Get Mystery Box with random crypto!

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Kanal manzili: @yuristxonimdaftari
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.23K
Kanalning ta’rifi

Юридик соҳада кўп йиллик тажрибага эга юрист Мадина СайдиУсмонованинг шахсий блогига хуш келибсиз. Каналда фалсафий - руҳий мавзусидаги ўз фикрларим, ва қарашлар билан бўлишиб бораман..
Меҳмоним бўлинг!
Мурожаатлар учун: @yurist_xonim_admini

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-05-21 09:02:57
Бахтсизликни кутиб...

Мустафо Содиқ Рофиъий шундай дейди: "Энг бахтсиз инсон бахтсизликни кутиб яшайдиган инсондир. Аслида у, Аллоҳ унга ҳозир ва келажакда нима тайёрлаб қўйганини билмайди. У гўё Аллоҳ ҳақида ёмон гумон қилади. Аллоҳ уни ўз ҳолига ташлаб қўйганини, раҳматидан ноумид қилгандай сезади ўзини ".
Бир йигитнинг отаси саратон билан оғрибди. Отасининг ўлимини ўйлаб йигитни қаттиқ ғам эгаллабди. Шу ғам билан йигирма йил яшабди. Отаси ҳали ҳам ҳаёт ризқини еб юрган эмиш.У айтади: "Отамни саратон емади, аммо мени ғам еб битирди. Қани энди шуни ўйламасдан яшай олганимда эди! Ташвишсиз ҳаёт кечира олганимда эди! ".
Шундай экан, доим Роббингиздан гумонингиз хайрли бўлсин!
Сизда энг катта неъмат бор.
Ахир сизда Қуръон бор, намоз бор, зикр, дуо бор! Асосийси, сиз аҳли исломсиз, зинҳор маҳзун бўлманг
Тасаввур қилинг: Сиз жаннат боғларида сайр қилиб юрибсиз. Тўсатдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни табассумла сизга боқиб турганларини кўриб қоласиз...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.7K viewsedited  06:02
Ochish/sharhlash
2023-05-20 17:56:33
Эрлик исм эмас, балки феълдир.....

Аёлдан сўрашди:
- Сизнингча ҳақиқий эр ким..?


Аёл жавоб берди:
- Жиркийвермай, гўзал насиҳат қиладиган..
- Ёмон гумонда бўлавермай, ишонадиган..
- Йиғлатавермай, кулдирадиган..
- Оёқ-ости қилавермай, бошига кўтарадиган..
- Итоатни қадрлайдиган.
- Ибодатни севадиган.
- Суянганингда ҳақиқатдан суянчиқ бўла оладиган.
- Ҳаромдан ҳазар қиладиган.
- Роббига бандаликда аҳли- аёлини ҳам эргаштира оладиган эр ҳақиқий эрдир!

Дарҳақиқат, эрлик исм эмас, балки феълдир аслида!
Зотан, аёл зоти бизга кўрингани каби кучли эмаслар......
Қучоқласангиз тонггача йиғлайдиган даражадалар...
Баъзида энг кучли инсонга ҳам қучоқлаб, ҳаммаси яхши бўлади, ҳар доим ёнингдаман дея айтадиган қалб керак....
Тўғри, кучли аёл барчасини ўзи эплайди, лекин ҳақиқий эркак бунга зинҳор изн бермайди....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.9K views14:56
Ochish/sharhlash
2023-05-20 13:33:27
Йўлдошинг гўзали йўлни
гўзаллаштиради.......

Расмда беркитилган катта бир ҳикматни илғадингизми...

Кишининг баҳоси ҳамрохи орқали билиб олинади.
Унутманг, йўлдошнинг гўзали йўлни гўзаллаштиради....
Атрофингизга эҳтиёт бўлинг, аҳир улар тақдирингизни ўзгартириб юбориши мумкин.

Ёлғизлик атрофимизда ҳеч ким қолмаслиги эмас, балки қалбимизда ҳеч кимнинг қолмаслигидадир.
Қалбимиздагилар омон бўлсинлар......!

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.7K viewsedited  10:33
Ochish/sharhlash
2023-05-20 08:48:51
Ягона сир.....

Кимдир сени тақводор деб билса, кимдир гуноҳкор деб билади.
Кимдир сени ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир бундай деб билади.
Лекин сен ўзингнинг кимлигингни бошқалардан кўра яхшироқ биласан!
Сендан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор.
Бу – Роббинг билан бўлган алоқангдир!
Ҳар кимнинг фикри, ҳаракати турган мақомига кўра бўлади. Ҳар ким оламни ўз нигоҳи ила кўра олади. Мовий кўзгу қуёшни мовий кўрсатади, қизил кўзгу эса қизил, дедилар Румий...
Шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қилмоқ яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин. Шундай китобларни ахтарингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин дедилар уламолар....
Сиз дуо қилаётиб: "Қайси юз билан сўрайман яна?" дея ҳижолат чекаётганингизда, унутманг, Роббингиз: "Мен сени мана шу гуноҳкор юзингни ҳам севаман" дейди.....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.5K views05:48
Ochish/sharhlash
2023-05-19 11:58:59
Cизда шундай дўстлар борми..

Дунёингда шундай киши билан дўст тутингинки, токи у инсон билан охиратингда ҳам кўришишни яхши кўргин.
Бу дунёда дўст биродарларни ҳожатларини чиқариш, уларга ёрдам беришдан ўзга лаззат қолмади, дедилар Муҳаммад ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳ..

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.3K viewsedited  08:58
Ochish/sharhlash
2023-05-19 07:31:42 ​​ Сиз қайси рақамдасиз.....

Агар одамлар ҳақида фикр қилсангиз уларни тўрт турда эканини топасиз:

Аллоҳга итоаткор ва ҳаётда бахтиёр....
Аллоҳга итоаткор ва ҳаётда бебахт....
Аллоҳга осий ва ҳаётда бахтиёр....
Аллоҳга осий ва ҳаётда ҳам бебахт
....

Агар сиз биринчи турга оид инсон бўлсангиз, бу табиий нарса. Чунки Аллоҳ таоло: "Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган энг чиройли амаллари сабабли бериладиган ажр-савоблар билан мукофотлаймиз" (Наҳл сураси, 97 оят), деб айтган.

Агар сиз тўртинчи турга оид бўлсангиз бу ҳам табиий. Чунки Аллоҳ таоло: "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз", (Тоҳа сураси, 129 оят) деб айтган.

Агар сиз иккинчи турга оид бўлсангиз икки ҳолатдан бирининг эҳтимоли бор:
– Ёки Аллоҳ таоло сизни яхши кўриб, сабрингизни синаб, даражангизни кўтаришни истабди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: "Албатта биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) бирон мусибат келганида: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз»,- дейдиган сабрли кишиларга хушхабар беринг!" (Бақара сураси, 155 оят) деб айтган.
– Ёки ибодатдаги камчилик, ғафлатда қолинган гуноҳ ёки тавбани ортга сурилган бўлиши мумкин. Аллоҳ Ўзи томон қайтишингиз учун синовга учратишни истаган.
"Албатта Биз улар шояд ўз (исёнларидан) қайтсалар, деб уларга (Қиёмат Кунидаги) улуғ азобдан илгари яқин азобни (яъни, дунё азобини — турли кулфат-балоларни, мусибатларни) тотдирурмиз" (Сажда сураси, 21 оят).

Агар сиз учинчи турга оид бўлсангиз жуда эҳтиёт бўлинг! Чунки бу истидрож – арқонни узун ташланишидир. Бу, инсон тушиб қолиши мумкин бўлган энг ёмон ҳолатдир. Бунинг оқибати ҳам хатарлидир. Бунинг учун Аллоҳ томонидан келадиган азоб нақддир. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Энди – қачонки улар ўзлари учун эслатма қилиб берилган нарсани унутишгач, биз уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Қачонки ўзларига берилган нарсалар билан шод турганларида, биз уларни тўсатдан (азоб билан) ушладик. Бас, бутунлай номурод бўлдилар" (Анъом сураси, 44 оят), деб айтган, дедилар доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.6K viewsedited  04:31
Ochish/sharhlash
2023-05-19 03:52:53
Ислом аҳлига, Расулуллоҳнинг умматига
Жума Муборак!!!


Allohumma solli aʼla sayyidina Muhammad

Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
9.5K viewsedited  00:52
Ochish/sharhlash
2023-05-19 03:48:47
Жаннатга интилган қадирлигим Жума муборак..!!!

Бахт-саодатга: "Сен қаерда яшайсан?" дейилди.
У: "Аллоҳнинг қазою қадарига рози бўлганларнинг қалбларида", - деди....

Aлбатта, Жуманинг хайри ва барокати Сизга бўлсин!

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
8.0K viewsedited  00:48
Ochish/sharhlash
2023-05-18 17:46:43
Ўлим – ҳақиқий ҳаётнинг бошланиши......

Гўзал хотима синмайдиган шикастбанддир. Ёмон хотима эса, тузатиб бўлмайдиган синиқликдир...
..
Ибн Ражаб Раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Яхши хотима фақат ички олами гўзалларда содир бўлади. Чунки ўлим лаҳзаси келгач, иккиюзламачилик қилиш имкони йўқ. У вақтда қалб тубида яширин бўлган нарса юзага чиқади, қалқийди.
Аллоҳ таоло бизу сизни ботин гўзаллиги ва гўзал хотима ила ризқлантирсин!

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
2.2K viewsedited  14:46
Ochish/sharhlash
2023-05-18 15:19:32 ​​ Мен кимман......

Ҳозир юртимизнинг аҳли илмлари, ўзларининг устозлари деб биладиган бир йирик олим  ҳикоя қиладилар.
Бир куни Туркияга бордим. Аэропортдан таксига ўтириб, борадиган манзилимга қараб кетяпман. Таксичи ўрта ёшли одам эди. Йўлда кетар эканмиз, ёнимиздан BMW русумли бир жуда ажойиб машина ўтиб қолди. Бунақасини юртимизда ҳеч кўрмаган эдим. Мен беихтиёр:
- Ваҳ анави машинани қаранг. Жуда гўзал эканми, деб юбордим.
Таксичи эса, бапарволарча:
- Қардошим. Қўй сен буларни. Бу машиналар аҳли дунёнинг орзуларидир. Бу уларнинг ҳаёт мазмунларидир. Биз  учун Роббимиз у ёқда энг аълоларини тайёрлаб қўйган. Аллоҳ абадий ҳаётда энг мукаммал неъматларини сенга ато этажак, иншааллоҳ!
Ҳайдовчи бу гапларни шундай оддий ва самимий тарзда айтдики, томоғимга бир нарса тиқилди. Ўз ҳолимдан уялдим. Бизда бундай гаплар фақат аҳли илмлардан, фақат маърузаларда эшитилади.
Бу инсон ким ўзи....
Мен кимман ўзи....
Чидолмадим. Кўзларимдан тирқираб ёш келди.
Илтимос, шу ерда тўхтатинг, дедим. Йўлнинг ярмини ҳам юрмаган эдик. Тушиб бекатда қанча вақт йиғлаб ўтирганимни билмайман.....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
3.0K viewsedited  12:19
Ochish/sharhlash