Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.45K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-04-27 08:12:57
Кеча, жума куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассислар Саидали Мухторалиев ва Мухаммадамин Каримжоновлар томонидан вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг юридик ва кадрлар хизмати ходимлари учун семинар ўтказилди.

Тадбирни дастлаб вазир ўринбосари Отабек Маҳкамов очиб берди. У киши тизимдаги кадрлар билан ишлаш масалаларига тўхталиб, ходимларга оид ҳужжатларни тузишда кадрлар хизмати ходимлари ва юристлардан алоҳида масъулият талаб қилиниши, бугунгидек ўқув жараёнлари эса уларнинг мазкур йўналишдаги иш сифатини янада оширишини таъкидлаб ўтди.

Семинарнинг асосий қисмида Саидали Мухторалиев ва Мухаммадамин Каримжоновлар иштирокчиларга 2023 йил 30 апрелдан кучга кирган Меҳнат кодексини амалиётда қўллаш юзасидан муҳим маълумотлар бериб ўтди. Шундан кейин ҳамма кутган савол-жавобларга ўтилди. Бу қисм қизғин мунозараларга бой бўлди дейиш мумкин. Семинар якунида иштирокчиларга зарурий ҳужжатлардан намуналар берилди.

"Yurist va kadr" NTM

@yuristkadr
16.6K views05:12
Ochish/sharhlash
2024-04-26 16:23:33 Бугун ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судида бир ишимиз бор эди. Бор-йўғи 4 киши қатнашдик, лекин шунда ҳам тиқилиб қолдик. Шунақа, пойтахтда хатто тўртта одам билан суд мажлиси хонасига сиғмаслигиз мумкин. Тўғриси, бунақа шароитда тузук-қуруқ суд ўтказа олмайсиз.

Тепадагилар судларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ҳақида қачон жиддийроқ ўйлаб кўрар экан.

@yuristkadr
13.3K views13:23
Ochish/sharhlash
2024-04-26 11:22:37 Қисқартиришга оид пакет ҳужжатлар

Ҳурматли кузатувчилар, айниқса, юристлар ва “кадровик”лар,

Сиздаги асосий муаммолардан бири иш ўринларини қисқартиришда ва қисқартириш муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишда юз бермоқда.

Юқорида қисқартириш фактидан тортиб, қисқартириш сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқларгача намуналар тақдим этяпмиз.

Ёдда тутинг, судларда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқнинг қонунийлигини исботлаш иш берувчининг мажбуриятидир (МК 174-модда). Хатога йўл қўйдингизми, унинг ортидан келадиган муаммога ҳам тайёр туринг.

Юқорида 17 та ҳужжатдан намуна бериляпти, марҳамат, бемалол фойдаланишингиз мумкин.

Намуналар дастлабки босқичдан бошланадиган кетма-кетлик бўйича жойлаштирилган. Буйруқ намуналари энг қуйида турибди.


Yuristkadr - Саидали Мухторалиев.

@yuristkadr
13.3K views08:22
Ochish/sharhlash
2024-04-25 20:10:31 Муносабатларда ҳиссиётлар эмас, қонунлар устун бўлиши керак.

Биз эркин фуқаролик-ҳуқуқий жамиятида яшаяпмиз. Муносабатлардаги чигалликлар ечимини қонунларга қўйиб бериш керак. Жўраевларга оид ҳабарларни айтяпман. Шоҳжахон Жўраев марҳум отаси Шерали Жўраев қўшиқларига бўлган “қоровуллик” даъвосини билдирганда жуда кўпчилик буни ўта салбий қабул қилди.

Аслида, муаллифлик даъвоси, у муаллиф бўладими, унинг меросхўрлари бўладими, қонун устувор бўлган мамлакатда нормал ҳолат ва хатто заруратдир. Муаллифлик ҳуқуқи ҳимояси бугун қанчалик долзарблигини тушуниб етишимиз керак. Ижодий соҳа муаллифлик ва интеллектуал ҳуқуқ ҳимояси кучли бўлгандагина ривожланади. Шу нуқтайи-назардан Шоҳжахон Жўраевнинг отасидан мерос ҳуқуқи билан ўтган ҳуқуқ учун курашмоқчи бўлганига оддий қараш керак.

Ботир Қодиров масаласида ҳам худди шундай. Тарафлар ўртасида ота-ўғил муносабатлари борасида чуқур из отган келишмовчилик бор эди. Тарафлар бу низони ўзаро келишиб ҳал қила омади. Демак, ҳар икки томоннинг ҳам ўз ҳақиқати бор. Шундай экан, бу муаммонинг ечими эндиликда суд. Бу муаммо қанча чўзилса, вазият янада чигаллашиб бораверади. Шу сабабли, алал-оқибат масалага нуқтани суд қўйиб бериши керак.

Қолганлар эса ҳар хил кераксиз ҳиссиётларга берилмай, қолганларни ҳам шундай ҳиссиётларга чорламай вазиятга оддий кўз билан қараши лозим. Бу гап соҳанинг энг катта мутасаддиси, Маданият вазиримизга ҳам тегишли.

Айтмоқчи, бу иш фуқаролик суди судьяси Лола Утанбоева томонидан кўриляпти экан, битта ишда қарорига қўшилмаган бўлсамда, умуман олганда опани тажрибали судьялардан бири сифатида биламиз. Бу ишда ҳар икки тарафнинг мақоми бир хил. Ортиқча ўйланадиган нарсанинг ўзи йўқ.

@yuristkadr
12.7K views17:10
Ochish/sharhlash
2024-04-25 16:27:25 ЧИН ЕТИМ ВА ЕТИМЛАР УЧУН БЕЛГИЛАНГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР ҲАҚИДА

САВОЛ: Ассалому алайкум. Олий таълимда таҳсил олаётган чин етим талабалар учун қандай имтиёзлар бор?


ЖАВОБ. Бу йўналишда бир қатор имтиёз ва енгилликлар бор, уларнинг айримларини келтириб ўтсам:

1. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, ҳар йили ОТМларга абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан меҳрибонлик уйи ва болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда 1 фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталарини ажратилади (Президентнинг 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарори);

2. 2020-2021-ўқув йилидан бошлаб тўлов шартнома асосида таълим олаётган чин етим талабаларга (шунингдек ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳамда меҳрибонлик уйида тарбияланган, боқувчисини йўқотган талабаларга) тўлов шартнома маблағларини 50 фоиз қисми «Ёшлар таълим гранти» лойиҳаси томонидан тўлаб берилиши белгиланган (Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 23-сон қарори).

3. Кам таъминланган оилалар ва етим болалар тоифасига кирувчи талабаларга бир йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдоридан ошмайдиган бир марталик моддий ёрдам пули берилиши керак (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 172-сон қарори);

4. Таълим муассасаларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (490.000 сўм) миқдорида пул маблағлари тўланади (Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори);

5. Давлат таъминотига олинган ўқувчи-талаба бўлган етимларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (24.500.000 сўм) миқдорида ҳамда йўл харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1.225.000 сўм) миқдорида битирув нафақа тўловлари берилиши керак (Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори);

6. 2021 йил якунига қадар меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож 900 нафар чин етим битирувчилари уй-жой билан таъминланиши керак. Шунингдек, Молия вазирлиги кейинги йиллар учун бюджет параметрларини шакллантиришда меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож етим битирувчилари ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашга маблағлар ажратиб боради. Мана шу июль ойининг 20 санасигача чин етим ёшларни ҳам уй-жой билан таъминлашни назарда тутувчи алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши керак. Шу тариқа уй-жойга муҳтож етимларни бу муаммоларини ҳал қилиш меҳанизими тизимли ишлайди (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон);

7. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жойлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан берилади. Бундан ташқари, чин етим болаларни васийликка олган оилалар ҳам аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой бериладиган фуқаролар таркибига киритилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сонли қарори).

@yuristkadr
12.6K viewsedited  13:27
Ochish/sharhlash
2024-04-25 12:25:14
Бечора дарахтларни тагигача бетонлаб ташлашибди.

Буни дарахт ва буталарни шикастлаш дейишади. Шу йўл билан уларни қуритиб, йўқ қилиб ташласа бўлади. Балким шу нарса мақсад қилингандир.

Бу ҳолат Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги собиқ "Шовотландия" кафеси (халиги ёниб кетган кафе борку) ёнгинасида эканлиги айтилмоқда.

@yuristkadr
12.7K views09:25
Ochish/sharhlash
2024-04-24 19:21:58
Бу сафарги тингловчилар билан ҳам бир оиладек бўлиб кетдик.

Бугун мана ўқув жараёни ҳам тугади, сертификатларни ҳам топширдик. Меҳмонларимиз ўқув жараёнидан ва устозларимиздан миннатдор эканликларини яшириб ўтиришмади.

Якунда уларнинг лойиҳамиз юзасидан илиқ фикрлари ва эзгу тилакларини эшитиш жуда ёқимли.

Бир-биридан қувноқ ва қизиқувчан шогирдларимизга омад тилаймиз, ғайрат ва шижоат ҳеч қачон тарк этмасин уларни.

Айтмоқчи, иложи бўлса Меҳнат кодекси ёстиқларини тагида бўлсин доим

Меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича навбатдаги ўқув курсларига ёзилиш учун:
90-010-86-15, 33-993-18-80

@yuristkadr
13.5K views16:21
Ochish/sharhlash
2024-04-24 10:55:17
Кечиктирилган иш ҳақи учун фоиз ундириш тартиби.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги кечиктирилган иш ҳақи учун кечиктирилган ҳар бир кунга МК 333-моддаси бўйича компенсация тўлаш ҳақида содда қилиб тушунтириш берди.

@yuristkadr
13.6K views07:55
Ochish/sharhlash
2024-04-23 20:02:10 Диққат! “Меҳнат ҳуқуқи стипендияси" жорий этилади.

“Yuristkadr” лойиҳаси доирасида “меҳнат ҳуқуқи стипендияси" жорий этилишини эълон қиламиз.

Бизга юриспруденция йўналишида 10 нафар битирувчи талабалар керак. Лойиҳа доирасида уларга 2024-2025 йил ўқув йили давомида ойма-ой стипендия тўлаб борамиз. Ҳозирча стипендия миқдорини 2 млн. сўмгача деб режа қиляпмиз.

Шартлари борми? Албатта бор. Улар ўқишдан бўш вақтини имкони борича, “Юристкадр” марказида ўтказишлари, меҳнат ҳуқуқи соҳасига оид биз берган амалий вазифалар билан машғул бўлишлари ва келажакда меҳнат ҳуқуқи соҳасини ўзлари учун уствор соҳа сифатида билишлари (шу соҳадан кетишлари) зарур.

Тушунаётган бўлсангиз, уларга ҳам иш ўргатамиз, ҳам стипендия тўлаймиз. Якунда, диплом олганларидан кейин меҳнат ҳуқуқи мутахассиси сифатида иш олиб боришлари учун яхши маош берадиган компанияларга йўлланма ҳам берамиз.

Агар соҳага бефарқ бўлмаган қўшимча ҳомийлар ва меценатлар топилса, иштирокчи талабалар сонини 30 тагача кўпайтиришимиз мумкин.

Бундан мақсад нима? Мақсад жуда оддий, соҳани ривожлантира оладиган ва ўз сўзини дангал айта оладиган меҳнат ҳуқуқи мутахассислари сонини кўпайтириш. Келажакда улар шу соҳа учун жон куйдирадиган мутахассислар бўлиб етишса, шунинг ўзи етарли биз учун.

Танлов шартларини тез орада эълон қиламиз.

“Yuristkadr” лойиҳаси муаллифи
Саидали Мухторалиев


@yuristkadr
51.1K viewsedited  17:02
Ochish/sharhlash
2024-04-23 14:20:36
Танишинг, бу киши Асадулло Бабаев.

Асадулло ака бир вақтлар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. Кейин, орада Сурхондарёда керак бўлса столбани олиб бориб қамаганлар уни ҳар хил туҳмат уюштириб жавобгар қилишган.

Адолат тикланиб Асадулло ака судлар томонидан оқланган, лекин шу қуриб кетмагур адолат дегани бизда тўлиқ тикланмайдику баъзан. У кишини лавозимига қайтаришмаган.

Бу борада ИИВ ва МИБ ўзига ҳос “рекорд” ўрнатган дейиш мумкин. Асадулло Бабаевни ўз ишига, яъни вилоят ички ишлар бошлиғи ўринбосари лавозимига тиклаш ҳақидаги суднинг қарори 2020 йилда чиққан. Лекин, суд қарори ҳалигача ижро қилинмаган. Эътибор беринг, 4 йила, 4 йил!

Боя кўрдим, бечора Ижро қонуни бир бурчакка ўтириб, кўзлари юмуқ (шу каби ишларда) МИБ раҳбарлари дастидан дод деб, ҳўнг-ҳўнг йиғлаб ўтирибди.

@yuristkadr
12.7K viewsedited  11:20
Ochish/sharhlash