Get Mystery Box with random crypto!

Бугунги куним “Юрист ва кадр” ўқув марказида ўтди. Тингловчи | YURISTKADR

Бугунги куним “Юрист ва кадр” ўқув марказида ўтди.

Тингловчилар билан бугун сўнгги ўқув куни эди, биргаликда бугун соҳадаги энг қизғин мавзу - меҳнат шартномасини бекор қилиш мавзусини кўриб чиқдик.

Қисқартириш муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига икки ярим соат вақт кетди, бу мавзуни имкон қадар чуқурроқ тушунтирдик. Иштирокчиларда қизиқиш шу қадар кучли эдики, улар хатто кофе-брейкка чиқишдан ҳам бош тортишди.

Якунда ушбу ажойиб иштирокчиларимизга малака оширганлик ҳақидаги сертификатлар топширдик.

@yuristkadr