Get Mystery Box with random crypto!

​​ Мунаввар одамлар...... Синглим меҳмонга келди. - Нима | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ Мунаввар одамлар......

Синглим меҳмонга келди.
- Нима егинг келяпти? десам, ийманиб
- Қовун... деди. Сўнг қўшиб қўйди
- Рухсат берсангиз, келинойим билан дўконга бориб келсак, айланиб...
- Майли-ю, қийналиб қолмайсанми, бу аҳволда дедим.
- Менга юриш фойдали-деди секин. Қизалоғимни аравачага солиб, рафиқам билан анчагина олисдаги дўконга бориб келгунларича анча вақт ўтди. Синглим-бировнинг омонати, куёв келиб қолса нима дейман деб ўтирибман.
Бир пайт келишди. Болалар аравачасининг пастки қаватидан майда-чуйдалар солинган халталарни олар эканман.
- Қовун олмадингларми? дедим
- Олдик! деди иккаласи баравар. Синглим халталарни титкилаб, излашга тушди.
- Вой, дўконда қолган шекиллик! хафа бўлиб эссиз, жудаям егим келувди. Синглимнинг холатини кўриб
- Сизлар уйга кираверинглар, мен бориб олиб келаман! дедим велосипедга ўтирар эканман. Дўконга кириб аҳволни тушунтирдим
- Йўқ, ҳеч қандай қовунни ташлаб кетишмади, ўзим кўрдим, олиб чиқиб кетишди деди сотувчи йигит!
Энди битта қовун деб жанжаллашишим қолувди. Аксига олиб шошганимдан пул ҳам олиб чиқмабман, янгисини сотиб олай десам.
- Узр, синглим ҳомиладор эди, кўрган бўлсангиз, шу қовун егиси келган экан, пулсиз келаверибман! деб энди эшикка юра бошлагандим, нарироқда суҳбатимизни тинглаб турган бир йигит мулойим жилмайиб
- Ҳа, чиндан ҳам қолдириб кетишибди, мен ичкарига олиб кириб қўйгандим, эгаси келса бераман деб, дедида, ичкарига кириб каттагина қовун кўтариб чиқди.
- Худога шукур! Раҳмат сизга!
дедиму, сотувчи йигит икки қават қилиб елим халтага солиб берган қовунни олиб уйга учиб кетдим.
- Сизниям овора қилдим-а, ҳижолатомуз кутиб олди синглим.
- Овораси бор эканми, сен учун ерни тагига бўлса ҳам бориб келардим, қани Фазилат қовунни сўйинглар.
Қўлимни ювиб дастурхонга ўтирдим.
- Адаси, бошқа қовун сотиб олибсизми, бизники Оби новвот эди...
- Вой ўзи шунақасидан егим келганди, қимматлиги учун уялгандим... деди қувониб синглим.
Кўз олдимдан дўкон эгасининг жилмайиб турган чеҳраси ўтаркан ичимда пичирладим Аллоҳ рози бўлсин, дунё яхши одамлар борлиги учун турибдида!
Синглимни кузатиб кирар эканман, эшигимдан пастроқда кичкина коптокдек Оби новвотга кўзим тушди. Афтидан турмуш ўртоғим аравачани кўтариб кирмоқчи бўлганда думалаб тушиб қолган бўлса керак...

Бир дўстимнинг ҳаётий ҳикояси.....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari