Get Mystery Box with random crypto!

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Kanal manzili: @yuristxonimdaftari
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.23K
Kanalning ta’rifi

Юридик соҳада кўп йиллик тажрибага эга юрист Мадина СайдиУсмонованинг шахсий блогига хуш келибсиз. Каналда фалсафий - руҳий мавзусидаги ўз фикрларим, ва қарашлар билан бўлишиб бораман..
Меҳмоним бўлинг!
Мурожаатлар учун: @yurist_xonim_admini

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-07-03 18:13:03
Албатта ўзини топади....

Баъзи инсонларга муҳаббатимиз чексиз...
- Нимага...
- Яхши бўлганлари учунми..
- Иймонли бўлганлари учунми..
- Чиройли бўлганлари учунми? - Йўқ, асло..
Аллоҳ дилимизга солгани учун...

Базида шунчаки далда ҳам инсонга куч беради....
Ёнингдаман деган сўз сабаб жонинг ориганда шифо топгандек бўласан, ташвишга тушган бўлсанг, таскин топасан, йиғлаётган бўлсанг, табассум қилишингга сабаб бўлади...
Гоҳида шу биргина "ёнингдаман" сўзи яна яшаш учун куч топишга, орзулар сари йўл олишга, янада кучли бўлиш учун кифоя....
Аслида, умр сўқмоқларида ҳеч ким ҳеч кимни йўқотмайди, кетаётган бошқасини топади, қолган эса, ўзини топади...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.8K viewsedited  15:13
Ochish/sharhlash
2023-07-03 10:06:38 ​​ Эҳтимол шу сизнинг нажотингиздир.....

Яхшилик нима...
Яхшилик енгил нарса. У очиқ юз ва юмшоқ сўздир...
Ҳаёт шундай, баъзан оғриқ яхшилик олиб келади, баъзан умид тинчлантиради. Ҳар бир ҳолатингда ҳам Аллоҳ сиз биландир.....
Камина, "Yurist xonim" ҳаётдан шуни тушундим-ки, Жаннат эшигидан кириш учун қайси амал сабаб бўлишини билмас экан инсон. Аллоҳ инсонларга кўп маротаба  хайрли амални қилиш учун имкон берар, бироқ, биз эътибор бермасдан умр сўқмоқларидан ўтиб кетар эканмиз....

Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.....

Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт. Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур...

Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (Оли имрон 134-оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

Доктор Муҳаммад Ратиб ал ёзмаларидан Набулси жаноблари шундай дедилар: «Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди. Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.»

Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур...

Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулсий фойдали ёзмаларидан...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
10.1K viewsedited  07:06
Ochish/sharhlash
2023-07-02 15:56:44 ​​ Собирамни "сабр" номли қасринга жойла.......

Бу кеч мен учун оғир бӯлди. Бир неча йилдан бери касаллик билан олишиб ётган рафиқам Ҳаққа жон таслим этди. Вафотидан бир соатча бурун видеода гаплашган эдим. Ӯғлим бироз кездиргани кӯчага аравада олиб чиққан экан.
Бир соат ӯтиб, ӯғлим аясининг вафоти ҳақида хабар берди.
Мен бу кеч оддийгина умр йӯлдошимдан эмас, балки сирдошим, сафдошим, болаларим мураббияси, сабр маъдани, суянчиғимдан айрилдим.
Ҳаётидан биргина воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман.
Мен уни бекорга сабр маъдани деб атамадим....
1998 йили қизимиз Руқайя туғилди. Тўртинчи қиз бўлиб. Қизларим ичида энг чиройлиси эди. Қора жингалак сочлари оппоқ юзини янада порлатиб турарди.
Бироқ туғилгандан сўнг касал бўлдими, ё ӯзи касал туғилдими, билолмадик, тез-тез оғриб қолаверди. Касалхонага дам-бадам қатнайдиган бӯлдик.
Уч ойлик бӯлганида куладиган, катта кӯзларини аланглатиб чиройли қарайдиган бӯлди.
Аяси атрофида доим парвона эди. Бир куни эрталаб университетга кетдим, ӯқишларим кӯп, оғир маҳаллар эди. Кечки пешинда чарчаб уйга қайтдим. Аёлим тезда овқат олиб чиқди, еб туриб қизимиз аҳволини сўрадим. Яхши, деди.
Овқатни еб тугатганимдан сўнг: - Аллоҳ ҳаммамизга сабр берсин, қизимиз амонатини топширди, - деди ва чиройли, ихчам қилиб кафанлаб қўйган қизчасини олиб чиқди!
Кўзим ёшланганини кӯриб: шуниси хайрли бӯлгани учун биздан олингандир балки, хафа бӯлманг, деди.
Докторга олиб бордик, табиий вафот этган экан, қоғоз ёзиб берди. Уни олиб (милисахона)га бордик. Бақеъ қабристонига дафн этишга рухсатнома берди.
2006 йилда яна бир фарзандим – янги туғилган ӯғлимни Бақеъга дафн этдик..
Ана шундай собира аёл эди.

Эй пок Парвардигор! Эй раҳмати ғазабидан ғолиб бӯлган Зот!
Бир муслима банданг ҳузурингга бораётир..
Ҳаёти давомида менга - ӯз жуфтига тик қарамаган, овозини кӯтармаган жориянгни Ӯзинг раҳматингга бурка! Уни Жаннатдаги бу каби собираларга ваъда этилган сабр қасрингга жойла!
Мен ундан мингдан-минг розиман, Ӯзинг ундан рози бўл, Раббим!
Йиллар давомида чеккан хасталик азобларини гуноҳларига каффорат қилиб, Фирдавс жаннатида абадий ҳаёт бер!
Бу ёлғон дунёда қолган биз ношудларнинг ҳам оқибатимизни хайрли қил!
Омин, омин...

Сизлар ҳам ҳақига дуода бӯлинг, азизлар.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

Устоз Сайфуллоҳ Носир...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.8K viewsedited  12:56
Ochish/sharhlash
2023-07-02 08:47:17 ​​ Жаннат қўлдан кетдими....

Бир ёки икки йил олдинги худди шу кунларни эслайсизми....
Ўша кунларда бошинггизга мусибат тушган бўлса, бу сиз учун гўёки дунёнинг ниҳояси эди. Ўша кунлар ҳам ўтиб кетди. Энди эса, сиз ўша кунларнинг машаққатларини эслайсиз, холос. Шундай экан, билингин-ки, ҳозирги кундаги мусибатингиз, муаммоларингиз ҳам яқин кунларда ўтиб кетади.
Қийинчилик бошингизга тушар экан, албатта, шу муносабат ила тафаккур қилинг:
Аллоҳ нима нарсани тақдир қилса, ҳикматга биноан қилади...
Фақат Аллоҳга боғланинг чунки зарарни фақат Аллоҳ таоло бартараф қилади....
Роббингиз ҳақида яхши гумонда бўлинг...
Сиз ўзингиз учун танлаган нарсадан кўра Аллоҳ сиз учун танлагани хайрлироқ....
Муаммоларингизга ечим қайси томондан келиши ҳақида ўйламанг. Чунки Аллоҳ бир нарсани хоҳласа, унинг сабабларини хаёлингизга ҳам келмаган жойдан муҳайё қилиб қўяди...
Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ бир кишини ғамгин, тушкун ҳолда учратиб қолди. Ундан: “Сенга нима бўлди?” деб сўраган эди, у киши: “Ғам-ташвиш, мусибат етди”, деб жавоб берди. Шайх ажабланиб унга: “Жаннатни қўлдан чиқариб, зое қилдингми ёки у ерга киритилмаслик ҳақида сенга хабар етдими..
Бу ташвишлардан қаттиқ қайғурма, кўнглингга яқин олма. Чунки, Жаннатдан ўзга барчаси арзимасдир”, деб айтди....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.5K viewsedited  05:47
Ochish/sharhlash
2023-06-12 12:15:32 ​​ Кечиккан намоз...

Шом киришига ўн беш дақиқа қолибди.
- «Яна кечиктирибман намозни», деди ўзига-ўзи.Тезгина таҳорат олиб, юз-қўлини артмасдан хонасига югурди...
Яна шундай тезлик билан ибодатини адо этди. Тасбеҳ ўгириб ўтираркан, хаёлидан бувиси кетмасди...
- "Бу ҳолимни кўрганларида уришиб берган бўлардилар. Қандай намоз ўқирдилар-а бувим...". Дуо қилиб бўлгач, устидан қандайдир юк босаётганини ҳис қилди ва астагина саждага узанди. Кўзлари юмилиб кетаётган эди. "Роса чарчабман бугун"-  деб ўйлади. Шу тарзда ухлаб қолганини сезмай қолди....
Қиёмат бошланди...
Маҳшаргоҳда одам қайнайди. Кимдир донг қотиб қолган, нима қилишини билмай ҳаракатсиз турар, кимлардир эса ҳар қаёққа чопган, яна кимдир бошини икки қўлининг орасига олганча тиз чўккан. Унинг юраги қинидан чиқиб кетгудай урар, вужудидан муздек тер оқарди. Ҳаётлигида қиёмат, савол-жавоб, тарози ҳақида ўқиган, билган эди. Бироқ Маҳшарнинг бунчалик ваҳимали бўлишини ҳеч ўйламаганди. Ҳисоб-китоб давом этмоқда. Бир пайт унинг исми ўқилди. Ҳайрат ичида бир ўнгга, бир чап томонга қаради."Менинг исмим ўқилдими?"-  дея титради лаблари. Шу дам оломон иккига бўлиндию рўпарасида узун йўл пайдо бўлди. Икки фаришта икки қўлтиғидан олиб, олдинга сургилай бошладилар. Тарозибоннинг ҳузурига етганларида фаришталар ғойиб бўлишганди. Бутун ҳаёти кўз ўнгида бир-бир ўтаётган эди. "Шукрлар бўлсин, деди ўзига-ўзи.
- Умрим давомида фақат дин йўлида хизмат қилганлар билан бирга бўлдим. Отам мол-давлатини Ислом учун сарф қилди. Уйда амри-маъруфлар ўтказарди, онам эса келган меҳмонларни кутиб олар, дастурхон тузарди. Мен ҳам одамларга хизмат қилдим, уларга Аллоҳнинг динини тушунтирдим. Намоз ўқидим, рўза тутдим, нимаики фарз бўлса, ҳаммасини бажардим. Харомдан қочдим". Кўзларидан ёшлар дув-дув тўкиларкан, "Раббимни севаман, Раббимни севаман" дея такрорларди... "Нима қилган бўлсам ҳам, Жаннатга киришим учун етарли эмас, умидим фақат Аллоҳимдан". Ҳисоб-китоб чўзилгандан-чўзилди.Унинг эса бутун вужуди титрар, терлар, хаёлида турли фикрлар ғужғон ўйнарди. Бир маҳал қўлида қоғоз тутган фаришта оломонга ўгирилиб, ҳукмни ўқишга киришди. Энг аввал унинг исми ўқилди. Оёқлари тамомила мажолсиз эди, йиқилай-йиқилай деб турибди, аммо жон қулоғи билан фариштанинг оғзига кўз тутган. Оломон бир қалқиб тушди: У Жаҳаннамга маҳкум этилибди.! Нима? Қулоқларига ишонмади. "Бўлиши мумкин эмас!..." бақирди бор овози билан у... Телбаларча ҳар томонга югура бошлади. "Қанақасига жаҳаннамий бўларканман....? Ахир бутун умр динимга хизмат қилдим-ку.!" Фаришталар яна икки қўлтиғидан олишди. Оёқларини ерга теккизмай олови осмонга ўрлаган жаҳаннам томон судраб кетишди. У эса тинмай чирпанарди. Лабларидан ярим-ёрти сўзлар чиқарди: "Хизматларим... тутган рўзаларим... Қуръон ўқиганларим... намозларим. Ҳеч бири қутқариб қолмайдими мени?" Бақириб-чақириб, ёлворишга тушди. Қани энди фаришталар қулоқ солса. Жаҳаннамга жуда яқин келиб қолдилар, ҳатто оловининг тафти сезила бошлади. Пайғамбар алайҳиссалом "Уйининг олдидан оқиб ўтадиган сувда кунига беш марта ювинган одам қандай тозаланса, кунига беш маҳал ўқилган намоз ҳам одамни худди шундай гуноҳлардан поклайди"- деган эдилар. "Ундай бўлса, намозларим мени қутқариб қолмайдими?" дея ўйлади. "Намозларим.. намозларим.. намозларим." Фаришталар унинг ёлворишларига мутлақо бепарво эдилар. Жаҳаннам ўрасининг бошига келишди. Ундан чиқаётган олов тафти юзларини ёндириб юборгудек даражада эди. У умид тўла кўзлари билан ортига ўгирилиб қаради: Йўқ, ҳеч қандай нажот йўқ.! Қўлларидан тутиб турган панжалар бўшалди ва уни Жаҳаннам томонга итариб юборди. Худди шу маҳал кимдир унинг қўлидан тутиб колди....

Ё Раб...

Бошини кўтариб юқорига қаради. Оппоқ соқолли нуроний бир чол уни жаҳаннам ўрасидан тортиб олаётган эди.
- Сиз кимсиз? сўради у даҳшат маконидан узоқлашаркан.
Нуроний чол: - Мен сенинг намозларингман.. Кечиктириб ўқилган намозларингман!...деди.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
2.5K viewsedited  09:15
Ochish/sharhlash
2023-06-11 18:16:54
Қолиб кетадиган нарсаларнинг энг ёмони бу-кўнгилдир...

“Қанчалик кўп севасан”, деб сўрасанг, анор каби дейман.
Ташқаридан ёлғиз мен кўринаман. Ичимда мингларча сен тўкиласан!, дедилар Мавлоно Румий
Ҳар бир гулнинг Ўз эгаси бор!
Авайлашга ақлингиз етмаса, уни ўз боғида қолдиринг!
Агар эркак бир аёлни қаттиқ севиб қолса, у юрагига олиб борадиган эшикни маҳкам беркитиб қўяди, токи бошқа аёллар кирмаслиги учун..
Aслида, инсон қанчалар кучли бўлмасин, суйган кишисининг бағрига муҳтож бўлар экан!
Эсингиздами, олдинлари уйлар лойдан, қалблар эса меҳр-муҳаббат ва соғинчдан иборат бўлар эди.
Эндиликда уйлар тиллою-кумушдан ва лек, юраклар эса тошларга айланди...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.1K views15:16
Ochish/sharhlash
2023-06-10 15:21:38
Мукофот деб билсанг.....

Бобожон, қачон муҳаббат борасида кўнглим таскин топади....
- Қачонки Аллоҳнинг ато этишини ҳам, ман этишини ҳам "мукофот", деб билганингда" - деб жавоб бердилар....

​ Саксондан ошган отахон қаерга бормасин, хотинининг қўлидан етаклаб юрарди.
Мен улардан нима учун хотини ҳеч нарса кўрмаётгандай бепарво юришини сўраганимда, у рафиқаси Aлцгеймер касалига чалинганини айтди.
Мен яна сўрадим: "Aгар сиз уни қўйиб юборсангиз, ташлаб қўйсангиз ёки чарчаб қолсангиз, хотинингиз хавотирга тушадими?"
Отахон: "Турмуш ўртоғим мени танимай қолганига, эслай олмаётганига 2 йил бўлади" деб жавоб берди.
Мен сўрадим: "Сиз кимлигингизни билмаса ҳам, шунга қарамай сиз унга ҳар куни йўл кўрсатишда давом этасизми...?"
Отахон кўзларимга қараб, секингина "У мени кимлигимни эслай олмаслиги мумкин, аммо мен унинг кимлигини биламанку, у ҳаётимдаги илк ва ягона муҳаббатимдир!"- дея жавоб берди...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.0K views12:21
Ochish/sharhlash
2023-06-09 10:48:29
Мазлумнинг нидоси......

Ҳеч кимга беписандлик қилманг, зинҳор зулмкор бўлманг...


Гоҳида, сиз тилингиз ёки амалингиз билан азоблаётган, зулм кўрсатаётган қалб Аллоҳнинг севимлиси бўлсачи...

Расулуллоҳ ﷺ айтадилар-ки:
Баъзида сочлари тўзиб, уст-боши чангга беланган ва назарга илинмаганидан эшиклардан қувиладиган киши Аллоҳнинг номига қасам ичса, Аллоҳ унинг қасамини оқлаб беради, яъни сўраганини беради....
Аслида, хар бир йиғлаган киши мусибатланган ёки мазлум бўлиб қолавермайди. Ҳар бир жим турган киши эса, хато қилган ёки золим бўлавермайди.
Золим бу коинотда токи Аллоҳ таоло ундан интиқом олмагунча ва охират азобидан олдин дунё азобини тоттирмагунча вафот этмайди. Зулм кўрган мазлум киши зулмнинг оқибатни нима билан якун топишини албатта кўрмоғи лозим. Шу аснода мазлум Аллоҳнинг риояси ва эътиборида эканини англамоғи ва У Зот неъмати ва фазлининг хоҳлаган кўриниши ила унга ёрдам беражагини билиши лозим, дедилар Шайх Шаъровий.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
3.1K viewsedited  07:48
Ochish/sharhlash
2023-06-09 06:34:33
Биз учун аталган совға......

Қалбларнинг энг гўзали ҳар қандай мусибат келса ҳам Роббисини унутмайдиган қалблардир.....
Инсонларнинг энг яхшиси эса, бизни Аллоҳ учун севадиган ва Жаннат сари етаклайдиган кишилардир....
Энг хайрли кунлар эса, гуноҳсиз ўтадиган кунларимиздир...
Энг яхши совға эса, биз билмаган ҳолда биз учун қилинган дуолардир...

Аслида, ҳамма йўқотганларингиз ҳам йўқотиш эмас.....
Ишонинг! Сизники албатта, сизни топади, сизники бўлмагани эса, минг уринг бари бир сизни тарк этади.
Албатта, Унинг ҳикмати билан бир эшик ёпилса, Унинг инояти билан минглаб эшиклар очилади.....
Сиз албатта эшик очилишини сабр ила кутинг, ва дуоларингиз билан тақиллатишдан тўхтаманг...

Бизни дуоларида ёд этадиган ва Жаннат сари етаклайдиган қалбларга Аллоҳнинг раҳмати ва Жуманинг файзу-барокати бўлсин.....

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.1K viewsedited  03:34
Ochish/sharhlash
2023-06-08 19:05:57 ​​ Мунаввар одамлар......

Синглим меҳмонга келди.
- Нима егинг келяпти? десам, ийманиб
- Қовун... деди. Сўнг қўшиб қўйди
- Рухсат берсангиз, келинойим билан дўконга бориб келсак, айланиб...
- Майли-ю, қийналиб қолмайсанми, бу аҳволда дедим.
- Менга юриш фойдали-деди секин. Қизалоғимни аравачага солиб, рафиқам билан анчагина олисдаги дўконга бориб келгунларича анча вақт ўтди. Синглим-бировнинг омонати, куёв келиб қолса нима дейман деб ўтирибман.
Бир пайт келишди. Болалар аравачасининг пастки қаватидан майда-чуйдалар солинган халталарни олар эканман.
- Қовун олмадингларми? дедим
- Олдик! деди иккаласи баравар. Синглим халталарни титкилаб, излашга тушди.
- Вой, дўконда қолган шекиллик! хафа бўлиб эссиз, жудаям егим келувди. Синглимнинг холатини кўриб
- Сизлар уйга кираверинглар, мен бориб олиб келаман! дедим велосипедга ўтирар эканман. Дўконга кириб аҳволни тушунтирдим
- Йўқ, ҳеч қандай қовунни ташлаб кетишмади, ўзим кўрдим, олиб чиқиб кетишди деди сотувчи йигит!
Энди битта қовун деб жанжаллашишим қолувди. Аксига олиб шошганимдан пул ҳам олиб чиқмабман, янгисини сотиб олай десам.
- Узр, синглим ҳомиладор эди, кўрган бўлсангиз, шу қовун егиси келган экан, пулсиз келаверибман! деб энди эшикка юра бошлагандим, нарироқда суҳбатимизни тинглаб турган бир йигит мулойим жилмайиб
- Ҳа, чиндан ҳам қолдириб кетишибди, мен ичкарига олиб кириб қўйгандим, эгаси келса бераман деб, дедида, ичкарига кириб каттагина қовун кўтариб чиқди.
- Худога шукур! Раҳмат сизга!
дедиму, сотувчи йигит икки қават қилиб елим халтага солиб берган қовунни олиб уйга учиб кетдим.
- Сизниям овора қилдим-а, ҳижолатомуз кутиб олди синглим.
- Овораси бор эканми, сен учун ерни тагига бўлса ҳам бориб келардим, қани Фазилат қовунни сўйинглар.
Қўлимни ювиб дастурхонга ўтирдим.
- Адаси, бошқа қовун сотиб олибсизми, бизники Оби новвот эди...
- Вой ўзи шунақасидан егим келганди, қимматлиги учун уялгандим... деди қувониб синглим.
Кўз олдимдан дўкон эгасининг жилмайиб турган чеҳраси ўтаркан ичимда пичирладим Аллоҳ рози бўлсин, дунё яхши одамлар борлиги учун турибдида!
Синглимни кузатиб кирар эканман, эшигимдан пастроқда кичкина коптокдек Оби новвотга кўзим тушди. Афтидан турмуш ўртоғим аравачани кўтариб кирмоқчи бўлганда думалаб тушиб қолган бўлса керак...

Бир дўстимнинг ҳаётий ҳикояси.....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.6K viewsedited  16:05
Ochish/sharhlash