Get Mystery Box with random crypto!

Ягона сир..... Кимдир сени тақводор деб билса, кимдир гуноҳ | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Ягона сир.....

Кимдир сени тақводор деб билса, кимдир гуноҳкор деб билади.
Кимдир сени ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир бундай деб билади.
Лекин сен ўзингнинг кимлигингни бошқалардан кўра яхшироқ биласан!
Сендан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор.
Бу – Роббинг билан бўлган алоқангдир!
Ҳар кимнинг фикри, ҳаракати турган мақомига кўра бўлади. Ҳар ким оламни ўз нигоҳи ила кўра олади. Мовий кўзгу қуёшни мовий кўрсатади, қизил кўзгу эса қизил, дедилар Румий...
Шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қилмоқ яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин. Шундай китобларни ахтарингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин дедилар уламолар....
Сиз дуо қилаётиб: "Қайси юз билан сўрайман яна?" дея ҳижолат чекаётганингизда, унутманг, Роббингиз: "Мен сени мана шу гуноҳкор юзингни ҳам севаман" дейди.....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari