Get Mystery Box with random crypto!

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Kanal manzili: @yuristxonimdaftari
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.23K
Kanalning ta’rifi

Юридик соҳада кўп йиллик тажрибага эга юрист Мадина СайдиУсмонованинг шахсий блогига хуш келибсиз. Каналда фалсафий - руҳий мавзусидаги ўз фикрларим, ва қарашлар билан бўлишиб бораман..
Меҳмоним бўлинг!
Мурожаатлар учун: @yurist_xonim_admini

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-06-03 18:05:20
Аллоҳ томон югуринг...

Денгиздек гуноҳингиз, қанчадан-қанча хатоларингиз бўлишидан қатъий назар, Роббингиз томон югуринг, Унинг раҳматидан ҳеч қачон ноумид бўлманг......
Ҳидоят фақат Роббимиздан.
Ўйлаб кўрганмисиз, нима учун Умар розияллоҳу анҳунинг Исломга киришлари кечиккан..
Нима учун Холид ибн Валиднинг Исломга киришлари Уҳуд ғазотидан кейинга сурилиб кетган..
Нима учун Умайрнинг Исломга кириши Уҳуд кунигача кечиккан...
У ҳатто битта сажда қила олмасдан шаҳодат топган.
Нима учун Саъд ибн Муоз атига олти йил мусулмон бўлган...
Аммо ўлимидан Раҳмоннинг арши ларзага келган...
Жавоб шу: Ҳар қанча гуноҳкор бўлманг ёки ҳар қанча Исломга киришда кечикманг, ҳидоят насиб бўлиши биланоқ дарҳол солиҳлар карвонига боғланишга ошиқинг, эҳтимол уларни пешқадамига айланарсиз....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.3K views15:05
Ochish/sharhlash
2023-06-03 12:35:30
Омонат....

Cиз  суратда кўраётган Эроннинг Зинжон шаҳрида яшаган бир дўкон эгасининг расми. Нотаниш бир киши дўконга  кириб вақтинча  велосипедини туриб турсин, хозир қайтаман дея,  дўкондорга омонат қўйиб, қайтиб келмаган.
Дўкондор ҳар куни эгаси келар деб велосипедни ташқарига олиб чиқар ва кун бўйи уни кутар эди. Аммо велосипед  эгаси, бошқа дўконга қайтиб келмаган.
Бу ҳол 45 йил  давом этган. Охири дўкондор вафот этган. Давлат эса вафо, ҳалоллик ва омонатдорлик тимсоли сифатида дўкондор хайкалини ўрнатган.
Бирор кишини тутаётган рўзасига, ўқиётган намозига боқманг. Балки гапирганда рост сўзлаши ва омонат қўйилса, адо этишига қаранглар, дедилар  Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.


Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
7.9K viewsedited  09:35
Ochish/sharhlash
2023-06-03 07:21:20
Роббимдан мактуб...

“Қуръон ўқиётганингизда ёнинггизга қоғоз-қаламни қўйиб қўйинг. Агар қалбингизни жунбушга келтирган бирор оят устида тўхталсангиз, ундан таъсирлансангиз ва  ёқиб қолса, ўша оятни кичик вараққа ёзиб, бир қутичага солиб қўйинг....
Қутичанинг устига "Роббимнинг мактублари", деб ёзиб қўйинг. Кунларнинг бирида ўша мактубларга эҳтиёж сезсангиз, варақлардан бирини олинг-да, Аллоҳнинг сизга ёзган мактубини ўқинг!..”

Унутманг азизларим, шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди:
Хатосини тан олмади;
Пушаймон бўлмади;
Нафсини койимади;
Тавбага ёндошмади;
Аллоҳнинг раҳматидан умид узди....

Одам Алайҳиссалом эса, беш хислати туфайли саид (Жаннатий) бўлди:
Хатосини тан олди;
Пушаймон бўлди;
Нафсини койиди;
Дарҳол тавба қилди;
Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади, дедилар Муҳаммад ибн Дурий...

Танлов ўз қўлингизда........

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.3K viewsedited  04:21
Ochish/sharhlash
2023-06-02 14:23:11
Она...  

Бир кило қўй гўштин олмоқлик азоб, йўлинга термулган онангга атаб.
Кўз юмиб дунёдан ўтгандан сўнг-чи,  ўнлаб қўй сўямиз бўлсин деб савоб......

Видеони албатта томоша қилинг..

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
11.9K views11:23
Ochish/sharhlash
2023-06-02 08:40:42 ​​ Дуо қилганмидинг.......

Расулуллоҳ хасталаниб, озиб кетган кишини кўргани бордилар. Унинг аҳволи эътиборларини тортди. Сўрадилар: Бирор нарса деб дуо қилганмидинг....
Аллоҳим! Охиратда берадиган азобингни шу дунёда бергин, - деб дуо қилгандим.
Субҳаналлоҳ! Бунга тоқатинг етмайди-ку! Нега: “Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни бергин, охиратда ҳам яхшиликни бергин”, деб сўрамадинг....? деб ҳайрон бўлдилар Пайғамбар алайҳиссалом.
Бемор ушбу дуони ўқиган эди, Аллоҳ унга шифо берди.
Одам тилига эҳтиёт бўлиши керак. Гоҳо кишилар Аллоҳга Унинг раҳматига терс бўлган шартларни қўйиб дуо қилишади. Хатоларини тушунишлари учун Ҳак таоло уларга сўраганларини беради. Ривоятдаги саҳобий ҳам охиратдаги азобдан қўрққанидан ҳамма машаққат шу дунёда бўлишини хоҳлади. Расулуллоҳ унга тўғри йўлни кўрсатиб, икки дунёда ҳам нажот топишни сўраш лозимлигини айтдилар. Гоҳида бола касалланса, онаси: "Сенинг ўрнингга мен оғрисам, бўлмасмиди....?!" деб нидо қилади. Албатта, мазкур дуо замирида онанинг фарзандга меҳр-шафқати ётади. Аммо бу жоҳиллик. Боласи, ўзи учун ҳам саломатлик тилаш мумкин бўлгани ҳолда, нега жонига жабрни сўраши керак....?
Банда қачон дуоси ижобат бўлишини билмайди. Шунинг учун доимо Аллоҳдан яхшиликни сўрайвериши лозим. Болалар уйда тўполон қилганда баъзи оналар қарғаб қолади: “Ҳов балога учрагурлар, жим бўлинглар!” Бу қарғиш ижобат бўлиб қолса-чи....?! Аллоҳдан фақат яхшиликни сўрайвериш лозим. Уни ҳеч нарса ожиз қолдиролмайди. Ривоятларда келишича, Юсуф алайҳиссалом Аллоҳга дуо қилдилар: “Эй Раббим! Қамоқ узайиб кетди”. Аллоҳ ваҳий қилди: “Эй Юсуф! Сен қамоқни сўрадинг, Биз бердик. Агар офиятнни сўраганингда, уни берардик!"
Гап шундаки, Юсуф алайҳиссаломга зино билан қамоқдан бирини танлаш ихтиёри берилганда: “Эй Раб-бим! Улар чорлаётган нарсадан менга қамоқ маҳбуброқдир”, деган эдилар....
Дуоларингизни гўзал ва мукаммал қилинг қадрдоним!!! Зинҳор, дуоларингиз ижобат бўлмаслигидан ёмон гумонда бўлманг ёки шубҳа қилманг. Роббимизнинг карами кенг, У ҳатто-ки онамиздан ҳам бизга меҳрибон, жон томиримиздан ҳам яқинроқдир. Буни қалбан ҳис қилсангиз кифоя!Роббимиз бўл дейди, ва албатта сиз учун хайрлиги бўлади. Барчангизни дуоларим билан қучиб қолувчи сизнинг "Yurist xonimingiz".......

"Қалблардан сўранг" китобидан

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
8.8K viewsedited  05:40
Ochish/sharhlash
2023-06-01 22:45:49
Насиблар ниятлар ила.......

Агар ҳаёт мусибатларсиз бўлганида, сабр жаннат эшикларидан бири бўлмас эди....
Унутманг азизим, хақиқий бахт, қазои қадарингизга рози бўлганингизда ва унга чиройли сабр қилганингизда-гина эшигингиздан кириб келади..

Солиҳларнинг биридан: "Чиройли сабр нима?" ― деб сўралганида: У зот: Бошинга бирон мусибат етганида қалбингнинг "алҳамдулиллаҳ" дейишидир, деган экан...
Зинҳор, бир-бирингизни тирнаманг, чунки қалблар Роббингизнинг даргоҳидир. Тирналган ва азоб улашилган ҳар бир қалб учун, Аллоҳ  ҳузурида  ҳисоб бор.....
Зотан сиз қалблар учун малҳам бўлолмас экансиз, унда дард ҳам бўлманг!
Қўлингиздан келган энг хайрли амал, бериш бўлсин.
Қайтишни одамлардан эмас, балки одамларнинг Роббисидан кутинг..
Албатта ниятларни гўзал қилинг, Зеро насиблар ниятлар ила хосил бўлур....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
7.0K views19:45
Ochish/sharhlash
2023-06-01 17:39:35 ​​ Сабоқ......

Бир одам тез-тез Қуръон ўқирди. Аммо ҳеч ёдлай олмасди. Бир куни ўғли унга: Отажон, Куръон ўқийверасиз, аммо хеч ёдлай олмайсиз. Ўқиганингизнинг қандай фойдаси бор..? - деди.
– Ўғлим, – деди ота, саволингга жавоб бераман. Лекин ундан аввал бўйра саватда сойдан сув олиб
келгин. Бўйра сават кўмир ташиш учун мўлжалланган
эди. Бунинг имкони йўқ-ку...? – деди ўғил.
Сен айтганни қил, кўрамиз, нима бўларкин! - таъкидлади ота. Ўғил бўйра саватни олиб сойга қараб кетди ва сув таший бошлади. Йўл яримламай сув оқиб кетаверарди. Ўғил отасига: Отажон, бўйра саватда сув ташиб бўлмайди-ку! - деди.
– Майли, сен давом этаверчи! - деган жавоб олди ўғил.
Ўғил яна бир бор сувга борди. Бешинчи бориб келишида қаттиқ ҳориган ўғил малолланиб отасига: Отажон, бу саватда сув ташишнинг иложи йўқ. Лекин нега сув олиб келишимни такрорлаяпсиз? - деди.
Саватдаги ўзгаришни сезмадингми, ўғлим...?
Отасининг эътирофидан ўғил сергак тортиб саватга қаради:
Ҳа, отажон, сават топ-тоза бўлибди. Aна шунақа, ўғлим. Бу саватда кўмирдан бошка нарса ташиб бўлмаса-да, сув билан муносабатга киришгани сари тозаланиб бораверди. Инсон қалби ҳам дунё ва унинг ҳою ҳавасларидан кирланиб бораверади. Куръон ўқиган одам уни ёд ололмаса ҳам, қалбининг ғубори ариб, покланиб боради. Куръон қалб ва руҳнинг покловчиси, озуқаси ва шифосидир. Зинҳор шайтоннинг: “Ёд олмасанг Куръон ўқишнинг нима кераги бор?" деган васвасасига учма! - дея ўғлига гўзал сабоқ берди ота.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
7.0K viewsedited  14:39
Ochish/sharhlash
2023-05-22 09:44:47 ​​ Meн синган қалблардаман......

Маҳзун бўлма!!!!

Инсонлар сенинг қалбингни синдирса маҳзун бўлма, Раҳмон “Мен синган қалблардаман” демадими...? У ҳолда нега хафа бўласан.
Эй жон! Кундуз каби порлаб туришни хоҳлаётган бўлсанг кеча каби бўлган қоронғу нафсингни ёқ. Дардим бор дейсан, дард инсонни Хаққа етказгувчи Буроқдир. Сен буни биласан. Дард фақат менда бор деб ўйлама, шуни билки сендаги дардни ўзига неъмат деб билгувчилар бор. Умидингни узма, Юсуфни хотирла. Дард қайерда бўлса даво ўша ерда, йўқсиллик қаерда бўлса неъмат ўша ерга кадар, сўров қаердан келса жавоб у ерга берилур, кема қаерда бўлса сув ҳам ўша ердадир. Дунё моли Аллоҳнинг табассумидир, унга боқ, сарҳуш бўлма. Маҳзун бўлма!!! Ошиқ бўлмаганга ишқни англатсангда, мен, сенни англамайди. Кўнглида зарра мисқолича ишқдан чўғ бўлмаган киши ёнмас, ёна олмас. Оёғим кесилди дея хафа бўлма. Балки Аллоҳ сендан олган оёқнинг ўрнига қанот берар. Пастда қолдим дея маҳзун бўлма Юсуфни эсла у паст(қудуқ)дан чиқдида Мисрга Султон бўлди. Унутма!
Истаган нарсанг бўлса бир хайр бўлмаса минг хайр изла. Хақиқат бирдир, бу олам гўё бир тушдир ёмон гумонга борма эй Жон! Тушингда қўлинг кесилсада қўқма қўлинг ўз жойидадир, дунё бир туш бўлса, бошингга келган фалокатлар ҳам ўткинчидир. Нега кўп хафа бўласан. Ҳар қанча балолар устма уст келиб сен чидай олмайдиган ҳолатга етиб келса ҳам асло воз кечма, чунки, катта балолар ортидан бир мерож бордир. Дардинг не бўлса бўлсин қўрма фақат умидидинг ёлғиз АЛЛОҲ бўлсин....
Ҳар кима бир нарсасига ишонаркан сенинг ишончинг Аллоҳ бўлсин! Ҳеч бир гуноҳ Улуғ Роббингнинг раҳматидан катта эмас, аммо сен янада хoзир(эҳтиёткор) бўл, гуноҳ ишламасликка ҳаракат қил. Дардинг не бўлса бўлсин бир гўзал таҳорат олда бир четга жoйнамозингни солда, ўтириб йиғла. Ҳеч нарса дема, У Аллоҳ сени ва дардларингни сендан яхши билади. Унутма. Дуо қилар экансан унга синиқ бир кўнгил ила дуо қил, чунки Аллоҳнинг марҳамат ва эҳсони кўнгли синиқ ва тавозели кишига тўғри етиб боради.
Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
1.9K viewsedited  06:44
Ochish/sharhlash
2023-05-21 17:09:55
Жаннатдаги қаср...

Тасвирдаги қизалоқни кузатар эканман, гўё отаси учун ҳозирданоқ Жаннатда қаср тайёрлаш тараддудида..
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар-ки: Қиёмат кунида аҳли солиҳлардан бўлган ўғил фарзандга "Жаннатга кир!" деб айтилади. Ва у, Жаннатга киради. Бу дунёда эзгу амаллар қилган солиҳа қизга ҳам Жаннат эшиклари очилади. У эса; "— Йўқ Аллоҳ, ота- онам Жаннатга кирмагунча, мен ўзим уларсиз киришликка хаё қиламан"- дейди. Шунда Аллоҳ у қизга икром кўрсатиб, қизнинг ота-онасини гуноҳлардан ўтиб, уларни Жаннат аҳли бўлганликларини марҳамат қилади. Қизларни, қиз фарзандларни шундай меҳрибон ва шафоатгўй қилиб яратган Роббимизга чексиз ҳамду санолар бўлсин!

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdafta
4.5K views14:09
Ochish/sharhlash
2023-05-21 11:54:25 ​​ Одамлар ҳеч қачон унутмайдилар...

Самолётда оқ танли бир аёл ҳабаш эркак билан ёнма-ён ўтириб қолди. Бу вазиятдан у безовталанди, беҳузур бўлди. Cтюардессани чақириб, ўзига бошқа бир жой топиб беришни сўради. Ахир, у қора танли одамнинг ёнида ўтира олмасди-да.
Стюардесса хушмуомалалик билан самолётнинг барча ўриндиқлари банд эканини, ҳар эҳтимолга қарши VIP бўлимида бирон бўш жой бўлса, қараб кўриши ва бу ҳақда хабар беришини айтди.
Йўловчиларнинг айримлари бу воқеани ҳайрат билан, айримлари эса нафрат билан кузатиб туришарди. Уларнинг нигоҳида шундай ифода бор эди: «Бу аёл ҳурматсизлик қилгани етмагандай, энди VIP бўлимида кетадими?»
Танасининг ранги туфайли камситилган ҳалиги киши эса индамай ўтирарди.
Аёл ўзининг VIP бўлимида кетаётганини тасаввур ойнасида жонлантирганча стюардессани сабрсизлик билан кута бошлади.
Бир неча дақиқадан кейин стюардесса қайтиб келди ва шундай деди: — Кечикканим учун узр сўрайман. Ниҳоят, VIP бўлимидан битта бўш жой топдим. Аммо йўловчиларнинг жойини ўзгартириш масаласида учувчидан рухсат олишим керак эди. Учувчимиз «Муаммо келтириб чиқарувчи одамнинг ёнида кетишга ҳеч ким мажбур эмас», деди ва рухсат берди.
Бу гапни эшитган йўловчилар ҳайрон бўлишди. Бу орада оқ танли аёл мағрур ифода билан ўрнидан туриб, VIP бўлимидаги янги жойга ўтишга ҳозирлана бошлади. Айни шу онда стюардесса жимгина ўтирган қора танли одамга юзланиб: — Жаноб, сизни самолётнинг VIP бўлимидаги жойга олиб боришимга рухсат берсангиз, марҳамат, - деди. – Капитанимиз бундай нохуш вазият яратувчи одамнинг ёнидан ўтириш мажбуриятида қолдиргани учун бутун компаниямиз номидан сиздан узр сўради.
Барча йўловчилар нима бўлганини англаб етгач, самолёт экипажини биргаликда олқишлай бошлашди…
Ўша йил айни шу воқеа сабаб капитан ва стюардесса юксак мукофот билан тақдирланди. Қуйидаги фикрлар эса компания барча офисларининг кўзга кўринарли ерига ёзиб қўйиладиган бўлди:

«Инсонлар уларга нима деганингизни унутишлари мумкин. Инсонлар уларга нима қилганингизни ҳам унутишлари мумкин. Аммо инсонлар уларга ўзларини қандай ҳис қилдирганингизни асло унутмайдилар».

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.4K viewsedited  08:54
Ochish/sharhlash