Get Mystery Box with random crypto!

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Kanal manzili: @yuristxonimdaftari
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.23K
Kanalning ta’rifi

Юридик соҳада кўп йиллик тажрибага эга юрист Мадина СайдиУсмонованинг шахсий блогига хуш келибсиз. Каналда фалсафий - руҳий мавзусидаги ўз фикрларим, ва қарашлар билан бўлишиб бораман..
Меҳмоним бўлинг!
Мурожаатлар учун: @yurist_xonim_admini

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 35

2023-03-09 08:22:28
"Қанийди бундан олдин ўлиб кетсам"......

Марям алайҳиссалом: "Қанийди бундан олдин ўлиб кетсам" - дедилар.
...

У зот ҳали Аллоҳнинг пайғамбарига ҳомиладор эканларини билмасдилар. Марям онамиз исми Қуръони Каримда исми зикр қилинган ягона аёл кишининг исмидир. Бошқа аёллар ҳақида сўз кетганда уларга ишора қилинган, холос. Улуғ онамизнинг исмлари Аллоҳнинг Каломида 33 марта зикр қилинган. Аллоҳ таоло Марям онамизнинг (р.а) ибодати, гўзал имони, билими, синовлар олдидаги матонати ва сабр-бардошини бандаларга ўрнак қилди...

Ҳаётимиздаги баъзи хафагарчилик ва мусибатлар ўз қатида каромат ва яшиликларни яширган бўлади. Шу сабабли дардингиз қанчалик улкан ва чорасиз бўлмасин, умидсизликка тушманг...
Дуо қилишдан, Роббингизга таваккал қилишдан тўхтаманг..

Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
2.3K views05:22
Ochish/sharhlash
2023-03-08 18:50:12
Ризқ....

Сулаймон алайҳиссалом бир чумолини кўриб ундан:
"Бир кунда қанча буғдой ейсан?" деб сўрабдилар. Чумоли: "Бир дона", деб жавоб берибди...
Сулаймон алайҳиссалом унинг олдига бир дона буғдойни қўйибдиларда, устидан бир косани ағдариб: "Кунлик ризқингни мен келтириб тураман!" дебдилар. Бир кундан кейинги келиб, косани олиб қарасалар чумоли бир дона буғдойнинг ярмини еб, қолган ярмини ушлаб ўтирганмиш!
Сулаймон алайҳиссалом чумолига: "Менга, бир дона буғдойни бир кунда ейман, деган эдинг! Ярми ортиб қолибдику!?" дебдилар. Чумоли у зотга қараб: "Ризқим Аллоҳнинг зиммасида экан, У Зот менга ризқимни етказишни унутмайди! Бунга ишончим комил! Лекин куним сизга қолгач, эсингиздан чиқиб қолсамчи, деган ҳавотир билан ярмини олиб қўйдим...
Чунки бандага ишонч йўқ!
Ризқ фақат Аллоҳдан" деб жавоб қилибди...
Дарҳақиқат, ризқингиздан хавотир олманг! Аллоҳ - Раззоқ! Ҳеч бир нафс, унинг қадарига ёзилган ризқни тугатмасдан олдин, бу дунёни тарк этмайди...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.8K views15:50
Ochish/sharhlash
2023-03-08 16:40:33
Оталар, қизлари хақида..

Оталарнинг ўз қизларига бўлган муҳаббатларини таърифлашда Пайғамбаримиз ўз қизлари Фотима разияллоҳу анҳу ҳақида айтган гапларидан гўзалроғи йўқ: “У менинг бир бўлагимдир. Уни шубҳалантирган нарса мени шубҳалантиради, унга озор берган нарса менга озор беради” деган эдилар.
Албатта, бу гўзал ва таъсирли сатрлар Ҳабибимизнинг ﷺ қизлари Фотима онамизга берган таърифлари эди.

Келинг, яна бугун сиз билан болалик онларимизга саёҳат қиламиз.
Болалик чоғларингизда сизни отангиз ёки яқинларингиз эркалатиб, қандай ном ёки куния яъни (лақаб) билан чақирар эдилар...
Албатта, изоҳларда қолдиринг....

Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.5K views13:40
Ochish/sharhlash
2023-03-08 12:04:22 ​​ Яхши гумон ҳам ибодатдир...

Бир аёл Мусо  алайҳиссалом олдиларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга менга қалбимни шодликка тўлдирадиган солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг” деди. Мусо алайҳиссалом 
Роббиларига ўша аёлга 
фарзанд беришини сўраб дуо 
қилдилар. Аллоҳ азза ва 
жалла у зотга: Мен уни “Ақийм” (Туғмас) 
деб ёзиб қўйганман”- деб 
жавоб берди. Мусо алайҳиссалом халиги аёлга:  “Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти” дедилар. Аёл қайтиб кетди... 
Орадан бир йил ўтгач, аёл яна 
келиб, Мусо алайҳиссаломга: 
“Эй Аллоҳнинг Набийси,  Роббингизга яна бир бор 
менга солиҳ фарзанд 
беришини сўраб дуо қилинг” 
дея илтимос қилди. Мусо 
алайҳиссалом Роббиларидан 
у аёлга фарзанд беришини 
сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ 
азза ва жалла: “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деди. Мусо алайҳиссалом халиги аёлга: “Аллоҳ азза ва жалла: “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти” дедилар... 
Орадан бир йил ўтгач, Мусо 
алайҳиссалом бояги аёлни 
қўлида чақалоқ кўтариб 
кетаётганини кўрдилар. 
Ундан: “Бу бола ким?!” деб 
сўрадилар. Аёл: “Бу менинг ўғлим” дея жавоб берди. Мусо алайҳиссалом Роббиларидан: “Эй Роббим, Сен у аёлни “Ақийм” деб ёзиб қўйган эдинг, қандай қилиб унда бола бўлди?!” деб сўрадилар... 
Шунда Аллоҳ таоло: “Ҳар сафар “Ақийм” деганимда, у “Роҳийм” дерди. Бас, "Рахматим" қудратимдан устун келди” деб мархамат килди!

Мавлоно айтганларидек, "Чорасизлик Аллоҳ таолодан келган энг гўзал ишоратдир. Дуо вақтини келганини англатади. Кўзингдан ёшлар сизилса, гўзал юзинг ғамгин бўлса, билгилки: Роббинг сени соғинибди, сени эшитишни хоҳлаяпти!"
Зеро, Аллоҳнинг режалари мукаммалдир. У нима-ки қилса гўзал қилади.

Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
2.2K viewsedited  09:04
Ochish/sharhlash
2023-03-08 08:44:10
Бахт ўзи нимадур..

Ҳаётингизнинг ҳеч бир куни, ҳеч бир лаҳзалари учун афсусланманг. Аслида, яхши кунларимиз бизга бахтни қадрлашни, ёмон кунларимиз эса, хатолардан катта сабоқ олишни ўргатди. Эски хатоларни кечиринг, яқинларингизга қўнғироқ қилинг, хабар ёзинг, шунчаки яхши кўришингизни айтинг.
Ҳеч ким мукаммал эмас, буни унутманг! Аслида, мағрур бўлишдан кўра, бахтли бўлиш афзалроқдир.
Севганларингизни хатоларини кечиринг..
Бир куни келиб ё сиз ёки улар у дунёга риҳлат қиладилар. Қалбда эса, уларга айтилмай қолган сўзлар, соғинчлар армон бўлиб қолади. Зотан, ҳаёт жуда қисқа!
Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир oнимиз, эртага хотирага айланади..
Ҳаётингиздан нолиманг, ҳар қандай машаққат ва қийинчилик, бизга берилган ИЙМОН неъмати олдида ҳеч нарса эмас.

Қўшиқни албатта, тинглаб кўринг! Сизга манзур бўлади деган умиддан!

Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
3.1K views05:44
Ochish/sharhlash
2023-03-07 16:51:06 ​​ Ҳаётимни ўзгартирган жойнамоз...

Кунларнинг бирида машинамда бехосдан бир йигитни туртиб юбордим. Тормозни босишга улгурдим, аммо барибир темир - жонга оғриқ беради. Машинамдан тушдим. Кайфиятим бузилди. Ўткан хафта бир талабани туртиб юборган эдим, контрактини тўлашга шантаж қилганди. Бу хам бир талаба бўлса керак деб ўйладим. Машинамга разм солдим. Уста олиб борса, тузатса бўлади, харажати кўп эмас. Нарироқда йигит ерда қўли билан судралганча юришга харакат қиларди.
- Тузукмисан?
- Ҳа, узр, кўрмай қолдим.
- Шифохонага олиб бораман, кетдик.
- Йўқ, шошилябман, кетаверинг, давоим йўқ.
- Жинни эмасмисан, мабодо? Юр, хеч бўлмаса уйинггача олиб бораман.
- Машинангизда олиб борасизми?
- Йўқ, "опичлаб оламан"! Албатта машинамда олиб бораман~да!
- Унда илтимос, мени анави масжидгача олиб боринг, кеч қолаябман.
- Калланг жойдами? Бир ўлимдан қолдинг, қанақа масжид яна?
- Жумага кеч қолмай деб шошилган эдим, сизни кўрмай қолдим. Илтимос, олиб боринг!
Уни машинамга ўтказдим. Оёғи бироз лат ебди. Аммо оғриққа жим сабр қиларди.
Бир бекат наридаги масжидга келдик. Одам тумонат. У, раҳмат, деганча машинадан тушди. Оқсоқланиб кета бошлади. Бироз виждоним қийналди. Ортидан бориб, қўлидан ушлаб, юра бошладим. Таҳоратхонага кирдик. У ичкарига кириб кетди. Мен ортга қайтмоқчи ҳам эдим, бир инсон "Биродар, келинг, мана таҳоратхона бўш" деди. Уялиб кетдим. Нима қилишни билмай кирдим. Ичкарида таҳорат олиш қоидаси илинган қоғозга қараб таҳорат олдим.
Одам кўп, бировнинг биров билан иши йўқ. Азон янгради. Умримда бундай гўзал куйни эшитмаган эдим. Қулоқларим остида янграса, ичимда нимадир ўпирилар эди.
"Мен хам намоз ўқисам бўладими?" деб сўраганимда инсонлар "Шу ёшда хам намоз ўқишни билмайсизми?" деб жеркишса керак деб ўйлаган эдим. Ундай бўлмади.Одамлар қувонч билан ёнларидан жой ажратдилар. Бир инсон тавсиясига кўра олдимдаги инсон нима қилса мен хам такрорлайдиган бўлдим.
Умримда илк бор масжидга киришим эди. Намоз бошланди. Шунақанги роҳатланардимки, танамдаги бу хисни аввал туймаганим боис ўзимдан ҳайрон бўлардим. Ичимда нимадир порлагандай бўларди.
Ортимизда бир инсон кўзида ёш билан намоз ўқир, мен эса нега шунча йил бирон марта сажда қилмаганимдан, нега бу инсончалик ихлос билан намозда турмаганимдан уялардим.Намоз тугаши билан ортимга ўгирилдим. Бу ўша - мен туртиб юборган йигит эди. Шу бола мени хидоятимга сабабчи бўлди. Нимадир бўлди, билмайман, шу болага ғойибдан мехрим тушди.
Намоздан сўнг уни масжид дарвозаси олдида кутиб олдим. Мажбурлаб шифохонага олиб бордим. Керакли дориларни олдим. Йигитни уйига ташлаб, ўзим ишимга равона бўлдим.
Шу кундан бошлаб хаётим ўзгарди. Масжиддаги ҳаловатни истай бошладим. Уйда ўзим намоз ўқий бошладим.Дўконга бориб бир гала диний адабиётлар олиб келдим. Динимни ўрганишни бошладим. Бу орада мендаги ўзгаришлар оиламга хам таъсир қилди. Фарзандларим уйдаги китобларни ўқиб, Исломга қизиқа бошлашди.
Қизим "Ота хижобга кираман!" деганида олам қадар севиндим. Бироздан сўнг "Ота, бир дона хам узун кўйлагим йўқ экан. Бари калта экан" деб махзун бўлганида ичим зил кетди. Шунча йил қизимни иффатига ҳам аҳамият хам бермаган эканман. Бўғзимга нимадир тиқилди. Қизим билан дўконга келдик. У истаган либосларни олдим. Қизим дўкондан аврати ёпиқ холда чиқди. Умримда бу қадар кўчада мағрур юрмаган эдим.Умрим бизнес билан ўткан экан. Хозирда оилам намозхон. Оиламизда барака бор.Қизим ва аёлим авратини пана қилгач қизимга совчиларнинг қатори узилиб қолди. Танишларимнинг бари дунёвий, иймонсизлар бўлгани учунми, келганлар қизимни хижобда эканидан таажжубланарди. Ўзим ҳам иймонсиз оилага қиз беришни истамадим. Мен каби умри жохилликда ўтсинми?
Кунлардан бир куни совчилар келди. Диндор оиладан сўраб келишибди. Қувондим! Аллоҳга ҳамд айтдим.
Совчилар келаси сафар куёвни олиб келадиган бўлишди. Ўзим савол-жавоб қилганим маъқулда!
Совчилар келди.
Не кўз билан кўрайки, куёвбола менинг қахрамоним, хидоятим сабабчиси - мен машинада туртиб юборган ва мени масжидга етаклаган йигит эди...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
3.1K viewsedited  13:51
Ochish/sharhlash
2023-03-07 10:57:36
Taвоф қилишингиз мумкин бўлган қалблар бор...

Умр давомида энг камида бир марта умра ибодатини адо этиш суннати муаккада ҳисобланади. Қайта-қайта умра қилиш эса, мустаҳаб амаллардан ҳисобланади. Яна бир хайрли амал бор-ки унинг ажру-савоби улуғ, мукофоти эса, жаннатдир.
Бу хақида Расулуллоҳ ﷺ шундай деганлар: "Бева ва мискинга ғамхўрлик қилувчи киши Аллоҳ таоло йўлида саъй-ҳаракат қилувчи ёки кечалари билан тоат-ибодат қилиб, кундузлари рўза тутувчи киши кабидирлар".
Молу- давлатига Аллоҳ барокат бериб, бир йилда 3-4 марталаб умрага бораётган қадрдонларга: “Ён атрофингизга ҳам бир назар солинг! Маҳаллангизда, қариндош ва жигарларингиз орасида ҳам тавоф қилишингиз мумкин бўлган неча-неча мискин қалблар бор. У қалбларни зиёрат қилиш байтуллоҳ тавофидан ҳам улуғроқдир.
Зеро, Байтуллоҳнинг меъмори Иброҳим ҳалилуллоҳ бўлсалар, қалбларнинг меъмори Аллохдир." - деб айтган бўлар эдим...

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
3.6K views07:57
Ochish/sharhlash
2023-03-07 04:06:52
Aллоҳ бизга кифоя....

Шамс Табризий айтдиларки: -
“Киши, Аллоҳдан бошқага эҳтиёжи йўқлигига ишонадиган бўлса, Аллоҳ ҳам уни Ўзидан ўзгага муҳтож қилмайди.”
“Модомики, дунёни охиратга олиб кетолмас экансан, шундай яшагинки, дунё ўзи сени охиратга олиб борсин!”

Асло Роббимиздан умидингизни узманг! Зеро, хаёлингиз нақадар имконсиз бўлсада, қалбингиз қулоғига шундай дея шивирланг:
"Менинг Роббим хар нарсага Қодирдир. Аллоҳ бизга кифоя"....

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.7K views01:06
Ochish/sharhlash
2023-03-06 19:35:06 ​​ ҚИЁМАТ КУНИДА ҲАМ ШУНДАЙ БЎЛАДИ...

Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаги отахон қулоғимга пичирлади:
- Биринчи сафдаги одамларга яхшилаб қара.
Мен диққат билан уларга қарадим ва отахондан сўрадим:
- Узр, бу билан нима демоқчисиз?
- Ораларида бирор бой ёки амалдорни кўряпсанми?
- Ҳа, лекин озчилик.
- Йўқ, уларнинг ҳаммаси оддий ишчилар. Бири фаррош, бири сувчи яна бири оддий хизматчи.
- Ҳа...
- Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимиз ҳам худди шундай, - деди отахон ва гапида давом этди - менинг ҳозирги ўрнимга ва ўзингникига қара, тўртинчи ё бешинчи сафдамиз. Қиёмат кунида ҳам шундай бўлади! Масжидлар бор бўлсин, Бизларни фош қилди, Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимизни кўрсатиб қўйди!
Бу гапдан мен даҳшат ва ҳайрат ичида қолдим. Худди биров юзимга тарсаки туширгандек бўлди.
Аллоҳ таолонинг оятини эсладим:
«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар».
("Воқеа" сураси, 10, 11-оятлар)...
Яна Ҳабибимизнинг ҳадислари ёдимга келди:
"(Одамлар) Азон айтишда ва биринчи сафда намоз ўқишда нималар (қандай фазилатлар) борлигини билсалар эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар".
"Эҳ отахон, - дедим хаёлан намозга кечикиб келганлар ҳақида шундай десангиз, умуман намоз ўқимайдиган ёки фақат жума намозини ўқийдиганлар ҳақида нима дер экансиз....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.0K viewsedited  16:35
Ochish/sharhlash
2023-03-06 11:34:32
Тасаллини ундан топасан..

Камбағал бир инсон мева сотадиган дўконга келиб сотувчидан Аллоҳ учун мева беришини сўради. Сотувчи растадаги меваларнинг энг чириганларини бир пакетга солиб берди. Камбағал инсон пакетни очиб қараса, ҳаммаси чириган.
Сўнгра қайтиб келиб чўнтагидаги барча пулни чиқариб шу пулга қанча келса шунча беришини айтди. Сотувчи пулни кўриб бир неча сара олмани бошқа бир пакетга солиб берди.
Камбағал одам дўкондан кетаётиб шундай дебди: "Эй Аллоҳим, бандаларингнинг ҳолини кўр. Сен учун десам чириганини берди. Пул берсам яхшисини берди..."

Зеро, бу дунё шундайдир нимага таслим бўлсангиз, тасаллини ҳам ана ўшандан топасиз....
Биз Аллоҳга таслим бўлдик ва тасаллини ҳам ундан топдик...

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.1K views08:34
Ochish/sharhlash