Get Mystery Box with random crypto!

​​ Яхши гумон ҳам ибодатдир... Бир аёл Мусо  алайҳиссалом | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ Яхши гумон ҳам ибодатдир...

Бир аёл Мусо  алайҳиссалом олдиларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга менга қалбимни шодликка тўлдирадиган солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг” деди. Мусо алайҳиссалом 
Роббиларига ўша аёлга 
фарзанд беришини сўраб дуо 
қилдилар. Аллоҳ азза ва 
жалла у зотга: Мен уни “Ақийм” (Туғмас) 
деб ёзиб қўйганман”- деб 
жавоб берди. Мусо алайҳиссалом халиги аёлга:  “Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти” дедилар. Аёл қайтиб кетди... 
Орадан бир йил ўтгач, аёл яна 
келиб, Мусо алайҳиссаломга: 
“Эй Аллоҳнинг Набийси,  Роббингизга яна бир бор 
менга солиҳ фарзанд 
беришини сўраб дуо қилинг” 
дея илтимос қилди. Мусо 
алайҳиссалом Роббиларидан 
у аёлга фарзанд беришини 
сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ 
азза ва жалла: “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деди. Мусо алайҳиссалом халиги аёлга: “Аллоҳ азза ва жалла: “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти” дедилар... 
Орадан бир йил ўтгач, Мусо 
алайҳиссалом бояги аёлни 
қўлида чақалоқ кўтариб 
кетаётганини кўрдилар. 
Ундан: “Бу бола ким?!” деб 
сўрадилар. Аёл: “Бу менинг ўғлим” дея жавоб берди. Мусо алайҳиссалом Роббиларидан: “Эй Роббим, Сен у аёлни “Ақийм” деб ёзиб қўйган эдинг, қандай қилиб унда бола бўлди?!” деб сўрадилар... 
Шунда Аллоҳ таоло: “Ҳар сафар “Ақийм” деганимда, у “Роҳийм” дерди. Бас, "Рахматим" қудратимдан устун келди” деб мархамат килди!

Мавлоно айтганларидек, "Чорасизлик Аллоҳ таолодан келган энг гўзал ишоратдир. Дуо вақтини келганини англатади. Кўзингдан ёшлар сизилса, гўзал юзинг ғамгин бўлса, билгилки: Роббинг сени соғинибди, сени эшитишни хоҳлаяпти!"
Зеро, Аллоҳнинг режалари мукаммалдир. У нима-ки қилса гўзал қилади.

Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari