Get Mystery Box with random crypto!

Бахтсизликни кутиб... Мустафо Содиқ Рофиъий шундай дейди: | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Бахтсизликни кутиб...

Мустафо Содиқ Рофиъий шундай дейди: "Энг бахтсиз инсон бахтсизликни кутиб яшайдиган инсондир. Аслида у, Аллоҳ унга ҳозир ва келажакда нима тайёрлаб қўйганини билмайди. У гўё Аллоҳ ҳақида ёмон гумон қилади. Аллоҳ уни ўз ҳолига ташлаб қўйганини, раҳматидан ноумид қилгандай сезади ўзини ".
Бир йигитнинг отаси саратон билан оғрибди. Отасининг ўлимини ўйлаб йигитни қаттиқ ғам эгаллабди. Шу ғам билан йигирма йил яшабди. Отаси ҳали ҳам ҳаёт ризқини еб юрган эмиш.У айтади: "Отамни саратон емади, аммо мени ғам еб битирди. Қани энди шуни ўйламасдан яшай олганимда эди! Ташвишсиз ҳаёт кечира олганимда эди! ".
Шундай экан, доим Роббингиздан гумонингиз хайрли бўлсин!
Сизда энг катта неъмат бор.
Ахир сизда Қуръон бор, намоз бор, зикр, дуо бор! Асосийси, сиз аҳли исломсиз, зинҳор маҳзун бўлманг
Тасаввур қилинг: Сиз жаннат боғларида сайр қилиб юрибсиз. Тўсатдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни табассумла сизга боқиб турганларини кўриб қоласиз...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari