Get Mystery Box with random crypto!

Тасаллини ундан топасан.. Камбағал бир инсон мева сотадиг | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Тасаллини ундан топасан..

Камбағал бир инсон мева сотадиган дўконга келиб сотувчидан Аллоҳ учун мева беришини сўради. Сотувчи растадаги меваларнинг энг чириганларини бир пакетга солиб берди. Камбағал инсон пакетни очиб қараса, ҳаммаси чириган.
Сўнгра қайтиб келиб чўнтагидаги барча пулни чиқариб шу пулга қанча келса шунча беришини айтди. Сотувчи пулни кўриб бир неча сара олмани бошқа бир пакетга солиб берди.
Камбағал одам дўкондан кетаётиб шундай дебди: "Эй Аллоҳим, бандаларингнинг ҳолини кўр. Сен учун десам чириганини берди. Пул берсам яхшисини берди..."

Зеро, бу дунё шундайдир нимага таслим бўлсангиз, тасаллини ҳам ана ўшандан топасиз....
Биз Аллоҳга таслим бўлдик ва тасаллини ҳам ундан топдик...

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari