Get Mystery Box with random crypto!

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Kanal manzili: @yuristxonimdaftari
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.23K
Kanalning ta’rifi

Юридик соҳада кўп йиллик тажрибага эга юрист Мадина СайдиУсмонованинг шахсий блогига хуш келибсиз. Каналда фалсафий - руҳий мавзусидаги ўз фикрларим, ва қарашлар билан бўлишиб бораман..
Меҳмоним бўлинг!
Мурожаатлар учун: @yurist_xonim_admini

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-05-15 04:46:02
Албатта, хотиржамлик келади......

Марям бинти Имрон оғир вазиятда колганида, у зотга "Егин, ичгин, хурсанд бўл!” дейилди.
Демак, ўз ҳаётингни яша. Ўйлайвериб ўзингни қийнама. Гўзал тадбир Аллоҳнинг ҳузуридадир. Эсла, Аллоҳ таоло бандаларига: “Ноумид бўлманглар!" деди. Яъкуб алайҳиссалом фарзандларига “Умидни узманглар!” деб тайинлади. Юсуф алайҳис салом биродарларига: “Ҳасрат чекманг!" деб айтди.
Шуайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга “Қўрқма!” деди....
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғорда дўстлари Абу Бакрга: “Маҳзун бўлма!” деб айтдилар.
Ташвиш соатларида кишиларни хотиржам қилиш илоҳий манхаж, пайғамбарлар йўлидир.
Хотиржамликни тарқатинг, Аллоҳга ишонинг, сабабларни қоим қилинг. Ҳар ишда У Зотга таваккулда бўлинг. Албатта, хотиржамлик келади......

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.0K views01:46
Ochish/sharhlash
2023-05-14 18:29:19 ​​ Истаса, ҳар йўл билан eтказар экан....

Мавлавий Ҳиндистоний ҳикоя қилади:

Хаттотлик билан шуғул-ланиб турардим. Устозимга Саҳиҳи Бухорий”ни кўчираётсам, хонадондагилар бугун ейиш учун ҳеч нарса қолмаганини айтишди. Менинг қўлимда ҳам ҳеч нима йўқ. Аллоҳ бир йўлга бошлайди, деб ишимда давом этдим. Бир маҳал ковакдан кичкина сичқон чиқиб, китобимнинг устида у-ёқдан бу-ёққа ўтаверди. Кўнглимни ҳадеб паришон қилавергач, сичқончанинг устига коса тўнкариб қўйдим. Бир пайт боласини қидириб она сичқон чиқди. Коса атрофини искай бошлади. Коса остидан сичқончанинг овози эшитилди, гўё она-бола тиллашишди. Она сичқон ковакка кириб кетди. Кейин бир мисқоллик олтинни тишлаб чиқди-да, косанинг олдига қўйди. Бир муддат турдида, яна ковакка кириб кетди. Кейин иккинчи олтинни олиб чиқди. Мен қараб турибман, сичқон ташиган олтинлар ўн тўрттага етди. Сўнг энди олтин тамом бўлди, мана ҳамёни, дегандай чарм картмонни судраб чиқди. Бисотида ҳеч нима қолмаганини билдим. Косани кўтардим, она-бола сичқонлар инига кириб кетди.

Аллоҳ ризқимни улар орқали етказган эди...!

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
7.6K viewsedited  15:29
Ochish/sharhlash
2023-05-14 16:18:18
Ҳаёт бўла олишликдир.....

“Биламан жаҳлимни, нозимни, эркаликларимни сиздан бошқа ҳеч ким кўтармайди...
Ва шу сабаб ҳам мен фақат сизга эркалик қила оламан”- дея оладиган инсонга эга бўлсангиз демак сиз дунё хазиналаридан ҳам афзал хазинага эга экансиз…
Чунки меҳр ҳаммага бирдек ёқади, қаҳрни эса фақат чин ошиқ кўтара олади холос...
Унутманг, асли ҳақиқат кимнидир “ҳаётим” дейишлик эмас...
Балки, асл масала кимгадир “ҳаёт” бўла олишликдир.....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.7K views13:18
Ochish/sharhlash
2023-05-14 09:19:59
Гўзалроқ.....

Тўрт нарса гўзал, лекин тўрт нарса ундан ҳам гўзалроқдир....

🪻Ҳаё эркакларда гўзал, лекин аёлларда гўзалроқ...

🪻 Адолат ҳар бир инсонда гўзал, лекин қози, ҳоким ва раҳбарларда гўзалроқ...

🪻 Саховат бойларда гўзал, лекин фақирларда гўзалроқ..

🪻 Тавба қарияларда гўзал, лекин йигит-қизларда гўзалроқдир...

Ҳамма мусибат ҳам ёмонлик эмас. Шунингдек, ҳамма яхшилик ҳам неъмат эмас. Мусибат неъматдир, қачонки сени Аллоҳга яқинлаштирса. Неъмат мусибатдир, қачонки сени Аллоҳдан узоқлаштирса...

Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди. Лекин у ўлмади. Бир йўла унинг изини қуритмоқчи бўлишди. Аммо унинг шаъну обрўси кўтарилиб кетди. Уни қул қилиб сотиб юборишди. Лекин у подшоҳ бўлди.
Отасининг қалбидан унинг муҳаббатини буткул ўчириб юбормоқчи бўлишди. Бироқ у янада зиёда бўлди. Бандаларнинг тадбиру ҳийлаларидан хавотирга тушманг. Аллоҳнинг тадбири барчасидан устундир..

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
8.3K viewsedited  06:19
Ochish/sharhlash
2023-05-14 02:12:17
Ҳаёт уйқудир, ўлмасдан туриб уйғонинг...

Кунларнинг тез ўтиб кетаётгани даҳшат! Бошимни ёстиққа қўйиб қўймасимдан тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмасимдан ухлаш пайти бўлади. Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим: "Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир", деб айтаман.
Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан содир бўлмоқда. Ўлим бир бири билан мусобақалашаётгандек тез етиб келмоқда...
Шундай экан солиҳ амалларни бажаришга шошилинг, бир бирингизни кечиринг, азонни муаззин билан такрорланг, беш маҳал намозни вақтида адо этинг, нафсларингизни (шайтондан) қўрғон қилинг, қариндош уруғлар билан алоқани тикланг, сизларга чин муҳаббат қўйганларни эҳтиёт қилинг, одамларга табассум улашинг, Қуръонни қўлдан келганича ёд олинг, садақа қилинг, тасбеҳ, истиғфор, такбир айтинг, рўза тутинг, Набий алайҳиссаломга салавот айтинг, қалбларингизни охиратга боғланг, дунё бир ҳолатда давом этмайди ва дунёда абадий қолмайсиз....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
8.1K viewsedited  23:12
Ochish/sharhlash
2023-05-12 18:01:34 ​​ Ибрат.....

Ҳазрат Али уйдан олти дирҳам олиб бозорга бордилар. Энди савдо қилаётган пайтда икки кишининг келишмай турганини кўрдилар. Бири қарзини қистар, иккинчиси бироз муҳлат беришини сўраб ялинарди. Олти дирҳамини уларга бериб тинчитган ҳазрат Али уйга бўш қайтишга мажбур бўлдилар: – Ота, мева олиб келдингизми? – Ейдиган ҳеч нарса олмадингизми, ота? – Ота, очман!
Ҳазрат Алининг юраги парча-парча бўлди. Кўзлари ёшга тўлди. «Ҳозир олиб келаман», деб уйдан чиқдилар. Нима қилишни, қаерга боришни билмасдилар. Шу пайт олдиларидан туя етаклаган киши чиқди.
– Али, туя оласанми?
– Ҳозир пулим йўқ.
– Кейин берарсан, сенга ишонаман.
– Ундай бўлса, оламан. Қанча?
– Юз дирҳам.
– Майли, олдим. Туяни етаклаб тўғри бозорга бордилар.
У ерда туяга дарҳол харидор чиқди.
– Туя сотасанми, Али?
– Ҳа, сотаман.
– Уч юз дирҳамга сотасанми?
– Ҳа, олинг.
Пулга дарҳол бозор-ўчар қилдилар, болаларига егулик, мевалар харид қилиб уйга кайттилар. Ўша куни уйларида байрам бўлди. Бир томондан юз берган воқеа муҳокама қилинар, иккинчи ёндан таом ҳозирланарди.
Шу куни Пайғамбар алайҳиссалом уларникига келдилар.
– Сенга туя сотган одам кимлигини биласанми, Али?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– Ҳазрат Жаброил эди.
Туянгни ким олганини биласанми?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– У зот ҳазрат Исрофил эди. Туя эса жаннат туяларидандир.
Бир мусулмонни эҳтиёждан қутқарганинг учун буюк Аллоҳ сени мукофотлади.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
3.4K viewsedited  15:01
Ochish/sharhlash
2023-05-12 12:01:10
"Кечир, мен нохақ эдим"....

"Оилавий ҳаёт борасида бир нарсани ёдда тутинг! Қаерда муҳаббат кам бўлса айб катта бўлиб кўринаверади. Арзимас кичик нарсаларга ҳам жанжал чиқаверади. Шунинг учун динимиз эр-хотин ўзаро меҳр-муҳаббатли бўлиб ҳаёт кечиришини буюрган."- дедилар Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари....
Биласизми, катта бўлмаса-да турмушдаги тажрибамдан нимани англадим....
Эр ва ҳотин оилада бўлиб турадиган зиддиятларда ўзларини оқлаш учун барча ибораларни ишлатишга ҳаракат қилишади, аммо энг оддий гапни Ҳеч қачон айтишмайди: - "Кечир, мен нохақ эдим"....

Шундай эмасми......

"Yurist xonim"

Кanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
3.8K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-05-12 07:49:31
Ибрат соатлари......

Иброҳим Фақийдан ўн насиҳат...

Ризо (Аллоҳ таоло берган ризққа рози бўлиш, қаноат) билан ҳаёт ширин бўлади.

Табассум сабабли мушкулотлар енгиллашади.

Истиғфор сабабли ҳожатлар раво бўлади.

Дуо сабабли қийин ишлар амалга ошади.

Ким нуқсонсиз дўст хоҳласа, дўстсиз яшайди.

  Ким нуқсонсиз жуфт хоҳласа, бўйдоқ яшайди.

  Ким муаммоларсиз қадрдон хоҳласа, умри қидириш билан ўтади.

  Ким комил қариндош хоҳласа, қариндошсиз, ноқис ҳолда яшайди.

Агар сизни бошқаларнинг иши ташвишга солса, билингки, сиз асл табиатли инсон экансиз.

  Агар бошқа кишида гўзалликни кўрсангиз, билингки, сизнинг ичингиз гўзал экан...

Кanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.3K views04:49
Ochish/sharhlash
2023-05-12 01:43:01
Имконсиз деб айтманг....

Кулдирмоқ бор экан йиғлатмоқ нега...?
Гўзал сўзлар сўзламоқ бор экан, ранжитмоқ нега....?
Дуо қилишни тарк қилманг. "Бу имконсиз..." деб айтманг. Яратган Аллоҳ бор экан, "имконсиз" деган гап бўлмайди.....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.8K views22:43
Ochish/sharhlash
2023-05-12 01:09:42
Муборак Жума тонги.....

Ҳаётингизга Аллоҳ кирмас экан, бахт деган неъматни ҳали кўп қидирасиз..
Унутманг, Аллоҳ кирган қалблар синмайди, зотан улар фақат гуллайди....

Аллоҳни хотирлатувчи масканлар, бир умр қароргоҳимиз бўлсин!

Aлбатта, Жуманинг хайри ва барокати Сизга бўлсин!

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
8.1K views22:09
Ochish/sharhlash