидан асосли деб топилган тақдирда тўлиқ миқдорда қаноатлантирилади” дейилган.

Демак, ушбу вазиятда ходимнинг судга берадиган даъво аризасида аввалги меҳнат шартларини, яъни 5 млн. сўмлик иш ҳақига оид шартларни тиклаш талаби ҳам бўлиши керак. Шу билан бирга, пулга оид талаб сифатида, асоссиз камайтирилган иш ҳақини ундириш талаби ҳам даъво аризасида кўрсатилиши лозим.

Масалан, даъво аризасида “суддан ғайриқонуний равишда ўзгартирилган иш ҳақига оид аввалги меҳнат шартларимни (5 млн. сўмлик иш ҳақига оид меҳнат шартларимни) тиклашни ҳамда 5 ой давомида кам тўланган 5 млн. сўмлик иш ҳақи тўловларини ундириб берилишини сўрайман” деб кўрсатилиши мумкин.

@yuristkadr
13.9K viewsedited  04:42
Ochish/sharhlash
2024-05-22 06:31:02
ОНЛАЙН ЎҚУВ КУРСЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ОЛИБ, СЕРТИФИКАТГА ЭГА БЎЛИНГ!

Узоқ ҳудудлардан Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиздан келаётган талаб ва таклифларни инобатга олиб, онлайн малака ошириш курсларига старт берилади!

Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни оширишга хизмат қилади.

Курс якунда тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

"YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин

@yuristkadr_menejer

+99890-010-86-15
+99897-731-40-30
+99833- 993-18-80

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй.

Мўлжал: М.Улуғбек метроси

Ўқув маркази локацияси

Telegram I Instagram I Youtube
5.7K views03:31
Ochish/sharhlash
2024-05-21 14:53:08 "Мен сени барибир йўқотаман" деди раҳбар ва ходимнинг иш жойини қисқартириб, ишдан бўшатиб юборди.

Буни дўстлар, "сунъий қисқартириш" дейдилар.

Аслида ходимнинг иш ҳажми қисқармаган бўлади, у шунчаки раҳбарга ёқмай қолгани учун ишдан бўшатилган бўлади.

Ҳозирда судлар бу нарсаларга ҳам жиддий эътибор қаратяпти.

Шундай экан, қайсидир ходим иш бермаётганлиги учун раҳбарга ёқмаётган бўлса, уни ўз йўлида бўшатиш керак.

@yuristkadr
12.3K views11:53
Ochish/sharhlash
2024-05-21 06:29:01
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади.

Ҳа айтганча, тез кунда 72 соатлик гуруҳ ҳам бошланиши режалаштирилмоқда.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

@yuristkadr_menejer

Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
12.8K views03:29
Ochish/sharhlash
2024-05-20 19:17:01 Айни пайтда бизни спорт клубларининг иш вақти режими жуда қизиқтириб қўйди. Жумладан, республикамиздаги футбол клубларининг.

Шу қизиқишлардан келиб чиқиб, футбол клублари футболчи ходимларининг иш вақти режими ва иш ҳақи тўловларини тўлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни бошладим.

Уларнинг иш вақти режимини Меҳнат кодексининг 193-моддасига мувофиқ мослашувчан иш вақти режими бўйича кўриб чиқамиз.

Биз жамиятдаги меҳнат муносабатларида очилмаган қирралар кўп ҳали.

@yuristkadr
13.2K viewsedited  16:17
Ochish/sharhlash
2024-05-20 18:14:11
ФПКнинг 266-моддасига асосан ходимга 3 ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги қарорлар ҳам дарҳол ижро қилиниши лозим бўлган ишлар қаторига киритилган.

Мана бу суд қарори билан ФИБ Когон туманлараро суди судьяси қарорнинг ходимнинг иш ҳақи ундириш ҳақидаги қисмини ҳам дарҳол ижрога қаратиб юборибди.

Ваҳоланки, бу суд қарори билан ходимга 3 ойу 16 кунлик давр учун иш ҳақи ундирилган. Юқорида эса “3 ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақи” дейиляпти.

Кейин, ФПКнинг 266-моддасидаги дарҳол ижрога қаратиладиган иш ҳақи деганда биз, МК 174-моддасидаги ходимга ишга тиклаш ўрнига ундириладиган 3 ойлик иш ҳақи назарда тутилганлигини ҳам билиб олишимиз зарур.

Судлар оддий вазиятларда ҳам хатога йўл қўймоқда. Бу каби холатларга эътиборсизлик билан қараш эртага жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

@yuristkadr
12.8K views15:14
Ochish/sharhlash
2024-05-20 15:25:11 ФИБ М.Улуғбек суди судьяси МК 164-модда мазмунини яхшилаб ўқиб олиши керак.

МК 164-моддаси учинчи қисмида “касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак” дейилган.

Бу қоидага риоя қилиш Олий суд Пленумининг 26-сонли қарори 26-бандида ҳам кўрсатилган.

Яъни, агар касаба уюшмаси қўмитаси иш берувчининг тақдимномасини олганидан кейин, юқоридаги 10 кунлик муддатни ўтказиб юборган бўлса, берилган розилик ғайриқонуний бўлади. Бундай ҳолларда ходим ишга тикланиши аниқ. Амалиётда ҳам фуқаролик судларининг судьялари бу қоидаларни эътиборга олади ва бу қоидаларга риоя қилинмаган бўлса, ходимларни ишга тиклайди.

Бироқ, бугун фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Ж.Б. гарчи иш берувчи киритган тақдимномага 1 ойдан ошган ва касаба уюшмаси қўмитаси орадан 1 ой ўтиб розилик берган бўлсада, ходимнинг ишга тиклаш ҳақидаги даъвосини рад қилибди.

Афсуски, бугун айни бир хил масалада учта судья уч хил қарор чиқариш ҳолатлари учрамоқда. Юқоридаги ҳолат ҳам шунга мисол.

Ходимнинг айтишича, бу судья бечора ходимнинг адвокатни масофавий тизим орқали улаш ҳақидаги илтимосини ҳам қондирмаган. Нима, ФИБ М.Улуғбек туманлараро судида масофадан уланиш шунчалик муаммоми? Ёки ходимлар одам эмасми?

@yuristkadr
13.8K viewsedited  12:25
Ochish/sharhlash