Get Mystery Box with random crypto!

Бахт ўзи нимадур.. Ҳаётингизнинг ҳеч бир куни, ҳеч бир лаҳз | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Бахт ўзи нимадур..

Ҳаётингизнинг ҳеч бир куни, ҳеч бир лаҳзалари учун афсусланманг. Аслида, яхши кунларимиз бизга бахтни қадрлашни, ёмон кунларимиз эса, хатолардан катта сабоқ олишни ўргатди. Эски хатоларни кечиринг, яқинларингизга қўнғироқ қилинг, хабар ёзинг, шунчаки яхши кўришингизни айтинг.
Ҳеч ким мукаммал эмас, буни унутманг! Аслида, мағрур бўлишдан кўра, бахтли бўлиш афзалроқдир.
Севганларингизни хатоларини кечиринг..
Бир куни келиб ё сиз ёки улар у дунёга риҳлат қиладилар. Қалбда эса, уларга айтилмай қолган сўзлар, соғинчлар армон бўлиб қолади. Зотан, ҳаёт жуда қисқа!
Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир oнимиз, эртага хотирага айланади..
Ҳаётингиздан нолиманг, ҳар қандай машаққат ва қийинчилик, бизга берилган ИЙМОН неъмати олдида ҳеч нарса эмас.

Қўшиқни албатта, тинглаб кўринг! Сизга манзур бўлади деган умиддан!

Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari