Get Mystery Box with random crypto!

Ҳозиргина устозим билан кўришдим. Ундан олган навбатдаги ўгити | YURISTKADR

Ҳозиргина устозим билан кўришдим. Ундан олган навбатдаги ўгитим:

Дунёда ҳамма нарса ўзгарувчан, ҳусусан инсонлар ҳам, ахир инсон доимий ўзгариб турадиган ҳужайралардан ташкил топган. Кимгадир нисбатан фикринг ёмон бўлса, маълум вақтдан кейин бу фикрингни ўзгартириш ҳақида албатта ўйлаб кўр. Аввал сен учун ёмон бўлган инсон, умрингни охиригача ёмон бўлиб қолиши мумкин эмас. Бу оламда душман ҳам вақт ўтиб дўстга айланиши мумкин. Душманлик ҳар икки шахснинг бир-бири ҳақида ёмон фикрда бўлишидир. Бири фикрини ўзгартирдими, бўлди, кейинги қадам дўстликдир.

@yuristkadr