Get Mystery Box with random crypto!

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Kanal manzili: @yuristxonimdaftari
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.23K
Kanalning ta’rifi

Юридик соҳада кўп йиллик тажрибага эга юрист Мадина СайдиУсмонованинг шахсий блогига хуш келибсиз. Каналда фалсафий - руҳий мавзусидаги ўз фикрларим, ва қарашлар билан бўлишиб бораман..
Меҳмоним бўлинг!
Мурожаатлар учун: @yurist_xonim_admini

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 36

2023-03-06 08:45:02
Шайх Шаъровий шундай дедилар:

Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.

Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг, истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
бири табассум;
иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.


Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.5K views05:45
Ochish/sharhlash
2023-03-06 05:45:38
Бахт қаерда яшайди...

Бахт-саодатга: "Сен қаерда яшайсан?» дейилди. У: "Аллоҳнинг қазо-ю қадарига рози бўлганларнинг қалбларида", деди.

Ҳаёт, менга ҳеч истисносиз барчага яхшилик тилаш  таълимини берди.
Чунки бошқаларнинг бахт-саодати, асло менинг бахт-саодатим эвазига эмаслигини билдим.
Чунки уларнинг бой бўлишлари, асло менинг ризқим камайиши эвазига эмаслигини билдим.
Чунки уларнинг сиҳат-саломат бўлишлари, асло менинг офиятим эвазига эмаслигини билдим.
Аслида инсон бахтсиз эмас, балки дуосиздир...
Ҳар бир лаҳзангиз аслида, бахтга муҳаббатга тўла, фақат буни ҳис қилсангиз кифоя.....


Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.0K views02:45
Ochish/sharhlash
2023-03-05 13:25:39 ​​ Умид....

Шайх Али Тантовий айтдилар:
Бир куни ўзимга ўзим: "Ҳақиқатда Аллоҳ сени севадими?" деб савол бердим. Кейин эслаб кўрсам Аллоҳ бандаларига нисбатан муҳаббатининг сабабларини Ўзининг китобидан зикр қилган экан. Саволимга жавоб топиш учун Аллоҳнинг китобини варақлай бошладим. Қарасам унда: "Тақводорларни севади", деган оят чиқди. Ўзимни тақводорлардан деб ҳисоблашга журъат қила олмадим. Кейин: "Сабр қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Ўзимда сабр етишмаслигини эсга олдим. Сўнгра "Яхшилик қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Бундан унча узоқламасдан қидиришни тўхтатиб қўя қолдим. Чунки, Аллоҳ мени севишига сабаб бўлувчи бирор нарса топа олмасликдан чўчидим. Бажарган амалларимни текширишни бошладим. Қарасам, аксари фаолиятсизлик, камчилик ва гуноҳларга қоришиб кетганини ҳис қилдим. Шунда Аллоҳнинг "Аниқки, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади", деган сўзи эсимга тушди. Ана энди шу оят мен ва мен каби гуноҳкорларга тааллуқли эканини тушундим ва шояд Аллоҳ мени ҳам севиши мақсадида "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ", деб пичирлашни бошладим.


Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.7K viewsedited  10:25
Ochish/sharhlash
2023-03-05 08:51:06
Барчамиз ўлимни тотгувчимиз...

"Миттивине" тахаллуси билан танилган ушбу сиз кўраётган блогер Фарҳод Маннопов бугун тонгда вафот этди. Маълумотларга кўра, у йиқилиш оқибатида олган тан жароҳати сабаб операция қилинган ва шундан сўнг, у кома ҳолатидан чиқа олмаган. Фарҳод Манноповнинг Инстаграмъда 1,1 миллион обуначиси бўлган. Тонгда шу хабарларни ўқир эканман, яна бир бор ажал ҳар лаҳза, ҳар соат, ҳар кун сайин бизга яқинлашаётганини ҳис қилдим. Хўш, қандай амалим бор қабримга олиб кетадиган савол бердим ўзимга...
Умримни 40 ёшгача қандай ўтказдим? Ибодатларим тўкисми, гуноҳлардан узоқда яшадимми? Ғийбат қилмадимми, мунофиқ бўлмадимми, зулм қилмадимми, бировларнинг қалбларини оғритмадимми фақат ҳалол едимми, бировни оғринтирмадимми? Ота-онам мендан розими, хайрли ишларим борми, фарзандларимга тўғри тарбия бера олдимми, Аллоҳни танитдимми?
Шунга ўхшаш саволларга жавобим борми.....

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.7K viewsedited  05:51
Ochish/sharhlash
2023-03-05 07:58:41
Қалби синиқлар ҳузуридан...

Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан: "Парвардигор, мен Сени қаердан топаман?", дея сўрадилар.
Роббул изза жавоб қилди:
"Мени қалби синиқлар ҳузурида топасан!".

Мусибат келганда "Биз Аллоҳникимиз. Ва биз Унга қайтажакмиз!", деганлар қалби синиқлардир.

Хасталикла оғриганларида "Ва агар хаста бўлсам У менга шифо берур", дея Ундан мадад сўраганлар қалби синиқлардир.

Бало-ю мусибат ҳужум қилганда унга сабр этиб, ажрини Ундан кутганлар қалби синиқлардир.

Мол-дунё берилганда туғёнга кетмай, бечораларнинг ҳақларни адо этганлар қалби синиқлардир.

Ғам-ташвиш босиб қолганида "Аллоҳ" дея нидо қилганлар қалби синиқлардир.

Фараҳ ва сурур чулғаганда тиллари шукру ҳамд, ҳамда сано билан нам бўлганлар қалби синиқлардир.

Тоат ибодатга муваффақ бўлганда қўллари осмонга кўтарилиб: "Буни Ўзинг қабул эт, ё Карим!", деганлар қалби синиқлардир.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.8K views04:58
Ochish/sharhlash