Get Mystery Box with random crypto!

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Kanal manzili: @yuristxonimdaftari
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.23K
Kanalning ta’rifi

Юридик соҳада кўп йиллик тажрибага эга юрист Мадина СайдиУсмонованинг шахсий блогига хуш келибсиз. Каналда фалсафий - руҳий мавзусидаги ўз фикрларим, ва қарашлар билан бўлишиб бораман..
Меҳмоним бўлинг!
Мурожаатлар учун: @yurist_xonim_admini

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2023-04-26 02:20:44
Умр асли уч кундир...

Бир кишидан: «Намозингда қандай хушуъ қиласан?» деб сўрашди. «Олдимда Каъба, остимда сирот кўприги, ўнг томонимда жаннат, чап томонимда дўзах, орқа томонимда ўлим фариштаси турибди деб хаёл қиламан», деди..

Ҳаётимиз аслида уч кундан иборатдир. Кеча, биз уни яшаб бўлдик ва у энди зинҳор қайтиб келмас....
Бугун, бу кунда танлов ўз қўлимизда. Тавба ила ҳақ йўлга қайтиш учун имконимиз бор...
Эрта, биз эртага нима бўлишини, ҳатто-ки, эртани кўрмоқлик бизга насб айлайдими ёки йўқ уни ҳам билмаймиз...
Шундай экан, фурсат борида кечангиз учун тавба қилинг, бугунингиз учун сажда қилинг ва эртангиз учун албатта, дуода бўлинг...
Зеро, Сизни ким деб ҳисоблашлари муҳим эмас.
Сиз ўзингизнинг кимлигингизни билсангиз бас...! - дедилар Табризий..
┅✿❀ ❀✿┅

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.1K viewsedited  23:20
Ochish/sharhlash
2023-04-25 18:51:06
Жаннатимдир..

Саудиялик шайхлардан бири ҳикоя қилади:
Ваазларимнинг бирида инсонлардан 8 кишини олдинга чиқишини сўрадим, ҳеч қандай тайёргарликсиз улар чиқишди.Улардан телефонларида онасини нима деб ёзнини сўрадим. Бирида "онам", бошқасида "меҳрибоним" деб ёзилган экан. Уларнинг ичидан 23 ёшдаги бир йигит менга шундай жавоб берди. Қачон унга онаси қўнғироқ қилганда унинг телефонида "Жавоб бер, эй ўғлим, мен сенинг жаннатингман"деган ёзувни кўрар экан. Чунки унга ҳар сафар онаси қўнғироқ қилганда у шу ёзувни кўриб онасининг унинг олдидаги даражасини аҳамияти эслайди…
Базилар борки ота-онасининг қўнғироқларига малолланади, дўстлари олдида онаси билан гаплашишни хохламайди, уялади. Уларнинг ота-онаси фақатгина фарзандидан қаерда ва нима билан бандлигини билмоқчи бўладилар холос. Ота-онангизни борида қадрланг, албатта улар сизнинг жаннатингиздир!

Менинг қадрлиларим сиз ота-онангизни телефонингизда қандай ном билан сақлагансиз албатта, изоҳларда қолдиринг..

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.0K views15:51
Ochish/sharhlash
2023-04-25 13:53:08
Фитрат....

Суратга қаранг....
Аэропортда намоз ўқиётган кишиларни кўрган ғайримусулмонларнинг фарзандлари намоз ўқиётганларга тақлид қилишмоқда. Севикли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир туғилган бола фитратда туғилади. Лекин ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёхуд мажусий қилади», деб бежиз айтмаганлар...
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: Фитрат сўзи, луғатда "илк яратилиш" деган маънони билдиради. Истилоҳда эса Аллоҳ таоло инсонни яратган асл, соф табиат фитрат дейилади. Инсон фитратдаги табиий хилқати Исломни қабул қилишга мойил қилиб яратилади......

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.6K viewsedited  10:53
Ochish/sharhlash
2023-04-25 10:14:56
Субҳаналлоҳ.......

Ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатига боқинг!

У, махлуқотларига ҳеч қандай асбоб-ускинасиз, ҳеч қандай таълим-ўқувсиз ва ҳеч қандай касб-ҳунарсиз шундай мустаҳкам ин барпо қилишни фитратига солиб, яратиб қўйган Зотдир....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.5K views07:14
Ochish/sharhlash
2023-04-25 06:55:25
Мукаммал санъат асарисиз....

Aллоҳ таоло ичимиз ва ташимизни ҳар он камолатга эриштириш билан машғулдир. Дона дона ҳар биримиз, мукаммал бир санъат асаримиз. Гувоҳ бўлганимиз ҳар бир ҳодиса, бошимиздан ўтказган ҳар бир нохушлик, нуқсонларимизни бартараф қилишимиз учун ҳозирлангандир. 
Буюк Роббимиз, барчамизнинг нуқсонларимиз билан алоҳида алоҳида шуғулланади. Чунки башарият номлик асар, камчиликсиз ва қусурсиз бўлмоғи даркор" - дедилар Ҳазрати Шамс Табризий....

Ҳаётимиз биз тасодиф деб ўйлаган нарсалар билан тўлиб-тошган. Аммо аслида улар ҳаётимиз йўналишини яхшилаш учун Аллоҳ томонидан мактуб бўлиши мумкин...
Баъзи хотималар қаҳва каби аччиқ бўлиши мумкин, унутманг, бироқ улар сизни уйғоқ ва ҳушёр қилади...
Унутманг, Сиз Роббингиз томонидан яратилган буюк ижод намунасисиз...
Доим, беқуср ва иллатсиз бўлишга интилинг...
Ўзингизни севинг, ва доим севимлилар қаторида бўлинг..

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.1K views03:55
Ochish/sharhlash
2023-04-25 04:16:27
Маҳзунлик гуноҳлар учун каффоратдир....

Ҳаётингизда бирор нарса бузилиб, умидларингиз пучга чиқса, зинҳор маҳзун бўлманг! Эҳтимол ўша нарса уфқдаги бахту саодатни сиздан тўсиб турган бўлиши мумкин.....
"Агар ғам-ғусса етган пайтда инсонлар сизни ташлаб қўйишса, билингки, ишларингизнинг бошқарувини Аллоҳ Ўз зиммасига олишни ҳоҳламоқда" - дедилар имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ ва ушбу оятни ўқидилар: "Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай яхши вакил.
(Ол Имрон сураси, 173-оят)..

Агар банданинг гуноҳи кўпайиб кетса ва унинг гуноҳини каффорат қиладиган амали бўлмаса, Аллоҳ таоло унга хафалик етказиш ила гуноҳларига каффорат бўлиши учун имтиҳон қилади, дедилар Ойша розияллоҳу анҳу....
Бизнинг Роббимиз ана шундай буюк адолат эгасидир......

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.6K views01:16
Ochish/sharhlash
2023-04-24 18:33:27 ​​ ​​Адашган ҳабар...

Бу уйда тинчлик бўлмайди ўзи, ҳой бола, нимага пойабзалга шампунь суртиб ювасан, ота-онангнинг шампунь заводи борми? — қайнонамнинг овози болаларникига қўшилиб кетди. Яна бир ёқда эрим, буларнинг оёқ кийимини ўзига ювдирмай, ўзинг ювгин, деб танбеҳ бераркан, унинг овозига чақалоғимнинг йиғиси уланиб кетди. Йўқ, бу аҳволда жинни бўлиб қолиш ҳеч гапмас. Ҳамма иш ҳам менга, норозилиг-у, алам ҳам менга. Болаларни ухлатиб, кир-чирни ювгунимча ярим кеча бўлди. Тунги сукунатни қўл телефонимга келган хабарнинг овози бузди. Ярим кечада ким менга хабар ёзди экан, ёки яна бемаъни рекламалардир-да , деб ҳафсаласизлик билан хабарни ўқий бошладим.
“ Жума Айёмингиз билан, опажон. Бу дунёнинг тугамас ташвишлари олдида таслим бўлмай, кулишга куч топиб юрибсизми? Аслида, байрамдан бошқа вақтда сизни йўқламайдиган мендек ношуд укангиздан қанча хафа бўлсангиз, шунча кам. Жиянларим ҳам катта бўлиб қолишгандир? Узоқда бўлсам ҳам, кўнглим сизда. Сизнинг синиқ жилмайиб туришингиз, доим нималаргадир куйиб-пишиб юришингизга ўрганиб қолган эканман, мусофирчиликда ўрнингиз жудаям билинди. Иш, иш деб, ҳатто қўнғироқ қилолмаётганим учун узр. Байрам сизга жамики яхшиликларни олиб келсин, сабрингизга яраша ажр албатта қайтсин. Мен сизга бир сирни айтайми? Аслида, сизнинг, уйда ҳамма яхши, поччанг мени ер-у кўкка ишонмайди, қайнонам ҳам қизидек кўради, деган ёлғонларингизни соғиндим. Бу ерда эса, ҳамма рост гапиради. Қанийди, опагинамга ўхшаб чиройли алдашни биладиган биттагина одам бўлса эди, деб ўртаниб кетаман. Ёлғонларингиз тугамасин, опа, ҳаётнинг фақат яхшилигини айтадиган ёлғонларингизнин г хумори тутганида, сизга етиб боролмаётганим алам қилади. Ҳар урганида жигарларини эслаб ёнадиган юрагингизга улкан матонат тилаб қолувчи укангиз”.
Негалигини билмайман, аммо кўзимдан ёш чиқиб кетди. Балки укам ростдан ҳам узоқ юртдалиги учундир. Кейин рақамга қарадим. Мутлақо нотаниш. Бу хат балки бегонаникидир. Лекин шу тобда у менга ўзим анчадан бери кутаётган далдани бера олганди. Эртасига рақам эгасига хат ёзиб, кимсиз, деб сўрадим.
“Кечирасиз, янглишиб, сизга жўнатибман” деган жавоб келди. Мен эса, “тез-тез янглишиб туринг, ука” деб жавоб юбордим. Сени юпатса, ярим кўнглингга малҳам бўлолса, ўша сўз эгаси омон бўлсин, деб юбораркансан. Эҳтимол, ўша вақтда бирор қимматбаҳо буюм ҳам айни ўша нотаниш кимсанинг юпанч бериб ёзган табрикномаси ўрнини тўлдиролмасди.
Яқинларингизни кўришга вақт тополмаяпсизми? Унда бир энлик хат ёзинг, ўзининг ёлғиз эмаслигини сезсин, ҳаётида сиздек меҳрибони борлигини икки оғиз гап билан етказингки, сўзнинг улкан қудратини у ҳам ҳис қилсин!!!
(интернетдан олинди)

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.1K viewsedited  15:33
Ochish/sharhlash
2023-04-24 11:01:21 ​​ Япон мактабларига келди ҳавасим....

Айтишларича, Япония мактабларида бошқа давлатларда учрамайдиган қоидалар мавжуд экан. Улар бошқалардан шу жиҳати билан ажралиб туришаркан.

Мактабларда ишқий-романтик муносабатларга йўл қўйилмайди.

Япон мактаби ўқувчиси мактаб буфетига кирмайди. Синфхоналарга давлат томонидан уюштирилган овқатлар олиб келинади ва ўқувчилар уларнинг ҳаммасини ейишга мажбур ҳисобланади.

Япон мактабларида ёзги каникул берилмайди. 5 ҳафталик каникуллар ўқув йили даврида берилади ва ўша даврда ҳам ўқитувчилар ўқувчилар билан муттасил шуғулланиб келади.

Мактабда фаррош йўқ, бу вазифани ўқувчиларнинг ўзи бажаради. Шунинг учун ҳам ўқувчилар ҳеч қаерга ортиқча нарсалар ташламасликка ва мактабни ифлос қилмасликка ҳаракат қиладилар.

Ўқувчиларга турли-туман соч турмаклари ва лак-бўёқлар қатъий тақиқланган.

Япон болалари бошланғич синфдан кейин форма кийишга ўтишади.

Ҳар бир япон ўқувчиси сузишни билиши шарт. Мактабларда ташкил этилган бассейнларда ҳаммага сузиш дарслари ўтилади ва улар бу санъатни жуда яхши эгаллаган бўлишлари керак. Синовдан ўта олмаган ўқувчи бошқа ўқитувчида қайтадан машғулотларни ўтиб, кейин такрорий синовдан ўтказилади.

Мактабда бир ўқувчининг ўз иқтидори билан алоҳида ажралиб туришига йўл қўйилмайди. «Иқтидорсиз ўқувчининг ўзи йўқ» деган тушунча япон таълим тизимида устувор. Япон мактаби ҳар бир ўқувчини тенг ва бетакрор деб билади ва уларни ҳар тарафлама тайёрлашга йўналтирилган.

Жапонлар бало, болани қандай тарбиялашни, ўқитишни билади. Бундай болаларнинг келажаги порлоқ бўлмай, кимнинг келажаги порлоқ бўлсин...? Бу қоидалар сизга ҳам ёқдими....?
Бизда ҳам шундай қоидалар жорий этилишига қандай қарайсиз, изоҳларда қолдиринг....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
7.9K viewsedited  08:01
Ochish/sharhlash
2023-04-24 04:27:40
Маҳзунликдан уяламан....

Сен ва ўзимни жаннатда ўтирган ҳолда кўрибман. Дунёнинг маҳзун кунларини кулишиб эслаётган эканмиз, - дедилар Суод Атийёт..

Солиҳларнинг биридан: "Кулимсираб юришингиз ва бошқаларга хурсандлик улашиб юришингиз сири нима?" деб айтилганида, у киши: "Ишим Аллоҳнинг измида бўлгани ҳолда маҳзун юришдан уяламан", деб жавоб берди...

Сиз учун нима ёзилган бўлса ҳам, У буюк ва мукаррам ёзувчи томонидан ёзилгандир..
Зеро, Буюк ёзувчининг режалари мукаммалдир. У нима-ки қилса гўзал қилади...

Хўш, сиз унда нега маҳзунсиз..

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.0K viewsedited  01:27
Ochish/sharhlash
2023-04-24 03:05:16
Муҳаббат қўйганлар билансан....

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: - "Қиёмат қачон, эй Аллоҳнинг Расули...?"- деб сўради.
- "Сен унга нима тайёрладинг...?"- дедилар Расулуллоҳ ﷺ.
- "Мен унга кўп намоз, рўза ва садақа тайёрлаганим йўқ. Лекин Аллоҳга ва Унинг Расулига муҳаббат қиламан"-, деди у.....
- "Сен ўзинг муҳаббат қилганлар билан биргасан», дедилар Расулуллоҳ ﷺ....".

Содиқ муҳаббат шуки, – киши агар гапирса Аллоҳ учун гапиради ва Аллоҳнинг Сўзи билан гапиради. Сукут сақласа, фақат Аллоҳ учун сукут қилади. Агар ҳаракатланса, Аллоҳнинг амр- буйруқларини адо этиш учун ҳаракатланади. Сокинлиги бўлса, сокинлиги Аллоҳнинг розилигига ноил бўлиш учун юзланиш, ёрдам сўрашдан иборат бўлади. Унинг муҳаббати Аллоҳ учун, Аллоҳ сабабли, Аллоҳ биландир.

Унутманг, жаннатда фироқсиз муҳаббат бўлур....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.4K viewsedited  00:05
Ochish/sharhlash