Get Mystery Box with random crypto!

Бу нима, билимсизликми ёки масъулиятсизлик? Савдо-саноат пала | YURISTKADR

Бу нима, билимсизликми ёки масъулиятсизлик?

Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси «RISE OIL TERMINAL» қўшма корхонаси манфаатида Қарши туманлараро маъмурий судига шикоят ариза киритиб, суддан Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йилнинг 26 мартдаги «Сайёр солиқ текшируви материалини кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорини бекор қилишни сўрайди.

Бироқ, 2024 йилнинг 2 май куни Қарши туманлараро маъмурий суди ажрим чиқариб «солиқ органининг қарорини бекор қилиш ҳақида»ги аризаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 108-моддаси 1-бандига асосан иш маъмурий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга тааллуқли бўлмаганлиги учун иш юритишни тугатган.

Шундан сўнг, Палатанинг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси қайтадан Қарши туманлараро маъмурий судига қайта шикоят ариза билан мурожаат қилиб, суддан Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йилнинг 26 мартдаги «Сайёр солиқ текшируви материалини кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Иккинчи бироқ, 2024 йилнинг 20 июнь куни Қарши туманлараро маъмурий суди томонидан ажрим қилиниб, МСИЮтКнинг 105-моддаси 2-бандига кўра ариза уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлигини сабабли Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг номидан бошқарманинг биринчи ўринбосари томонидан киритилган ариза кўрмасдан қолдиради.

«Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонунга кўра, палата тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, айниқса, ўз фаолиятини йўлга қўйиши даврида қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ривожланишига, уларнинг устуворлик ролини, шунингдек дахлсизлигини таъминлашга қаратилган вазифаларни амалга ошириши белгиланган.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади:

Йилига бюджетга миллиардлаб солиқ тўлайдиган ва Палата аъзоси ҳисобланган қўшма корхона манфаатида биргина шикоят аризани судга эплаб киритолмайдиган Палата, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қандай ҳимоя қила олади?

@yuristkadr