Get Mystery Box with random crypto!

​​ ҚИЁМАТ КУНИДА ҲАМ ШУНДАЙ БЎЛАДИ... Масжидда жамоат била | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ ҚИЁМАТ КУНИДА ҲАМ ШУНДАЙ БЎЛАДИ...

Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаги отахон қулоғимга пичирлади:
- Биринчи сафдаги одамларга яхшилаб қара.
Мен диққат билан уларга қарадим ва отахондан сўрадим:
- Узр, бу билан нима демоқчисиз?
- Ораларида бирор бой ёки амалдорни кўряпсанми?
- Ҳа, лекин озчилик.
- Йўқ, уларнинг ҳаммаси оддий ишчилар. Бири фаррош, бири сувчи яна бири оддий хизматчи.
- Ҳа...
- Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимиз ҳам худди шундай, - деди отахон ва гапида давом этди - менинг ҳозирги ўрнимга ва ўзингникига қара, тўртинчи ё бешинчи сафдамиз. Қиёмат кунида ҳам шундай бўлади! Масжидлар бор бўлсин, Бизларни фош қилди, Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимизни кўрсатиб қўйди!
Бу гапдан мен даҳшат ва ҳайрат ичида қолдим. Худди биров юзимга тарсаки туширгандек бўлди.
Аллоҳ таолонинг оятини эсладим:
«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар».
("Воқеа" сураси, 10, 11-оятлар)...
Яна Ҳабибимизнинг ҳадислари ёдимга келди:
"(Одамлар) Азон айтишда ва биринчи сафда намоз ўқишда нималар (қандай фазилатлар) борлигини билсалар эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар".
"Эҳ отахон, - дедим хаёлан намозга кечикиб келганлар ҳақида шундай десангиз, умуман намоз ўқимайдиган ёки фақат жума намозини ўқийдиганлар ҳақида нима дер экансиз....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari