Get Mystery Box with random crypto!

​​ Мен кимман...... Ҳозир юртимизнинг аҳли илмлари, ўзлар | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ Мен кимман......

Ҳозир юртимизнинг аҳли илмлари, ўзларининг устозлари деб биладиган бир йирик олим  ҳикоя қиладилар.
Бир куни Туркияга бордим. Аэропортдан таксига ўтириб, борадиган манзилимга қараб кетяпман. Таксичи ўрта ёшли одам эди. Йўлда кетар эканмиз, ёнимиздан BMW русумли бир жуда ажойиб машина ўтиб қолди. Бунақасини юртимизда ҳеч кўрмаган эдим. Мен беихтиёр:
- Ваҳ анави машинани қаранг. Жуда гўзал эканми, деб юбордим.
Таксичи эса, бапарволарча:
- Қардошим. Қўй сен буларни. Бу машиналар аҳли дунёнинг орзуларидир. Бу уларнинг ҳаёт мазмунларидир. Биз  учун Роббимиз у ёқда энг аълоларини тайёрлаб қўйган. Аллоҳ абадий ҳаётда энг мукаммал неъматларини сенга ато этажак, иншааллоҳ!
Ҳайдовчи бу гапларни шундай оддий ва самимий тарзда айтдики, томоғимга бир нарса тиқилди. Ўз ҳолимдан уялдим. Бизда бундай гаплар фақат аҳли илмлардан, фақат маърузаларда эшитилади.
Бу инсон ким ўзи....
Мен кимман ўзи....
Чидолмадим. Кўзларимдан тирқираб ёш келди.
Илтимос, шу ерда тўхтатинг, дедим. Йўлнинг ярмини ҳам юрмаган эдик. Тушиб бекатда қанча вақт йиғлаб ўтирганимни билмайман.....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari