Get Mystery Box with random crypto!

Taвоф қилишингиз мумкин бўлган қалблар бор... Умр давомида | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Taвоф қилишингиз мумкин бўлган қалблар бор...

Умр давомида энг камида бир марта умра ибодатини адо этиш суннати муаккада ҳисобланади. Қайта-қайта умра қилиш эса, мустаҳаб амаллардан ҳисобланади. Яна бир хайрли амал бор-ки унинг ажру-савоби улуғ, мукофоти эса, жаннатдир.
Бу хақида Расулуллоҳ ﷺ шундай деганлар: "Бева ва мискинга ғамхўрлик қилувчи киши Аллоҳ таоло йўлида саъй-ҳаракат қилувчи ёки кечалари билан тоат-ибодат қилиб, кундузлари рўза тутувчи киши кабидирлар".
Молу- давлатига Аллоҳ барокат бериб, бир йилда 3-4 марталаб умрага бораётган қадрдонларга: “Ён атрофингизга ҳам бир назар солинг! Маҳаллангизда, қариндош ва жигарларингиз орасида ҳам тавоф қилишингиз мумкин бўлган неча-неча мискин қалблар бор. У қалбларни зиёрат қилиш байтуллоҳ тавофидан ҳам улуғроқдир.
Зеро, Байтуллоҳнинг меъмори Иброҳим ҳалилуллоҳ бўлсалар, қалбларнинг меъмори Аллохдир." - деб айтган бўлар эдим...

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari