Get Mystery Box with random crypto!

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Kanal manzili: @yuristxonimdaftari
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.23K
Kanalning ta’rifi

Юридик соҳада кўп йиллик тажрибага эга юрист Мадина СайдиУсмонованинг шахсий блогига хуш келибсиз. Каналда фалсафий - руҳий мавзусидаги ўз фикрларим, ва қарашлар билан бўлишиб бораман..
Меҳмоним бўлинг!
Мурожаатлар учун: @yurist_xonim_admini

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 30

2023-03-21 08:02:25 ​​Руҳлар танлови....

“Бир куни ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу, ҳазрати Aлига: — Эй Aбу Ҳасан кўпдан бери сендан сўрашнинг имкони бўлмаётган эди. Баъзан сени тополмаймиз.
Сени бу ердалигингда биз бошқа жойда бўламиз. Мени ўйлантириб юрган уч савол бор. Шуни сендан сўрайман, — деди.
— Қандай саволлар экан...? — сўради ҳазрати Aли.
— Баъзан бир одам бошқа бир одамни, ундан ҳеч қандай яхшилик кўрмаган бўлса ҳам-ки, яхши кўради. Баъзи кишилар эса бошқа бировга, ундан бирон бир ёмонлик кўрмагани ҳолда адоват қилишади. Бунинг сабаби недур?
— Руҳлар ҳавода гуруҳ-гуруҳ ҳолида қўнимгоҳларда тўпланган аскарларга ўхшайдилар, бир-бирлари билан танишиб, дўстлашадилар, — жавоб бера бошлади ҳазрати Aли. — У ерда танишиб, бир-бирлари билан аҳил-иноқ бўлганлари бу ерда ҳам топишадилар, ўзаро келишадилар. У ерда бир-бирини танимай, бир-бирларидан узоқ қолганлар бу ерда ҳам келиша олмайдилар.
— Бу биринчи саволим эди. Иккинчисини эшит. Кишининг кўрган тушларидан бир қисми тўғри чиқади.
Бир қисмининг эса ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Нега шундай?
— Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Эркакми-аёлми, ҳар бир банда уйқуга кетганидан сўнг руҳи Aршгача кўтарилади. Aршга етиб боргунича уйғонмаган руҳларнинг кўрган тушлари тўғри чиқади. Aршга бормасидан уйғониб қолган руҳларнинг тушлари эса ёлғончи тушлардир”, дея марҳамат қилганларини эшитган эдим.
— Иккинчиси ҳам ҳал бўлди. Энди учинчисини айтай. Гоҳо киши бирор нарсани тушунтирмоқчи бўлади-ю, ўша заҳоти унутиб юборади, орадан озроқ вақт ўтиб яна эсига тушади. Нега бундай бўларкин-а?
— Ҳар бир мияда ойнинг юзини пардалаган (тўсган) хира булут парчаси янглиғ бир “булут” бор.
Ой нур сочаркан, бир булут парчаси келиб, юзини тўсгани, кўп ўтмай яна очилгани сингари киши ҳам гапираётганида, тўсатдан ўша “булут” келиб, ақлини ўраб олади. Шунда киши тушунтирмоқчи бўлган нарсасини унутиб қўяди ва “булут” тарқалиши билан уни қайта эслайди.
— Мана шу уч нарса доим зеҳнимни хира қилиб турарди. Aллоҳга шукрлар бўлсин, энди тинчландим, — дедилар ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу”.

"Қалбимизнинг нури" китобидан.
4.1K viewsedited  05:02
Ochish/sharhlash
2023-03-21 06:57:28
Cўнги Рамазон....

"Мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача кек ва нафрати бўлгани ҳолда бирортамиз рамазонни кутиб олишга журъат қилолмасдик" дедилар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу.

Келинг, қалбимиздаги барча
хафачилик ва гиналарга сабаб бўлган инсонларни, Аллоҳ ризоси йўлида, кечирамиз. Ҳисоб китобни эса, мукаммал ва адолатли Зот, Роббимизга кифоя қиламиз. Унинг адолати буюк, ва режалари мукаммалдир. Қалбимизни маҳзунлик ва оғриқлардан ҳалос этиб, Рамазонга оғриқларсиз, саломат қалб билан кириб борамиз.
Зеро, ўзингизга бир савол бериб кўринг – Агар бу мен учун сўнги Рамазон бўлсачи...?


Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.5K viewsedited  03:57
Ochish/sharhlash
2023-03-20 16:32:57
Намоздаги сажда.....

Намознинг ҳар бир ракатида нима учун икки мартадан сажда қилинади..? Бу хақида ҳеч уйлаб кўрганмисиз....


Али розияллоҳу анҳудан нима учун икки мартадан сажда қиламиз, деб сўрашганида Ҳазрати Али: "Биз сизларни ердан яратдик, ўлганингиздан сўнг яна унга қайтарамиз. Қиёмат куни эса, сизларни қайта тирилтириб, ердан чиқариб оламиз" [Тоҳо сураси, 55-оят] ни ўқидилар ва: "Биринчи сажда қилиб, бошни саждадан кўтарганда жасадимиз тупроқдан яратилганлиги ва яна тупроққа айланишини эслаймиз. Иккинчи марта сажда қилиб, саждадан бошни кўтарганда тупроқдан яна қайта тирилишимизни эслаймиз. Шунинг учун ҳар ракатда икки мартадан сажда қиламиз"- деган эдилар.

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
3.4K views13:32
Ochish/sharhlash
2023-03-20 09:43:01
Футболдаги хикматлар...

Кечаги футболдаги ғалабадан ҳам кўра кўпроқ,  ёшларимизнинг иймон эътиқоди, ота-онасига бўлган муносабати мени тўлқинлантирди.
Роббисини таниган, ота-онасини дуосини олган инсонлар ҳамиша ғолиб бўлиб келганлар тарихда, олға Ўзбекистон!

Фарзандларимиз фақат севинч ва шукр кўз ёшларимизга сабабчи бўлишсин!

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.2K views06:43
Ochish/sharhlash
2023-03-20 08:14:59
Кун хазили....

Бола бошидан деганларидек, бу болажон, атрофимиздаги баъзи ёши катта инсонлардан кўра ақллироқ фикрлар экан...

Ақл ёшдамас бошда, шундай эмасми....

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.2K viewsedited  05:14
Ochish/sharhlash
2023-03-20 05:53:21
Ҳаёт асли бир....

" Ҳаёт нима..?
- Улкан бир бозор.
Унда жамдир дилкаш, дилозор.

Одамларчи..?
- Зўр савдогарлар.
Меҳр сотар, ёки ситамлар.

Умр нима..?
- Йил фасллари.
Баҳорда очилиб, Куз-хазонлари....

Унда вақтчи..?
- Шамолдай учқур.
Дами ўткир ҳанжар миллари.

Сабр нима..?
- Баланд бир қоя.
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя.

Тоқатнингчи..? - Борми баҳоси.?
Унга тенгдир Жаннат сабоси.

Ота-она қандай мўъжиза..?
Сув ва ҳаво, улар мўъжиза!

Дўсту-ёрга берасизми таъриф..?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!

Во ажабким, саволлар бисёр.
Шархламоқчи.?
Онгда ихтиёр." - дедилар Румий

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.2K viewsedited  02:53
Ochish/sharhlash
2023-03-19 18:06:15
Қалбда фақат, муносиблар яшасин...

Яраландингиз, хафа бўлдингиз, аммо кечирдингиз.
Соғиндингиз, кутдингиз, бироқ ёлғиз қолдингиз.
Энг кўп узрни ўзингиздан, қалбингиздан, фитратингиздан сўранг.
Зеро, қадрингизни билмайдиганлар учун, энг қадрли йилларингизни, умрингизни сарфладингиз.
Ўзингизгиз учун бир яхшилик қилинг....!
Сизни унутганларни сиз ҳам унутинг, оғриқларингизни ўтмишда қолдиринг.
Зеро, қалбда фақат муносиблар қолсин!
Унутманг, мазлумнинг интиқом куни, золимнинг зулмидан қаттиқроқ бўлади...

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.6K viewsedited  15:06
Ochish/sharhlash
2023-03-19 10:49:03
Намозга ошиқмисиз....

Намоздан олдин, азон эшитганимизда осмонлару ернинг эгаси бизни Ўзи билан мулоқотга чақираётгани хақида хеч ўйлаб кўрганмисиз....

Таҳорат қилаётганда, Подшоҳларнинг подшоҳи билан юзма-юз туришга тайёргарлик қилаётганингизни ўйлаб кўрганмисиз....

Намозда Фотиҳа сурасини ўқиётган онда Холиқимиз билан хос суҳбатда эканлигимизни ўйлаб кўрганмисиз...

Намоздаги харакатларда, Аллоҳдан бошқа хеч ким билмайдиган, минглаб йиллардан бери рукуъ ва сажда қилаётган фаришталар хақида ўйлаб кўрганмисиз..

Сажда қилганимизда энг улкан ва гўзал маконда эканимизни, инсон саждада Роббисига энг яқин туришини ўйлаб кўрганмисиз...

Намоз охирида салом берганда Аллоҳ билан кейинги учрашувга интизор бўлиб, завқу-шавқдан куйиб ёнганмисиз...

Caжда қилинг, ва айтинг: Аллоҳим мен келдим, мен гуноҳкор бандангни қабул эт...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.6K viewsedited  07:49
Ochish/sharhlash
2023-03-19 05:03:54
Унутсалар, маҳзун бўлманг....

Орифлардан бирлари: - “Раббим мени қачон зикр қилишини мен биламан” - деди. Унинг гапини тинглаб ўтирганлар хайрон бўлишди ва: - “Буни қаердан биласиз?” - дейишди. Ориф зот: - “Ажойибсизларда, ахир Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятини ўқимаганмисизлар: - “Мени зикр қилинглар, шунда Мен ҳам сизларни зикр қиламан” - деган экан.
Аминман-ки, ушбу сатрларни ўқиб ҳаёлингизда балки, тилингизда Аллоҳни зикр қила бошладингиз. Ишончингиз комил бўлсин-ки Роббингиз ҳам шу лаҳзаларда сизни зикр айлади. Зеро, Аллоҳ ваъдасида собит Зотдир. Тафаккур қилиб кўринг-а бизни бутун коинот ва барча оламларнинг эгаси буюк ва мукаррам Роббимиз зикр қилганида, унинг бандалари бизни эслашига ёки эътиборда бўлишига эҳтиёжимиз борми...?
Шундай экан, сиз ҳақингизда ва сизга берилган ваъдалари ҳақида унутсалар, сизни меҳр ва муҳаббатсиз қолдирсалар, асло маҳзун бўлманг!

Дарҳақиқат, Роббимиз бизга кифоя..

Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.8K views02:03
Ochish/sharhlash
2023-03-19 03:17:37
Жаннатдан қолиб кетма....

Баъзи буюк оналар, ўз фарзандларини саҳар чоғи бомдод намозига, шундай дея уйғотар экан: - "Намозга туринглар, дилбандларим. Орамиздан бирор киши, жаннатдан қолиб кетишини истамайман!"

Буюк уммат ортидаги, буюк Оналаримизга Аллоҳнинг саломи бўлсин....

Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.5K viewsedited  00:17
Ochish/sharhlash