Get Mystery Box with random crypto!

​​ Сиз қайси рақамдасиз..... Агар одамлар ҳақида фикр қил | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ Сиз қайси рақамдасиз.....

Агар одамлар ҳақида фикр қилсангиз уларни тўрт турда эканини топасиз:

Аллоҳга итоаткор ва ҳаётда бахтиёр....
Аллоҳга итоаткор ва ҳаётда бебахт....
Аллоҳга осий ва ҳаётда бахтиёр....
Аллоҳга осий ва ҳаётда ҳам бебахт
....

Агар сиз биринчи турга оид инсон бўлсангиз, бу табиий нарса. Чунки Аллоҳ таоло: "Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган энг чиройли амаллари сабабли бериладиган ажр-савоблар билан мукофотлаймиз" (Наҳл сураси, 97 оят), деб айтган.

Агар сиз тўртинчи турга оид бўлсангиз бу ҳам табиий. Чунки Аллоҳ таоло: "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз", (Тоҳа сураси, 129 оят) деб айтган.

Агар сиз иккинчи турга оид бўлсангиз икки ҳолатдан бирининг эҳтимоли бор:
– Ёки Аллоҳ таоло сизни яхши кўриб, сабрингизни синаб, даражангизни кўтаришни истабди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: "Албатта биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) бирон мусибат келганида: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз»,- дейдиган сабрли кишиларга хушхабар беринг!" (Бақара сураси, 155 оят) деб айтган.
– Ёки ибодатдаги камчилик, ғафлатда қолинган гуноҳ ёки тавбани ортга сурилган бўлиши мумкин. Аллоҳ Ўзи томон қайтишингиз учун синовга учратишни истаган.
"Албатта Биз улар шояд ўз (исёнларидан) қайтсалар, деб уларга (Қиёмат Кунидаги) улуғ азобдан илгари яқин азобни (яъни, дунё азобини — турли кулфат-балоларни, мусибатларни) тотдирурмиз" (Сажда сураси, 21 оят).

Агар сиз учинчи турга оид бўлсангиз жуда эҳтиёт бўлинг! Чунки бу истидрож – арқонни узун ташланишидир. Бу, инсон тушиб қолиши мумкин бўлган энг ёмон ҳолатдир. Бунинг оқибати ҳам хатарлидир. Бунинг учун Аллоҳ томонидан келадиган азоб нақддир. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Энди – қачонки улар ўзлари учун эслатма қилиб берилган нарсани унутишгач, биз уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Қачонки ўзларига берилган нарсалар билан шод турганларида, биз уларни тўсатдан (азоб билан) ушладик. Бас, бутунлай номурод бўлдилар" (Анъом сураси, 44 оят), деб айтган, дедилар доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari