Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.45K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2024-05-14 14:43:16 Текширув юзасидан эътироз билдиришнинг ўзи кифоя эмас.

Олий суд Пленумининг 26-сонли қарори 31-бандида “судларга тушунтирилсинки, хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги қарордан норози бўлган ходим якка тартибдаги меҳнат низолари учун белгиланган тартибда судга шикоят қилишга ҳақли (МКнинг 306-моддаси)” дейилган.

МК 306-моддасида эса ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходим комиссиянинг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан якка тартибдаги меҳнат низолари учун белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Дейлик, ходим текширув якунига кўра ишдан бўшатилган бўлса, шу текширув юзасидан шунчаки эътироз билдириш суд учун етарли эмас.

Чунки юқоридаги қоидаларга кўра хизмат текшируви натижалари юзасидан судга алоҳида даъво талаби берилиши керак.

Агар ишга тиклаш ҳақида даъво аризаси киритилганидан сўнг, хизмат текшируви ҳужжатларида камчиликлар аниқланса, бу бўйича дастлабки даъво аризасига қўшимча ариза берса ҳам бўлади.

Намуна юқорида .

@yuristkadr
15.4K views11:43
Ochish/sharhlash
2024-05-14 09:17:08
Агар ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси бўлса, хизмат текшируви комиссиясига ундан аъзо киритилиши керак.

Савол, агар ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси эмас, ходимларнинг вакили бўлсачи?

@yuristkadr
15.7K viewsedited  06:17
Ochish/sharhlash
2024-05-14 07:13:15 Президент Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича топшириқ берди.

Меҳнат кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан тахдид қилаётган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа доимий ишга ўтказиш ёхуд иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;

меҳнат жараёнидаги тазйиқ ва зўравонликни ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан кўрилган чораларни идоравий одоб-ахлоқ комиссиясида ёки касаба уюшмаси вакили иштирокида баённома тузган ҳолда батафсил муҳокама қилиш;

календарь йили давомида ҳимоя ордеридан фойдаланган ходимга ўзининг руҳий-эмоционал ҳолатини тиклаш учун асосий меҳнат таътили билан баргаликда иш ҳақи сақланган ҳолда 10 кундан иборат қўшимча меҳнат таътили бериш.

Мазкур ташаббус Президентнинг 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сонли қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида кўрсатилган.

@yuristkadr
21.5K views04:13
Ochish/sharhlash
2024-05-14 06:39:02
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курслари бугундан бошланди!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам иштирок этишмоқда.

Дарсларни марказимиз раҳбари, мутахассис устоз Раъно Исамитдинова бошлаб бердилар. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳам тақдим этилмоқда.

Малака ошириш курсларимиз бугундан онлайн шаклда ҳам бошланди.

Кейинги гурухларга ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

@yuristkadr_menejer

Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
15.9K views03:39
Ochish/sharhlash
2024-05-10 12:44:53 “Жонга тегди, кетаман”

Мен жуда кўп давлат хизматчилари билан суҳбатда бўламан, улар орасида “жонга тегди, ариза ёзиб кетмоқчиман” дейдиганлари ҳам учраб туради.

Лекин, бу гаплар кўп ҳолатларда ходимнинг якуний қарори бўлмайди. Айни ўша вақтдаги вақтинчалик стресс сабаб айтилган бўлади одатда. Сиз ҳам кўп учратасиз бундайларни. Чақириб, “ариза ёзиб кетаман дебсиз, майли ёзиб берақолинг” деб кўринг, ўлақоса ёзмайди.

Шунинг учун, бундай гапларни ҳар доим ҳам жиддий олиш керак эмас. Иш берувчи ёки унинг вакили сифатида “кадровик” озгина псиҳолог бўлса, бундай ходимларни жуда яхши ажратади.

Бундайларга босиқлик билан “ҳаммаси яхши бўлади, сиз жамоамизга кераксиз” деб қўйиш керак, бўлди.

@yuristkadr
13.1K viewsedited  09:44
Ochish/sharhlash
2024-05-09 13:30:45
Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси (ФҲШ) бўйича кўплаб саволлар келяпти. Асосий масала МК 11-моддаси билан ФҲШ тузишга чеклов ўрнатилганлигида.

Бу видеода тушуниш осон бўлиши учун, бухгалтерлик иши бўйича ФҲШ тузиш амалиётидан мисол келтириб ўтдик.

@yuristkadr
13.4K viewsedited  10:30
Ochish/sharhlash
2024-05-08 15:25:40
Ҳамкоримиз “Yuridik adabiyotlar publish” нашриёти раҳбари Абдумажид Аҳмедов билан янги меҳнат қонунчилиги бўйича амалий қўлланмаларимизни чоп этиш бўйича музокара олиб бордик.

Насиб қилса, яқин вақтларда эътиборингизга янги қўлланмалар ва ижод намуналаримизни тақдим этамиз.

@yuristkadr
13.9K views12:25
Ochish/sharhlash
2024-05-08 14:45:46 Адвокат сифатида янги ишлар олишни тўхтатдим.

Юритувимдаги ишларни якунлаб, ундан сўнг адвокатликдан танаффус қиламан.

@yuristkadr
13.5K views11:45
Ochish/sharhlash
2024-05-07 09:17:05 198 нафар қатағон қурбонлари оқланди.

Олий суд ўтмишда қатағон қурбони бўлган 198 нафар ватан фарзандларини оқлагани олқишларга сазовор.

Улар ноҳақ судланган ва кўплари ўлимга маҳкум этилган. Оилалари минг азобда қолган. Ҳайрли ишнинг кечи йўқ албатта.

Бироқ, бугун суддан адолат топмаган қанчадан-қанча тирик инсонлар ҳақида ўйлаб, кўнгил ёмон ғаш бўларкан.

Биз учун барибир тирикликда адолатга эришган инсонлар тақдири муҳимроқ.

@yuristkadr
14.3K views06:17
Ochish/sharhlash
2024-05-07 00:54:02 ОАВ ва жамоатчилик вакиллари диққатига!

2024 йил 8 май куни соат 10.00 да Олий судда собиқ Урганч шаҳар прокурори М.Оллабергановни ишга тиклаш бўйича суд иши кўрилади.

Мақсуд ака Оллаберганов турли туҳматлар ортидан ноҳақ судланган, бироқ кейинчалик адолатли суд уни оқлаган. Шунга кўра, қуйи фуқаролик судларининг барчаси Оллабергановни Урганч шаҳар прокурори лавозимига ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарган. Афсуски, судларнинг бу қарорлари ҳалигача ижро қилинмаган ва собиқ прокурор ўз ишига тикланмаган.

Буни қарангки, Бош прокурор ўринбосари қуйи судларнинг қарорларидан норози бўлиб Олий судга тафтиш тартибида протест киритган. ФПК талабларига кўра қуйи судларнинг ишга тиклаш ҳақидаги қарорлари устидан Олий судга шикоят ёки протест киритиш учун бу қарорлар ижро қилиниши ва ходимни ишга тиклаш ҳақидаги ҳужжатлар шикоят ёки протестга илова қилиниши керак. Акс ҳолда, Олий суд судьяси шикоят ёки протестни қайтариши лозим.

Бу ишда эса Олий суд судьяси А.Аяпов бу Бош прокуратура протестини иш юритувга қабул қилиб, ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга ўтказиш ҳақида ажрим чиқарган. Гарчи ходим амалда ишга тикланмаган бўлса ҳам.

Демак, бу суд иши жуда қизиқ ва кескин мунозараларга бой бўлади.

Шундай экан, ОАВ ва жамоатчилик вакилларини ушбу суд жараёнига таклиф қиламиз: келинг, кўринг ва ҳулоса чиқаринг.

@yuristkadr
14.7K viewsedited  21:54
Ochish/sharhlash