Get Mystery Box with random crypto!

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Telegram kanalining logotibi yuristxonimdaftari — ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Kanal manzili: @yuristxonimdaftari
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.23K
Kanalning ta’rifi

Юридик соҳада кўп йиллик тажрибага эга юрист Мадина СайдиУсмонованинг шахсий блогига хуш келибсиз. Каналда фалсафий - руҳий мавзусидаги ўз фикрларим, ва қарашлар билан бўлишиб бораман..
Меҳмоним бўлинг!
Мурожаатлар учун: @yurist_xonim_admini

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 34

2023-03-11 18:43:16 ​​ Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё...

Бир киши иш столига ўтириб, қўлига қалам олди ва: "Ўтган йили ўт пуфагим жарроҳлик йўли билан олиб ташланди. Бир неча ой ётиб қолдим. Олтмиш ёшга етдим. Ўттиз йил давомида ишлаган нашриёт уйидаги вазифамни тарк этдим. Отам вафот этди.
Ўғлим автоҳалокатга учрагани, бир неча ой ўқишга боролмагани боис бакалаврлик даражасидан маҳрум бўлди", вароқнинг охирига "Ўтган йили жуда ҳам ёмон йил бўлди"- деб ёзди. Аёли кириб келди. Эрининг кайфиятсиз ўтирганини кўриб, унга яқинлашди. Елкаси узра ёзган хатини ўқиди. Ҳеч нарса демай оҳиста хонани тарк этди....
Бир неча дақиқадан сўнг, қўлига қоғоз ушлаб кириб келди. Индамасдан эри ёзган хатнинг олдига қўйди. Эри унга қараб ўқий бошлади:"Ўтган йили узоқ йиллар азоб тортиб келаётган ўт пуфагингиз оғриқларидан халос бўлдингиз. Олтмиш ёшни қаршилаган бўлсангиз ҳам, Аллоҳнинг изни ила соғ-саломатсиз. Ишингизни тарк этганингиз, уйда ўтириб ажойиб асарлар ёзишингизга имкон яратиб берди. Отангиз тўқсон беш йил яшадилар. Ҳеч кимга суяниб, муҳтож бўлмадилар. Қийналмасдан тез ва осон жон бердилар. Ўғлингиз автоҳалокатда ўлимдан омон қолди. Ногирон бўлиб қолмасдан, машаққатсиз тузалди".
Вароқ сўнгига, "Аллоҳ бизга ўтган йилни нақадар хайрли қилди. Ҳаммаси яхшилик билан якун топди"- деб ёзилганди. Уларнинг икковлари ҳам бир хил ҳодисани бошдан кечиришди. Лекин ҳар хил мулоҳаза қилишди....

Зеро, биз ҳаётга қандай боқсак, шундай кўринади. Кўзимиз фақат яхши томонини кўра олса, у бизга чексиз имкониятлар туҳфа этади. Агар фақат ёмон томонига эътибор қаратаверсак, дунёдан тор нарса йўқ биз учун! Cиз ҳам дунёга меҳр ва шукр кўзлари билан назар ташланг, албатта ҳаётингиз сизга кўринган каби эмаслигини гувоҳи бўласиз.....

Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
7.8K viewsedited  15:43
Ochish/sharhlash
2023-03-11 13:38:04
Махфий аскарлар....

Солиҳлардан бири: "Аллоҳим, ризқимда барака бер", деб дуо қилар эди.

Шунда бир киши: "Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер", деб айтмайсиз?” деди.

У зот: "Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман. Барака Аллоҳнинг махфий аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, кучайтириб юборади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади", дедилар.....

Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.1K viewsedited  10:38
Ochish/sharhlash
2023-03-11 10:28:01 ​​ Нима учун....

Сиз ҳам шундай вазиятларга тушганмисиз..?

Атрофингиздаги инсонлар, дўстлар, яқинларингиз сизга муҳтожликни ҳис қилганларида, сиз доим улар билансиз, бироқ сиз уларга муҳтожликни ҳис қилганингизда атрофингизда ҳеч ким бўлмайди....

Сиз уларнинг қўнғироқларига ҳатто-ки тунги соат учда ҳам жавоб берасиз, уларга тасалли берасиз, тинчлантирасиз ва меҳрингиз тафти ила уларни ўз бағрингизга оласиз. Бироқ, сиз меҳр ва тасаллини қидирганда атрофингиздан уларни топа олмайсиз...

Улар сиз билан учрашмоқчи ёки суҳбатлашмоқчи бўлганларида, сиз ҳатто ишларингиз жадвалига ҳам қарамайсиз, оилангиз фарзандларингизни ҳам кейинги ўринларга қўясиз, бироқ сиз уларнинг тафтига ва суҳбатига эҳтиёж ҳис қилганингизда, улар бошқа режалари борлигини айтиб осонгина қарор қилишади...

Сиз уларнинг энг кичик ютуқлари учун ҳам хурсанд бўласиз, уларни қўллаб қувватлайсиз, бироқ улар эса, сизнинг энг қувончли кунларингизда ҳам табриклашни унутишади ёки шунчаки хабар ёзишади холос...
Бу каби ҳолатларни гоҳида дўстлар билан, ишда, оилада содир бўлади, биз меҳр беришда давом этамиз, давом этамиз, бироқ бунинг эвазига......
Ҳа, бу жуда оғир ва ҳатто-ки оғриқли шундай эмасми…?

Нима учун биласизми..?

Чунки биз, берганларимиз жавобни яратилганлардан кутамиз, Яратгандан эмас. Бу эса, инсонлардан кўнглимиз қолишининг асосий сабабидир.
Аслида, одамийлик амалларини Роббимиз ризоси учун қилиб ва бунинг эвазига ёлғиз ундан жавоб кутганимизда эди, ҳеч қачон ҳозирги ҳолатга тушмас эдик...
Зотан, Роббимиз ҳамма нарсани пайқайди, хаттоки энг кичик саъй-ҳаракатларимиздан тортиб, токи буюк қурбонликларимизгача, қалбимизда олиб юрган пок ва фидойи севгимиз ва айтолмаган оғриқларимизни ҳам. Дунё худбиндир, бироқ Аллоҳ ҳар бир хайрли амалимизни, ҳатто-ки қум заррасидан кичик бўлса ҳам эътиборсиз ва ажрсиз қолдирмайди...

Камина, ҳаётим давомида шу ҳақиқатларни англаб етганимдан буён, инсонлардан ҳеч нарса кутмайман, қидирмайман.....
Аллоҳ менга кифоя...

Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.6K viewsedited  07:28
Ochish/sharhlash
2023-03-11 07:59:13
Ғойибона дуоларда яшанг..

Дуосиз қалблар музлайди.
Сени дуо қиладиган ва сен ҳам дуо қиладиганинг бўлсин!
Сени қоронғу йўлларингни ойдинлатган, умид эшикларини очган қайси бир кўнгли синиқ кишининг дуоси эканлигини билмайсан.
Сени бунчалик оёқда тик тутган қайси бир кишига қилган дуойинг, билмайсан! - дедилар ҳазрат Румий..

Зеро, қўлларингиз билан қалбингизда, хотираларингизда, армонларингизда яшаётган инсонларни қучоқлай олмасангиз, Сиз уларни дуоларингиз билан қучоқланг..

Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
6.7K views04:59
Ochish/sharhlash
2023-03-10 18:00:48 ​​ Олимларнинг оналари фарзандларига қандай тарбия бериб, улғайтиришган.....

Муҳаммад Ротиб Набулсий шундайдедилар:
Бир куни ёшлик чоғимда онам менга: "Ҳалол сўзини икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?", деди. Ҳалол калимасини айтишга ҳаракат қилиб, икки лабимни бир-бирига ёпиштирмаган ҳолда айтдим. Онам маъқуллаб, мени ўпиб қўйди. Сўнгра онам: "Ҳаром сўзини ҳам икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?", деди. Айтишга бир неча маротаба ҳаракат қилдим, лекин айта олмадим. Ҳафа бўлган ҳолда онамга, "Онажон, ҳаром сўзини айтишга кўп ҳаракат қилишимга қарамай, охирида икки лабим бир-бирига тегиб, ёпилиб қоляпти", дедим. Онам кулиб, "Ўғлим, бу - ҳалол билан ҳаром орасидаги фарқдир. Ҳаром - (ҳаёт йўллари) ёпиқ ва бахтсизлик, ҳалол - (ҳаёт йўллари) очиқ ва бахт-саодатдир, хоҳлаганингни ихтиёр қил, дунё ва охират эшиклари сен учун очилишини ёки ёпилишини....
Агар хато (гуноҳ) қилсанг, онангни лаблари ёпилиб, юзида маҳзунлик бўлади. Агар яхши амал қилсанг, онангни лаблари табассум ила очилиб, хурсанд бўлади. Агар онангни доим табассум ҳолида кўришни хоҳласанг, ҳалол ва яхши (амалларни) лозим тут!", деди.
Катта бўлдим ва онамнинг "ажойиб табассуми" ни йўқотмасликка ҳаракат қилдим. Онам вафот этган кун, видолашиш учун олдига кириб, охирги марта пешонасидан ўпдим, онамни икки лаби очиқ, табассум ҳолида кўриб, ўзимга-ўзим "Эй Онажон, то сизга йўлиққунимча ҳалолда бўлишлигимга қилган ваъдам, ваъда", деб айтдим.

Фарзандларингизга бу "айб", дебла эмас, балки, "бу ҳалол" - Аллоҳ бундан рози бўлади, "бу ҳаром" - Аллоҳ бундан ғазаб қилади, деб таълим беринглар.! Токи одамлардан қўрқадиган авлод бўлиб эмас, балки Роббим кузатиб турибди дея Ундан ҳаё қиладиган ва Аллоҳдан қўркадиган уммат бўлиб улғайсинлар...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
3.9K viewsedited  15:00
Ochish/sharhlash
2023-03-10 12:18:46
Жаҳаннамдан жой.....

Қариялар уйининг чиқиш дарвозасига шу сатрлар битилган экан.....

"Эй, фарзанд! Ота-онангни эсон-омон жойлаб чиқдингми..? Баракалла!
Бугун сен жаҳаннам оловининг энг баланд ёнадиган маконидан ўзингга жой тайёрлаб қўйдинг! Муборак бўлсин!!!"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
3.9K views09:18
Ochish/sharhlash
2023-03-10 10:11:28 ​​ Maрҳумларга ҳадя.....

Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди.
Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди.

– Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди.

– Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг
хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди.
Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди:

Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар.

«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан.


Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
5.2K viewsedited  07:11
Ochish/sharhlash
2023-03-10 04:20:42
Манзил ягона.......

Йўллар айро, бироқ манзилимиз ягона. Зеро, ошиқларнинг манзили Аллоҳдир....

Гўзал тараннум, Жума тонгида қалбингизга қувонч улашишига умидворман..

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
3.2K views01:20
Ochish/sharhlash
2023-03-10 04:19:49
Яна бир Жума тонги муборак...

Сабр бу - Аллоҳ таоло эшигига суяниб, ишонч ила интизор кутмоқликдир.
Қўрқманг! Ким унинг эшигига борса, қуруқ қайтармайди.

Манзиллари ёлғиз Аллоҳ бўлган ошиқларга, Жумaнинг файзу - барокати бўлсин..!!!


"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
3.6K views01:19
Ochish/sharhlash
2023-03-09 15:16:23
Қалб қабристони...

Тирик одамларни қалбингиз қабристонига дафн этиш жуда оғриқли....
Энг оғриқлиси эса, умр ўтиб ёшингиз улғайган сари, бу қабристон майдони ҳам дафн этилган инсонлар сони ҳам, ортиб бораверар экан....

Зеро, ҳазрат Румий айтганидек: "Ҳар ким ўлади. Кимдир тупроққа, кимдир эса юракларга кўмилгай...!"

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari
4.9K viewsedited  12:16
Ochish/sharhlash