Get Mystery Box with random crypto!

Қўйлиқ - майдон қизияпти Қўйлиқ бозори бузилишига қарши яқинд | Zafarbek Solijonov

Қўйлиқ - майдон қизияпти

Қўйлиқ бозори бузилишига қарши яқиндаги намойишлар эсингизда бўлса керак. Ҳозир қизиқ ҳолат бўляпти.

ЎзА тайёрлаган видеорепортажда Қўйлиқ деҳқон бозори директорининг хавфсизлик бўйича ўринбосари Қодиржон Нормирзаев бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақидаги эътирозларга муносабат билдириб, бу борада ҳеч қандай расмий топшириқ берилмаганини айтиб ўтди.

Қизиғи, 2-3 кун олдин бузилишидан норозилик билдириб йўлни тўсиб қўйган тадбиркорларнинг 5 нафари (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш ва йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш моддалари билан) маъмурий қамоққа олинганди.

Бу давлат карвонсарой бўлиб қоляптими? Тадбиркорларнинг кўчага чиқишига сабаб бўлган огоҳлантириш хатининг эгаси номаълум эмишку, лекин чиққанлар тезда жавобгарликка тортилармиш. Эртага кимдир давлат тўнтарилиши уюштиришга уринса-ю топилмаса, аммо кўчага чиқиб қўйган оломон ўқ ёмғири остида қолиб кетмаслигига ким кафолат беради? Шу даражада оғизлар мойланиб кетдими? Адолатга хизмат қиламан деб қасам ичганлар қасамини унутдими?

@Zafarbek_Solijonov