Get Mystery Box with random crypto!

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Kanal manzili: @yuristxonimdaftari
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.23K
Kanalning ta’rifi

Юридик соҳада кўп йиллик тажрибага эга юрист Мадина СайдиУсмонованинг шахсий блогига хуш келибсиз. Каналда фалсафий - руҳий мавзусидаги ўз фикрларим, ва қарашлар билан бўлишиб бораман..
Меҳмоним бўлинг!
Мурожаатлар учун: @yurist_xonim_admini

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-05-18 10:10:33
Ҳикмат....

Қалб – Аллоҳнинг омонатидир. Уни Эгасига қай ҳолда қайтарамиз...
Қўшнидан омонатга бир коса олсак, ишлатиб бўлгач, ювиб, покиза ҳолда қайтарамиз. Қалб вазифасини ўтаб бўлгач, уни покизалашга имконимиз бўлмайди. Ортимизда қолаётган яқинларимиз ҳам тозалаб бера олишмайди. Уни поклашни олдинроқ ўйлашимиз керак.
Уни турли иллатлар билан булғамаслик чорасини кўрсак, янада афзалроқ. Эски бир жомга тўпланган ахлатни биров бошқа бировга ҳадя этмайди. Агар қалбни ғазаб, риё, ҳирс, очкўзлик, ҳасад, ғийбат каби иллатлардан муҳофаза қилмасак, у ўша ахлат тўла жомга ўхшаб қолади.

“Меҳмон туйғулар” китобидан.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
3.9K views07:10
Ochish/sharhlash
2023-05-18 06:58:41
Дардсиз уйғониш......

Дорисиз ухлаб, дардсиз уйғонсангиз. Ва ҳеч нарса сизни безовта қилмаса, хоҳлаган ҳар хил таомларингиздан еб, хоҳлаган ичимликларни ичсангиз, ишонинг, сиз дунёдаги энг бой инсонлардан ҳам бадавлатлироқсиз. Ҳамд айтинг, шукр қилинг....

Ризқ икки хил бўлади:

Сизни излаб топадигани.
Сиз уни излаб топганингиз.

Сени излаб топадигани, гарчи сен унга ҳаракат қилмаган бўлсанг ҳам яқинда, у албатта сени топиб келади.
Иккинчиси эса, сен унга талпинмасанг, меҳнат қилмасанг асло сенга келмайди. Гарчи, у сенинг ризқинг бўлса ҳам.

Зеро, биринчиси Аллоҳнинг фазли бўлса, иккинчиси эса, У мукаррам Зотнинг адлидир.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.2K views03:58
Ochish/sharhlash
2023-05-17 16:06:26 Бyюклик сири.....

Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари – Исмоил махдум қизи Фотима ҳожи онамиз билан суҳбатдан.
– Кўпчиликни қизиқтирадиган савол: Ҳазратдек улуғ зотнинг қандай кароматлари бўлган..?!
– Ҳазрат каромат ҳам, авлиёлик ҳам даъво қилмаганлар. Менимча, ҳазратнинг асарлари ва уларнинг элга манзуру мақбул бўлгани, илмий фаолиятлари ва хизматларининг бу қадар баракали, серҳосил бўлиши энг катта кароматдир. Шу билан бирга, у кишининг Аллоҳга яқин эканларига далолат қилувчи аломатлар кўп эди. Мисол учун айтадиган бўлсам, ҳазрат дуоси ижобат бўладиган банда эдилар. Биз ҳар бир ишни ҳазратдан дуо олиб қилардик, ҳатто энг оддий ва одатий ишларимизни ҳам, масалан, бирор зарурат билан камларимизни олгани чиқсак ҳам, у кишидан дуо олмай чиқмасдик. Чунки бир - икки у кишидан дуо олмай иш қилиб, панд еган кунларимиз бўлган.
Шунингдек, ҳазратнинг назарларидан қолган кўпчилик кишиларнинг ёмон оқибат топганини ҳам кўрганмиз. Ҳазратга азият берган баъзилар хорлик билан ўлим топди ҳам. Ҳазрат бағрикенг инсон эдилар, анча - мунчани ўтим қилиб юборар, ҳуда - беҳудага бировдан кўнгиллари қолмас эди. Аммо кимдандир кўнгиллари қолса, ўша одамга яхши бўлмас эди ва буни ўзлари ҳам билардилар. Шунинг учун ўша нуқтага боришдан қочардилар. Бир сўз билан айтганда, ёнимизда фариштага ўхшаб юрган эканлару, билмаган эканмиз. Мен амин бўлдимки, авлиёлар ғайриоддий одамлар бўлмас экан, балки сизy биз каби оддий инсон бўлиб яшар экан. Уларни ортиқча илоҳийлаштириш нотўғри деб биламан. Авлиёлар ҳам оддий инсон сифатида еб - ичиб, ухлаб - уйғониб яшар экан. Ёнингизда камтаргина бўлиб яшаб, ўтиб кетаркан. Аммо улар доим Аллоҳ билан ва Аллоҳ ҳам улар билан бўлар экан.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.7K views13:06
Ochish/sharhlash
2023-05-17 16:06:12
3.9K views13:06
Ochish/sharhlash
2023-05-17 05:54:33 Зинҳор бўш сават билан кетманг.......

“Фараз қил, бир подшоҳ сенга мана бу саватни олиб боғга кир. Бу боғ жуда кўп бўлмалардан иборат. Ҳар бўлмада турли мевалар бор. Саватни хоҳлаган мева билан тўлдир. Нақадар яхши мева билан тўлдирсанг, шу қадар мукофот олурсан. Лекин шуни яхши ёдингда тутгинки, бир бўлмадан иккинчи бўлмага ўтганингдан кейин ортга йўл йўқ. Орқангда қолган бўлмадаги боғга ҳаргиз кира олмассан”. Сен саватни олиб биринчи бўлмадаги боғга кирдинг. У ердан бирор мева олмадинг-да, иккинчи бўлмага кириб кўрайин-чи, янада яхшироқ мевалар бордир, дединг. Иккинчи бўлмага кирдинг, ҳақиқатда янада яхшироқ экан. У ердан ҳам бирор нарса олмай, учинчиси бундан ҳам яхшироқдир, деб ўтиб кетдинг. Шу аснода бўлмалардан ўтавериб, охир-оқибат, энг сўнгги бўлмага кириб қолдинг.
Энг охирги бўлмада эса дарахтларнинг қовжираб, қуриб қолган ҳолатига дуч келдинг, орқага эса йўл йўқ.
Подшоҳ эса сени шу бўлмадан чиқаверишда кутиб турибди. Саватни бўш кўтариб чиқишдан ўзга чоранг йўқ энди. Бу ўша подшоҳнинг қонуни эди. Сен эса афсус-надоматдан ўзга нарсага эриша олмадинг.
Сен ўтган умрингдаги кунларингни ғанимат билмадинг. Эртага қиларман деб нафснинг алдови билан кунларингни беҳуда ўтказиб юбординг. Сен бадбахтнинг эртанг ҳеч келмади-да. Охир-оқибат бўш сават билан ўлимнинг остонасига келиб қолдинг, айтганимиздай, орқага эса йўл йўқ.
Подшоҳ бу - Аллоҳ таолодир. Сават эса бу - номаи аъмолинг. Бўлмалар эса бу - сенинг кунларинг. Мевалар эса бу - сенинг солиҳ амалларингдир" - дедилар Ғаззолий ҳазратлари.....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.8K views02:54
Ochish/sharhlash
2023-05-16 19:46:56
Севсангиз, фақатгина нурини эмас, зулматлари бирла севинг....!

Отам ҳаётида романтик кино кўрмаган. Ҳеч қачон севги ҳақида шеърлар ва қасидалар ёдламаган. Бир донаям муҳаббат тўғрисида қўшиқ ҳиргойи қилмаган.
Aммо жудаям художўй онажоним билан урушиб қолганда эса фақат бир иш қилардилар: унинг узун тасбеҳидан юрак рамзини ясаб, жойнамози устига қўйиб кетарди" - дея ҳикоя қилди Aйман Ёғий.....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.9K views16:46
Ochish/sharhlash
2023-05-16 16:18:33 Шукрни унутмайлик.......

Кунларнинг бирида, подшоҳ вазиридан сўради: “Нега анави сарой ишчиси ўзимдан кўра бахтиёрроқ юрганини кўраман....?
Ахир унинг ҳеч вақоси бўлмаса, менда бўлса бойлик, мол-мулк ва барча нарсанинг эгалиги бўлса? Яна мени кўнглим тўлмайди, инжиқ бўламан.....?
Вазир жавоб берди: “У билан “тўқсон тўққиз” қоидасини тажриба қилиб кўринг, тушуниб оласиз”. Подшоҳ: “Тўқсон тўққиз” қоидаси нима экан?” дея сўради. Вазир: “Тунда сездирмай келиб, ходимнинг уйи эшиги олдига тўқсон тўққиз динорни қўясиз ва бир парча қоғозга “мана шу юз динор сенга ҳадядир” деб ёзиб қолдирасиз. Секин эшикни қоқиб кетиб қоласизда, бир четдан нима бўлишини кузатиб турасиз”, - деди. Подшоҳ вазирининг айтганини қилди ва четдан кузата бошлади. Ишчи эшикни очди ва нарсани олиб, ундаги ёзувни ўқиди. Сўнгра динорларни санаб кўрди-да, “ҳойнаҳой, бир динор ташқарида тушиб қолган бўлса керак” - дея оила аъзоларини ҳам уйғотиб чақирди ва ҳаммалари бирга кўчадан уни излашга тушишди. Тун ўтиб, тонг ҳам отдики, уни топа олишмади. Уйнинг эгаси етмаётган динорни топа олишмаганидан қаттиқ жаҳли чиқди ва уларни урушиб, заҳрини сочди.....
Эртасига ходим туни билан ухламай пул қидириб чиққани учун ҳам ишга ҳаёли паришон ҳолда келди ва юзи буришган, қовоғи солиқ, аҳволидан нолиган ҳолда подшоҳнинг олдига рўбаро бўлди.
Ана шунда подшоҳ “тўқсон тўққиз”нинг маъносини англади.
Биз ана шундаймиз. Аллоҳ таоло бизга ато этиб қўйган тўқсон тўққиз неъматни унутамизда, ўша “йўқотилган” биттасини излаш билан умримизни ўтказиб қўямиз... Аллоҳ таоло бизга тақдир этмагани излаш билан умр ўтказиб қўямиз. Унинг ҳикматини англамаймиз, кўнглимиз тўлмайди ва ичида кўмилиб юрганимиз неъматларни эса унутамиз.
Бас, ундан кўра тўқсон тўққиз неъмат билан ҳузурларинглар, улардан баҳраманд бўлинглар. Аллоҳдан Унинг фазлини сўранглар, асло санаб адоғига ета олмайдиганимиз, шукрини келтира олмайдиганимиз неъматларига шукр қилинглар.
“Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг.” Иброҳим сураси, 7-оят.

Азизларим сизга берилган тўқсон тўққиз неъмат шукрини унутиб, ё хикмати, ёки синов сабаб берилмаган бир неъматнинг ортидан қувиб ғанимат-гина умрингизни уввол қилманг. Биз сиз билан бу дунёнинг меҳмонимиз, эртами-кечми ўз уйимизга риҳлат қиламиз. Оллоҳга омонатларим, сиз энг бахтлийсиз, зеро Роббим сизни жаннатида кўришни ихтиёр этди ва мусулмон қилиб яратди.........

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
8.2K views13:18
Ochish/sharhlash
2023-05-16 10:28:13
Ўлгунимча қизим.......

Отанинг кундалигининг сўнгги саҳифасида шундай ёзилган экан: "Ўғлим уйлангунича ўғлим, қизим эса, ўлгунича қизим"....

Имом Аҳмад ибн Ҳанбалга яқинларидан бирортаси қизли бўлгани хабари келса, “Унга етказиб қўйинглар, анбиёлар ҳам қизларнинг отаси бўлишган”, дердилар.
Модомики, киши қиз фарзанд кўрмас экан, унинг юзта ўғли бўлсада, бепушт деб аталаверади.(араб мақоли)
Агар Юсуф алайҳиссаломнинг акалари орасида опа-сингиллари бўлганида эди, уни ҳимоя қилган бўлар ва қудуқ қаърига эмас, меҳр кўрсатиб, “қалблар”и тубига ташлаган бўлар эдилар.....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
9.2K viewsedited  07:28
Ochish/sharhlash
2023-05-16 06:50:46
Сиз бой бериб қўйманг...

Ҳасан Басрий ҳамсуҳбатларидан бирини дафн қилиб бўлгач, қабрнинг бир четида турдиларда, ёнларида турган бир кишига ўгирилиб: “Айтгинчи, агар мана шу одам дунёга қайтганида, нима қилган бўлар эди?" - дедилар.
У: “Истиғфор айтиб, намоз ўқиб, яхшиликларни кўпайтирар эди”, деди.
Шунда Ҳасан Басрий:
“У фурсатни бой берибди, энди сен бой бериб қўймагин- а?"- дедилар...!
"Умримизнинг ҳар бир куни ғаниматдир..."

Камина, олти соатлик жарроҳлик амалиётидан кейин яна сизлар билан эканлигимдан, Роббим яна менга тавба учун фурсат берганидан не чоғлик мамнун эканлигимни ҳатто-ки ҳаёлингизга сиғдира олмайсиз..
Мен тирикман, аслида тирикликнинг ўзи буюк бахт эканлигини яна бир бор чуқур англадим....
Қолган умримни фақат хайрли амаллар билан ҳаётимнинг ҳар бир лаҳзасини қадрлаб, фақат шукр, шукр ва яна шукр қилиб яшашга Аллоҳ қодир қилганича ҳаракат қилман

Барчангизни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин!

"Yurist xonim"


Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.6K viewsedited  03:50
Ochish/sharhlash
2023-05-15 06:02:05
Таскин бер...

Эй қизчам....!
Қалбингга ҳамиша Қуръон билан таскин бер. Чунки, қалбини Қуръон билан тинчлантира олмаган одамнинг кўнгли дунё ҳасратларига тўлиб кетади! - дея насиҳат қилдилар Омир ибн Абди, қизи Абийдага....

Марҳум отадан мактуб:
Ўғлим, қизим! Амалларим тўхтади. Энди умидим сизлардан. Номимдан қилган садақаларингиз қабримда менга ҳамроҳ бўлади. Ҳаққимга қилган дуоларингиз мени Роббимга яқинлаштиради. Мени садақаларингиз, дуоларингиздан маҳрум қилманглар.....

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.3K viewsedited  03:02
Ochish/sharhlash