Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.45K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2024-05-06 21:37:15 Бизнес-омбудсман ташкил этилганига 7 йил бўлди.

Бундан роппа-роса 7 йил аввал 2017 йил 5 май куни Президентнинг ПФ-5037-сон Фармони билан Президент ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти, яъни Бизнес-омбудсман деган ташкилот ташкил этилди.

Бизнес-омбудсман тадбиркорларимизни ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятларига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш, тадбиркорликнинг ривожланишига ёрдам кўрсатиш мақсадида таъсис этилган.

Мана шу ўтган 7 йил давомида Бизнес-омбудсман тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи ишончли ҳамкорга айланди дейиш мумкин. Айрим мансабдорлар шу ташкилот бўлмаганида, тадбиркорларни нима кўйларга солган бўларди, билмадим.

Бугун турли назоратчилар, текширувчилар ва амалдорлар “йўқ, биз тадбиркорнинг ҳудудига киролмаймиз” дейиши бекорга эмас. Улар Бизнес-омбудсманнинг катта-катта жарималаридан қўрқишади.

Ҳозир айни тадбиркорлик қиладиган вақт! Ҳеч нарсадан чўчимасдан "босиш" керак фақат!

@yuristkadr
13.9K views18:37
Ochish/sharhlash
2024-05-06 15:52:08
#yashil_olam

Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчаси. Бу кўча Шайҳонтоҳур туманида, бу ерда шаҳарнинг жуда яшил ва гавжум дарахтзор жойи бор. Олий суддан қайтишда шундоққина Ислом академияси олдида.

Суддаги стрессларни камайтириш, яхшилаб мулоҳаза қилиш ва ўйлаб олиш учун жуда боп жой.

@yuristkadr
13.3K views12:52
Ochish/sharhlash
2024-05-06 12:27:26 Ачиниш...

Бахтиёр Исломовнинг Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича судидаги судьялик даврини кўпчилик яхши гап билан эслайди. Ишларни адолатли кўрган дейишади. Ҳа, ҳозиргиданда кўра ўша вақт ҳақида кўпроқ гапирилади.

Ҳозирги рутбада осон бўлмади акага. Тизимга ҳам жумладан.

Бугун суд тизимида бўлаётган ишларни кузатиб, акани қаттиқ танқид қилгим келади. Бироқ, аксар устунлар чириётган бир вақтда ўзак устун нима ҳам қила оларди. Рости, ачиниш ҳисси кўпроқ бунда.

@yuristkadr
14.3K viewsedited  09:27
Ochish/sharhlash
2024-05-06 11:52:03 Ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари ҳалқаро миқёсда қай даражада эътироф этилган?

Албатта, ушбу масалада халқаро ташкилотлар ичида энг қадимгиларидан бири бўлган, ҳаттоки БМТ ташкилотидан ҳам аввал тузилган Халқаро Меҳнат Ташкилоти шуғулланади.

Ушбу ташкилот 1919 йилда таъсис этилган ҳамда ҳозирда 189 та мамлакат ушбу ташкилот аъзо давлатлари ҳисобланади.

Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан деярли халқаро ҳамжамият томонидан ҳозирги вақтга қадар меҳнат соҳасини тартибга солувчи қандай халқаро ҳужжатлар қабул қилинган бўлса, ушбу ташкилотнинг шу ҳужжатларни қабул қилинишида ўрни жуда аҳамиятли ҳисобланиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳам ушбу ташкилотга 1992 йилдан аъзо давлат сифатида қабул қилинган ва шу вақтга қадар ушбу ташкилот бошчилигида қабул қилинган меҳнат соҳасига тааллуқли конвенцияларни ратификация қилиб, конвенция нормаларини ўз миллий қонунчилигига имплементация қилишда давом этмоқда.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон томонидан ушбу Халқаро Меҳнат ташкилотининг 21 та конвенциясини ратификация қилган, шунингдек ушбу ташкилот томонидан бошқа чиқарилган яна 53 та конвенциялар ҳали Ўзбекистон томонидан ратификация қилинмаган.

Ҳозирда Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган 21 та конвенцияларнинг 2 таси ҳали Ўзбекистон учун юридик кучга кирмаган.

Булар « Иш жойи атроф-муҳити (ҳаво ифлосланиши, шовқин, вибрация) тўғрисида» ги (Working Environment ( Air Pollution, Noise and Vibration Convention) конвенциясини Ўзбекистон томонидан 2023 йил 12 июнда ратификация қилган ҳамда ушбу конвенция Ўзбекистон учун 2024 йил 12 июндан расмий кучга киради.

Қолаверса, энг охирги бўлиб қабул қилинган «Ишчиларнинг маошларини ҳимоя этиш тўғрисида»ги (Protection of Wages Convention) конвенцияни Ўзбекистон 2024 йил 17 апрелда ратификация қилди, аммо ушбу конвенция қоидалари ҳам бизда роппа-рпса 12 ойдан сўнг, яъни 2025 йил 17 апрель кунидан бошлаб расмий кучга киради.

Маълумот сифатида айтиб ўтамиз, меҳнат соҳасидаги бу каби халқаро конвенцияларнинг кўпчилигида «Конвенцияга аъзо бўлиш ҳақида»ги сўнгги қисмларида, бир давлат ушбу конвенцияни ратификация қилган пайтдан бошлаб 12 ойдан сўнг ушбу конвенция қоидалари ушбу давлат учун кучга кириши белгилаб қўйилган.

@yuristkadr
14.0K views08:52
Ochish/sharhlash
2024-05-06 05:44:02
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

@yuristkadr_menejer

Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
13.9K views02:44
Ochish/sharhlash
2024-05-05 15:43:42
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси энг кўп кўрилган қонунчилик ҳужжатларидан бири.

@yuristkadr
13.8K views12:43
Ochish/sharhlash
2024-05-05 15:14:11 #qisqa_qissa

Ноқонуний бўшатилган МЧЖ директори тўғрисида.

Бир МЧЖда Алижон ака директор бўлиб ишлаётган экан. Шу орада таъсисчилар Валижон акани директор қилиб сайлашибди. Бироқ, таъсисчиларнинг умумий йиғилиши баённомасида Алижон акани директорликдан бўшатиш масаласи ёзилмабди. Янги директор бўлиб сайланган Валижон ака шартта ўзи Алижон акани ишдан бўшатиб юборибди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, суд Алижон акани ўз ишига, яъни МЧЖ директори лавозимига тиклаш ҳақида қарор чиқарибди.

Чунки, Меҳнат кодексининг 127-моддасида ташкилот раҳбарини ишга қабул қилиш бевосита ташкилот мулкдори ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан амалга оширилиши белгиланган. Шу Кодекснинг 170-моддасига кўра эса меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахс томонидан амалга оширилиши айтилган.

Директорни ишга қабул қилиш қонунга ва уставга кўра таъсисчиларда бўлганми, демак, ишдан бўшатиш ҳам ўша таъсисчиларнинг ўзларида бўлган. Алижон акани эса, ҳеч қандай ваколатга эга бўлмаган янги директор Валижон ака бўшатиб нотўғри қилган. Натижада Алижон ака, ўзининг аввалги ишига қайтибди ва олдига қўйган мурод-мақсадига етибди.

@yuristkadr
13.1K views12:14
Ochish/sharhlash
2024-05-04 11:10:01 Қандай қилиб судья телефонда тараф билан иш юзасидан 17 дақиқа гаплашиши мумкин?

Судьяга телефон борасида қўйилган чекловнинг тўғри экани ҳақида яна бир гап бор.

Яқинда бир танишим суд иши кетаётган даврда ишни кўрувчи судлов ҳайъати раиси билан телефонда айни шу иш юзасидан қарийб 17 дақиқа гаплашганини ва ўзаро маслаҳатлашганини айтиб қолди.

Товба, қандай қилиб, судья суддан ташқарида тараф билан шу иш юзасидан 10-15 дақиқалаб суҳбат қилиши мумкин? Бу мутлақо нотўғри, нафақат нотўғри, балки судьялик қасамёдига қилинган ҳиёнат ҳамдир.

Биз аниқ билмаймиз, балким бунга ўхшаш ишлар ҳар куни ўнлаб ва юзлаб марта содир бўлаётган бўлиши ҳам мумкин.

Ҳақиқат шуки, айнан шундай расвогарчиликлар суд жараёнига салбий таъсир ўтказади. Суд қарори якунда адолатсиз бўлиб чиқади.

Шунинг учун судьяларга иш вақтида шахсий телефон ишлатишни чеклаш жуда тўғри бўлмоқда.

Амалда бу чекловга риоя қилиняптими, йўқми, бу энди алоҳида масала.

@yuristkadr
13.4K views08:10
Ochish/sharhlash
2024-05-04 08:02:30
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

@yuristkadr_menejer

Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
13.1K views05:02
Ochish/sharhlash
2024-05-03 11:55:24 Хизмат сафари давридаги дам олиш кунлари нима бўлади?

Биз бюджет ташкилотимиз. Бир ходимимиз 15 кунлик хизмат сафари бўлган. Бу вақтда шанба-якшанба кунлари ҳам хизмат сафари ичида бўлган. Бу кунларга икки хисса ҳақ тўлашимиз, ёки бир хисса тўлаб, қолганига отгул беришимиз керакми?

Агар шанба-якшанба кунлари ҳам хизмат сафари ичига кириб кетган бўлса ва бу кунлари хизмат сафари жойидаги ишхона дам олган бўлса, демак сафардаги ходим ҳам дам олган бўлади ва ўз-ўзидан бу кунларга унга иш ҳақи тўланмайди.

Чунки, 424-сонли қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисида”ги низомнинг 11-бандига асосан “хизмат сафарида бўлган ходимга у юборилган ташкилотдаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади” дейилган.

11-бандда яна бир қоида бор: “агар ходим хизмат сафари давомида дам олиш ёки байрам кунларида хизмат сафарига юборилган жойда ишлаган бўлса, ушбу кунларда ишлагани учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўланади”.

Бунга кўра, хизмат сафарига юборилган жойда шанба-якшанба кунлари дам олиш кунлари иш куни сифатида белгиланса ва бу кунлари сафарга борган ходим ҳам ишлаган бўлса, унга ушбу дам олиш кунларидаги меҳнати учун МК 263-моддасига асосан ҳақ тўланади.

Яъни, бунда ходимга икки хисса миқдорида ҳақ тўланади, ёки ходимнинг истагига кўра бир хисса миқдорида ҳақ тўлаб, қўшимчасига бошқа кун дам берилади. Фақат бунинг учун ходим иш берувчи томонидан дам олиш куни ишга жалб қилинган бўлиши ва бу кунлари амалда ишлаган бўлиши керак.

Умумий қоидага биноан, оралиқдаги шанба-якшанба кунлари хизмат сафари таркибига кирганлиги учун, барибир бу давр учун ходимга турар-жой, суткалик ҳаражатлар ва иш берувчи руҳсат берган бошқа ҳаражатлар қопланади. Дам олиш куни қайтган бўлса, йўл-кира ҳаражатлари ҳам албатта тўлаб берилади.

@yuristkadr
15.8K viewsedited  08:55
Ochish/sharhlash